Кўп бериладиган саволлар
Ички ишлар органлари

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш Бош бошқармаси Нефть маҳсулотларини кузатиш батальони Темир йўл транспорти орқали ташиладиган портловчи материаллар, нефть ва нефть маҳсулотларининг қуролли қўриқловини амалга ошириш бўйича анъанавий тарзда давлат хизматларини кўрсатади ва ушбу давлат хизматидан фойдаланишда бевосита ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш Бош бошқармасига мурожаат қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига асосан Темир йўл транспорти орқали ташиладиган нефть ва нефть маҳсулотларининг қуролли қўриқлови шартнома асосида амалга оширилади.

Йўловчи поездларида хавфсизликни таъминлаш бўйича хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги хизмат кийимида, амалдаги қонунлар ҳамда томонларнинг ўзаро келишуви асосида шакллантирилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.

Бир ёшдан ўн олти ёшгача бўлган болага хорижга чиқиш биометрик паспорти 5 йил муддатга берилади.

Бугун қоғоз кўринишидаги ҳужжатлар ёки нақд пулдан кўра, рақамли, электронлаштирилган пластик карталар қулай бўлиб қолди. Ҳаётимизга кириб келаётган ID-карталар ҳам тез орада улар сафига қўшилиши шубҳасиз.

ID-карта – шахсини нг биографик маълумотлари, рақамли фотосурати, бармоқ излари ва электрон рақамли имзо калити сертификатини сақловчи пластик карта кўринишидаги ҳужжатдир.

Уни қандай тартибда олиш мумкин?

- Биометрик паспорт билан исталган миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига ташриф буюриш ёки...

- ЯИДХП (my.gov.uz) портали орқали электрон ариза бериш:

 my.gov.uz порталидан “Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш” бўлими танланиб, фойдаланувчи давлат хизматини электрон тарзда олиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

Тўлдирилган сўровнома ваколатли органга юборилади.

Энди аризачи Маълумотларни йиғиш пункти (ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ёки айрим давлат хизматлари марказлари)га биографик маълумотларини тизимга киритиш, шахсини нг электрон кўринишдаги қўл бармоқ изларини йиғиш ва шахсини  олд томондан рақамли форматда суратга олиш учун бориши керак.

Хизмат бир иш кунида кўрсатилади.

Бир ёшга тўлмаган болага ID-карта икки йил муддатга берилади.

2021 йил 19 майдан бошлаб Тошкент шаҳрида синов тариқасида
ID-карталари мавжуд бўлган ҳайдовчиларга нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш, яъни қорайтириш учун берилган рухсатномаларни шахсан тақдим этиш шарт эмаслиги белгиланди.

Ҳозирги кунда ушбу рухсатномаларни ID-карта ёрдамида текшириш амалиёти Тошкент шаҳрида синов тарзида жорий этилди.

Мазкур тартиб 1 сентябрдан эътиборан бутун мамлакат бўйлаб тўлиқ ишга тушиши лозим.

Бу муҳим! Шахсан кўрсатиш шарт бўлмайди, дегани ўша ҳужжатларни ёнида олиб юриш талаб этилмайди. Лекин аслида ўша ҳужжатларнинг таги бўлиши керак. Яъни ID-картам бўлса, ишончнома ёки тонировка учун рухсатнома олишим шарт эмас экан, деб нотўғри тушунманг. Мазкур ҳужжатларнинг бор-йўқлиги ID карта ёрдамида электрон базадан текширилади.

Амалдаги буклет шаклидаги биометрик паспорт 2030 йил 31 декабргача амал қилади.

Хорижга чиқиш биометрик паспорти фамилия, исм, ота исми, туғилган сана, жинс ўзгарганлиги ёхуд ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар аниқланганда, амал қилиш  муддати тугаганда алмаштирилади.

ID-карта янги туғилган болага 1 ёшгача – 2 йил муддатга;

1 ёшдан 16 ёшгача 5 йил муддатга;

16 ёшдан эса 10 йил муддатга берилади.

ID-карталар боланинг туғилиши ФҲДЁ органи томонидан қайд этилиб, туғилганлик ҳақида гувоҳнома тақдим этилгач ота-онаси, васийлар ихтиёрига кўра расмийлаштирилиши мумкин.

Рўйхатга қўйиш рақамлаштириш тизимига ўтаётганлиги сабабли 2020 йил 20 майдаги 320-сонли қарорга кўра, 2020 йил 1 сентябрдан паспортга «рўйхатга қўйиш» ёки «рўйхатдан чиқариш» штампини қўйиш амалиёти бекор қилинди. ID-картага ҳам бу тўғрисидаги маълумотлар ёзилмаяпти, сабаби унинг чипида барча маълумотлар бўлади.

