Call-center

1242
my.gov.uz умумий саволлар (24/7)
1148
таклиф ва шикоятлар

Ташқарида қор. Ҳужжат ишларини деб совуқда қолишингиз шарт эмас!

05.12.2022

Кўпчилик интиқ кутган қор ҳам ёғди. Оппоқ қор ғуборларни йўқотади, турли инфектсияларни "ўлдиради” – бир тарафдан зўр.

Бироқ шошилганда қорга “кўмилган” автоулов ойналарини тозалаб, музларни эритиш учун уни узоқ “қиздириш”, йўлдаги сирпанчиқ ёки эриган қор уюмлари устида юришнинг ноқулайлиги сабаб белгиланган вақтда манзилга етиб боролмаслик, автобус кутиб қолиб оёқ музлаши ёки у ташкилотдан бунисига сарсон қилишганида “совуқ ўтиши” каби кўнгилни хира қиладиган ҳолатлар ҳам кўпаяди...

Бугун юртдошларимиз ҳужжат ишларини деб совуқда юришлари шарт эмас. Электрон давлат хизматларидан my.gov.uz орқали уйдан чиқмаган ҳолда фойдаланишлари мумкин.

Масалан, давлат ташкилотларига бормасдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кириш учун ариза бериш ёки ҳисобланган иш ҳақи тўғрисида маълумотнома олиш мумкин.

Пенсионерлар ва ногиронлар санаторийларда даволаниш учун йўлланма олишга онлайн ариза топшириш имкониятига эга.

Ҳайдовчилар автомобил транспортида йўловчилар ва юкларни ташишга лицензия олиш, автотранспорт бошқаруви учун электрон ишончнома бериш каби хизматлардан онлайн фойдалансалар бўлади.

Оналар масофадан туриб болани боғчага навбатга қўйиш ва навбатни текширишлари мумкин.

Турмуш қурадиган ёшлар кераксиз ҳужжатларга ортиқча вақт сарфламай, никоҳдан ўтишга онлайн ариза топшириб қўйиб, ФҲДЁга фақат тўйдан олдин борсалар ҳам бўлади.

My.gov.uz – ҳар қандай об-ҳавода қулай! 

357 дан зиёд электрон давлат хизматларидан осон ва тез фойдаланинг!

Барча янгиликлар

“Обод юртим” акцияси

Барчага яшариш ва янгиланиш айёми – Наврўзи олам муборак, азизлар! Шу бугундан юртимиз тозалигига бефарқ бўлмаган, бўш вақтини фойдали ўтказишни истаган ватандошларимизни "Обод юртим" совринли акциямизда иштирок этишга чорлаймиз.

21.03.2023
Фирма ёки корхона банкрот ёки банкрот эмаслигини my.gov.uz орқали текшириб кўринг

Жисмоний шахслар турли ҳолатларда фирма ва корхоналар билан шартномалар имзолашларига тўғри келади.

09.03.2023
Эълон!

“Veolia Energy Tashkent” ХК МЧЖ сервер ускуналарида техник ишлар амалга оширилиши

28.02.2023
Имтиёзли транспорт картасини my.gov.uz орқали олинг!

Бунинг учун my.gov.uz даги “Шаҳар йўловчилар транспортида бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини расмийлаштиришга ариза бериш” хизматини танлайсиз.

27.02.2023
Кўчмас мулк бўйича аҳолимиз учун яхши қулайлик

Авваллари уй-жой, ер-мулк ҳужжатлари билан боғлиқ муаммолар энг оғриқли нуқтамиз эди. Битта мулкка иккита эга чиқиб қолиши ҳолати ҳам кўпчиликни қийнарди.

09.02.2023