
Яшаш жойига доимий рўйхатга туриш учун ариза юбориш
1. Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат хизматлари марказлари орқали ариза берилади ва тўлов амалга оширилади; бунда ариза бериш учун аризачи уй-жойнинг кадастр рақамини ва доимий рўйхатга қўйилаётган шаснинг ЖШ ШИРни билиши лозим.
2. Сўровнома шаклини тўлдириб, тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига юборилади.
3. Сўровнома тушгандан кейин фуқаро ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари томонидан доимий рўйхатга олиниши ҳақида QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағини расмийлаштиради ва ариза берувчига (электрон тарзда) юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдорида
Давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида йиғим тўланади.
Умумий статистика
Янгилари | 23 |
Тугалланганлар | 629 |
Рад этилганлар | 402 |
Тўлов жараёнида | 8 |
Барча | 1062 |