Яна бир эътиборли жиҳати, ID-картани олиш ёки алмаштириш юзасидан ўз вақтида мурожаат қилмаган, яроқсиз ҳолга келтирилган ёки йўқотиб қўйган тақдирда фуқаролар жаримага тортилмайди. Шунингдек, доимий яшаш манзилида руйхатдан ўтиш ўзгарган тақдирда картани алмаштириш ҳам талаб этилмайди.

Бу муҳим! Ушбу ID-карталардан фақат Ўзбекистон ҳудудидагина фойдаланиш мумкин бўлиб, республикамиздан ташқарига чиқаётган фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олишлари керак.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.12.2018 йилдаги 4079-сон қарорига асосан, чет элга чиқиш биометрик паспортлари қуйидаги муддатларга берилади:

  • 1 ёшгача бўлган болаларга – 2 йилга, 1-25 ёшгача болаларга – 5 йилга, 25 ёшдан ошганларга – 10 йилга муддатга берилади.

Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштирганлик учун, тўловлар миқдори:

  • 16 ёшгача болаларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг 80% миқдорида
  • 116 ёшдан катталарга – базавий ҳисоблаш миқдорининг 100% миқдорида.

Тўловлар миқдори Ўзбекистон Републикасида ўрнатилган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқади, хозирги кунда бу миқдор ташкил қилади. 

 

Вояга етмаган болаларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлашитириш учун ота-онани ёзма розилиги шарт.

15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар ота-оналар, васийларнинг вояга етмаган шахс мустақил равишда  хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги бўлган тақдирда хорижга кузатувчисиз чиқиши мумкин.

Кўзойнак ва бош кийим билан ID-карта ёки хорижга чиқиш биометрик паспортга суратга тушиш мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 октябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан, ариза берувчи 15 кун ичида йиғим тўламасдан белгиланган тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Давлат раҳбарининг 2020 йил 22 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони асосида 2021 йил 1 январдан бошлаб, шахсни рақамли идентификация қилишнинг ягона тизимини жорий этиш, яъни 2011 йилги намунадаги биометрик паспорт ўрнига Ўзбекистон фуқаросининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқлайдиган электрон ташувчи қурилмага эга ҳужжат сифатида ID-карталарни жорий этишга киришилди.

ID (идентификация) карта – шахснинг биографик маълумотлари, рақамли фотосурати, бармоқ излари (16 ёшга тўлганида) ва электрон рақамли имзо калити сертификатини (16 ёшга тўлганда) сақловчи пластик карта кўринишидаги ҳужжатдир.

ID-карта олиш учун биометрик паспортингиз билан қайси туманда рўйхатда туришингиздан қатъи назар ўзингизга қулай, исталган миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига ёки Давлат хизматлари марказларига ташриф буюришингиз шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон ариза беришингиз мумкин.

ID-карта олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

- белгиланган шаклдаги ариза;

- илгари берилган паспорт;

- туғилганлик ҳақида гувоҳнома (биринчи марта расмийлаштирилаётганда);

Ҳужжатлар расмийлаштириб бўлингач, базавий ҳисоблашнинг 89% миқдорида, яъни ҳозирги кун ҳолатига кўра, 243 минг 300 сўм миқдорида тўлов ундирилади.

Республикамиз аҳолисининг биометрик паспортлари ID-картага:

  • 2021 йилнинг 1 январидан 2022 йилнинг 31 декабригача ихтиёрий равишда;
  • 2023 йилнинг 1 январидан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда ўтказилади.
  • 2031 йилнинг 1 январидан бошлаб 2011 йилдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Шу ўринда яна бир муҳим маълумот:

  • ID-карта янги туғилган болага 1 ёшгача – 2 йил муддатга;
  • 1 ёшдан 16 ёшгача 5 йил муддатга;
  • 16 ёшдан эса 10 йил муддатга берилади.

Ўзбекистон Республикасига вақтинчалик келган чет эл фуқаролари келган кунидан бошлаб уч иш кунида вақтинча рўйхатга туришлари лозим.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 октябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан, доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги, рўйхатдан чиққанлиги, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги, шунингдеқ, маълумот мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлар тақдим этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 31-бандига асосан, қуйидаги фуқароларни доимий рўйхатга олишда Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексида белгиланган бир киши учун турар-жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидалар қўлланилмайди:

эр-хотин — бир-бирининг доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига;

ота-оналар, фарзандлар — бир-бирининг доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига;

бобо-буви, неваралар — бир-бирининг доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига;

васийликдаги (ҳомийликдаги) ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) шахслар — васий (хомий), тутинган ота ёки она доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига;

