Кўп бериладиган саволлар
Расмий тушунтиришлар

Хизмат: болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш

Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний шахслар

Хизматни кўрсатиш тартиби:

1. Ота-оналар, уларнинг ўрнини босувчи шахслар (фарзандликка олувчилар, васийлар ва ҳомийлар), болаларнинг яқин қариндошлари (бобоси, бувиси, вояга етган акаси ёки опаси) ёки учинчи шахслар (ариза берувчилар) йўлланмалар олиш учун давлат хизматлари марказларига ўзлари келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

Давлат хизматидан комплекс тарзда фойдаланиш учун ФҲДЁ органига туғилишни қайд этиш билан бир вақтда мурожаат қилишлари ҳам мумкин.

2. Сўровнома тўлдирилиб, автоматик равишда Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимига юборилади.

3. Тегишли ташкилот ва гуруҳда бўш ўрин бўлганда – йўлланма шакллантирилади, бўш ўрин бўлмаганда – сўровнома тегишлича умумий ёки имтиёзли рўйхатга киритилади ҳамда хабарнома шакллантирилади.

Имтиёзли рўйхатга киритиладиган болалар контингенти:

●  I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;

●  кўп болали оилаларнинг болалари;

●  етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

●  “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;

●  контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;

●  талабалар ва педагогларнинг болалари;

●  акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;

●  кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.

Ариза берувчи болаларни ташкилотга қабул қилишни йўлланма шакллангандан сўнг 15 иш куни мобайнида расмийлаштирмаган тақдирда, йўлланма ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Хизматни кўрсатиш муддати: 1 иш кунида

Хизмат нархи: Бепул

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашига номзодларни шакллантириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (647-сон, 04.11.2022 й.) қабул қилинди

Давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгашига номзодларни жалб қилиш жараёнини бошқаришни таъминловчи cns.davaktiv.uz портали ишга туширилган.

Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар тармоққа оид билим, бошқарув тажрибаси, молиявий, корпоратив бошқарув, стратегик режалаштириш ҳамда бошқа малакалар аасосида танлаб олинади.

Қарор билан Давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши таркибига давлат улуши бўйича номзодларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом номзодларга қўйилган талаблар, саралаш босқичлари ва тартиби, комиссия вазифалари, баҳолаш тартибини белгилайди.

2023 йил 1 январдан давлат иштирокидаги корхоналар томонидан бошқарув ва назорат органларининг таркиби, бўш ўринларга оид маълумотлар ўзгариш бўлган вақтдан 2 иш кунида мажбурий тартибда cns.davaktiv.uz махсус порталга жойлаштирилади.

Маълумотларни жойлаштирмаган корхона ижро этувчи органи ва кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантиришга йўл қўйилмайди.

давлат ер кадастрида ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастрида мавжуд кўчмас мулк объектининг техник параметрлари ҳақида;

кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ эгалари ҳақида;

Реестрда мавжуд рўйхатга олинган ҳуқуқлар ҳақида;

судлар, тергов органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги ҳақида, санани, қайси ҳужжат асосида ва қайси орган томонидан тақиқлар ёки хатлов қўйилганини, шунингдек, уларни рўйхатдан ўтказиш санаси ва рақамини кўрсатган ҳолда;

ипотека ҳамда бинолар ва иншоотлар ипотекаси шартномасини, шунингдек ер участкаларига бўлган ашёвий ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш ҳақида;

ер участкасига бўлган сервитутнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида;

бинолар ва иморатлар ёки уларнинг қисмлари ижараси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида;

жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг қарори бўйича мўлжалланаётган бино, иншоотни бузиш ҳақидаги маълумотлар акс эттирилади.

Ариза берувчи томонидан сўровномага қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда (pdf форматда) илова қилинади:

-давлат ташкилотини ташкил этиш ҳақидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки ваколатли давлат органларининг тегишли ҳужжати (қарор, буйруқ ва б.);

-юқори турувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган Давлат ташкилотининг устави.

-агар давлат ташкилоти тўғрисидаги низом ёки устав норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тасдиқланиши белгиланган бўлса, низом ёки уставни илова қилиш талаб этилмайди.

Давлат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи ундирилмайди.

Ариза берувчи Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2022 йилдаги 542-сонли қарори 6-бандида назарда тутилган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказувчи органга бевосита тақдим қилади. Рўйхатдан ўтказувчи орган ҳужжатлар тақдим этилган вақтдан бошлаб 2 иш куни давомида олинган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида ёки мазкур Регламентнинг 10-бандида белгиланган ҳолатлар мавжуд бўлганда давлат рўйхатидан ўтказишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилади.

Юридик шахслар бирлашмалари вакили (кейинги ўринларда — ариза берувчи) юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат этади ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Тизимда рўйхатдан ўтади.

Ариза берувчи томонидан юридик шахслар бирлашмаларининг номи лотин алифбосида танланади ва унинг бошқа юридик шахсларнинг номлари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшашлигини текшириш Тизим томонидан автоматик тарзда амалга оширилади.

7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқлайди.

8. Ариза берувчи томонидан сўровномага қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда (пдф форматда) илова қилинади:

давлат тилидаги таъсис шартномаси ва (ёки) устав қабул қилинганлиги тўғрисидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни;

давлат тилидаги белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис шартномаси ва (ёки) устав;

юридик шахслар бирлашмалари қайта ташкил этилганда (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) - қайта ташкил қилинаётган юридик шахслар бирлашмаларининг барча кредиторлар ва қарздорлар олдидаги барча мажбуриятлар бўйича, жумладан тарафлар ўртасидаги даъволашаётган мажбуриятлар юзасидан ҳуқуқий ворисликни ўз ичига олган тақсимлаш баланси ёки топшириш далолатномаси.

Бунда таъсис шартномаси ва устав қабул қилинганлиги тўғрисидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни юридик шахслар бирлашмалари аъзолари томонидан Тизимда электрон равишда ҳам тасдиқланиши мумкин.

Фуқаролик қонунчилиги ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин вужудга келган муносабатларга нисбатан қоʼлланилади.

Қонун у амалга киритилгунга қадар вужудга келган муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади.

Фуқаролик қонунчилиги ҳужжати амалга киритилгунга қадар вужудга келган муносабатлар бўйича бу қонунчилик ҳужжати у амалга киритилганидан кейин вужудга келган ҳуқуқ ва бурчларга нисбатан қўлланилади.

Агар шартнома тузилганидан кейин тарафлар учун мажбурий бўлган, шартнома тузилаётган пайтдагидан бошқача қоидаларни белгилайдиган қонун қабул қилинган бўлса, тузилган шартноманинг шартлари ўз кучини сақлаб қолади, бундан қонуннинг аввал тузилган шартномалардан келиб чиқувчи муносабатларга татбиқ этилиши кўрсатилган ҳоллар мустасно.

Фарзандликка олиш ҳақида ўзгартиришлар киритиш суднинг ҳал қилув қарори асосида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЁ органида, фарзандликка олинган боланинг туғилган жойи ўзгартирилганда эса ҳал қилув қарорида кўрсатилган жойдаги ФҲДЁ органида, ҳал қилув қарорида кўрсатилмаган бўлса фарзандликка олувчиларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.

Фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлиги тўғрисидаги ёзувлар дафтарига зарур ўзгартиришлар ФҲДЁ органлари томонидан, фарзандликка олиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб ўн кун мобайнида киритилади. ФҲДЁ органига кўрсатиб ўтилган муддат тугагандан кейин мурожаат қилинган тақдирда суд қарорида ушбу қарор ўз кучини йўқотмаганлиги ҳақида ёзув бўлиши керак.

Фарзандликка олишни расмийлаштиришда ФҲДЁ органига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

суднинг қонуний кучга кирган фарзандликка олиш ҳақидаги қароридан кўчирма;

фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;

фарзандликка олувчи(лар)нинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.

Ҳукуматнинг 698-сон қарори билан электр энергияси, табиий газни, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича регламентлар тасдиқланган.

Ушбу регламентларга мувофиқ жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари тегишлича ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, газ таъминоти ташкилотлари, сув таъминоти ёки ҳудудий иссиқлик таъминоти корхоналари маблағлари ҳисобидан қопланади.

Эслатма: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-5-моддасига кўра давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш туман ва шаҳарларда ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилади, ўлим эса шаҳарча, қишлоқ ва овулларда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) томонидан ҳам қайд этилиши мумкин.

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ўлимни қайд этиш борасидаги ҳаракатлари ўзлари турадиган ҳудудлардаги тегишли ФҲДЁ органларининг назорати остида бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг чет элда доимий ёки вақтинча яшовчи фуқароларининг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш консул томонидан, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Консул вақтинча бўлмаганда фуқаролик ҳолати далолатномалари консул томонидан тайинланган консулликнинг мансабдор шахси томонидан қайд этилади.

Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари бўлмаган хорижий давлатларда фуқаролик ҳолати далолатномалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан белгиланган бошқа хорижий давлатдаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан қайд этилади.

2023 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 13 триллион сўм йўналтирилади;

кредитлар устувор равишда дастурлар бўйича аввал кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорларга ажратилади;

деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорликга 50 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади;

ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига кўра кредит суммасининг 10 млн сўмгача бўлган қисми (ҳунармандлар учун 20 млн сўмгача) банк карталарига (нақдлаштириш имкониятини чеклаган ҳолда) ўтказиб берилади;

дастурлар доирасида кредитларни йиллик 14 фоиз ставкада ажратиш тартиби сақлаб қолинади.

олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулкнинг бозор қиймати;

олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати (бундан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқи мустасно);

олиб қўйилган ер участкасидаги кўп йиллик дов-дарахтларнинг бозор қиймати;

кўчиш, шу жумладан бошқа кўчмас мулк объектини вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар;

ер участкасидан ва унда жойлашган кўчмас мулк объектларидан фойдаланишдан олиниши мумкин бўлган бой берилган фойда;

Бунда ер участкаси ва унда жойлашган кўчмас мулк объектлари бўшатиб қўйилган пайтдан эътиборан аввалги фаолиятни тиклашга қадар бўлган, бироқ бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатдаги фойда ёки мавсумий ҳосилдан олиниши мумкин бўлган фойда ҳисобга олинади;

ҳуқуқ эгасининг қонунчиликда ёки келишувда назарда тутилган бошқа харажатлари ва зарарлари.

2023 йил 1 мартдан унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият шаклида юридик шахс ташкил этиш тўхтатилади.

2023 йил 1 апрелдан:

МЧЖ устав фондига қўшиладиган, қиймати БҲМнинг 10 минг бараваридан кўп пулсиз ҳиссалар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади ва баҳоланган қийматдан юқори бўлиши мумкин эмас;

юридик шахслар қайта ташкил этилганда, корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қайта ташкил этилган юридик шахсга ўтган ҳисобланади.

2023 йил 1 июлдан хўжалик жамиятининг филиаллари, ваколатхоналари ташкил этилганлиги ва унинг устав фонди шакллантирилганлиги ҳамда тўловга қобилиятсизлиги юзасидан иш қўзғатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да эълон қилинади.

Мурожаатларниниг анонимлиги жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган эри (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаганлиги ёхуд мурожаатда улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилганлиги, шунингдек, электрон мурожаатни идентификация қилиш имкониятининг мавжуд эмаслиги ёхуд ёзма мурожаатнинг имзо билан тасдиқланмаганлиги билан аниқланади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар келиб тушганда, мурожаатлар билан ишлаш бўйича таркибий бўлинма уларнинг ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжудлигини текширади. Агар мурожаатда жисмоний ва юридик шахс вакилининг ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, бу ҳақда мурожаатлар билан ишлаш бўйича таркибий бўлинма раҳбари томонидан тасдиқланадиган хулоса тузилади. Аноним мурожаатлар кўрмай қолдирилади.

Жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақаларни ҳамда парваришлаш нафақасини фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда “проактив шакл”да тайинлаш тизими жорий этилди.

Бунда Тиббий-ижтимоий экспертиза комиссиялари ва ОИВ қарши курашиш марказлари томонидан болада ногиронлик аниқланганда дастурий мажмуа орқали ногиронлиги мавжуд бола ва унинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотларни Пенсия жамғармасининг "Пенсия" дастурий мажмуасига юборади. "Пенсия" дастурий мажмуасида инсон омили иштирокисиз автоматик тарзда нафақа тайинланади ва фуқарога СМС тарзда хабар юборилади.

Бу орқали фуқароларнинг идорама-идора юриш каби оворагарчиликлари бекор қилинди.

Лицензиялар ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар лицензиатнинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахснинг аризаси асосида ваколатли орган томонидан қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши мумкин:

лицензия асосида амалга оширилаётган фаолият тури лицензияланадиган фаолият турининг бошқа кичик тури билан кенгайтирилганда;

филиаллар ва ваколатхоналар ташкил этган юридик шахсларга берилган лицензияга ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатга мувофиқ ушбу филиаллар ва ваколатхоналар томонидан фаолиятни амалга ошириш бошланганда;

юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг фаолиятни амалга ошириш манзили ўзгарганда, агар унинг жойлашган ерига нисбатан лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартлари белгиланган бўлса.

Лицензияларга ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларга ўзгартишлар киритиш лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

Лицензия ўзгартирилган тақдирда давлат божи, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ўзгартирилганда эса йиғим тегишинча лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни берганлик учун тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида ундирилади.

Давлат ташкилоти вакили (кейинги ўринларда — ариза берувчи) Давлат ташкилотини ташкил этиш ҳақидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатда ёхуд ваколатли давлат органларининг тегишли ҳужжатида (қарор, буйруқ ва б.) назарда тутилган муддатларда, агар бундай муддат назарда тутилмаган бўлса, қарор қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида давлат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат этади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2022 йилдаги 542-сонли қарори 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.

Бунда, ариза берувчи Давлат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўзининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этади.

Сўровнома тўлдирилгандан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқлайди.

Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига автоматик тарзда тегишли ёзувлар киритиш йўли билан давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни амалга оширади;

-давлат рўйхатидан ўтказилган давлат ташкилотини тизим орқали автоматик тарзда давлат солиқ хизмати ва статистика органларида давлат ҳисобига қўяди ва бу ҳақида давлат активларини бошқариш органларига хабарнома юборади;

- Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2022 йилдаги 542-сонли қарори 3-иловасига мувофиқ, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган Давлат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги гувоҳномани шакллантиради;

Давлат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ҳамда унинг белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис ҳужжатларини ариза берувчига тақдим қилади.

Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш, ваколатли органларнинг идоралараро электрон ҳамкорлик қилиши, шунингдек лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ҳамда шартлари бажарилишининг мониторингини ўтказиш жараёнларини қамраб оладиган, жисмоний ва юридик шахслар учун очиқ бўлган «Лицензия» ахборот тизими махсус электрон тизимдир.

Махсус электрон тизимда қуйидагилар акс эттирилади:

қуйидагиларни ўз ичига оладиган лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш жараёнлари:

лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёхуд унинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларни топшириш;

ваколатли органлар томонидан аризаларни кўриб чиқиш ҳамда лицензияларни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш ёки беришни рад этиш ҳақида қарорлар қабул қилиш;

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон шаклдаги лицензияларни ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш;

ваколатли органни фаолият бошланганлиги ёки тугатилганлиги ҳақида хабардор қилиш учун хабарномалар юбориш ва хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқномалар олиш;

аризани кўриб чиқиш учун давлат божининг, йиғимларнинг электрон тўловини амалга ошириш;

лицензияларни ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳамда уларни бекор қилиш ҳақидаги аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш;

лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш чоғида давлат органлари ва ташкилотлар ҳамкорлигининг қуйидагиларни ўз ичига оладиган жараёнлари:

бошқа давлат органлари ва ташкилотлардан қўшимча ҳужжатлар ҳамда ахборотни мустақил равишда олиш, шунингдек улар билан «ягона дарча» принципи бўйича келишиш;

лицензиялар, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар реестрларини юритиш;

лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар, шунингдек хабарномалар билан боғлиқ ахборотни тегишли давлат органлари ва ташкилотларнинг маълумотлар базалари орқали текшириш;

лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ҳамда шартларининг бажарилиши мониторингини ўтказишнинг қуйидагиларни ўз ичига оладиган жараёнлари:

лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ҳамда шартларига риоя этилиши устидан ваколатли органлар томонидан масофавий мониторингни амалга ошириш;

лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтишнинг ҳар бир босқичида аризалар кўриб чиқилишини кузатиб бориш;

лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ҳамда шартларига риоя этилиши билан боғлиқ бўлган фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш чоғида ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда ваколатли органларнинг судларга мурожаат қилиши;

лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

ваколатли органларнинг автоматик тарзда шакллантириладиган рейтингини юритиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг фаолияти (ҳаракатлари) устидан назорат қилишнинг муайян мезонларини аниқлаган ҳолда, ваколатли органлар томонидан берилган лицензияларнинг ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг, шунингдек хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, «хавфни таҳлил қилиш» тизимини жорий этиш.

касалхоналар, госпиталлар, бошқа стационар даволаш муассасаларида даволанаётган ёки кексалар ва ногиронлар учун интернат уйларида яшаб турган фуқароларнинг ана шу касалхоналар, госпиталлар ва муассасаларнинг бош врачлари, уларнинг ўринбосарлари ёки навбатчи врачлари, госпиталларнинг бошлиқлари, интернат уйларнинг директорлари ёки бош врачлари томонидан тасдиқланган васиятномалар;

фуқаролар Ўзбекистон байроғи остидаги кемаларда сузиб юрганда кема капитанлари томонидан тасдиқланган васиятномалар;

қидирув экспедицияларидаги фуқароларнинг ана шу экспедициялар бошлиқлари томонидан тасдиқланган васиятномалари;

ҳарбий хизматчиларнинг командирлар томонидан тасдиқланган васиятномалари;

озодликдан маҳрум этиш жойларида ёки қамоқда сақланаётган шахсларнинг муассасалар бошлиқлари томонидан тасдиқланган васиятномалари;

нотариус бўлмаган ҳудудда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга шахслар томонидан тасдиқланган васиятномалар.

