ОТМларга қабул квоталарини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳасига кўра, 2022/2023 ўқув йили учун:
- бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
- кундузги таълим шаклига — 76 728 нафар;
- сиртқи таълим шаклига — 27 365 нафар;
- кечки таълим шаклига — 2 575 нафар;
- масофавий таълим шаклига — 3 610 нафар;
- магистрлар тайёрлаш бўйича — 11 082 нафар;
- хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича — 100 нафар квота ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш 15 июндан 15 июлга қадар бўлган муддатда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.