балоғатга етмаган, ота-онаси бўлмаган туғишган ака-укалар, опа-сингиллар, шунингдек, меҳнатга лаёқатсиз туғишган ака-укалар, опа-сингиллар, агар уларнинг ўз оилалари бўлмаса, ёшидан қатъий назар, акаси, укаси, опаси, синглисининг рўйхатга олинган уй-жой майдонига;

Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олинган туғишган ака-укалар, опа-сингиллар — бир-бирининг доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига;

илгари мазкур аҳоли пунктида яшаган, меҳнат шартномаси билан ишлаш учун вақтинча бошқа жойга кетган шахслар, шунингдек, амалдаги қонунчиликка мувофиқ вақтинча бошқа жойга кетганда, уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қоладиган фуқаролар — олдинги истиқомат жойига ёки қариндошларининг уй-жой майдонига;

озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахслар — олдинги истиқомат жойига, ўз оила аъзоларининг, қариндошлари ёки ҳукм қилингунга қадар яшаб турган бошқа шахсларнинг уй-жой майдонига;

муддатли ҳарбий хизмат тугагандан сўнг Қуролли Кучлар резервига бўшатилган ҳарбий хизматчилар — олдинги истиқомат жойига, ота-онаси ёки бошқа қариндошларининг уй-жой майдонига.

Тошкент шаҳрига  доимий рўйхатга қўйиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сонли "Ўзбекистон Республикасида фуқароларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи  бўйича рўйхатга олиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан тартибга солинади.

Унга биноан, Фуқаролар 2011 йил 14 сентябрдаги 296-сонли “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифалари рўйхатига мувофиқ доимий рўйхатга олинади.

Рўйхатда назарда тутилмаган шахслар тоифаси Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олинмайди.

Фуқаролар доимий ёки вақтинча рўйхатга ўтишни расмийлаштириш учун тегишинча Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшаб турган жойларига яқин бўлган МваФРБ ва Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари ҳамда ЯИДХПдан фойдаланишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020-йил 22-апрелдаги ПФ-5984-сон 1-қисм 3-банди а-хатбошига асосан     Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан истиқомат қилиш муддати 15 кун ҳисобланади.
доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни расмийлаштириш бир кун ичида амалга оширилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 29-декабрдаги 785-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқароларни доимий яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарорининг 6-банди: Фуқаролар доимий рўйхатга ўтишни расмийлаштириш учун ўзларига қулай бўлган Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) МваФРБга ёки Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари ёхуд ЙИДХПдан фойдаланишлари мумкин. 
мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдор аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан бориш имкони мавжуд бўлмаса;
доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга (кейинги ўринларда — доимий рўйхат) олинаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти (кейинги ўринларда — паспорт) ёки идентификация ИД-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийликни (ҳомийликни) тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишув.
7. Вояга етмаганлар доимий рўйхатга олинган, бироқ “Манзил” тизимига киритилмаган ҳолларда, ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжат асосида янги яшаш жойидаги МваФРБ томонидан “Манзил” тизимига киритилади.
Доимий рўйхатга олинаётган вояга етмаганлар аввалги яшаш жойи бўйича МваФРБнинг доимий рўйхатга олинмаганлиги тўғрисидаги электрон маълумотномаси асосида рўйхатга олинади.
Юқоридаги Қарорнинг 21-банди: 
Вақтинча рўйхатдан ўтиш учун 
Сўровнома қуйидаги ҳужжатларга асосан тўлдирилади:
мулкдор ва доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки идентификация ИД-картаси;
ўн олти ёшга тўлмаган шахслар учун — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки идентификация ИД-картаси;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари.
Доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга турмасдан яшаши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексниинг 223-моддаси асосида 
базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан уч бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган айни бир ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Йўқолган миллий хайдовчилик гувохномасинини ўрнига янгисини бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 271-сон қарори билан тартибга солинади.

Йўқолган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликати назарий ва амалий имтиҳонлар топширилганидан ҳамда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчилик гувоҳномалари маълумотлар базасидан текширилганидан сўнг берилади.

Ўғирланган, ёнғин, табиий офат оқибатида ва бошқа шу каби сабабларга кўра йўқолган ҳамда дахлдор ваколатли идораларнинг ҳужжатлари билан тасдиқланган ҳолатлар бундан мустасно.

Йўқолган (ўғирланган, ёнғин, табиий офат оқибатида ва бошқа ҳолларда) миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликати ҳайдовчининг аризаси, имтиҳон варақаси, тегишли тоифалардаги автомототранспорт воситаларини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома, имтиҳон варақаси мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБ ларининг тасдиқномаси асосида берилади.