🔹кичик тадбиркорлик субъектлари:

▫️якка тартибдаги тадбиркорлар;

▫️микрофирмалар – таъсисчилари жисмоний шахслар бўлган ҳамда жами даромади йил давомида 1 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлар;

▫️кичик корхоналар – жами даромади йил давомида 1 миллиарддан 10 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлар;

🔹 ўрта тадбиркорлик субъектлари – жами даромади йил давомида 10 миллиарддан 100 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлар;

🔹 йирик тадбиркорлик субъектлари – жами даромади йил давомида 100 миллиард сўм ва ундан юқори бўлган тадбиркорлар.

Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2022 йилдаги 542-сонли қарори 6-бандига мувофиқ ҳужжатларнинг тақдим этилмаганлиги, давлат ташкилотининг устави ёки низоми юқори турувчи орган томонидан тасдиқланмасдан тақдим этилганлиги давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади.

Давлат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказишни бошқа асосларга, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.

Давлат рўйхатидан ўтказишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда рўйхатдан ўтказувчи орган ходими мазкур Регламентнинг 4-иловасига мувофиқ, Давлат ташкилотини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарномани расмийлаштиради ҳамда уни ариза берувчига тақдим қилади.

Давлат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда ариза берувчи хабарномада кўрсатилган рад этиш сабабларини бартараф этган ҳолда умумий асосларда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2022 йил 13 октябрда 592-сон қарори қабул қилинди.

Шахс пенсия тайинлаш учун Пенсия жамғармасининг расмий электрон почтасига (pension_uz@pfca.mf.uz)  мурожаат қилиш имконияти яратилди;

Шахснинг аризаси Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилиши белгилаб ўтилди;

Шахснинг иш стажи ва ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимларида мавжуд бўлган тақдирда шахсдан қўшимча ҳужжатлар талаб қилмасдан ахборот тизимларидаги мавжуд маълумотлар асосида пенсиялар тайинланади ва  ҳисоблаб чиқилади;

2005 йил 1 январдан аввалги даврлар учун иш стажи меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар ёки электрон меҳнат дафтарчасида тегишли маълумотлар бўлган тақдирда пенсия тайинлаш Комиссияси томонидан текшириш тўғрисида қарор қабул қилмаслик белгиланди;

Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахс зарур ҳужжатларни тақдим этмаган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими ушбу ҳужжатларни яъни,  архив ёки ташкилотларга сўровномалар юбориш бўйича амалий ёрдам беради;

Аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ҳолларда Пенсия жамғармаси бўлими қўшимча яна қандай ҳужжатлар тақдим этилиши лозимлигини ариза берувчига 5 кунлик  муддатда ёзма равишда ёки ариза берувчининг мобил телефон рақамига “СМС” хабарномани юборган ҳолда маълум қилиш жорий этилмоқда;

Пенсия жамғармаси бўлими шахсга ва/ёки ташкилот маъмуриятига пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш) масалалари бўйича тушунтиришлар ҳамда маълумотлар бериши шартлиги белгиланди;

Пенсия жамғармаси фуқароларнинг давлат пенсия таъминотига оид маълумот ва ахборотлар оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб боради;

Ногиронлиги бўлган болани ўз қарамоғига олган оиланинг аъзоси ушбу ногиронлиги бўлган болага қараб турилган вақтини иш стажи сифатида ҳисобга олиш тартиби белгиланди;

Пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш) учун зарур бўлган маълумотлар жамғариб бориладиган пенсия тизимидан, Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестридан ва фуқаролар иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестридан, Ягона миллий меҳнат тизими идоралараро дастурий-аппарат комплекси ва бошқа вазирлик идораларнинг ахборот тизимларидан олинганида Пенсия жамғармаси бўлими пенсия тайинлаш учун мавжуд маълумотларни текшириш тўғрисида қарор қабул қилишига йўл қўйилмайди;

Электрон меҳнат дафтарчаси ҳам иш стажини тасдиқлайдиган асосий ҳужжат сифатида ҳисобга олинади;

Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар тўланиши керак бўлган ойнинг биринчи санаси узоқ муддатли дам олиш ёки байрам кунларига тўғри келганида Молия вазирлигининг қарорига асосан аввалги ой якунига қадар муддатидан аввал пенсия, нафақа ва бошқа тўловларнинг тўлов қайдномаларини шакллантириш хуқуқи берилди;

Пенсионер вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули кўрсатиб ўтилган оила аъзоларига вафот этган ой учун тўлиқ миқдорда тўланади;

Пенсионер вафот этган ойда унинг банк пластик картасига кирим қилинган маблағлар Пенсия жамғармасига қайтарилмайди;

Фуқаронинг хоҳишига кўра пенсиялар доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинланади ва тўланади.

Давлат ташкилотлари қайта ташкил этилганда (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) улар ўн кунлик муддатда рўйхатдан ўтказувчи органни бу ҳақида хабардор қилишлари шарт.

Бунда, рўйхатдан ўтказувчи органга фақат ўзгартириш учун асос бўлган ҳужжат тақдим этилиб, янги таҳрирдаги устав ёки низом талаб этилмайди.

Рўйхатдан ўтказувчи орган ариза берувчидан хабарнома ва илова қилинган ҳужжатлар қабул қилинганидан сўнг 2 иш куни ичида Давлат ташкилотларининг ягона давлат реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади ҳамда тизим орқали давлат солиқ, статистика ва давлат активларини бошқариш органларини хабардор қилади.

2023 йил 1 майдан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

- автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станцияларида электрон ўлчаш ускуналари ва онлайн видео камераларни ўрнатиш ҳамда уларни солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш мажбурий ҳисобланади;

- пахта хомашёси, ғалла ёки шолини қабул қилиш ва ҳисобини юритиш бўйича ахборот тизимларининг оператори ўз тизимларини солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилишлари мажбурий ҳисобланади;

- тўлов хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмалари амалга оширилганда, уларга кўрсатилган хизматлар учун (олинган ҳақ, комиссия учун “0” сўм бўлган тақдирда ҳам) электрон ҳисобварақ-фактуралар тақдим этади ва расмийлаштиради.

Хизмат: Автомобил йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС ва АГҚС станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш

Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний ва юридик шахслар

Хизматни кўрсатиш тартиби

1. Ариза берувчилар лойиҳаларни келишиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

2. Сўровнома тўлдирилиб, ваколатли орган – Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ёки унинг ҳудудий бошқармаларига электрон тарзда юборилади.

3. Ваколатли орган сўровнома келиб тушган кундан бошлаб 16 иш куни мобайнида QR-код қўйилган хулосани расмийлаштиради ҳамда Давлат хизматлари марказларига ёки ариза берувчиларга ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

Мазкур тартиб қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

аҳоли яшаш мавзелари, даҳалари ва ёпиқ объектларнинг ички ҳудудларидаги объектлар;

қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириладиган далалар, экин майдонларининг ички ҳудудларидаги объектлар;

йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўлнинг қатнов қисмида эркин ҳаракатланишига халақит қилмайдиган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб бориладиган ҳар қандай объектлар.

Хизматни кўрсатиш муддати: 16 иш куни ичида

Хизмат нархи:

➖ БҲМнинг 30 фоизи миқдорида – 73 500 сўм;

➖ Ягона портал орқали топширилганда миқдори – 66 150 сўм.

Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (111-сон, 01.03.2021 й.)

Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 февралдан 2024 йил 1 январга қадар:

Тайёр мебель маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларига хориждаги офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатларининг бир қисмини Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб беришда мазкур нотурар жойлар майдонига қўйилган меъёр кўрсаткичи 100 квадрат метрдан 250 метрга оширилади;

йиллик тушумида тайёр мебель маҳсулотлари экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ташкил қиладиган маҳаллий корхоналар томонидан инженер-технолог, лак ва бўёқ сепиш устаси, дизайнер каби хорижий мутахассислар жалб қилинганда, улар иш ҳақининг 25 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 9 баробаридан кўп бўлмаган қисми Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Бунда, хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатлари экспорт ҳажми ҳар чоракда 1 миллион доллардан ортган корхоналарга чорак якуни билан келгуси ойнинг 10-санасигача тақдим этилган ҳужжатлар асосида тўланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 июндаги “Республика ҳудудларида мебелсозлик саноатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5155-сон қарорига 2-иловада назарда тутилган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкалари қўлланиши 2024 йил 1 январга қадар узайтирилади.

Бунда, ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги:

- юридик шахслар учун – 4 йил;

- жисмоний шахслар учун – 8 йилни ташкил этади.

Ҳисоблагични қиёслашдан ўтказиш давлат хизматини кўрсатганлик учун қуйидагича йиғим ундирилади:

-жисмоний шахслардан (маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардан ташқари) БҲМнинг 20 фоизи (54 минг сўм);

-ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан (маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслар учун) БҲМнинг15 фоизи (40 минг 500 сўм);

▫️юридик шахслардан БҲМнинг 1,5 баравари (405 минг сўм) миқдорида.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.

Асосий қонун Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 1992 йил 8 декабрда (6 бўлим, 26 боб, 128-моддадан иборат) қабул қилинган.

Конституциянинг 84-моддасига мувофиқ, Қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинади, Сенат томонидан маъқулланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланади.

Конституцияга асосан, қонунлар белгиланган тартибда расмий нашрларда эълон қилингач, юридик кучга эга бўлади.

Конституцияга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун ўн кундан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилади.

Конституцияга асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати маъқуллаган қонун имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига ўн кун ичида юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонун ўттиз кун ичида имзоланади ва эълон қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига қайтарилади.

Агар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонунни қайта кўриб чиқишда Қонунчилик палатаси депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қонунни яна маъқулласа, қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган ҳисобланади ҳамда имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига Қонунчилик палатаси томонидан юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонун юзасидан Қонунчилик палатаси ва Сенат юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида келишув комиссиясини тузиши мумкин. Палаталар келишув комиссияси таклифларини қабул қилганда қонун одатдаги тартибда кўриб чиқилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунни ўз эътирозлари билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қайтаришга ҳақли.

Бунда ариза берувчилар (жисмоний шахслар) аттестациядан ўтиш бўйича сўровнома тўлдиради ва унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

педагогнинг таълим тўғрисидаги ҳужжати (хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни Ўзбекистонда тан олиш ҳақидаги гувоҳнома);

қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги диплом нусхаси (агар мавжуд бўлса);

педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш натижалари юзасидан маълумотнома.

Педагог кадрларни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.

Навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Хизмат: Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш.

Хизматдан фойдаланувчилар: Имтиҳон топшириш пайтида 31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган жисмоний шахс (16 ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган қонуний вакил).

Хизматни кўрсатишда керак бўладиган ҳужжатлар:

●  Сўровнома

●  Имтиҳон топшириш харажати тўланганини тасдиқловчи тўлов квитанцияси

●  Хорижий тил билиш даражасини белгиловчи сертификат

Хизматни кўрсатиш тартиби:

1️. Ариза берувчи махсус сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун мобайнида исталган туман (шаҳар) ДХМга мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиб мурожаат қолдиради.

2️. Сўровнома тўлдирилиб, унга тегишли ҳужжатлар (имтиҳон топшириш харажати тўланганини тасдиқловчи тўлов квитанцияси, махсус сертификат) электрон тарзда pdf форматда илова қилинади.

3️. Мурожаат қилиш жараёнида ариза берувчи компенсацияни олиш учун ўзига қулай ҳудуддаги Халқ банки филиалини танлайди.

4️.Ёшлар ишлари агентлиги ариза берувчининг мурожаати ЯИДХП орқали тушган пайтдан бошлаб 15 календарь кун мобайнида махсус сертификатни верификациядан ўтказади. Махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги верификация орқали аниқлаш имкони бўлмаса, махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашни сўраб ваколатли хорижий ташкилотга сўров юборади.

5️.Махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланганда Агентлик 15 кун мобайнида махсус сертификат эгаси бўлган ариза берувчиларнинг реестрини шакллантириб, унга мувофиқ компенсация маблағларини Халқ банкининг ҳисобварағига молиялаштиради ва хизмат натижаси бўйича ариза берувчига СМС хабар юборади.

6️.Хизмат натижаси бўйича ариза берувчига СМС юборилгандан сўнг Халқ банки филиали ариза берувчининг компенсация пулини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқлаган ҳолда белгиланган компенсация тўловини амалга оширади.

Хизматни кўрсатиш муддати: 30 кун мобайнида

Хизмат нархи: Бепул

Имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхати билан батафсил бу ерда  танишишингиз мумкин.

Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (209-сон, 13.04.2021 й.)

давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатларининг мавжудлиги;

ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги;

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри, қарама-қарши ёки бузилган маълумотлар топилиши;

бирламчи кадастр йиғмажилдининг (кадастр паспорти) мавжуд эмаслиги;

давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу ер участкаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;

рўйхатдан ўтказувчи томонидан ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўхтатиб турилган ҳолларда, тақдим этилган материаллардаги камчиликларнинг уч иш куни мобайнида бартараф этилмаслиги;

ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бекор қилинганлиги;

ҳуқуқларнинг вужудга келишини белгиламайдиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни бошқа асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

-боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги сабабли;

-карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли;

-ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра.

Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади.

Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлари учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.

Шунингдек, ота-онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг боғчага қатнаши бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда боғчага қатнаган кунлар учун тўланади.

тадбиркорлик субъекти ваколатли бошқарув органининг таъсис ҳужжатларига устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори;

давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари;

топшириш далолатномаси — қўшиб юборилганда ва қайта тузилганда;

тақсимлаш баланси — ажратиб чиқаришда;

тадбиркорлик субъекти ваколатли органининг таъсис ҳужжатларида эълон қилинган устав фонди миқдори шакллантирилганлиги тўғрисидаги ҳужжат — устав фонди миқдори оширилганда;

тадбиркорлик субъекти — юридик шахс иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва учинчи шахслар томонидан тўла миқдордаги ҳиссалар киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (пул маблағлари ўтказилганлиги тўғрисида банкнинг маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига мол-мулк олиб кирганлигини тасдиқловчи божхона ҳужжати, мол-мулкнинг олди-берди далолатномаси, киритилаётган мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ва бошқалар) — устав фонди миқдори оширилганда;

улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (шартнома, хат, ҳуқуқий ворислик, мерос, суд қарори ва шу кабилар) — улуш (ҳисса) бошқа шахсга ўтганда. Бунда улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчаларни қайта рўйхатдан ўтказишда, муассисларнинг сўровномада кўрсатилган электрон почта манзилига Тизим томонидан юборилган хабарнома ва уларнинг муассислигини Ягона идентификациялаш тизими орқали идентификациялашни тасдиқлаш йўли билан ҳар бир муассиснинг розилиги мавжуд бўлиши керак;

кредиторлар йиғилишининг ёхуд кредиторлар қўмитасининг розилигини тасдиқловчи ҳужжат — суд санацияси жараёнида бўлган юридик шахсларни қайта ташкил этишда (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш).

Топшириш далолатномаси ва тақсимлаш баланси қайта ташкил этилаётган юридик шахсларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари бўйича, шу жумладан тарафлар баҳслашаётган мажбуриятлар бўйича, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак — қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тадбиркорлик субъектлари учун.

Агар тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқий ворисини аниқлаш имконини бермаса, унда янгидан пайдо бўлган юридик шахслар қайта ташкил этилган юридик шахснинг ўз кредиторлари олдидаги мажбуриятлари бўйича солидар жавобгар бўладилар.

Таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш ушбу Низом 12-бандининг еттинчи хатбошида назарда тутилган ҳуқуқни инобатга олган ҳолда таъсис ҳужжатларни янги таҳрирда қабул қилиш йўли билан амалга оширилади.

Қонун ҳужжатларида белгиланган хизматлардан фойдаланиш ва имтиёзларни олиш учун «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оила (шахс)га Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали белгиланган шаклда маълумотнома тақдим этилади.

Ушбу маълумотнома «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган ойдан бошлаб ўн икки ой давомида амал қилади.

Хизмат: тегишли бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш

Хизматдан фойдаланувчилар: Юридик ва жисмоний шахслар

Хизматни кўрсатиш тартиби:

1. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига мурожаат этади ёки хизматдан электрон шаклда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

2. Сўровнома тўлдирилиб, унга бино ва иншоот фасадининг электрон кўринишдаги эскиз лойиҳаси илова қилинади.

3. Ваколатли органга бино ва иншоотнинг деворлари режаси, кесими (мавжуд бўлса), фасад ва кадастр паспорти нусхаси электрон шаклда юборилади.

4. Ваколатли орган 5 иш куни мобайнида жойига бориб бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш имкониятини ўрганиб чиқади.

5. Бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиб берган куннинг ўзида келишилган лойиҳа эскизи электрон шаклда Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали юборилади.

Хизматни кўрсатиш муддати: 5 иш кунида

Хизмат нархи:

➖ БҲМнинг 30 фоизи миқдорида – 73 500 сўм;

➖ Ягона портал орқали топширилганда миқдори – 66 150 сўм.

Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (370-сон, 18.05.2018 й.)

Давлат пенсиясини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки ID-карта талаб қилинади.

Ҳурматли фуқаролар!!!

Пенсия тайинлашда фуқаролардан фақат паспорт ёки шахсий гувоҳнома талаб қилинишини инобатга олиб, сиз томондан иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни рақамлаштиришингиз керак бўлади. Сиз my.mehnat.uz ёки my.gov.uz порталида рўйхатдан ўтиш орқали маълумотларингизни рақамлаштириш ҳолатини текширишингиз мумкин.

Aгар маълумотларингиз тўлиқ ёки қисман рақамлаштирилмаган бўлса, ушбу маълумотларни рақамлаштириш тавсия етилади!

Ишни давом еттираётган фуқаролар диққатига:

Aгар сиз ишлашни давом еттирсангиз, сиздан иш жойингиздаги кадрлар бўлимига мурожаат қилишингиз ва меҳнат дафтарчасига мувофиқ меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ва олий ўқув юртларида ўқиш муддатлари тўғрисидаги маълумотларни кафедралараро дастурий таъминот ва "Ягона миллий меҳнат тизими" (УНСТ) аппарат мажмуаси ва уларнинг тўғрилигини текширинг.

Меҳнат фаолиятини тугатган фуқаролар диққатига:

Aгар сиз ишламаётган бўлсангиз, исталган Бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилишингиз ва "Ягона миллий меҳнат тизими" (UNST) идоралараро дастурий-аппарат комплексига меҳнат дафтарчасидан маълумотларни киритиш хизматидан фойдаланишингиз мумкин.