Ариза берувчи йўқолган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини ўрнига янгисини олиш учун Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг барча рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим (бўлинма)ларига мурожаат қилиши ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза расмийлаштиради ва тегишли ҳужжатларни илова қилади.

ДЙҲХХ органи ёки тадбиркорлик субъекти 1 кун ичида тушган сўровнома ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўғри ва тўлиқ тўлдирилганлиги ҳамда тўловларнинг тўланганлигини текширади, мурожаатни кўриб чиқиш натижалари бўйича хабарномани шакллантиради ва ЯИДХПга ЭРИ билан тасдиқланган шаклда жўнатади. Хабарномада белгиланган сана ва вақтда ҳайдовчиликка номзоддан назарий ва амалий имтиҳонларни қабул қилади.

Ариза берувчи хабарномада кўрсатилган жойга белгиланган сана ва вақтда бориб миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун ҳужжатларни тақдим этади ва фотосуратга тушади .

Шундан сўнг, ДЙҲХХ органи 1 кун ичида миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиради ва ариза берувчига тақдим этади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун базавий хисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим белгиланган бўлиб, ариза ЯИДХП орқали расмийлаштирилганда ундириладиган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

 

Фойдаланувчининг ПИНФЛ рақами, шунингдек ID картани олгандан сўнг анкетада кўрсатилган телефон рақамига юборилган СМС кўринишидаги парол киритилади.

*ушбу паролдан электрон рақамли имзо сертификатини тасдиқлаш учун ҳам фойдаланиш мумкин.

ID (идентификаwия) карта – шахснинг биографик маълумотлари, рақамли фотосурати, бармоқ излари ва электрон рақамли имзо калити сертификатини сақловчи пластик карта кўринишидаги ҳужжатдир.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 785-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 15-бандига асосан, фуқаронинг доимий рўйхатга олинганлиги қуйидаги ҳолларда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан бекор қилинади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бир манзилдан бошқа манзилга доимий рўйхатга олинганда;

мулкдорнинг аризасига кўра — Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексида белгиланган бир киши учун турар жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидалар асосида доимий рўйхатга олинган фуқаролар;

мулкдор ўзгарганда, унинг аризаси ва уй-жойга эгалик қилишни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида;

суднинг фуқарони уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган, шахсни бедарак йўқолган деб топиш ва кўчириш ҳақидаги қарори асосида;

фуқаро қонунда белгиланган тартибда хорижга доимий яшашга кетганда;

сохта ҳужжатлар ёки ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган ҳужжатлар асосида доимий рўйхатга олинганлиги аниқланганда — суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми асосида;

умрбод озодликдан маҳрум қилинганда — суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми асосида;

вафот этганда — ФҲДЁ органининг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси ёки маълумотномаси асосида.

Бунда, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг доимий рўйхатини бекор қилиш маҳкумнинг ишончномаси асосида ёки уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганлик ҳақидаги суд қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4-октабрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган «Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти» 6-бандига асосан, ушбу давлат хизматидан фойдаланиш учун ариза берувчи ёки унинг яқин қариндошлари (ота-онаси, эри ёки хотини ва болалари) Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат қилишлари ёки ЯИДХП орқали мустақил равишда белгиланган шаклдаги элеcтрон сўровномани тўлдиришлари мумкин.

Бундан ташқари, мазкур давлат хизматидан учинчи шахслар манфаати учун фойдаланиш мумкин бўлиб, бунда учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётганда сўровномага нотариал тасдиқланган ишончнома илова қилинади.

Учинчи шахс манфаати учун шартнома (ордер) асосида адвокатлар томонидан мурожаат қилинганда эса нотариал тасдиқланган ишончнома талаб этилмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4-октабрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган «Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти» 9-бандига асосан, ушбу давлат хизмати кўрсатилганлиги учун БҲМнинг 3 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, юқорида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга юқорида кўрсатилган йиғим суммасининг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 785-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 6-бандига асосан, фуқаро вилоятларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши учун Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мулкдор аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар мулкдорнинг шахсан бориш имкони мавжуд бўлмаса;

доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ёки идентификация ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийликни (ҳомийликни) тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишув.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 октябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан, ариза берувчилар фақат ўзларига тегишли манзил-маълумот ахборотларини олишлари мумкин. Бошқа шахсларга тегишли манзил-маълумот ахборотлари берилмайди.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

✔️ паспорт (нусхаси олиниб асли қайтарилади);

✔️ эски шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони;

Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун БҲМнинг 70% миқдорида тўлов амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 октябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан, асосан  ушбу давлат хизмати жисмоний шахсларга кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 октябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан, Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 октябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан, сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 октябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан, ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 октябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Манзил-маълумот бюролари томонидан кўрсатилади.