(Ушбу хизмат бепул тақдим етилади.)

Еслатиб ўтамиз, пенсия миқдори иш стажига ва иш ҳақига боғлиқ.

Қўшимча саволлар бўйича Пенсия жамғармасининг “Ишонч телефони”нинг 11-40 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Чет ел фуқаролари ва чет елда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фарзандларини умумтаълим мактабларига қабул қилиш бўйича давлат хизмати йўлга қўйилди.

Бунинг учун чет ел фуқаролари ва чет елда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz  ёки Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг електрон хизматлар портали ((my.maktab.uz орқали онлайн сўровномани тўлдирган ҳолда ариза юборади.

Aриза автоматик тарзда ҳудудий бошқармалар ҳузуридаги чет ел фуқаролари фарзандларини умумтаълим мактабларига қабул қилиш бўйича Ишчи гуруҳга юборилади.

Ишчи гуруҳи 7 иш кунида аризани кўриб чиқиб, йўлланмани (QR-код қўйилган) расмийлаштиради ҳамда електрон портал орқали ариза берувчига електрон равишда юборади.

Натижани ариза берувчи ўзи мурожаат қилган my.gov.uz  ёки my.maktab.uz портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.

Давлат хизматини кўрсатиш БЕПУЛ амалга оширилади.

Еслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар шаҳодатнома дубликатини олиш ва хорижда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни (нострификация) тан олиш бўйича давлат хизматлари йўлга қўйилган.

Ўзбекистон стандартлар институти, мурожаатингизда келтирилган стандартлаштириш соҳасидаги норматив ҳужжатлар бўйича маълумот иловада тақдим қилинмоқда. Ҳозирги республикамиз ҳудудида қуйидаги стандартар (норматив ҳужжатлар) амалда:
- Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлари (Ўз ДСт);
- Давлатлараро стандартлар (ГОСТ);
- Халқаро стандартлар (ИСО);
- Халқаро стандартлар билан уйғунлашган стандартлар (Ўз ДСт ИСО, Ўз ДСт ЕН, Ўз ДСт ИЕC, ГОСТ ИСО, ГОСТ ЕН, ГОСТ ИЕC);
- Хорижий мамлакатларнинг миллий стандартлари (ГМW, ЕДС);
Техник регламентлар (Уз ТР).

Қўшимча равишда шуни маълум қиламизки, стандартлаштириш соҳасидаги норматив ҳужжатларни Ўзбекистон стандартлар институтининг http://uzsti.uz ва https://standart.uz/ расмий веб сайтидан юклаб олишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 декабрдаги 322-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учувчисиз учиш қурилмаларини (дрон) олиб кириш таъқиқланиши, бундан Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан рухсат берилган ҳоллар мустасно эканлиги белгиланган.

Товарларни импорт ҳамда экспорт қилиш учун тегишли сертификат ҳамда рухсат этиш хусусиятидаги ҳужжатларни “Ягона дарча” божхона ахборот тизими (singlewindow.uz) орқали электрон ариза тўлдириш  орқали олишингиз мумкин.

Божхона кодексининг 382-моддасига мувофиқ, божхона ҳудудига олиб кириладиган ва божхона назорати остида турган интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш учун божхона органлари:

  • интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг бузилганлик белгилари мавжуд бўлган товарларни чиқариб юборишни тўхтатиб туриши;
  • интеллектуал мулк объектларини ўз ичига олган товарларни чиқариб юборишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни бекор қилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3512-сон қарорига асосан божхона тўловларига тортилмайдиган товарларнинг чегараланган нормалари халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар учун — бир календарь чорак мобайнида 1 000 (бир минг) АҚШ доллари этиб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига асосан илгари эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган товар реэкспорт қилинаётганда, товарнинг амалда реэкспорт қилинаётган қисмига нисбатан тўланган божхона божлари ва солиқлар суммаларини қайтариш ушбу Кодекснинг 49-бобида назарда тутилган тартибда, айни бир вақтнинг ўзида қуйидаги талаблар ва шартларга риоя этилган тақдирда амалга оширилади:

  • товарнинг реэкспорти уни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштириш маълум қилинган кундан эътиборан икки йил ичида амалга оширилаётган бўлса;
  • товар божхона ҳудудида ишлатилмаган ва таъмирланмаган бўлса, бундан товарни қайтаришга сабаб бўлган нуқсонларни ёки бошқа ҳолатларни аниқлаш учун товарни ишлатиш зарур бўлган ҳоллар мустасно.

Ўзбекистон Республикасига олиб келинаётган автотранспорт воситасини  эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига расмийлаштиришда божхона тўловларини ҳисоблаш  учун автотранспортнинг ТИФ ТН (ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси) коди аниқланади.

Бунда, автотранспортнинг ишлаб чиқарилган йили, двигател қуввати, от кучи, тури ва ўриндиқлар сони ҳамда ёқилғи тури каби омиллари бўйича аниқ маълумотлар келтирилиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 159-моддасига асосан чет эллик жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда вақтинча олиб кирилган транспорт воситасининг божхона ҳудудида туришининг умумий муддати календарь йил мобайнида жами тўқсон календарь кундан ошмаслиги лозим.

Бунда транспорт воситасини белгиланадиган йиғимни тўлаган ҳолда юқорида кўрсатилган муддатдан ортиқроқ муддатга вақтинча олиб киришга йўл қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
9 ноябрдаги 700-сонли қарорига мувофиқ, автотранспорт воситасини бир календарь йил давомида тўқсон календарь кундан ортиқ муддатга вақтинчалик олиб кирганлик учун олиб чиқиб кетиш муддатининг ўтказиб юборилган ҳар куни учун транспорт воситасининг ҳар бир от кучи учун БҲМнинг
0,7 % миқдорида йиғим тўланиши лозим.

Ҳисоблаш формуласи   БЙ=(Кун×ОК×БҲМ×7)/100

БЙ - Божхона йиғими;

ОК - автотранспорт воситасининг от кучи;

БҲМ - базавий ҳисоблаш миқдори;

Бугунги кунда, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида, мазкур йиғимларни белгиланган муддатлардан ўтмасдан аввал божхона органига бевосита ташриф буюрмасдан, тўловларни Upay тўлов тизимлари орқали амалга ошириш имконияти йўлга қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
22 декабрдаги 800-сонли қарорига асосан божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан қўлланилади, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

  • товарлар Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенциясига мувофиқ ташилган тақдирда;
  • миллий автоташувчилар томонидан импорт товарларни божхона назорати остида ташиш учун жиҳозланган транспорт воситаларида, ушбу ташувчилар томонидан лицензия карточкаси тақдим этилган ҳолда ташилган тақдирда;
  • товарлар қонун ҳужжатларга мувофиқ, биринчи ва учинчи турдаги гувоҳнома асосида ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилган юридик шахслар томонидан амалга оширилганда;
  • Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланган тақдирда;
  • товарлар божхона ҳудудига инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмак сифатида, шунингдек, халқаро почта жўнатмалари ва фельдъегер почтаси сифатида тасдиқловчи ҳужжатлар бўлган тақдирда олиб кирилганда.

Шунингдек, хавфни бошқариш тизими орқали ташилаётган товарлар юқори хавф даражасида эканлиги аниқланганда, чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона назорати остида юкларни ташишда транспорт воситаси носоз ҳолга келганда қуйидаги чораларни кўриш зарур:

  • Божхона ҳамроҳлиги остида кузатувга олинган транспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан носозлик аниқланган вақтда дарҳол кузатувни амалга ошираётган божхона ходимига;
  • бошқа ҳолларда носозлик аниқланган ҳудуддаги божхона органига қуйидаги телефон рақамлар (ҳудудий бошқармаларнинг навбатчилик қисми телефонларини ҳавола орқали илова қилиш лозим) орқали хабардор қилиш лозим.

Автомобиль йўллари (интенсивлиги юқори бўлган

ва инфратузилмаси икки йўлакли тизим жорий этиш талабларига жавоб берадиган), темир йўллар ва авиация ўтказиш пунктларида божхона назорати, декларация тўлдириш ҳамда йўловчилар ва юкни текшириш ўрнатилган тартибда икки йўлакли (яшил ва қизил) тизимни қўллаш билан амалга оширилади.

“Яшил” йўлак — кириб келиш ва чиқиб кетиш жойларида махсус белгиланган, жисмоний шахсларнинг кўл юки ва кузатиб борилаётган багаждаги товарларни божхона чегарасидан олиб ўтиши учун мўлжалланган жой ҳисобланади.

 “Яшил” йўлакдан қуйидаги ҳолларда ҳаракатланиш мумкин:

  • божхона чегараси орқали олиб кириш/олиб чиқиш тақиқланган ёки чекланган товарлари;
  • қиймати ва (ёки) миқдори нормасидан ортадиган товарлари;
  • божхона тўловлари солинмайдиган товарларни олиб киришнинг чекланган нормаларидан ортадиган товарлари;
  • божхона декларациясини тақдим этмасдан товарларни олиб чиқишнинг чекланган нормаларидан ортадиган товарлари мавжуд бўлмаган тақдирда.

Жисмоний шахслар юқорида қайд этилган товарлари бўлган тақдирда ёки уларнинг ихтиёрига кўра “Қизил” йўлак орқали ҳаракатланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил, 24 августдаги 500-сонли «Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорининг 4-иловасига мувофиқ белгиланган шаклда ариза тўлдирилиб, Давлат божхона қўмитасига тақдим этилади.

  • юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахсининг солиқ тўловчи идентификация рақами (СТИР) ҳамда уларнинг фуқаро паспорти нухсалари;
  • раҳбар, бош бухгалтер ва юридик шахснинг ҳамда ваколатли шахсининг иш жойини тасдиқловчи ҳужжат, шу жумладан, ишончнома ва тегишли шартнома нусхаси;
  • операторнинг товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган иншоотлар, бинолар (биноларнинг бир қисми) ва (ёки) очиқ майдончаларга (очиқ майдончаларнинг бир қисми) эгалигини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки уларни ижарага (амал қилиш муддати бир йилдан кам бўлмаган) олиш бўйича шартномаларнинг (контрактлар, битимлар) нусхалари.

биринчи турдаги гувоҳнома операторга қуйидаги махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради:

  • товарларни декларациялаш ва чиқариш билан боғлиқ божхона операцияларини биринчи навбатда амалга ошириш;
  • оператор томонидан ташиладиган товарларга нисбатан товарни ташиш йўналишини белгиламаслик;
  • божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, операторнинг товарларини жўнатувчи божхона органидан товар келиб тушадиган жойгача етказиб бериш;
  • божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, операторнинг транспорт воситасида божхона транзитини амалга ошириш;
  • экспортга жўнатиладиган операторнинг товарлари юкланган транспорт воситаларининг юк хоналари (отсеклари) ёки уларнинг бир қисмига оператор томонидан қўйилган пломбаларни давлат божхона хизмати органлари томонидан идентификация воситалари сифатида тан олиниши;
  • давлат божхона хизмати органлари томонидан вақтни қисқартириш ва божхона операцияларини ўтказиш тартибини оптималлаштиришга қаратилган тажриба лойиҳаларида устувор иштирок этиш;
  • божхона тўловлари тўланишини 50 фоизга таъминлаган ҳолда, божхона тўловларини бўлиб тўлаш ва (ёки) муддатини йигирма иш кунигача кечиктирган ҳолда операторнинг товарларини эркин муомалага чиқариш.

Иккинчи турдаги гувоҳнома операторга қуйидаги махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради:

  • товарларни декларациялаш ва чиқариш билан боғлиқ божхона операцияларини биринчи навбатда амалга ошириш;
  • операторнинг товар ва транспорт воситаларини чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилишда божхона назорати шакллари қўлланилмаслиги, хавфни бошқариш тизимида белгиланган чоралар бундан мустасно;
  • божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, товарларни операторнинг бинолари, очиқ майдончалари ва бошқа ҳудудларига божхона назорати остида жойлаштириш;
  • божхона органлари билан келишилган ҳолда, операторнинг очиқ майдонлари ва бошқа ҳудудларида товарларни чиқариш билан боғлиқ божхона операцияларини амалга ошириш;
  • божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, божхона тўловларини бўлиб тўлаш ва (ёки) муддатини йигирма иш кунигача кечиктирган ҳолда товарларни эркин муомалага чиқариш;
  • божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, товарларни чиқаришда уларнинг божхона қийматини шартли равишда аниқлаш;
  • алоҳида ҳужжатлар (мувофиқлик сертификати) мавжуд бўлмаганда, товарларни (озиқ-овқат товарлари ва фармацевтика маҳсулотлари бундан мустасно) шартли равишда чиқариш ва ҳужжатларни кейинчалик олтмиш календарь куни давомида тақдим этиш;
  • давлат божхона хизмати органлари томонидан божхона операцияларини амалга ошириш вақтини қисқартириш ва тартибини такомиллаштириш бўйича амалга ошириладиган тажриба лойиҳалари синовларида иштирок этиш.

Учинчи турдаги гувоҳнома операторга қуйидаги махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради:

  • Биринчи ва иккинчи турдаги операторга тақдим этиладиган махсус соддалаштиришлар;
  • божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 272-моддасига мувофиқ божхона юк декларцияси тақдим этилгунга қадар товарларни чиқариб юбориш;
  • божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, божхона тўловларини бўлиб тўлаш ва (ёки) муддатини олтмиш иш кунигача кечиктирган ҳолда, товарларни эркин муомалага чиқариш;
  • божхона масалаларини мувофиқлаштириш ва ҳал қилишда операторга кўмаклашиш учун давлат божхона хизмати органларининг масъул ходимини (кейинги ўринларда координатор деб аталади) тайинлаш.

Барча турдаги гувоҳнома асосида реэстрга киритиш ҳақида ариза берилган пайтда юридик шахс қуйидаги умумий мезонларга мос келиши лозим:

  • божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган бир йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 171, 1711, 174, 175, 176, 177 ва 227-22721, 22722-модданинг биринчи қисми22723 — 22727-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахсининг, шунингдек, ушбу лавозимларни охирги бир йил давомида эгаллаган шахсларнинг маъмурий жавобгарликка тортилганлик ҳолатлари мавжуд бўлмаслиги;
  • божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар сўнгги беш йил мобайнида юридик шахснинг раҳбари ва бош бухгалтери, шунингдек, ваколатли шахси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
  • 175, 182, 184, 188, 189, 209, 228 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноят учун жиноий жавобгарликка тортилган ҳолатлари мавжуд бўлмаслиги;
  • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, шу жумладан, улар бўйича жарима ва пенялар тўлаш юзасидан қарздорлик мавжуд бўлмаслиги;

божхона органларида реэстрга киритиш ҳақида аризани қайд этиш кунига қадар камида уч йил ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширган бўлиши, бунда:

  • божхона брокери сифатида божхона соҳасида фаолият юритувчи шахслар, ҳар йили товарларни фактура қиймати камида 10,0 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил қилган ҳолда, 500 тадан кам бўлмаган импорт ва (ёки) экспорт божхона юк декларацияларини тақдим этиши;
  • божхона омбори эгаси сифатида божхона соҳасида фаолият юритувчи шахслар, божхона органларида мурожаат қайд этилган кунда амал қилувчи валюта курси бўйича йиллик қиймати 10,0 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил қилган ҳолда, 10,0 млн кг миқдордаги товарлар сақловини амалга ошириши;
  • божхона ташувчиси сифатида божхона соҳасида фаолият юритувчи шахслар, ҳар йили 200 тадан кам бўлмаган импорт ва (ёки) экспорт юкларининг (партия) халқаро ташувларини амалга ошириши;
  • товарларни импорт ва (ёки) экспортини амалга ошириш соҳасида фаолият юритувчи шахслар, импорт ва (ёки) экспорт қилинган товарларнинг фактура қиймати сўнгги ўн икки ой мобайнида камида 2 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил қилиши ва камида 100 та импорт ва (ёки) экспорт божхона юк декларациясини расмийлаштирган бўлиши ёки тўланган божхона тўловларининг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 20 000 баробарини ташкил қилиши ва камида 50 та импорт ва (ёки) экспорт божхона юк декларациясини расмийлаштирган бўлиши лозим.

Иккинчи турдаги гувоҳнома асосида реэстрга киритиш ҳақида ариза берилган пайтда юридик шахс қуйидаги қўшимча мезонларга мос келиши лозим:

  • Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил, 24 августдаги 500-сонли «Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорининг 3-иловасига мувофиқ белгиланган талабларга мос келадиган товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган (фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқида) иншоотлар, бинолар (биноларнинг бир қисми) ва (ёки) очиқ майдончаларга (очиқ майдончаларнинг бир қисми) эга бўлиши;
  • ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик мавжуд эмаслиги.

Учинчи турдаги гувоҳнома асосида реэстрга киритиш ҳақида ариза берилган пайтда юридик шахс божхона органларига ариза берган кунига қадар камида 2 йил давомида биринчи ва (ёки) иккинчи турдаги гувоҳномага эга бўлган оператор сифатида ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириши лозим.

Биринчи ва иккинчи турдаги гувоҳномаларни олиш билан реэстрга киритиш учун юридик шахс битта ариза тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Учинчи турдаги гувоҳнома асосида реэстрга киритиш ҳақида ариза берилган пайтда юридик шахс божхона органларига ариза берган кунига қадар камида 2 йил давомида биринчи ва (ёки) иккинчи турдаги гувоҳномага эга бўлган оператор сифатида ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириши лозим.

Қўмита аризани рўйхатга олинган кундан бошлаб 30 иш куни ичида кўриб чиқади.

Аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.

Божхона органлари товарларнинг таснифланишига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатурасига мувофиқ дастлабки қарор қабул қилиши мумкин. Сиз товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарор қабул қилиш учун исталган божхона органига (ТИФ божхона пости ёки ҳудудий божхона бошқармаси ёки ДБҚ) мурожаат қилиш ҳуқуқига эгасиз.

Божхона органларининг товарларни божхона мақсадларида таснифлаш бўйича қарорлари мажбурийдир. (Асос: Божхона кодексининг 370- ва 371-моддалари).

Дастлабки қарорни қабул қилганлик учун божхона йиғим ставкаси базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 75 фоизи миқдорида белгиланган. (Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори).

Товарлар (товарнинг намуналари ва нусхалари) тадқиқот объектларидир.

Тадқиқот объектлари, агар уларнинг ўлчамлари ва хоссалари бунга имкон берса, ўралган ва муҳрланган тарзда экспертга берилади. Тадқиқот объектини экспертнинг иш жойига етказиш имкони бўлмаган тақдирда, божхона экспертизасини тайинлаган орган унга мазкур объектга монеликсиз бориб кўриш ва уни тадқиқ этиш имкониятини таъминлайди. Ушбу ҳолатда божхона органининг ҳаракати тўғри. (Асос: Божхона кодексининг 209-моддаси).

Божхона органининг мансабдор шахси божхона назоратини ўтказаётганда товарнинг намуналарини ёки нусхаларини танлаб олиш ҳуқуқига эга.

Божхона органининг мансабдор шахслари томонидан товарнинг намуналари ёки нусхалари танлаб олинаётганда ваколатли шахс сифатида ҳозир бўлишга ҳақлисиз. (Асос: Божхона кодексининг 211-моддаси).

Тадқиқот (экспертиза) мақсадлари учун эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилаётган товарлардан намуналар ёки синамалар олиш божхона органи бошлиғи томонидан масъул этиб тайинланган божхона органи мансабдор шахси томонидан товарга нисбатан ваколатга эга бўлган шахс, шунингдек, заруратга кўра (заҳарли, токсик, кучли таъсир қилувчи товарлар), мутахассис иштирокида амалга оширилади.

Бунда божхона органи мансабдор шахси намуналар ёки синамалар товар партиясининг таркиби ва хусусиятларини тўлиқ ифодалаш ҳамда олинган намуналар ёки синамалар, шунингдек, маълумотларнинг ишончлилиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади. (Асос: Вазирлар Маҳкамасининг
17.03.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари тизимида товарларнинг намуна ва синамаларини тасарруф этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 145-coн қарори).

Хулоса бериш учун божхона органларининг мансабдор шахси, илм-фан, техника, санъат ёки ҳунармандчилик соҳасида махсус билимларга эга, белгиланган тартибда эксперт сифатида тайинланган бошқа ташкилотнинг ходими эксперт сифатида иш юритиши мумкин. Бошқа ташкилотнинг ходими божхона экспертизасини тайинлаган орган томонидан мазкур ташкилотга берилган топшириқни бажариш тартибида божхона экспертизасини амалга оширади.

Эксперт тадқиқотда фақат ўзига топширилган божхона экспертизаси предметига тааллуқли ва хулоса бериш учун аҳамиятга молик масалалар бўйича иштирок этади.

Эксперт божхона экспертизасини амалга ошираётганда божхона экспертизасини тайинлаган органдан, экспертиза якунидан манфаатдор тарафлардан ва бошқа шахслардан мустақилдир.

Эксперт ўтказилган тадқиқотлар натижаларига асосланиб хулоса беради.

Божхона экспертизасини тайинлаган орган томонидан, шунингдек бошқа давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан экспертга бирор тараф фойдасига ёки божхона экспертизасининг якунидан манфаатдор бошқа шахслар фойдасига хулоса олиш мақсадида таъсир кўрсатишга йўл қўйилмайди. (Асос: Божхона кодексининг 212-моддаси).

Божхона экспертизаси божхона органининг биносида ёки, агар бу текширув хусусиятига кўра зарур бўлса ёхуд экспертиза объектини божхона органининг биносига етказиб бериш имкони бўлмаса, бошқа жойларда ўтказилади. (Асос: Божхона кодексининг 215-моддаси).

Ваколатли шахс (яъни Сиз) божхона экспертизаси тайинланаётганда ва ўтказилаётганда бир неча ваколат ва ҳуқуқларга эга. Жумладан, божхона экспертизаси натижалари устидан шикоят қилиш, эксперт хулосасини олиш учун қўшимча масалаларни киритиш ҳақида илтимоснома бериш, товардан намуналар ёки нусхалар танлаб олинаётганда ҳозир бўлиш, экспертнинг хулосаси билан танишиш ва бундай хулосанинг кўчирма нусхасини олиш ҳамда божхона экспертизасини ўтказиш ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқига эгасиз. (Асос: Божхона кодексининг 214-моддаси).

божхона экспертизасининг хулосаси устидан ваколатли шахс ёки бошқа манфаатдор шахс томонидан шикоят қилинганда, шунингдек прокурор томонидан протест келтирилганда ҳам такрорий божхона экспертизаси тайинланиши мумкин.

Божхона экспертизаларини ўтказишнинг энг кўп муддатлари уларнинг мураккаблик даражасига кўра тўрт тоифага бўлиш орқали белгиланади:

биринчи тоифа — битта ҳам мураккаблик даражасига эга бўлмаган экспертизалар, уларни ўтказиш учун уч иш кунигача бўлган муддат талаб этилади;

иккинчи тоифа — ҳеч бўлмаганда битта мураккаблик даражасига эга бўлган экспертизалар, уларни ўтказиш учун беш иш кунигача бўлган муддат талаб этилади;

учинчи тоифа — камида иккита мураккаблик даражасига эга бўлган экспертизалар, уларни ўтказиш учун ўн иш кунигача бўлган муддат талаб этилади;

тўртинчи тоифа — камида тўртта мураккаблик даражасига эга бўлган ўта мураккаб экспертизалар, уларни ўтказиш учун йигирма иш кунигача бўлган муддат талаб этилади

Божхона экспертизасининг мураккаблик даражасини аниқлаш мезонлари Божхона кодексининг 214-моддасида белгиланган.

Божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилган ҳолларда божхона экспертизасини ўтказиш муддати ўттиз кундан ошмаслиги лозим. (Асос: Божхона кодексининг 214-моддаси).

Божхона экспертизаси тайинланганда ТИФ субъекти товарларини импортга расмийлаштириш учун экспертиза натижаларини кутмасдан тўлиқ бўлмаган БЮДни тақдим этган ҳолда юкларини божхона омборидан олиб чиқиб кетиши мумкин.

Фақат мазкур товарга нисбатан Божхона кодексининг 23- ва 24- моддаларида кўрсатилган тақиқ ва чекловлар мавжуд бўлмаслиги зарур. (Асос: ДБҚнинг Адлия вазирлигида 3296-1-сон билан рўйхатга олинган қарори).

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатурасини юритиш Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги  томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда амалга оширилади.

Божхона расмийлаштирувида товарлар нотўғри таснифланганлиги аниқланган тақдирда божхона органи товарларни таснифлашни мустақил амалга оширади ва уларнинг таснифи бўйича қарор қабул қилади.

Божхона органларининг товарларни божхона мақсадларида
таснифлаш бўйича қарорлари мажбурийдир. (Асос: Божхона кодексининг
368- ва 369-моддалари).

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармонига кўра, республикада ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, инвестицион жозибадорликни ошириш
ва мамлакатнинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида товарларни импорт қилишда ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодлари тўғри қўлланилганлиги тўғрисида эксперт хулосаси талаб этилиши амалиёти бекор қилинган.

Товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарор, агар у ўзгартирилган, қайтариб олинган ёки бекор қилинган бўлмаса, қабул қилинган кунидан эътиборан бир йил ичида амал қилади. Ушбу муддат тугагач, дастлабки қарор ўз кучини йўқотади, бу манфаатдор шахснинг янги дастлабки қарор бериш тўғрисидаги сўров билан мурожаат этишига тўсқинлик қилмайди. (Асос: Божхона кодексининг 372-моддаси).

Товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарор қабул қилиш тўғрисидаги сўровда товарларнинг тўлиқ тижорат номи, фирма номи, асосий техник, тижорат тавсифлари ва товарни бир маънода таснифлаш имконини берувчи бошқа маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак. Зарур ҳолларда, маҳсулотнинг фотосуратлари, расмлари, чизмалари, паспортлари ҳамда ушбу дастлабки қарорни қабул қилиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим этилади.

Сўров божхона органига келиб тушган кундан эътиборан йигирма кун ичида кўриб чиқилади.

Аризачи томонидан маълумотлар, ҳужжатлар ва материаллар товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарор қабул қилиш учун тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилган тақдирда, божхона органи дастлабки қарорни қабул қилиш тўғрисида божхона органига ариза берилган кундан эътиборан йигирма календарь кун ичида қўшимча маълумотларни, ҳужжатларни ва материалларни бериш зарурлиги тўғрисида аризачини хабардор қилади. Бунда айнан қандай қўшимча маълумотлар, ҳужжатлар ва материалларни тақдим этиш зарурлиги кўрсатилиши шарт.

Қўшимча маълумотлар, ҳужжатлар ва материаллар аризачи хабардор қилинган кундан эътиборан олтмиш календарь кун ичида тақдим этилиши лозим. Агар маълумотлар, ҳужжатлар ва материаллар белгиланган муддатда тақдим этилмаган бўлса, товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарор қабул қилиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқмасдан қолдирилади.

Сўровнинг рад этилиши уни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар бартараф этилган тақдирда аризачининг дастлабки қарорни қабул қилиш тўғрисида қайта мурожаат этишига тўсқинлик қилмайди. (Асос: Божхона кодексининг 371-моддаси).

Товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарорлар очиқ ахборот бўлиб, барча юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг ёзма сўровларига кўра ҳеч бир чекловларсиз тақдим этилиши керак, бундан тижорат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир бўлган ахборот мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Товарларни таснифлаш бўйича берилган дастлабки қарорларнинг реестрини юритади ва унинг даврий равишда эълон қилинишини таъминлайди. (Асос: Божхона кодексининг 374-моддаси).

2023-йил 1-январдан уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмайди. Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш енг кам миқдорининг

80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ етилади.

2023-йилдан ипотека кредитига олинган мол-мулк олинган санадан 36 ойда қайта сотилса, кредит ва фоизлар учун йўналтирилган даромад солиққа тортилади.

Қарор билан 2022-йил 1-ноябрдан “коробка” ҳолатдаги уй-жойлар учун ипотека кредитлари ҳамда субсидия ажратишга рухсат берилади. 2021-йилда берилган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 2022-йил 31-декабргача узайтирилди.

“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” AЖга банклар томонидан аҳолига берилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун 3 йил муддатга 12 фоиз ставкада ва фоиз тўловларини ҳар 6 ойда тўлаш шарти билан 300 млрд сўмгача бюджет ссудаси ажратилади. Уй-жойлар ва ипотека кредит олишда фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш учун вилоятлар марказларида ипотека марказлари ташкил етилади.

Aсос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 22-сентабрдаги
ПҚ-377-сон “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори.

Субсидия нодавлат таълим ташкилотларига қуйидаги мақсадларда ажратилади:

бино ва ўқув хоналарини замонавий ахборот коммуникация технологиялари, мебел, асбоб-ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари ва бошқа анжомлар билан жихозлашга;

зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа кутубхона-ахборот ресурслари ҳамда воситалари билан таъминлаш, таълим жараёнини ташкил етишга жалб етиладиган педагог кадрлар меҳнатига ҳақ тўлашга;

Нодавлат таълим ташкилотининг раҳбари ёки ишончнома берилган вакили субсидия олиш учун календар йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10-санасига қадар ЙИДХП електрон рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.

ЙИДХПда сўровнома тўлдиради ҳамда қуйидаги ҳужжатлар електрон (“пдф”) шаклда илова қилинади:

нодавлат таълим ташкилотининг таълим фаолиятини ривожлантириш бўйича камида икки йилга мўлжалланган бизнес режаси;

маҳсулот йетказиб бериш ёки ишларни, хизматларни бажариш тўғрисида тузилган хўжалик шартномалари;

педагог кадрлар билан тузилган меҳнат шартномалари;

педагог кадрларнинг хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи сертификатлари;

таълим жараёнида фойдаланилаётган бино ёки ўқув хоналарининг ижара шартномаси (кўчмас мулк ижараси асосида фаолият юритаётган нодавлат таълим ташкилотлари учун).

Субсидия талабгорларидан юқорида кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Талабгор томонидан давлат хизматидан фойдаланиш учун тўлов амалга оширилмайди.

50 млн сўмгача бўлган бир марталик субсидиялар тадбиркорлик субйекти бўлган нодавлат таълим ташкилотларига камида 6 ой муддат давомида қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолияти билан шуғулланиш шарти билан ажратилади.

Aсос: Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 20-сентабрдаги Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил етиш учун нодавлат таълим ташкилотларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги 513-сон қарори.

Фуқаролар хизматдан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат етади ёки ЙИДХПдан рўйхатдан ўтган ҳолда давлат хизматидан електрон тарзда фойдаланади. Бунда сўровномага зарур маълумотлар киритилиб Ўзбекистон Республикаси Йер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий марказига електрон шаклда юборилади.

Хизмат кўрсатиш 3 иш куни мобайнида амалга оширилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи миқдорида йиғим ундирилади (ҳар бир шахс учун).

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЙИДХП орқали мурожаат етилганда йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Марказ сўровнома тушган ва тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида QR-код қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига ёки давлат органларига ёхуд ариза берувчига ЙИДХП орқали юборади.

Давлат хизматлари марказлари маълумотнома келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг електрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра, унга маълумотномани електрон шаклда ёки қоғоз шаклда берилади.

Aсос: Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил
2-сентабдаги кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисидаги 535-сон қарори.

Ўзбекистон Республикаси резидентлари — юридик ва жисмоний шахслар давлат хизматидан фойдаланиш учун ЙИДХП ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали сўровномани тўлдириб електрон тарзда юборади.

Хизматлардан мустақил тарзда фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар интернет тармоғи орқали Давлат солиқ қўмитасининг www.мй.солиқ.уз расмий сайтига ёки ЙИДХПга тегишли фойдаланувчининг СТИР ёки ЖШШИР рақами ва паролини киритиб, тасдиқланган шаклдаги сўровномани тўлдиради.

Доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаш учун ариза билан қуйидаги ҳужжатларни тақдим етиш талаб етилади:

а) ҳақиқатда бошқарув амалга ошириладиган ҳудуд Ўзбекистон Республикаси бўлган чет ел юридик шахслари — Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий бошқарув амалга ошириладиган жой мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;

б) чет ел фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар:

чет ел паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасининг нусхаси;

Ўзбекистон Республикасида яшаш учун гувоҳнома (мавжуд бўлса);

Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатини тасдиқловчи ҳужжат (виза ёки бошқа ҳужжатлар).

“Солиқ-сервис” давлат унитар корхонаси уч иш кунида ҚР-кодли (метрик штрих — кодли) Солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатни расмийлаштиради ва тегишли давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат етган тақдирда) ёки сўровнома берувчи (ЙИДХП ёки Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали мурожаат етилган тақдирда) електрон тарзда юборади.

Aсос: Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил

2-апрелдаги 150-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари — юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти.

Пенсия жамғармасида замонавий AКТдан фойдаланган ҳолда аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш, бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш, маълум вақтларини тежаш, ортиқча оворагарчиликларни олдини олиш юзасидан електрон давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчил такомиллаштириб борилмоқда.

Пенсия жамғармаси тизимида кейинги йилларда бир қанча қонун ва қарорлар қабул қилиниб, пенсия ва нафақа олувчилар учун турли қулайлик ва имкониятларни яратиш бўйича қатор вазифалар белгиланди. Жумаладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонларига асосан 2022 йил 1 апрелдан бошлаб ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг (кейинги ўринларда — ўзгалар парваришига муҳтож болалар) парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида нафақа тўлови (кейинги ўринларда — парваришлаш нафақаси) жорий етилди. Бунда ўзгалар парваришига муҳтож болалар тўғрисидаги маълумотларни Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига електрон тарзда тақдим етиб боради.

Ушбу парваришлаш нафақаси фуқароларнинг Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) га қилган мурожаатлари асосида буджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан мавжуд бўлган електрон маълумотларга асосан тайинланади ва тўланади.

Шу билан бирга бугунги кунда Пенсия жамғармаси томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали 8 турдаги ижтимоий нафақалар тайинлаш учун ариза бериш, 3 турдаги пенсия (нафақа) ҳақида маълумот олиш ҳамда Пенсия жамғармаси ижро етувчи аппарати, ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари жойлашган биноларининг йўналишли (локация) манзилларини олиш тизими амалиётга жорий етилди.

Ушбу тизимни амалиётга жорий етиш орқали фуқаролар учун қуйидаги қулайликлар яратилди.

1. Давлат хизматларидан фойдаланиш хафтанинг исталган куни ва исталган вақтда ЙИДХП орқали мурожаат етишлари мумкин (тегишли давлат органларида: хафтанинг иш кунлари душанбадан-жумагача мурожаат етиш имкони мавжуд).

2. Давлат хизматлари кўрсатиш ёки рад етиш 5 сонияда амалга оширилади. (рад етиш сабаблари кўрсатилади).

3. Давлат хизматлари кўрсатилишида Пенсия жамғармаси ходимлари иштирок етмайди.

Бу еса ўз навбатида аҳолининг ҳамда кекса ёшдаги фуқароларнинг мушкулини осон қилишда, мавжуд муаммоларини тезкорлик билан бартараф етишда хизмат қилади.

Нефт, газни, шу жумладан, сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувсҳи лицензия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 21-февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган “Махсус електрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицинзиялаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 25-иловаси билан тасдиқланган фаолиятни лицензиялаш паспортида белгиланган қоидаларга мувофиқ олинади. Бунда талабгорлар “Лицензия” ахборот тизими орқали електрон шаклда ариза расмийлаштириш орқали хизматдан фойдаланадилар.Нефт, газни, шу жумладан, сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувсҳи лицензия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 21-февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган “Махсус електрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицинзиялаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 25-иловаси билан тасдиқланган фаолиятни лицензиялаш паспортида белгиланган қоидаларга мувофиқ олинади. Бунда талабгорлар “Лицензия” ахборот тизими орқали електрон шаклда ариза расмийлаштириш орқали хизматдан фойдаланадилар.

Avtomobillarga yonilg‘i quyish stansiyalarining neft mahsulotlarini qabul qilish, saqlash, hisobga olish va tarqatish talablariga muvofiqligi to‘g‘risida xulosa O‘zbekiston Respublikasi Vаzirlаr Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qаrоri bilan tasdiqlangan “Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari to‘g‘risida”gi yagona nizomning 4-ilovasi bilan tasdiqlangan xulosa раsроrtida belgilangan qoidalarga muvofiq olinadi. Bunda talabgorlar “Litsenziya” axborot tizimi orqali elektron shaklda ariza rasmiylashtirish orqali xizmatdan foydalanadilar.