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунасига алмаштиришни Тошкент шаҳрида Мирзо Улуғбек, Миробод, Олмазор, Сергели, Учтепа, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Чилонзор, Яккасарой ва Яшнобод туман Давлат хизматлари маркази, Андижон вилоятида Андижон тумани, Бухоро вилоятида Бухоро шаҳар, Қоракўл тумани, Фарғона вилоятида Фарғона шаҳар, Марғилон шаҳар, Қўқон шаҳар, Жиззах вилоятида Жиззах шаҳар, Навоий вилоятида Навоий шаҳар, Наманган вилоятида Наманган шаҳар, Самарқанд вилоятида Самарқанд шаҳар, Сурхондарё вилоятида Термиз шаҳар, Хоразм вилоятида Хива шаҳар, Қашқадарё вилоятида Қарши шаҳар ва Шаҳрисабз тумани Давлат хизматлари марказида амалга оширилади.

Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси, талони ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат – паспорт талаб этилади.

Гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати:

-2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
-2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
-2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
-2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 октябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшовчи жисмоний шахсини нг шахсий идентификацион рақами мавжуд бўлган чет эл фуқаролари (шу жумладан МДҲ давлатлари фуқаролари) ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар фойдаланишлари мумкин.

Яқин-яқингача фуқаронинг доимий ва вақтинча рўйхатда туриш манзили паспортида қайд этилар эди. Бугунги кунда ушбу тартиб бекор қилинди.

Шу ўринда кўпчиликда сўралган жойга рўйхатда туриш манзилини қаердан олиб тақдим этиш мумкин, деган савол туғилиши табиий.

Бунинг ечими осон. Энди бу ҳақдаги тўлиқ маълумотни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)дан олишингиз мумкин.

Ушбу хизматдан осон фойдаланиш учун видеоқўлланма

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 октябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан, Ваколатли орган сўровнома тушган вақтдан бошлаб 2 иш куни мобайнида, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.

Эски шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш билан боғлиқ барча жараёнлар Давлат хизматлари марказларида амалга оширилади.

Шунингдек ушбу хизматдан онлайн фойдаланишнинг имкони мавжуд бўлиб, бунинг учун Сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак бўлади.

  1. Ягона портал орқали ариза берилади ва банк кассалари орқали тўловни амалга оширилади;
  2. Фуқаролик паспорти, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси, талон ва тўловлар тўланганлиги ҳақидаги квитанциянинг асл нусхалари билан тегишли Давлат хизматлари марказига ташриф буюрилади;
  3. Гувоҳнома учун Давлат хизматлари марказида расмга тушиш (ёки расмни жисмоний шахсларнинг маълумотлар базасидан олиш имкони мавжуд, яъни гувоҳномага фуқаролик паспортидаги расм автоматик тарзда жойлаштирилади);

Шахсий имзо қўйилади ва янги намунадаги гувоҳнома олинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 октябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан, 1 иш кунида.

Йўқ нотўғри. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида»ги 07.07.2022 йилдаги ПҚ-311-сон қарорининг «в» бандига мувофиқ, электрон ишончнома мавжудлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан мобил қурилмалар орқали текширилиб олиши кераклиги белгиланган.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида»ги 07.07.2022 йилдаги ПҚ-311-сон қарори.

Электрон талабнома Давлат персоналлаштириш маркази томонидан қабул қилиб олингандан сўнг:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига шахсий идентификация рақами ахборот тизими воситасида реал вақт режимида;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча ва доимий яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга бир иш куни давомида шахсий идентификация рақами шакллантирилиб, маълумотларни тўплаш пунктига электрон шаклда;

хорижий давлатда вақтинча ёки доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг фарзандларига (шахсий идентификация рақами мавжуд бўлмаганда), чет эл фуқароларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар учун шахсий идентификация рақами бир иш куни давомида Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига юборилади.

Aсос: Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 12-апрелдаги 177-сон қарори.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.03.2017 йилдаги 116-сон қарори.

Қарорга мувофиқ, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилган кундан бошлаб 10 йил муддатга берилади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2021 йилдаги 465-сонли қарори.

Бўлади. Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1-октабрдан бошлаб автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтириш)га рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади. Сиз ўзингизга тегишли бўлган автотранспорт воситангиз ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтириш) рухсатномани my.gov.uz сайтидан рўйхатдан ўтиб олишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2021 йилдаги 465-сонли қарори.

Бўлади. Қарорга мувофиқ, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) оид давлат хизмати учун йиғимлар давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилганда, Вазирлар Маҳкамасининг «Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил
18 июлдаги 547-сон қарорида кўрсатилган миқдорларнинг 90 фоизи тўланиши белгиланган.