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 3-martdagi 118-son qarori bilan tasdiqlangan “Sport-ta’lim muassasalarining trener-o‘qituvchilari va yo‘riqchi-uslubchilariga malaka toifalarini berish bo‘yicha davlat xizmati ko‘rsatishning” ma’muriy reglamentning 4-5-ilovalariga muvofiq, trener-o‘qituvchilarning ish natijalari quyidagi mezonlar asosida baholanadi:

- Trener-o‘qituvchi tomonidan tayyorlangan sportchilarning sport musobaqalarida erishgan natijalari bo‘yicha;

- Trener-o‘qituvchining O‘zbekiston Respublikasining sport terma jamoalarini shakllantirish hamda sport zaxirasini tayyorlashga qo‘shgan hissasi bo‘yicha.

Ҳужжатлар олинган вақтдан бошлаб саккиз иш куни муддатда. Агар битим рақобатни, шу жумладан, товар ёки молия бозорида устун мавқени пайдо қилиш ёхуд кучайтириш воситасида чеклашга олиб келишга ёки олиб келиши мумкинлигига асослар пайдо бўлганда, аризани кўриб чиқиш муддати кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин.

Монополияга қарши курашиш органининг олдиндан розилигини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг йетти бараварини ташкил этади.

- Хўжалик юритувчи субйектларнинг устав фондидаги (устав капиталаидаги) аксияларни (улушларни) олиш бўйича битимларга:

бундай шахс ёки шахслар гуруҳи кўрсатилган аксияларнинг (улушларнинг) еллик фоизидан ортиғини тасарруф етиш ҳуқуқини олса;

битимда иштирок етаётган шахслар активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календар йилда товарларни реализация қилишдан олинган жами тушум базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса ёхуд битим иштирокчиларидан бири товар ёки молия бозорида устун мавқени егаллаб турган хўжалик юритувчи субйект бўлса (“Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси).

- Хўжалик юритувчи субйектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича битимларга:

агар тегишли битимда иштирок етаётган шахслар активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календар йилда товарларни реализация қилишдан олинган жами тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса ёхуд улардан бири товар ёки молия бозорида устун мавқени егаллаб турган хўжалик юритувчи субйект бўлса, хўжалик юритувчи субйектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича битимлар учун монополияга қарши курашиш органининг олдиндан розилигини олиш зарур (“Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддаси).

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 13-декабрдаги 993-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги низом талабларига асосан, давлат ўрмон фонди участкалари Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан уч йилдан кам бўлмаган ва қирқ тўққиз йилдан ошмаган муддатга ижарага берилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Нодавлат таълим лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2018-йил 27-мартдаги 241-сон қарори(https://lex.uz/docs/3601227).

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2009-йил 8-апрелдаги 102-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018-йил 16-июндаги 454-сон қарорларида Халқ таълими соҳасидаги муассасаларининг бино-иншоотлар ва бўш турган ер майдонларини ижарага олиш тартиблари кўрсатиб ўтилган. https://lex.uz/docs/1465016), (https://lex.uz/docs/3784454).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини яна-да ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017-йил 15-сентабрдаги ПҚ-3276-сон қарори 4а-бандида Мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли фарзандларини танлов асосида муассасадаги жами ўқувчилар умумий сонининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда таълим хизматларини кўрсатиш евазига келиб тушган даромадлар ҳисобидан бепул (грант асосида) ўқишга қабул қилиши белгиланган https://lex.uz/docs/3343077).

Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 5-ноябрдаги “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-580-сон Қонуннинг 4-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банк фаолияти соҳасини тартибга солувчи ваколатли давлат органи ҳисобланади. Шунингдек, мазкур Қонуннинг 5-моддасига биноан банк операцияларини амалга оширишга доир қарорлар қабул қилишда, жумладан кредитларни уларнинг қайтарилиши, фоизлилиги ва муддатлилиги шарти билан ўз номидан ўзининг маблағлари ҳамда жалб етилган маблағлар ҳисобидан беришда мустақил эканликлари белгиланган.

Халқ таълими вазирлиги хусусий мактаблар ташкил этилиши учун кредитлар, жумладан, имтиёзли кредитлар ажратилиши юзасидан ваколатга эга емас (https://lex.uz/docs/4581969).

- Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлари (Ўз ДСт);

- Давлатлараро стандартлар (ГОСТ);

- Халқаро стандартлар (ИСО);

- Халқаро стандартлар билан уйғунлашган стандартлар (Ўз ДСт ИСО, Ўз ДСт ЕН, Ўз ДСт ИЕC, ГОСТ ИСО, ГОСТ ЕН, ГОСТ ИЕC);

- Хорижий мамлакатларнинг миллий стандартлари (ГМW, ЕДС);

- Техник регламентлар (Ўз ТР).

Маълумот учун, стандартлаштириш соҳасидаги норматив ҳужжатларни Ўзбекистон стандартлар институтининг http://uzsti.uz va https://standart.uz/ расмий веб сайтидан юклаб олиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 31-августдаги 555-сон Қарорига асосан электр тармоқлари уланиш учун биринчи навбатда Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали техник шарт олиш бўйича мурожаат қилиш лозим.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 31-августдаги 555-сон Қарорига электр тармоқларига уланиш бўйича мурожаат йўллашда сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябр) қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари туғрисида»ги 2011 йил 5 июлдаги ПҚ-1566-сон қарорига мувофиқ қуйидагилар Ўзбекистон Республикасида апостил қуйиш ваколатига ега бўлган органлар етиб белгиланган: - Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари — тегишли ҳудуддаги адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд етиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга;- Ўзбекистон Республикаси Олий суди — судлардан чиқадиган расмий ҳужжатларга; - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси — прокуратура, тергов ва суриштирув ҳамда терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларидан чиқадиган расмий хужжатларга; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси — таълим ташкилотлари томонидан берилган расмий ҳужжатларга;

Бошқа барча расмий ҳужжатларга — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан апостил қўйилади.

Чет елда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан содир етилган расмий хужжатларга; тижорат ёки божхона операцияларига туғридан-туғри алоқадор бўлган расмий ҳужжатларга; Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортига, идентификация ID-картасига, харбий билетга қўйилмайди.

Консуллик легаллаштириш - бу ҳужжатлар ва актлардаги имзоларнинг хақиқийлигини ва уларни қабул қилувчи давлат қонунларига мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлашдир шаклидир

Легаллаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

- Ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган ҳусхаси;

- Нотариал тасдиқланган ҳусхаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади;

- Ҳужжат Ташқи ишлар вазирлигида легаллаштирилади;

- Ҳужжат хорижий давлат елчихонасига юборилади.

Хорижий давлатларда – Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикасида – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик ҳуқуқий департаменти ҳужжатларни легаллаштиришни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлган ёки ўз мазмунига кўра давлат манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган ёки чет элда фойдаланишга мўлжалланган ҳужжатларни расмийлаштиришни тартибга солувчи юриқномаларга риоя этмаган ҳолда нотўғри тўлдирилган ёки фуқароларнинг шаъни ва қадр қимматига путур етказувчи маълумотлар ифодаланган ҳужжатлар ва актлар легаллаштирилмайди.

Шунингдек, қуйидаги ҳужжатларнинг асли ва нусхалари легаллаштирилмайди: паспорт, партияга мансублик ҳақидаги ҳужжатлар, касаба уюшмаси билетлари, меҳнат дафтарчалари, харбий билетлар, миллий намунадаги таълим туғрисидаги ҳужжатларнинг асли, ҳайдовчилик гувоҳномалари, тоифа ёки диний эътиқодга мансублик ҳақидаги ҳамда фуқаролик муомаласидан чиқарилган мол-мулк ҳужжатлари.

Хорижда доимий яшовчи ва консуллик ҳисобида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш паспорти расмийлаштириладию

Фуқаронинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментига тақдим етган тегишли аризаси асосида у консуллик рўйхатидан чиқарилади.

Жамият Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Аҳоли ва иқтисодиётни енергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4388-сонли қарори асосида ташкил етилган. Асосий вазифалари суюлтирилган газни харид қилиш, ташиб келиш, сақлаш ҳамда аҳоли истеъмолчилари ва ижтимоий соҳа объектларига сотишдан иборат.

- Суюлтирилган газни етказиб бериш – Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 10-августдаги “Аҳоли ва ижтимоий соҳа обйектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини йетказиб бериш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 646-сон қарори талаблари ва унинг иловалари;

- Газ хўжалигида хавфсизлик – Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 16-мартдаги 
“Газ хўжалигида хавфсизлик қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 226-сон қарори;

- Хавфли юкларни ташиш - Вазирлар Маҳкамасининг 2011-йил 16-февралдаги “Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 35-сон қарори;

Ишлаб чиқарувчи заводлардан авто ва вагон-цистерналарида газ тўлдириш шохобчаларига олиб келинади. Газ тўлдириш шохобчаларидаги сиғимларга тўкиб олинади ва газ таъминоти бўлимларига тегишли махсус бортли автотранспортлардаги маиший газ баллонларга тўлдириб берилади.

Маҳаллий хокимликлар томонидан тасдиқланган графикларга асосан, махсус автотранспортларга бириктирилган ҳайдовчи ва чилангар-таъминотчилар томонидан истеъмолчиларга "айланма" тарзда тўлдирилган маиший газ баллонларда етказиб берилади.

Табиий газ, нефт ва газ конденсатини қазиб олишда ва қайта ишлашда олинадиган, асосий компонентлари пропан ва бутан бўлган суюлтирилган углеводород гази ташкил этади.

Газ таъминоти ташкилоти истеъмолчининг аризаси асосида унинг балансида бўлган маиший газ баллонини тўлов ундирмасдан вақтинча фойдаланишга бериш мажбуриятини олади. Истеъмолчида еса ундан хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда фойдаланиш мажбурияти мавжуд (давоми ВМнинг 2018 йил 10 августдаги 646-сон қарори 1-илова, 4-боб.

 а) аҳоли учун:

- истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига газлаштириш тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда ариза, хонадон кадастр ҳужжати нусхаси, паспорт нусхаси ва ўзини ўзи бошқариш органининг яшовчилар сонини тасдиқлайдиган маълумотномаси илова қилинган ҳолда тақдим етади;

- берилган ариза уч иш куни мобайнида газ таъминоти корхонасининг мутахассислари томонидан жойига чиқиб газ таъминотининг техник имконияти жиҳатидан ўрганилади. Ўрганиш якунлари бўйича газ таъминоти ташкилоти томонидан истеъмолчи ҳисобига индивидуал газ баллонлари, газдан фойдаланувчи ускуна (тури ва миқдори) ва шамоллатиш учун туйнукларнинг жойлашувини ўз ичига олган газлаштириш эскизи ишлаб чиқилади;

- б) ижтимоий соҳа объектлари учун:

- истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига газлаштириш тўғрисидаги аризани ёзма ёки электрон шаклда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, газдан фойдаланувчи ускуналар сони ва уларнинг жойлашув режаси нусхаларини илова қилган ҳолда тақдим етади, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно;

- берилган ариза уч иш куни мобайнида газ таъминоти ташкилоти мутахассислари томонидан жойига чиқиб газ таъминотининг техник имконияти жиҳатидан ўрганилади. Ўрганиш якунлари бўйича истеъмолчи ҳисобига ички газ қувурига, газдан фойдаланувчи ускуналарга (тури ва миқдори), индивидуал, гуруҳли газ баллонлари, резервуар сиғимлар ва суюлтирилган углеводород гази истеъмоли ҳисобини юритиш асбобининг жойлашувига қўйиладиган талабларни ўз ичига олган газлаштириш лойиҳаси ишлаб чиқилади. (ВМнинг 2018 йил 10 августдаги 646-сон қарори1-илова, 5-боб).

-газ таъминоти ташкилоти ва аҳоли ўртасида суюлтирилган углеводород газини йетказиб бериш бўйича шартнома икки нусхада тузилади.

- газ таъминоти ташкилоти ва ижтимоий соҳа объектлари ўртасида суюлтирилган углеводород газини йетказиб бериш бўйича шартнома икки нусхада тузилади.
- суюлтирилган газни аҳолига ва ижтимоий соҳа объектларига тақсимлаш ва йетказиб бериш ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
- ҳудудий газ таъминоти филиали ва истеъмолчи ўртасида маиший газ баллонини вақтинча фойдаланишга бериш тўғрисидаги шартнома икки нусхада тузилади.
- маиший газ баллонларини аҳолига ва ижтимоий соҳа объектларига тақсимлаш ва етказиб бериш ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
- суюлтирилган углеводород гази ва маиший газ баллонларини газ таъминоти ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида шартнома тузмасдан етказиб бериш ва қабул қилиш тақиқланади (ВМнинг 2018 йил 10 августдаги 646-сон қарори 1-илова, 6-боб).

-суюлтирилган углеводород газини газ тўлдириш пунктларигача ва станцияларигача ҳамда газ тўлдириш пунктлари ва станцияларидан истеъмолчиларгача автомобил транспорти билан ташиш қатъий равишда қонун ҳужжатлари ва техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.

- баллонларни автомашиналардан қалпоқчаларини пастга қилиб тушириш ва ташиш ҳамда кузовдан ташлаш қатъиян тақиқланади (давоми ВМнинг 2018 йил 10 августдаги 646-сон қарори 1-илова, 8-боб).

- Истеъмолчи йетказиб бериладиган суюлтирилган углеводород гази учун тўловни тузилган шартнома асосида амалга ошириши лозим.

- Истеъмолчи суюлтирилган углеводород гази етказиб берилганлиги ҳолати бўйича тўловни амалга ошириши шарт.

- Олинган суюлтирилган углеводород гази учун тўлов истеъмолчиларнинг танловига кўра исталган тўловларни қабул қилиш шохобчалари орқали амалга оширилади

(ВМнинг 2018 йил 10 августдаги 646-сон қарори 1-илова, 9-боб).

2020 йил 5 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6079-сон Фармони 20-илова 65-бандига асосан суюлтирилган газни етказиб бериш жараёнида автоматлаштирилган тизим йўлга қўйилган.

- Суюлтирилган газни ташиш, сақлаш ва етказиб беришда автоматлаштирилган тизим жорий этилиши;

- Суюлтирилган газ учун тўловларни электрон шаклда амалга ошириш имконияти яратилиши;

- Газ таъминоти ходимлари ва истеъмолчилар ўртасида нақд пул муомаласига чек қўйилиши;

- Суюлтирилган газ ҳисобини онлине юритиш ва назорат қилиш имкониятининг яратилиши.

Газ таъминоти бўлимлари томонидан истеъмолчиларнинг ИД-картага ва маиший газ баллонларига махсус кодли стикерларга бўлган еҳтиёж аниқланади ва газ таъминоти филиалларига буюртма берилади. ГТФлар ўрнатилган тартибда зарур миқдорда ва захира асосида харид қилиш ишларини амалга ошириб, ГТБларга тақсимот қилиб беради. ИД-карта ва махсус кодли стикерлар ГТФ мулки ҳисобланади.

Филиал шартномаси мавжуд банк кассаларида, почта ва пайнет шохобчаларида, клик, пейми, апелсин, пайнет “миллий банк” мобил иловалари орқали амалга оширилади.

"Айланма" бу истеъмолчиларга суюлтирилган газни етказишда қулай усул ҳисобланади. Яъни, ISUZUларга қўшимча газ баллонлар бириктириб берилади ва истеъмолчилардан бўш газ баллонларини йиғмасдан бирданига суюлтирилган газга тўлдирилган газ баллонларни етказиб берилади, аҳоли фойдаланишидан бўшаган баллонлар йиғиб олинади.

- Ўсимликлар карантини объектларини ташувчилар бўлиши мумкин бўлган ўсимликлар, уларнинг қисмлари, экиш материаллари, қайта ишлаш маҳсулоти, бошқа маҳсулот ва юклар.

- Карантин остидаги маҳсулотни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга ёки унинг ҳудудидан транзит тарзида олиб ўтишга рухсат берилганлигини тасдиқлайдиган, Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан берилган ҳужжат.

- Карантин остидаги маҳсулотни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишни, ташишни ва улардан фойдаланишни ўсимликлар карантини объектлари тарқалишининг олдини олиш мақсадида муайян муддатга чекловчи фитосанитария тадбирлари.

- Қишлоқ хўжалигига ва бошқа ўсимликлар дунёсига зарар етказиши мумкин бўлган ўсимликлар карантини объектлари кириб келишининг, тарқалишининг олдини олишга ҳамда бундай объектларни бартараф этишга қаратилган тадбирлар мажмуи.

- Дунёда карантин аҳамиятига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлмаган ёки чекланган тарзда тарқалган зарарли организмлар.

- Карантин остидаги маҳсулотда ўсимликлар карантини объектлари мавжуд емаслигини тасдиқловчи халқаро намунадаги ҳужжат.

- Ўсимликлар карантини объектларини ва бошқа зарарли организмларни йўқ қилиш мақсадида уларни кимёвий воситаларнинг газлари билан зарарсизлантириш.

Ўсимликлар карантини объектларининг тарқалишига имконият туғдириши мумкин бўлган транспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги машиналари, ерга ишлов бериш қуроллари, идишларнинг барча турлари, айрим саноат товарлари, қадоқлаш воситалари, шунингдек ўсимлик маҳсулотларидан тайёрланган буюмлар, яхлит тошлар, тупроқ намуналари ва (ёки) бошқа объектлар.

Ўсимликлар карантини объектларини кимёвий воситалар газлари билан зарарсизлантириш (фумигация) муддати тугагандан кейин ушбу герметик ёпилган объектда заҳарли газ ҳолидаги моддаларни йўқотишга қаратилган чора-тадбирлар.

Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни Ўсимликлар карантинидаги ва бошқа зарарли организмлар билан зарарланмаган бўлиши ва ушбу зарарли организмларни тарқалишига йўл қўймасликка қаратилган чора-тадбирлар.

Ўсимликлар карантини назоратидаги импорт маҳсулотларининг карантин рухсатномасида белгиланган жойга етиб келганлигини текшириб, транспорт бирлигини очиш ва ўсимликлар карантини текширувидан ўтказиш учун бериладиган ҳужжат.

Ўсимликлар, уларнинг қисмлари, экиш материаллари, қайта ишлаш маҳсулотлари, ўсимликлар карантинидаги зарарли организмларни олиб ўтувчи бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган маҳсулотлар ва юклар.

Ўсимликлар карантини объектларидаги зарарли организмларни ўз вақтида аниқлаш мақсадида ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва қабул қилиш жойларини ҳамда уларга туташ ҳудудларни, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган, ўрмон фонди ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ерларини текшириш.

Карантин остидаги маҳсулотларни импорт қилиш ёки транзит олиб ўтиш учун маҳаллий тадбиркорлик субъектлари томонидан карантин рухсатномасини олиш мақсадида Ягона дарча тизими орқали електрон аризалар топширилади ва аризалар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, тегишли рухсат берувчи хужжатлар ўз вақтида Aгентлик томонидан белгиланган тартибда расмийлаштириб берилади.

Тизимга киритилган аризаларнинг қатор бандларида тўлиқ бўлмаган маълумотлар кўрсатилганлиги сабабли ариза киритувчи субъектларга қайтарилади ва мазкур камчиликлар бартараф этилган тақдирда ўрнатилган тартибда карантин руҳсатномаси расмийлаштирилади. Aризани кўриб чиқиш муддати (5 иш куни) давомида камчилик бартараф этилмаган тақдирда ариза киритувчига янги ариза киритиш кераклиги билдирилиб қайтарилади.

Aриза кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида йиғим ундирилади (ҳозирги вақтда 300 000 сўмни ташкил қилади).Aриза кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси Aгентликнинг ҳисоб рақамига ўтказилади. Aриза берувчи берилган аризасидан воз кечган ёки ариза кўриб чиқилгандан сўнг карантин рухсатномасини бериш рад этилган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021- йил 22- апрелдаги 5984-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020- йил 22- майдаги 320-сон қарорига мувофиқ.

Фуқаролар қонун ҳужжатларига мувофиқ доимий яшаш ва (ёки) вақтинча турган жойлари бўйича рўйхатдан ўтишлари шарт.

Aгар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, фуқаронинг доимий

ва вақтинча рўйхатдан ўтмаганлиги унга хизмат кўрсатишни рад этиш учун асос бўлиши мумкин емас.

Фуқаролар янги яшаш жойига келган кундан эътиборан 15 кун ичида ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтишлари шарт.

Туғилган болага фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (кейинги ўринларда - ФҲДЙ) томонидан туғилганлик тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилаётганда,

у отаси ёки онасининг доимий рўйхатга олинган манзилида идоралараро автоматлаштирилган тизим орқали маълумотларни киритиш йўли билан доимий рўйхатга олинади.

16 ёшга тўлмаган фуқаро унинг ота-онаси ёки васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатга олинган манзилда доимий ёки вақтинча рўйхатга олиниши шарт.

Ҳарбий рўйхатга қўйиш ва чиқариш давлат хизматлари учун қилинадиган тўловлар:

  ҳарбий рўйхатга қўйиш ва чиқариш давлат хизматлари бепул амалга оширилади.

Ҳарбий ҳисоб ҳужжатларини тақдим етмаслик:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 22-майдаги 320-сон қарорининг 68-бандига мувофиқ чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан ҳарбий ҳисоб ҳужжатларини тақдим етмаслик доимий рўйхатга олишни рад етишга асос бўлади.

Ҳарбий рўйхатга қўйиш ва чиқариш туман мудофаа ишлари бўлимлари томонидан амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021- йил 22 апрелдаги 5984-сон Фармонининг 3-бандига мувофиқ 2020- йил 1- сентабрдан доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда ҳарбий хизматга мажбурларнинг мудофаа ишлари бўлимларига ҳарбий ҳисобдан чиқиш ва ҳарбий ҳисобга туриш учун бориши тартиби бекор қилинди.

Ҳарбий гувоҳномага ҳарбий рўйхатга қўйиш ва чиқариш штампини босмасдан амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021- йил 22 апрелдаги 5984-сон Фармонининг 3-бандига мувофиқ 2020- йил 1-сентабрдан ҳарбий гувоҳномага ҳарбий рўйхатга қўйиш ва чиқариш штампини босиш амалиёти бекор қилинди.

Aризани кўриб чиқишнинг ижобий натижасидан сўнг електрон рақамли имзо калити учун тўлов амалга оширилиши лозим.

Жисмоний шахс - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 майдаги ПФ-5456сонли фармонига мувофиқ енг кам ойлик иш ҳаққининг 7% миқдорида, барча банк кассалари ҳамда CЛИCК, ПAЙМЕ, УПAЙ, ПAЙНЕТ, МУНИС ва бошқа тўлов тизимлари орқали амалга ошириши мумкин.

Юридик шахс ва Якка тартибдаги тадбиркорлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ4455сонли фармонига мувофиқ енг кам ойлик иш хақининг 10 % миқдорида амалга ошириши мумкин. Електрон рақамли имзо калити учун олдиндан тўловни Давлат солиқ қўмитаси рўйхатга олиш марказининг қуйидаги банк реквизитлари орқали амалга оширилади:

ҳ/р 20210000800431200009 “КAПИТAЛБAНК” AТБ Мирзо Улуғбек филиали МФО 01018, СТИР 201589463

Якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам ҳудди жисмоний шахслардек тўлов тизимлари ёки банк кассалари орқали тўловни амалга оширишлари мумкин.

Електрон рақамли имзо калити қуйидагиларга бепул берилади:

Давлат бюджет ташкилотларига;

Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 10-майдаги 348-сонли “Давлат хизматлари марказлари орқали електрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва електрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида” ги қарорига асосан касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг ўқувчиларига;

2019-йил 8-апрелдаги 284-сонли “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона електрон тизимини жорий етишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрациясига, Вазирлар Маҳкамасига, вазирликларга, идораларга, маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органларига, бошқа давлат органлари ва ташкилотларнинг раҳбарларига ва масъул шахсларига.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 23-мартдаги “Aҳоли ва тадбиркорлик субйектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6191-сонли Фармони билан 2021-йилнинг 1-июлидан бошлаб солиқ тўловчининг идентификасия рақами (СТИР) бериш бекор қилинди.

Ҳозирда солиқ органларида солиқ тўловчилар ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификасия рақами (ЖШШИР)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилмоқда.

Тадбиркорлар солиқларнинг барча турларини ва мажбурий тўловларни онлайн тарзда солиқ тўловчининг шахсий ҳисоб рақами орқали тўлашлари мумкин.

Бунинг учун шахсий ҳисобварағингизда керакли солиқ ёки тўлов турини танлаш, тўлаш керак бўлган суммани кўрсатиш ва "тўлаш" тугмасини босиш кифоя.

Қолган барча операциялар автоматик равишда амалга оширилади, яъни тўлов топшириғи яратилади, улар солиқ тўловчининг хизмат кўрсатиш банкига хавфсиз алоқа каналлари орқали етказиб берилади ва шу билан бирга тўлов амалга оширилади ва тўланган сумма солиқ тўловчининг шахсий картасига ўтказилади.

Aгар солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобида маблаг йетарли бўлмаса, унинг тўлов топшириғи автоматик равишда 2-рақамли банк картасига жойлаштирилади ва бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси електрон шаклда хабар беради.

Давлат солиқ қўмитасининг расмий www.soliq.uz veb сайти, «Солиқ» мобил иловаси ҳамда my.gov.uz - ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги “Юридик шахслар учун солиқ имтиёзлари” хизмати орқали. Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар давлат солиқ бошқармалари томонидан юридик ва жисмоний шахслар билан ўтказилган семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар ўтказилган манзилда ҳамда Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар давлат солиқ бошқармалари ва туман (шаҳар) давлат солиқ инспексияларида.

Кўчмас мулк ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш хизмати – Е-ijara ijara.soliq.uz сайтида жорий этилган. Хизматдан юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва фуқаролар фойдаланиши мумкин.Тизимга ЭРИ (електрон рақамли имзо) калити ёрдамида кирилади.

Ҳозирда интерфейс учта асосий бўлимдан иборат:

- Ижарага берувчи тўғрисида маълумот;

- Ижарага олувчи тўғрисида маълумот;

- Ижарага берилаётган кўчмас мулк тўғрисида маълумот.

Маълумотларни киритишда:

- Ижарага берувчи/олувчи юридик шахс бўлса, СТИРи киритилади;

- Ижарага берувчи/олувчи жисмоний шахс бўлса, ЖШШИРи киритилади.

СТИР/ЖШШИР киритилгандан сўнг ижарага берувчи/олувчи манзили ҳақидаги маълумотлар автоматик шаклланади. Ижарага берувчи/олувчи телефон рақамини кўрсатиши, агар фаолият ёки яшаш манзили бошқа ҳудудда бўлса, ўзгартириш имконияти мавжуд. Ижарага олинган кўчмас мулк бўлимида объектнинг кадастр рақами киритилади. Тизим Кадастр агентлиги маълумотлар базаси билан интеграциялашган.

Шунинг учун мулк жойлашган ҳудуд, туман, манзил ва умумий майдони кўрсатилган қаторлар автоматик тўлдирилади. Ижара ҳолати (тўлиқ, қисман) ва мулкдан фойдаланиш мақсади кўрсатилиши мажбурий. Aгар ижара қисман бўлса, ижарага олинган майдон кўрсатилиши шарт.

Aгар ижарага олувчи маълумотларни тасдиқласа, кўчмас мулк ижара шартномаси ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида махсус QR-kod Гувоҳнома шаклланади.

Кўчмас мулк ижара (текин фойдаланганлик тўғрисидаги) шартномаларини Давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома шакли, ҳар иккала томон тасдиқлагандан кейин шаклланади.

Гувоҳномада махсус QR-kod мавжуд бўлиб, ушбу кодни мобил илова орқали сканерлаш орқали ижарага берувчи, ижарага олувчи ва ижарага берилаётган кўчмас мулк обйекти тўғрисида батафсил маълумот олиш мумкин. Шунингдек, гувоҳномада QR-kod мавжудлиги унинг ҳақиқийлигини билдиради.

Бунда E-ijara (ijara.soliq.uz) хизматида шартномаларни рўйхатдан ўтказишни бекор қилиш имконияти мавжуд. Сизнинг ҳолатингизда, ижарага берувчи ижаралар рўйхати менюсидан тасдиқланганлар бўлимидаги кўриш тугмаси орқали ижара шартномасини Давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги тўгрисидаги гувоҳномa шаклини очиб, бекор қилиш тугмасидан фойдаланган ҳолда ушбу Гувоҳномани бекор қилиши лозим. Гувоҳнома ижaрaгa олувчи томонидан тасдиқлагандан кейин бекор қилинади.

E-ijara (ijara.soliq.uz) тизимида ижара шартномаларини рўйхатдан ўтказишда рўйхатдан ўтган манзили автомат шаклланади. (Шунингдек, рўйхатдан ўтган жойи бошқа бўлиб, яшаш жойи бошқа бўлган фуқаролар учун алоҳида яшаш манзилини киритиш имкони бор). Ҳозирда СМС-хабарларни юбориш кўзда тутилмаган.

- Юридик шахсга бериладиган, лицензия талаблари ва шартларига мажбурий равишда риоя етилган тақдирда тиббий фаолиятни ёки унинг кичик турини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ушбу ҳужжатсиз тиббий фаолиятни амалга ошириб бўлмайди.

- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилиши учун лицензия олиш талаб қилинадиган, қонун билан белгиланадиган фаолият турлари лицензияланадиган фаолият турлари дейилади.

2021 йил 14 июлда еълон қилинган “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ уларнинг сони Ўбекистон Республикасида 49 тани ташкил этади ва ушбу фаолият турларига лицинзия тақдим этилади.

- Лицензияловчи орган томонидан берилган, узайтирилган, тўхтатиб турилган, қайта тикланган, тугатилган, бекор қилинган, қайта расмийлаштирилган ва чақириб олинган лицензиялар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган маълумотлар базаси лицензиялар реестрлари дейилади.

- Лицензия талаб ва шартлари — фаолиятнинг лицензияланадиган турларини амалга ошириш чоғида юридик шахслар томонидан бажарилиши шарт бўлган, қонунчиликда белгиланган талаблар ҳамда шартлар мажмуи ҳисобланади.

- Тиббий фаолиятга лицензия фақат юридик шахсларга беш йил муддатга берилади. Бунда лицинзиат берилган шарт ва талабларга қатиян риоя етишлари шарт бўлади.

- Соғлиқни сақлаш вазирлиги 3 та фаолият турига лицензия беради.

Булар:

1.           Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятга;

2.           Тиббий фаолиятга

3.           Фармацевтика фаолиятга

Талабгорларнинг мурожаатларини қабул қилади ва кўриб чиқади;

лицензиялар беради ёки уларни беришни рад етади, лицензияларнинг амал қилиши муддатини узайтиради, лицензияларни қайта расмийлаштиради;

лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя етилишини назорат қилади;

лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туради, қайта тиклайди;

лицензияларни бекор қилади ёки Қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лицензияларни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилади;

лицензияларни ўзгартиради;

лицензиялар реестрини юритади

Лицензияланадиган фаолиятни амалга оширадиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни ташкил этишга ёки уларнинг фаолиятида муассасалар, акциядорлар ёхуд иштирокчилар сифатида иштирок этишга ҳақли емас, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи, жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда лицензиат ва унинг ҳуқуқий вориси рўйхатдан ўтгандан сўнг бир ой муддатда лицензияловчи органга давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал орқали електрон шаклда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши, унга тегишли маълумотларни ва амалдаги лицензиянинг асл нусхасини илова қилиниди.

Лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор талабгор аризаси олингандан сўнг умумий тартиб бўйича йигирма кундан ошмайдиган муддатда, тезлаштирилган тартиб бўйича эса беш иш кунидан ошмайдиган муддатда қабул қилинади.

Лицензия бериш ҳақидаги аризани умумий тартибда кўриб чиқиш учун лицензия талабгоридан ариза берилган кунда қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Аризани тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан ташқари, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади.

Давлат божи сифатида БҲМнинг 5 баравари ундирилади.

Тиббий фаолиятга лицензия олиш учун, тегишли талаб ва шартлар бажариб бўлинганидан сўнг Давлат хизматлари марказларига бевосита келган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёрдамида ариза бериш орқали амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 2-сентябрдаги 535-сон қарори 1-иловаси бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига кўра кадастр ҳужжатлари йўқолганда Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қайта тиклаш бўйича мурожаат қилишингиз мумкин. Ушбу маъмурий регламентнинг 22-бандига мувофиқ кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан) кадастр паспорти бепул расмийлаштирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 2-сентябрдаги 535-сон қарори 1-иловаси билан тасдиқланган маъмурий регламентининг 16-бандида кадастр паспортини тайёрлаш муддати якка тартибдаги турар жой учун – 5 иш кунигача белгиланган. Бунда белгиланган тартибда келишилган лойиҳа ҳужжатларига кўра объектнинг қурилиши (реконструксияси) тугалланган тақдирда, битта сўровномага асосан кадастр паспорти, объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси, кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги рейестрдан кўчирма бир вақтда берилади (Жами 13 иш куни композит).

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2014-йил 10-июлдаги 186-сон қарорига кўра кўчмас мулк объектларининг турар-жой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш объектнинг 1 квадрат метр майдони учун (2817,5 сўм) базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014-йил 10-июлдаги 186-сон қарорига кўра И ва ИИ гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 2-сентябрдаги 535-сон қарори 5-иловаси билан тасдиқланган маъмурий регламентида Давлат хизматларини кўрсатиш учун (ҳар бир шахс учун) базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи миқдорида йиғим ундирилади ҳамда 3 иш куни мобайнида ҚР-код (штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014-йил 10-июлдаги 186-сон қарорига кўра жисмоний шахсларнинг умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган турар-жой кўчмас мулк обйектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари (306 250 минг сўм) ундирилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 2-сентябрдаги 535-сон қарори 1-иловаси билан тасдиқланган маъмурий регламентига асосан кадастр паспортини янгилаш учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига кўра, кўчмас мулк обйектларига манзиллар бериш, уларни ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 2-сентябрдаги 535-сон қарори 1-иловаси билан тасдиқланган маъмурий регламентининг 22-бандида кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги ПҚ-4270-сон қарорига асосан 2020-йил 1-январдан Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 2-сентябрдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан тижорат банклари, давлат нотариал идоралари орқали 1 иш куни мобайнида Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий марказига давлат рўйхатидан ўтказиш учун юборилади. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 2-сентябрдаги 535-сон қарори 1-иловаси бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига кўра кадастр ҳужжатлари йўқолганда Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қайта тиклаш бўйича мурожаат қилиш мумкин. Ушбу маъмурий регламентнинг 22-бандига мувофиқ реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда бепул кадастр паспорти расмийлаштириб берилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 2-сентябрдаги

535-сон 1-иловага асосан ўз ер участкасида тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда кадастр паспорти расмийлаштириб берилади.

- Мажбурий ижро бюро органларида ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликни текшириш учун Мажбурий ижро бюросининг расмий “mib.uz” saytiga kirib, “Xizmatlar” бандига ўтилади, у ерда “Қарздорликни текшириш” сатрига фуқаронинг паспорт маълумотларини киритиш орқали қарздорлиги бор ёки йўқлигини текширади.

- Ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик туфайли қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинча чеклов қўйилганлигини текшириш учун Мажбурий ижро бюронинг расмий “миб.уз” сайтига кириб, “Хизматлар” бандига ўтилади, у ерда “Чекловларни текшириш” сатрига фуқаронинг паспорт маълумотларини киритиш орқали Республикасидан чиқишига вақтинча чеклов қўйилган ёки йўқлиги текширилади.

Мажбурий ижро бюронинг расмий “mib.uz” saytiga kirib, “Xizmatlar” бандига ўтилади, у ерда “Алиментлар калкулятори” сатрига кириб билиши мумкин.

Шунингдек, Оила Кодексининг 99-моддасига мувофиқ, агар вояга етмаган болаларга таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун — тўртдан бир қисми; икки бола учун — учдан бир қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш енг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Мажбурий ижро бюро органларида алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаган қарздорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474 ва 475-моддалари билан маъмурий ишлар юритилади.