Шунга мувофиқ агар сиз Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтириш) рухсатнома олиш хизматидан фойдаланадиган бўлсангиз сизга 10 фоизлик чегирма асосида рухсатнома берилади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.03.2017 йилдаги 116-сон қарори.

Қарорга мувофиқ, 2010 йилгача олинган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш охирги муддати — 31 март.

Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича:

•  2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;

•  2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;

•  2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;

•  2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва олиш учун мурожаат этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари  янги расмийлаштирилган биометрик параметрли паспортларни бериш вазифаларини бажарувчи ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ҳамда туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларига мурожаат қиладилар.

Қуйидаги ҳолларда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш бўйича давлат хизмати фақат миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан кўрсатилади:

фуқаро доимий яшаш учун чет элга чиқиб кетаётганда;

ушбу Низомга мувофиқ, хорижга чиқиш биометрик паспортлари вазирликлар ва идораларнинг ёзма илтимосномалари асосида расмийлаштирилиши шарт бўлган ҳолларда;

хорижга чиқиш биометрик паспорти суриштирув, тергов органлари ёки суд томонидан ашёвий далил сифатида олиб қўйилганда;

хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиши суд ажрими билан тўхтатиб турилганда.

Хизматдан фойдаланувчилар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтган манзилидан қатъи назар, экстерриториаллик тамойили асосида исталган маълумотларни йиғиш пунктига ўзи келиб ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП)дан рўйхатдан ўтади.

Кекса, ўзгалар парваришига муҳтож ёки ногиронлиги бўлган шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва беришга оид хизматлар тегишли мурожаатга асосан, бевосита доимий яшаш ёки турган жойига чиқиш орқали амалга оширилади.

Хизматдан фойдаланувчи сўровнома ЯИДХП орқали юборилган кундан бошлаб, бир ой муддат ичида маълумотларни йиғиш пунктига ташриф буюрмаган тақдирда, ушбу сўровнома кўриб чиқилмайди.

Тўлов муваффақиятли ўтгандан сўнг, хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш бўйича шакллантирилган сўровнома қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш учун ахборот тизими орқали Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва ДПМга юборилади:

Ички ишлар органларига — судланганлик, маъмурий назоратда турганлик, шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо ва шартли ҳукм қўлланилганлик, шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилганлик ҳолатларини, ҳужжат ва шахс текшируви ҳамда шахсни идентификация қилиш бўйича текширувлардан ўтказиш учун;

Давлат хавфсизлик хизмати органларига — мурожаат этувчининг хорижга чиқиш биометрик паспортини беришга доир хизмат кўрсатишни рад этувчи, ушбу низомда назарда тутилган асослар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириш учун;

ДПМга — хорижга чиқиш биометрик паспортини чоп этиш ва маълумотларни йиғиш пунктига юбориш учун.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги
ПҚ-282-сон қарори

яқин қариндошлари вафот этган ёки улар дафн этилган жойларни зиёрат қилганда;

фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларга (битимларга) биноан улар хориж судларига фуқаролик ва жиноят ишлари юзасидан тарафлар, гувоҳлар ва экспертлар сифатида чақирилган тақдирда;

вояга етмаган шахсга, шунингдек унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда;

вояга етмаган шахс илм-фан, таълим, спорт ёки маданият соҳаларидан биридаги халқаро тадбирда ёки мусобақада иштирок этганда;

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган шахсга, шунингдек, унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда;

биометрик паспорт Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёниши, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги натижасида жабрланган жисмоний шахслар томонидан йўқотилган ёхуд яроқсиз ҳолга келганда.

Бунда, ушбу ҳолатларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар (яқин қариндоши эканлигини тасдиқловчи ҳужжат, яқин қариндоши хорижий давлатда дафн этилганлигини тасдиқловчи ваколатли орган томонидан берилган ҳужжат, хорижий давлатлар судининг тегишли ҳужжати, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан берилган йўлланма, фуқаронинг халқаро тадбир ёки мусобақага юборилаётганлиги тўғрисида масъул ваколатли давлат органининг маълумотномаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан берилган, гербли муҳр билан тасдиқланган ёнғин содир бўлганлиги ҳақидаги далолатнома ва бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар) сўровномага илова қилинади.

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан хорижга хизмат сафарига юбориладиган фуқароларнинг хорижга чиқиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар учун давлат божи белгиланган тартибда ушбу корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тўланади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги ПҚ-282-сон қарори

  • туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача — икки йил муддатга;
  • бир ёшдан 25 ёшгача — 5 йил муддатга;
  • 25 ёшдан ошган шахсларга — 10 йил муддатга.

Амал қилиш муддати тугаганидан кейин хорижга чиқиш биометрик паспорти маълумотларни йиғиш пунктига топширилади.

Амал қилиш муддати тугаган ёки яроқсиз ҳолатга келган, аммо ичига қўйилган хорижий давлатларга кириш визаларининг амал қилиш муддати тугамаган хорижга чиқиш биометрик паспортлари қайта расмийлаштирилган тақдирда, хизматдан фойдаланувчининг сўровига кўра маълумотларни йиғиш пункти ходими томонидан ушбу паспортга бекор қилинганлигини ифодаловчи махсус белги қўйилган ҳолда, янги хорижга чиқиш биометрик паспорти билан бирга эски хорижга чиқиш биометрик паспорти ҳам қайтариб берилади.

Бу ҳолатда аризалар ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига топширилади.

Қўл бармоқларининг излари — 16 ёшга етганидан кейин олинади.

вояга етмаган шахслар учун-ота-оналари ёки васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги, ота-оналарнинг ҳар иккиси маълумотларни йиғиш пунктига бевосита мурожаат қилган ҳоллар бундан мустасно. Сўровнома ЙИДХП орқали юборилганда, ота-оналар ёки васийлар (ҳомийлар)нинг нотариал тасдиқланган розилиги талаб этилмайди. Бунда, ота-оналар ёки васийлар (ҳомийлар)нинг розилиги фақат электрон рақамли имзони қўллаш орқали амалга оширилади;

15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг вояга етмаган шахснинг мустақил равишда хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги бўлган тақдирда, хорижга кузатувчисиз чиқиши мумкин. Ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг вояга етмаган шахснинг мустақил равишда хорижга чиқишига розилиги, улар бевосита маълумотларни йиғиш пунктига ёки ЙИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда, нотариал тасдиқланиши талаб этилмайди. Сўровнома ЙИДХП орқали юборилганда ота-оналар ёки васийлар (ҳомийлар)нинг розилиги фақат электрон рақамли имзони қўллаш орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг вояга етмаган фуқаросига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш чоғида қуйидаги ҳолатларда ота-онадан бирининг розилиги талаб қилинмайди:

ота-онанинг бири вафот этганда;

боқувчиси ёлғиз она бўлган ҳолларда;

боланинг ота-онасидан бири хориж фуқароси бўлганида;

ота-онадан бири суд томонидан ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилинган, бедарак йўқолган деб топилган ёхуд муомалага лаёқатсиз деб топилганида;

ота-онадан бирининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги доимий яшаш жойи бўйича рўйхати хорижга доимий яшашга кетганлиги муносабати билан бекор қилинганида.

Вояга етмаган шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш хизмати юзасидан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида чиққан ҳар қандай низолар суд тартибида ҳал қилинади.

Ота-онанинг бири ўз боласининг хорижга чиқишига рози бўлмаган тақдирда, унинг хорижга чиқиш ҳуқуқини чеклаш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

16 ёшга тўлмаган шахслар номидан уларнинг ота-оналари, васийлари (ҳомийлари), ушбу шахсларни хорижга юбораётган ташкилотларнинг вакиллари мурожаат қилади.

Тақдим этилган ҳужжатлар асосида маълумотларни йиғиш пункти хизматдан фойдаланувчининг биографик маълумотларини, қўл бармоқларининг электрон изларини (16 ёшдан катта шахслар учун) тўплайди, юзни тўғридан рақамли форматда расмга олади ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш бўйича электрон талабномани шакллантиради. Талабнома электрон шаклда автоматик тарзда ДПМга жўнатилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча яшаётган чет эл фуқароларига — хорижий давлат фуқаросининг паспорти;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларга — ҳаракатланиш ҳужжати;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга — яшаш гувоҳномалари;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётган чет эл фуқароларига — қонунчиликда белгиланган тартибда тан олинган ишончнома, халқаро шартнома ва келишувларда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно, ишончнома берган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва халқаро стандартларга (ИCАО) мос рақамли фотосурати, вакилнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 177-сон қарори.

ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра — бола туғилгандан бошлаб 16 ёшга тўлгунига қадар;

фуқаро 16 ёшга тўлганда;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинганда ёки Ўзбекистон Республикаси фуқароси сифатида тан олинганда;

ИД-картанинг амал қилиш муддати тугаганда;

фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси, жинси ўзгарганда;

ИД-картага ёки чипга киритилган маълумотларда ноаниқликлар, хатолар ва техник нуқсонлар мавжудлиги аниқланганда;

ИД-карта ёки чип яроқсиз ҳолга келганда;

ИД-карта ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида;

ИД-карта йўқотиб қўйилганда.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон фармони.

белгиланган шаклдаги ариза-анкета;

илгари берилган паспорт ёки ИД-карта;

туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (ИД-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда);

ваколатли органнинг қарори (ИД-карта ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);

давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас).

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон фармони.

Агар фуқаро қўл бармоқ излари олинишидан бош тортса ёхуд кўзойнакда ёки бош кийимда суратга тушиш истагидан қайтмаса, маълумотларни йиғиш пункти фуқарога ИД-карта расмийлаштиришни рад этади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон фармони.

а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий рўйхатга олинган чет давлат фуқароларига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга:

уларнинг ота-оналари, васийларининг (ҳомийларининг) ихтиёрига кўра — бола туғилгандан бошлаб 16 ёшга тўлгунига қадар;

шахс 16 ёшга тўлганда;

шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, фуқаролиги, туғилган санаси, жинси ўзгарганда;

б) ИД-картанинг амал қилиш муддати тугаганда;

в) ИД-картага ёки чипга киритилган маълумотларда ноаниқликлар, хатолар ва техник нуқсонлар мавжудлиги аниқланганда;

г) ИД-карта ёки чип яроқсиз ҳолга келганда;

д) ИД-картани ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида;

э) ИД-карта йўқотиб қўйилганда.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон фармони.

а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий рўйхатга олинган чет давлат фуқароларига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга:

уларнинг ота-оналари, васийларининг (ҳомийларининг) ихтиёрига кўра — бола туғилгандан бошлаб 16 ёшга тўлгунига қадар;

шахс 16 ёшга тўлганда;

шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, фуқаролиги, туғилган санаси, жинси ўзгарганда;

б) ИД-картанинг амал қилиш муддати тугаганда;

в) ИД-картага ёки чипга киритилган маълумотларда ноаниқликлар, хатолар ва техник нуқсонлар мавжудлиги аниқланганда;

г) ИД-карта ёки чип яроқсиз ҳолга келганда;

д) ИД-картани ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида;

э) ИД-карта йўқотиб қўйилганда.

Ариза берувчи томонидан ДЙҲХХ органида имтиҳон топшириш назарда тутилганда имтиҳонларда қатнашиш учун қуйидаги миқдорда тўловлар амалга оширилади:

назарий имтиҳон топшириш учун — БҲМнинг 10 фоизи миқдорида;

ҳар бир қайта назарий имтиҳон топшириш учун — БҲМнинг 15 фоизи миқдорида;

автомототранспорт воситаларини, шу жумладан, транспорт воситалари таркибини амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун — БҲМнинг 10 фоизи миқдорида;

ҳар бир қайта амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун — БҲМнинг 15 фоизи миқдорида.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2023 йилдаги 152-сон қарори.

Ариза берувчи назарий имтиҳонни топширганидан сўнг икки ой муддат ичида амалий имтиҳонни топшириши лозим. Бунда, имтиҳонларни қабул қилиш тизими автоматик тарзда амалий имтиҳонни такроран топшириш вақтини етти календарь кундан кейинги кунларга белгилайди. Агар ариза берувчи икки ой муддатда амалий имтиҳонни топшира олмаса, имтиҳонларни қабул қилиш тизими автоматик тарзда уни яна назарий имтиҳон топширишга қайтаради.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2023 йилдаги 152-сон қарори.

Қуйидаги ҳолларда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш рад қилинади:

ариза берувчи томонидан сўровномада кўрсатилган маълумотлар нотўғри эканлиги аниқланганда;

ариза берувчининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бўйича амалий ҳамда назарий имтиҳонни муваффақиятли топширганлик факти тасдиқланмаганда;

ариза берувчи томонидан тегишли йиғим тўланмаганда.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2023 йилдаги 152-сон қарори.

Ариза берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш рад этилган кундан бошлаб ўттиз иш куни мобайнида давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўламасдан кўрсатилган камчиликни бартараф этган ҳолда такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2023 йилдаги 152-сон қарори.

Почта хизмати ходими тайёр бўлган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олгандан сўнг, ариза берувчи билан телефон орқали боғланиб, сўровномада кўрсатилган манзилга (Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказида бир иш куни, қолган ҳудудларда икки иш куни ичида) миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини етказиб беради.

Ариза берувчи билан телефон орқали келишилган вақтда ариза берувчи ушбу манзилда бўлмаса, ариза берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини ушбу ҳудуддаги почта алоқаси бўлимидан ўн иш куни давомида олиши мумкин.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2023 йилдаги 152-сон қарори.