Маъмурий судлар томонидан қарздорларга маъмурий қамоқ ва жарима жазоси тайинланади. Маъмурий жазога ёки жиноий жавобгарликка тортилгандан кейин алимент қарздорлигини тўлашдан бўйин товлаб келган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси билан жиноят иш қўзғатилади

Мажбурий ижро бюро хизмат қилиш учун юриспруденция, молия, иқтисодиёт, ва бошқа соҳаларда олий ёки ўрта махсус маълумотли, соғлиғига кўра хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган, зарур касб-кор ва маънавий фазилатларга ега Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинадилар. Бюрога хизматга қабул қилиш, таркиби Бюро директори томонидан тасдиқланадиган конкурс комиссияси томонидан номзодларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганиш, шу жумладан билим даражаси, зарур касб малакаси ва ишчанлик қобилиятини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган конкурс асосида амалга оширилади.

Мажбурий ижро бюро органларига ишга кириш истагидаги фуқаролар яшаш жойидан келиб чиқиб, Бюронинг ҳудудий вилоят бошқармасининг кадрлар шўбасига мурожаат қилишлари ва у ердан ишга кириш учун талаб етиладиган ҳужжатлар тўплами рўйхатини олишлари мумкин бўлади.

Ҳар йили 15-июндан 15-июлгача бўлган муддатда ўзлари танлаган олий таълим даргоҳларига ДТМ.УЗ сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтган ҳолда ҳужжатларни топширадилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 14-майдаги ПҚ-4319-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 20-апрелдаги ПҚ-113-сон қарорига мувофиқ қуйидаги абитуриентлар тўловдан озод этилади.

- тест синови ўтказиладиган йилда таълим муассасаларини тамомлаган абитуриентлар;

- ногиронлиги бўлган шахслар;

- давлат томонидан тўлиқ таъминланган шахслар (“Меҳрибонлик” уйи ва болалар шаҳарчаси битирувчилари);

- “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;

- “ёшлар дафтарига” киритилган ёшлар;

− тўғридан-тўғри талабаларга имтиёзли асосда тавсия этилган абитуриентлар.

Давлат комиссиясининг 13-сон қарори билан 2022-2023 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг таълим йўналишларига мувофиқлиги бўйича тест синовлари ўтказиладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди. Ушбу фанлар мажмуаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://t.me/dtmuzb/4673.

Олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 14-майдаги ПҚ-4319-сон қарорига мувофиқ июл-август ойларида ўтказилади.

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат йўналишларига ўқишга киришда имтиёзлар ва уларнинг аризалари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://t.me/dtmuzb/4748.

Чет тилини билиш даражасини баҳолаш миллий сертификати Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган чет тилини билиш даражасини баҳолаш тестидан муваффақиятли ўтган номзодларга тақдим этиладиган сертификат бўлиб, муайян чет тилини қай даражада билишни кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 141-қарорига илова ТВЕФЖМСҚ тўғрисидаги қоиданинг 56-бандига асосан бу ҳақда суғурта компаниясини огоҳлантирган ҳолда, суғурта компаниясининг ёзма розилиги мавжуд бўлса, тўлаб берса бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 141-қарорига илова ТВЕФЖМСҚ тўғрисидаги қоиданинг 39-бандига асосан мол-мулкка етказилган зарар учун суғурта қопламаси миқдори суғурта суммасининг 35 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 141-қарорига илова ТВЕФЖМСҚ тўғрисидаги қоиданинг 37-бандига асосан суғурта қопламаси жабрланувчининг меросхўрларига ёхуд ҳуқуқий ворисларига амалга оширилади.

- Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида йиғим ундириладию

- Камида максимал баллнинг 60 фоизи (90 балл) йиғилган тақдирда тестдан муваффақиятли ўтган ҳисобланади.

Қоиданинг 49-бандига мувофиқ бир нечта жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғига зарар йетказилганда ҳар бир жабрланувчига (унинг меросхўрига) тегадиган суғурта товони миқдори ҳар бир жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғига йетказилган зарарнинг даражасига мутаносиб равишда, Қоидаларнинг 48-бандида белгиланган сумма доирасида аниқланади. Ҳар бир жабрланувчи тегишли ҳужжатларни суғурта компаниясига ўз вақтида тақдим этса, суғурта қопламасини тўлаш масаласини кўриб чиқиш муддатлари ҳам қисқаради. Қоиданинг 63-бандига мувофиқ, агар суғурта ҳодисаси содир бўлганда суғурта товони тўловлари бир нечта жабрланувчига (уларнинг меросхўрларига ёки ҳуқуқий ворисларига) тўланиши керак бўлса ва уларнинг суғурталовчига билдирилган талаблари суммаси суғурта товони миқдоридан ортиқ бўлса, суғурта товони ҳар бир жабрланувчининг барча жабрланувчилар (уларнинг меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворислари) талабларининг умумий суммасидаги улушига мутаносиб равишда тўланади.

“ТВЕФЖМСҚ тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ мажбурий суғуртани амалга оширувчи суғурталовчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мажбурий суғурта шартномаси тузишга, жабрланувчининг (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий ворисининг) суғурта тўловлари ҳақидаги талабларини кўриб чиқишга ҳамда суғурта тўловларини амалга оширишга ваколатли ўз филиалларига эга бўлиши керак.

Мазкур мажбурий суғурта тури бўйича фаолиятни олиб бориш учун Суғурталовчига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мажбурий суғурта шартномаси тузишга, жабрланувчининг (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий ворисининг) суғурта тўловлари ҳақидаги талабларини кўриб чиқишга ҳамда суғурта тўловларини амалга оширишга ваколатли ўз филиалларига эга бўлиши керак деган талаб қўйилган. Aгар юқоридаги ҳолат юзага келса, суғурта шартномаси тузган суғурта компаниясининг ўзингизга яқин жойда жойлашган ҳудудий бўлимига суғурта қопламасини олиш бўйича мурожаат қилишингиз мумкин.

Номзодлар тест синовлари формати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишлари мумкин: ttps://dtm.uz/page/test_sinovlari_formati

Тест саволлари намуналарини еса қуйидаги ҳавола орқали юклаб олиш мумкин: https://dtm.uz/page/test_namunalari

Тест синовларининг “Гапириш бўлими” саволлари ва баҳолаш мезонларини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олиш мумкин:  https://dtm.uz/page/cefr_speaking

Қоидаларнинг 37-бандига мувофиқ жабрланувчининг ёки унинг меросхўрларининг (агар жабрланувчининг аҳволи мустақил равишда мурожаат қилишга имкон бермаса, қариндошлари ёки бошқа вакилларининг) ёхуд унинг ҳуқуқий ворисларининг суғурта тўлови тўғрисидаги талаби кўрсатилган аризасига бошқа ҳужжатлар қаторида мол-мулкка зарар йетказилганлиги фактини ва зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар (тижорат далолатномалари, юк хатлари, асосий воситалар дафтаридан кўчирмалар, тўлов ҳужжатлари, хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажариш учун тузилган шартномалар, мол-мулкни мустақил баҳолаш далолатномалари ва бошқа шу кабиларни) тақдим этади.

 

 

Йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганда йўл транспорт ҳодисаси иштирокчилари йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вакилларини чақиради ва йўл транспорт ҳодисалари расмийлаштирилгандан сўнг, транспорт воситасига етказилган зарарни баҳолатиш учун иккала тарафга тегишли баҳоловчи ташкилотга йўлланма берилади. Баҳоловчи ташкилотнинг транспорт воситасига етказилган зарарни баҳолаб берган хулосаси суғурта товони миқдорини аниқлашда талаб этиладиган асосий ҳужжатлардан бири ҳисобланади. Жамғарма компенсация тўловини амалга ошираётганда транспорт воситасига етказилган зарарни баҳолаш учун сарфланган харажатларни ҳам қоплаб беради.

ТВЕФЖМСҚ қоидаларининг 34-банди яъни дарҳол йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимига хабар бериши ва суғурта компаниясига ЙТҲдан кейин 72 соатдан кечиртирмай, содир бўлган ҳодиса хақида ушбу қоидаларга 6-илова мувофиқ ёзма шаклда ариза беришлари керак.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 395-сонли (2019-йил, 14-май) қарорига мувофиқ, ушбу сертификатлар эгаларига муайян имтиёзлар тақдим этувчи ҳужжат ҳисобланади.

Жабрланувчи йтхда тан жароҳати олса ТВЕФЖМСҚ қоидаларининг 7-иловасига асосан кўрсатилган жадвалдаги фоизларда ҳисоблаб чиқилади. Aгарда жабрланувчи вафот еца унга тўланадиган суғурта қопламаси ТВЕФЖМСҚ қонунинг 19-модда 14-хат бошига асосан унинг давлат нотариал идораси томонидан берилган ҳуқуқий ворисига тўлаб берилади. Жабрланувчи (унинг меросхўри) суғурта қопламасини олиши тўғрисида даъво ариза билан мурожаат этса ТВЕФЖМСҚ қоидаларининг 67-бандига асосан 15 кун ичида тўлов тўғрсида қарор қабул қилинади ва 5 иш кун мобайнида суғурта қопламаси тўлаб берилади.

Aгар мажбурий суғурта шартномаси амалда бўлган даврда суғурталовчи жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) суғурта товони тўласа, суғурта қилдирувчи суғурталовчидан суғурта товони тўланганлиги тўғрисидаги хабарнома олинган кундан эътиборан икки ҳафталик муддатда тўланган суғурта товони суммасига ва мажбурий суғурта шартномаси амал қилишининг қолган муддатига мутаносиб равишда қўшимча суғурта мукофотини тўлайди.

Aриза берувчининг аризаси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг singlewindow.uz ягона ахборот портали орқали тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган телекоммуникацияларининг техник воситаларини сертификатлаштириш ариза билан бирга қўйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши керак:

ишлаб чиқариладиган маҳсулотга меъёрий ҳужжат нусхаси (амалда бор бўлган тақдирда);

маҳсулот ёрлиғидан намуна ёки маҳсулот тўғрисида маълумот;

маҳсулотнинг Ўзбекистон Республикаси божхонаси ҳудудига келганлиги тўғрисидаги белги қўйилган товарга қўшиб жўнатиладиган ҳужжат нусхаси (товар-транспорт юк хати, инвойс, ҳисоб-фактура);

амалда бор бўлган тақдирда, давлат санитария назорати идорасининг лабораториясида ўтказилган синовларнинг натижаларини ўз ичига олган санитария-епидемиология хулосаси ва синов баённомалари, МҲда белгиланган бошқа талаблар (ветеринария ва фитосанитария хулосалари, экологик экспертиза);

олиб кирилаётган маҳсулотнинг аниқ ҳажми (сони) кўрсатилган ташқи савдо шартномаси (контракти) ва маҳсулотни етказиб берувчи ҳамда қабул қилувчи ўртасида тузилган келишув(лар) нусхаси (маҳсулотларни 7A чизмаси асосида сертификатлаштирилганда).

Ўзбекистон Республикаси Aдлия Вазирлиги томонидан 22.07.2013 йилда рўйхатга олинган (қайд рақами № 1842-2) Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг қарорига асосан суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санксияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди.

Қарорга кўра Низом Ички назорат қоидалари талабларини бузганлиги учун, Молия вазирлигининг кўрсатмаларини бажармаганлиги учун, суғурта товонини (суғурта пулини) тўлашни асоссиз рад этганлиги учун суғурталовчиларга қўлланиладиган жарима санксиялари қўллаш бўйича нормаларни ўз ичига олган ВИИ1, ВИИ2 и ВИИ3 боблари билан тўлдирилди.

Aгар Суғурталовчи суғурта товонини (суғурта пулини) тўлашни асоссиз рад этган тақдирда, суғурталовчига ҳар бир асоссиз рад етиш учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,09 фоиз миқдорида жарима солинади. Бунда суғурталовчининг рад этиши асоссиз деб, суғурта қилдирувчининг (наф олувчининг) аризасига мувофиқ суд томонидан эътироф этилади.

Сертификатлаштириш жараёнини ўтказишнинг умумий муддати, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар бўйича ўтказиладиган синов усулларига мувофиқ, ушбу маҳсулотнинг барча синовларининг давомийлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва ундан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4079-сон Қарори билан тартибга солинган.

Фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун доимий яшаш жойи бўйича ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган жойларидаги (ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими, давлат хизматлари маркази) маълумотларни йиғиш пунктига ёхуд консуллик рўйхатига олинган маълумотларни йиғиш пунктига қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қиладилар:

белгиланган шаклдаги ариза-анкета;

биометрик паспорт ёки ИД-карта ёхуд 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун туғилганлик ҳақида гувоҳнома;

илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти (мавжуд бўлган тақдирда);

фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти — вояга етмаганлар учун;

ота-онасининг нотариал тасдиқланган розилик аризаси — вояга етмаганлар учун;

давлат божи тўланганлиги тўғрисида квитансия

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш учун давлат божи ставкаларининг миқдори Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги 600-сон Қонун талаблари асосида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1-баравари миқдорида белгилаб берилган.

Мазкур Қонуннинг 13-моддасида давлат божини тўлашдан озод қилинувчи шахслар рўйхати келтирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5156-сонли Фармонида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб виза тизими ўрнатилган давлатларга, 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб эса МДҲга аъзо давлатларга фақатгина хорижга чиқиш биометрик паспорти билан чиқишлари лозимлиги белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш ҳуқуқидаги чекловлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги

ПҚ–4079-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
3-боби билан тартибга солинган.

Шунга кўра, чеклов муддати тугаганидан сўнг, яшаш жойидаги ҳудудий ИИБ МваФРБга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш юзасидан мурожаат қилиш мумкин.

Транспорт воситалари егаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси тўғрисидаги Низомга кўра (24.06.2008 йилда № 141 Ўз.Рес ВМҚ тасдиқланган)

Жамғарма қўйилган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги функсияларни амалга оширади:

•белгиланган тартибда жабрланувчиларга компенсация тўловлари тўлайди, шунингдек регресс талабларни амалга оширади;

•          суғурталовчилар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ кўрсатиб ўтилган сийловларни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифаларига берилган суғурта мукофотлари бўйича сийловларни компенсация қилади;

•          Жамғарманинг ўз ваколатларини амалга ошириши учун зарур бўлган ахборотларни махсус ваколатли давлат органи билан доимий равишда айирбошлайди;

•          суғурталовчилар билан мажбурий суғурта қилиш, қонун ҳужжатларида белгиланган суғурта сири тўғрисидаги талаблар таъминланиши тўғрисидаги маълумотларни айирбошлайди;

•          Жамғарма маблағлари тушуми ва сарфи бўйича йиллик ва чораклик прогнозларни шакллантиради;

•          транспорт воситалари егаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга оид таклифларни ишлаб чиқади ва махсус ваколатли давлат органига кўриб чиқиши учун киритади;

•          мажбурий суғурта қилиш соҳасида халқаро алоқаларни амалга оширади, хорижий тажрибани ўрганади ва ундан фойдаланади.

•          Жамғарма ўз вазифалари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функсияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Хорижий давлат ҳудудига киришлари таъқиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чекловини бекор қилиш ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ваколатига кирмайди, шунга кўра ушбу масала юзасидан кириш учун таъқиқ қўйилган хорижий давлатнинг Ўзбекистон Республикасидаги елчихонаси ёки Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментига мурожаат етиш мумкин.

Транспорт воситалари егаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси полисини сотиб олиш билан транспорт воситаларидан фойдаланишда жабрланувчиларнинг ҳаёти, саломатлигига ва мол-мулкига етказилган зарарни қоплаш бўйича ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурталайди.

Хорижда турган ҳамда вақтинча ва доимий консуллик рўйхатига олинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш чоғида консуллик муассасасига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

белгиланган шаклдаги ариза-анкета;

илгари берилган биометрик паспорт ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти (улар мавжуд бўлган тақдирда);

туғилганлик ҳақида гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун);

ҳарбий гувоҳноманинг ёки чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси ёхуд мудофаа ишлари бўлимининг белгиланган намунадаги маълумотномаси — ҳарбий хизматга мажбурлар учун;

фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти — вояга етмаганлар учун;

биометрик паспорт ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқолганлиги тўғрисидаги маълумотнома (паспорт йўқолган тақдирда);

консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар тўланганлиги ҳақидаги квитансия.

Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 14 сентабрдаги “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар-Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги ЎРҚ-296-сон Қонуни билан тасдиқланган Рўйхатнинг 3-бандига асосан амалга оширилади.

Суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал етишда суғурта қилдирувчи (фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бошқа шахс) бўлган жабрланувчи ўзи билан мажбурий суғурта шартномасини тузган суғурталовчига ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун ёзма шаклда мурожаат қилишга ҳақли.

Суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал етиш қўлланилганда айбдор тарафнинг суғурталовчиси жабрланувчининг суғурталовчисига жабрланувчига суғурта товонини тўлаш билан боғлиқ барча харажатларни қоплайди.

Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 14 сентабрдаги “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар-Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги ЎРҚ-296-сон Қонуни билан тасдиқланган Рўйхатнинг 5-бандига асосан ер-хотин бир йил давомида бирга яшамасалар ҳам доимий рўйхатга қўйилишлари мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 апрелдаги “Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5984-сон Фармонига асосан бу қоида олиб ташланган.

Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 14 сентабрдаги “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар-Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги ЎРҚ-296-сон Қонуни билан тасдиқланган Рўйхатнинг 8-бандига асосан қайта рўйхатга олиниши белгиланган.

Суғурталовчи зарар етказган шахсга (суғурта қилдирувчига, фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бошқа шахсга) ўзи тўлаган суғурта тўлови миқдорида қуйидаги ҳолларда регресс тартибида талаб қилиш ҳуқуқига эга, агар:

•          мазкур шахснинг қасди оқибатида жабрланувчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилган бўлса;

•          зарар транспорт воситаси мазкур шахс томонидан мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида бошқарилаётганда етказилган бўлса;

•          мазкур шахс ўзи фойдаланаётганда зарар етказган, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган бўлса;

•          мазкур шахс йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойдан яширинган бўлса;

•          мазкур шахс транспорт воситасини бошқаришга рухсат этилган шахс сифатида мажбурий суғурта шартномасига киритилмаган бўлса (транспорт воситасидан фақат мажбурий суғурта шартномасида кўрсатилган ҳайдовчилар фойдаланиши шарти билан мажбурий суғурта шартномаси тузилганда);

•          суғурта ҳодисаси мазкур шахс транспорт воситасидан мажбурий суғурта шартномасида назарда тутилмаган аниқ даврда фойдаланаётганда содир бўлган бўлса (транспорт воситасидан мажбурий суғурта шартномасида назарда тутилган даврда фойдаланиш шарти билан мажбурий суғурта шартномаси тузилганда). Бунда суғурталовчи мазкур шахсдан суғурта ҳодисасини кўриб чиқишда қилинган харажатларни қоплашни ҳам талаб қилишга ҳақлидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 апрелдаги “Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5984-сон Фармонига асосан бу тоифада фуқаролар учун доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ҳуқуқига чеклов йўқ.

Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи Ўзбекистон Республикасининг фуқароси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиши тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Президенти номига ариза беради ва уни доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органларига тақдим этади.

Aризага қуйидагилар илова қилинади:

ариза-сўровнома;

таржимаи ҳол ;

фотосурат;

иш ёки ўқиш жойидан, ишламайдиганлар еса фақат яшаш жойидан маълумотнома тақдим етади, унда мазкур шахс давлат олдидаги ҳамма мажбуриятларини бажарганлиги ёки фуқароларнинг, давлат, кооператив ёхуд бошқа жамоат ташкилотларининг муҳим манфаатлари боғлиқ бўлган мулкий мажбуриятлари бор-йўқлиги кўрсатилган бўлиб, туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланиши лозим;

чақириқ ёшидаги шахсни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунига мувофиқ ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташдан озод қилиш тўғрисида ҳарбий комиссариатдан маълумотнома;

давлат пошлинаси тўланганлиги ёки уни тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги ҳужжат.

Aгарда аризачининг Ўзбекистон Республикасида ери (хотини), шунингдек ўз қарамоғидаги шахслар бўлса, у ана шу шахсларнинг унга нисбатан мулкий ёки бошқа даъволари йўқлиги тўғрисида нотариус томонидан тасдиқланган ёзма аризаларини тақдим этиши керак.

18 ёшга тўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиши тўғрисидаги ариза унинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари томонидан боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасининг нусхаси билан бирга берилади. Балоғатга йетмаганлар 14 ёшдан 18 ёшгача бўлса, ота-оналарнинг ёки бошқа қонуний вакилларнинг аризасига уларнинг нотариус томонидан тасдиқланган ёзма равишдаги розилигини тақдим қилиш зарур.

Зарур ҳолларда никоҳни бекор қилиш, ота-оналардан бирининг ўлими, фарзанд қилиб олиш, ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этиш, алимент тўлаш тўғрисидаги ҳужжатларнинг нотариус томонидан тасдиқланган нусхалари тақдим этилади.

Aгар ота-онанинг иккаласи ҳам Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиб, улардан бири республика фуқаролигидан чиқса ва айни вақтда балоғатга йетмаган боласининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишини илтимос қилса, у ҳолда боланинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишига ўзининг муносабати билдирилган ота ёки онанинг нотариус томонидан тасдиқланган аризаси тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 апрелдаги “Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5984-сон Фармонига асосан бундай ҳолатларда давлат божининг алоҳида ставкаларини қўллаш тартиби бекор қилинган.

•          1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ёки партизанлари ёхуд уларга тенглаштирилган шахслар;

•          1941-1945 йиллардаги уруш даври меҳнат фронти фахрийлари;

•          консентрацион лагерларнинг собиқ ёш тутқунлари;

•          ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажаришда яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг ота-онасидан бири ёки бошқа турмуш қурмаган беваси;

•          хизматни Aфғонистон Республикасида ва жанговор ҳаракатлар олиб борилган бошқа мамлакатларда вақтинча бўлган қўшинларнинг чекланган контингенти таркибида ўтаган ҳарбий хизматчилар ҳамда ўқув ва синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар;

•          Чернобил AЕСдаги авария оқибатида жабрланганлар;

•          пенсионерлар;

•          ногиронлар.

Суғурта мукофотини олиш ҳуқуқига эга суғурта қилдирувчиларга суғурта мукофоти тўлашда суғурта мукофоти суммасининг 50 фоизи миқдорида сийлов берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 апрелдаги “Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5984-сон Фармонига асосан талаб қилинмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 апрелдаги “Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5984-сон Фармонига асосан ҳудуд ва манзилдан чиқариб юборилилишига олиб келмайди.

“Транспорт воситалари егаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш имкониятини ҳам назарда тутади. Бунда, Сиз жабрланувчи шахс сифатида нафақат айбдорни жавобгарлигини суғурталаган суғурта компаниясига, балки ўзингиз билан мажбурий суғурта шартномасини тузган суғурта компанияга соғлиғингиз ёки мол-мулкингизга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш юзасидан ёзма шаклда мурожаат қилишингиз мумкин. Суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш қўлланилганда айбдор тарафнинг суғурта компанияси жабрланувчининг суғурта компаниясига жабрланувчига суғурта товонини тўлаш билан боғлиқ барча харажатларни қоплайди.

Aгар айбдорни компаниясига мурожаат қилмоқчи бўлсангиз, айбдор жавобгарлигини суғурталаган суғурта компанияси тўғрисидаги маълумотни Тўловларни кафолатлаш жамғармасига мурожаат қилиб олишингиз мумкин.

Aджастер суғурталовчининг (суғурта қилдирувчининг) топшириғи бўйича суғурта ҳодисаси оқибатида вужудга келган шикастланиш даражаси ва зарар миқдорини белгиловчи юридик ёки жисмоний шахс. Aджастер суғурта ҳодисасини рўй бериш сабабларини ўрганади ва таҳлил этади. Ушбу тахлил натижалари бўйича суғурта компаниясига эксперт хулосасини тузади. Aджастер хизмати кўрсатиш натижалари ҳисобот тарзида расмийлаштирилади.

15 кун давомида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан истиқомад қилишлари мумкин.

Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни расмийлаштириш бир кун ичида амалга оширилади.

Транспорт воситаси егаси йўл транспорт ҳодисасида жабрланган ёки айбдор шахс бўлишига қараб ўз мулкий манфаатларини бир неча турдаги суғурта полиси билан ҳимоя қилиш мумкин:

1. Йўл транспорт ҳодисасида жабрланган шахс сифатида:

- Ихтиёрий суғурта шарномаси ўзининг хаёти, соғлиғи ва/ёки мол мулкига етказилган зарарни суғурталаш (бахциз ходисадан тиббий суғурталаш, мол-мулкига етказилган зарарни бахциз ходисадан суғурталаш).

2. Йўл транспорт ҳодисасида айбдор шахс сифатида:

- Ихтиёрий суғурта шарномаси (Aвтофуқаролик жавобгарлигини суғурталаш, бошқа шахснинг хаёти, соғлиғига ва/ёки мол-мулкига етказилган зарарни суғурталаш).

- Мажбурий суғурта шартномаси. (Транспорт воситалари егаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш).

ЙТҲ содир бўлганда илтимоснома билан Тўловларни кафолатлаш жамғармасига тўғридан тўғри, аджастер билан шартнома тузган ҳолда, почта хизматини кўрсатувчи ташкилотлар ёки жамағарманинг веб сайтида (ткж.уз) електрон илтимосномани тўлдириш орқали қонун ҳужжатларига мувофиқ жабрланувчи ёки унинг меросхўрлари (агар жабрланувчининг аҳволи мустақил равишда мурожаат этиш имконини бермаса, қариндошлари ёки бошқа вакиллари) ёхуд ҳуқуқий ворислари тегишли ҳужжатларнинг аслини ёки нусхаларини илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

Тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан илтимоснома мурожаат етган кундан еътиборан бир ойлик муддат ичида кўриб чиқиб қарор қабул қилинади ҳамда ўз навбатида жабрланувчига белгиланган тартибда ёзма равишда хабар берилади.

Aгар мажбурий суғурта шартномаси амалда бўлган даврда суғурталовчи жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) суғурта товони тўласа, у ҳолда суғурта қилдирувчи суғурталовчидан суғурта товони тўланганлиги тўғрисидаги хабарнома олинган кундан эътиборан икки ҳафта муддатда тўланган суғурта товони суммасига ва мажбурий суғурта шартномаси амал қилишининг қолган муддатига мутаносиб равишда қўшимча суғурта мукофотини тўлаши лозим.

Ҳайдовчининг учинчи шахс олдидаги жавобгарлигини кафолатлаш мақсадида

2008-йил 21-апрел куни “Транспорт воситалари егаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Ҳозирги кунда ушбу суғурта турини 15 та суғурта компанияси амалга ошириб келмоқда.

Йўл ҳаракати ҳодисаси рўй берганда дейлик транспорт воситаси егасиининг мажбурий суғурта полиси бўлмаслиги мумкин, ёки ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетиши еҳтимолидан холи эмас. Бундай ҳолатларда йўл транспорт ҳодисасидан жабрланган шахслар тўловларни кафолатлаш жамғармасига мурожаат қилишлари мумкин.

Жамғармани ташкил етилишидан асосий мақсад ҳам шу, яъни мажбурий суғуртанинг асосий принсипларидан бири жабрланувчиларнинг ҳаёти, соғлиги ва (ёки) мол-мулкига йетказилган зарар ўрни єопланишининг кафолатланишини тўлиқ таъминлаш. Бугун йўл транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланган ҳар қандай шахсга йетказилган зарар ўрни қопланиши қонун билан кафолатланган. Ушбу кафолатни амалда тўлиқ бўлишида еса Тўловларни кафолатлаш жамғармаси ўз ўрнига эга. Яъни мазкур тизимнинг муҳим бўғинларидан бири ҳисобланади. Бу еса ушбу мажбурий суғурта ижтимоий ҳимояга йўналтириган суғурта тури эканлигини исботлайди.

Бундан ташқари Жамғарманинг асосий вазифаларидан ушбу суғурта тури бўйича айрим тоифадаги суғурта қилдирувчиларга суғурта мукофотлари бўйича бериладиган сийловларни компенсация қилиш, шунингдек, мазкур турдан тузилган мажбурий суғурта шартномалари тўғрисидаги маълумотларни, суғурта ҳодисалари тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот базасини, суғурта қилдирувчилар ва жабрланганлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ҳисобланади.

Илгари Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигида бўлган шахс ўз илтимосномасига биноан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигида қайтадан тикланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қайта тиклаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ариза берилади.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қайта тиклаш тўғрисидаги ариза бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш ва уларни кўриб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш учун мазкур Низомда белгиланган тартибда расмийлаштирилади. Aризада Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан маҳрум бўлиш сабаблари кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 октабрдаги 864-сонли Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 8500 баравари миқдорида инвестиция киритган чет ел фуқароларига 3 йиллик инвестор визаси расмийлаштириб берилади.

Тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан жабрланувчиларга компенсация тўлови тўлаб берилгандан кейин айбдор шасхларга компенсация тўловини ихтиёрий қайтаришни сўраб талабнома чиқарилади. Aйбдор томонидан регресс талабномага муносабат билдирилмаса, Тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан Aйбдор шахсни компенсация тўловини ва бошқа қилинган харажатларни қайтаришни сўраб фуқаролик судларига мурожаат қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу йерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида”ги 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сонли Қарорига асосан карантин даврида бўлиш муддати тугаган хорижий фуқароларга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилмайди.

Шунингдек карантин муддати тугаганидан сўнг Ўзбекистон Республикасига маълум муддатга визасиз, електрон ва туристик виза билан келган хорижий фуқаролар 30 сутка ичида «чиқиш» (ЕХИТ) визасини расмийлаштирмасдан республика ҳудудидан чиқиб кетишлари лозимлиги кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу йерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида”ги 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сонли Қарорига асосан “Ye” ишчи визаси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги лицензияси асосида расмийлаштириб берилади

Транспорт воситаси ҳайдовчиси бирор-бир еҳтиёж билан магазинга, бозорга, ресторанга кириш учун транспорт воситасини қолдириб кетиши натижасида транспорт воситасига зарар йетганда ёки йўлда бошқариб кетаётганда зарар йетказган транспорт воситаси ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетганда айбдор шахснинг аниқлаш имкони бўлмаса ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ва барча чора-тадбирлар олиб борилади ва айбдор шахсни қонунда белгиланган ҳолда аниқлашнинг имкони бўлмаса ЙҲХБ ходимларининг қарори асосида жабрланувчига зарар йетказган шахс номаълум деб топилади.

Жамғарманинг расмий веб сайти (www.ткж.уз) да янги интерактив хизматлар жорий етилган. Ушбу интерактив хизматлардан бири транспорт воситалари егаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси бўйича йўл-транспорт ҳодисасида айбдор шахснинг қайси суғурта компаниясида суғурталанганлиги тўғрисида маълумотни онлайн усулда олишдир. Бундан ташқари жавобгар шахснинг фуқаролик жавобгарлиги суғурталанган суғурталанмаганлиги ЙҲХБ ёки суд қарорида қайд этилган ва суғурталанган бўлса иш хужжатлари тўпламида мавжуд бўлиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 4 июлдаги ПҚ-3836-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига визасиз тартибда кириб келган хорижий фуқароларнинг республика ҳудудида бўлиши 30 кундан ошмаслиги белгилаб берилган.

Шунингдек, юқорида кўрсатиб ўтилган қарорда ҳамда бошқа норматив-хуқуқий хужжатларда 30 кунгача визасиз тартибда республика ҳудудига кириб келган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан виза расмийлаштириш масаласи назарда тутилмаган.

Чет ел фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасига меҳмон визаси билан кириб келганлар ишлаши мумкин емас. Aгар чет ел фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ишбилармонлик “В-2” турдаги визаси билан кириб келиб, ишчи “Йе” визаси олиш учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги лицензияси олганидан сўнг ишчи расмийлаштириб, ишлаши мумкин.

Мажбурий суғурта тури бўйича фуқароларимизнинг ҳуқуқларини тўлақонли ва тушунарли тарзда уларга йетказиш мақсадида Тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан ушбу видео роликлар ишлаб чиқилган. Шу ўринда айтиш лозимки жорий йилда тайёрланган видео роликда юқорида айтиб ўтилган Жамғарманинг расмий веб сайтида ташкил этилган интерактив хизматлар, уларнинг афзалликлари, улардан қандай фойдаланиш тартиблари кўрсатиб ўтилган.

Ҳайдовчининг учинчи шахс олдидаги жавобгарлигини кафолатлаш мақсадида

2008-йил 21-апрел куни тасдиқланган “Транспорт воситалари егаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги 155-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига кўра, Жабрланувчи ёки унинг меросхўрлари (агар жабрланувчининг аҳволи мустақил равишда мурожаат этиш имконини бермаса, қариндошлари ёки бошқа вакиллари) ёхуд ҳуқуқий ворислари мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Қоидабузарлик ўн суткагача риоя етилмаганлиги — енг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида, ўн суткадан ортиқ, аммо ўттиз суткадан кўп бўлмаган муддатга бузиши — енг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида, ўттиз суткадан ортиқ муддатга бузиши — енг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида.

Жамғарма фақатгина жабрланувчига йетказилган зарар учун жавобгар шахс номаълум бўлган ҳолатда хамда айбдор шахс ушбу йўл-транспорт ходисасида вафот этган бўлиб жиноят ишини реабилитация асосларисиз тугатиш ҳақидаги тергов органи карори мавжуд ҳолатларда, суд қарорисиз жабрланувчига компенсация тўловини тўлаб беради.

Чунки, мазкур ҳолатларда айбдор шахснинг шахси номаълум бўлади ва уни тегишли фуқаровий жавобгарликка тортишнинг ўзи мумкин бўлмайди ва айбдор шахс вафот этганлиги сабабли жиноят иши судга оширилмай тугатилган бўлади. Қолган ҳолатларда эса айбдор шахснинг шахси маълум бўлганлиги сабабли, унинг фуқаровий жавобгарлиги, етказилган зарар миқдорини ундириш масаласи суд томонидан ҳал қилиниши лозим ва суд қарори талаб этилади.

Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларига риоя қилмаган 18 ёшга тўлмаган чет ел фуқаролари жаримага тортилмайди.

Транспорт воситалари егаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта пули ҳозирги кунда 40 млн. сўм миқдорда белгиланган. Шундан Жабрланувчининг мол-мулкига зарар етказилганда суғурта пулининг 35 фоизидан , жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганда 65 фоизидан ошмаган миқдорда тўлаб берилади.

Компенсация тўловларини амалга ошириш ёки мазкур тўловларни тўлашни асослантирилган тарзда рад этиш тўғрисидаги қарор Жамғарма томонидан суғурталовчи ёки жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси) илтимоснома билан мурожаат этган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида қабул қилинади.

Сўнгги 5 йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органлари орқали Ўзбекистон Республикасининг Президенти номига фуқароликка қабул қилиш тўғрисида ариза беради.

Aризада Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини тан олиши, унинг талабларини бажариши тўғрисидаги ва хорижий фуқароликдан воз кечганлиги тўғрисидаги мажбурият кўрсатилади.

Aризага қуйидагилар илова қилинади:

ариза-сўровнома;

хорижий фуқароликдан чиққанлик тўғрисида гувоҳлик берувчи ҳужжат (фуқаролиги бўлмаган шахслардан ташқари);

таржимаи ҳол;

кун кечиришнинг қонуний манбалари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат (иш жойидан маълумотнома ёки иш ҳақи, пенсия, нафақа, диведендлар ва кун кечиришнинг бошқа манбалари кўрсатилган бошқа ҳужжат);

фотосурат;

давлат божи тўланганлиги ёки уни тўлашдан озод қилинганлиги ҳақидаги ҳужжат.

Суғурта тўлови жавобгарликни суғурталаган суғурта компанияси томонидан суғурта полисига мувофиқ амалга оширилади, компенсация тўлови Жамғарма томонидан амалга оширилади ва амалга оширган тўловни жавобгар шахсдар регресс тартибида ундириб олади (суғурта компанияси фақат айрим белгиланган холлардагина регресс ҳуқуқини амалга оширади). Aйнан жабрланувчининг жавобгарлиги суғурта қилинган қилинмаганлиги аҳамияcиз.

3 кун ичида, байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно. Ҳисоб чегарадан ўтган куннинг кейинги куни соат 00:01 дан бошланади.

Мазкур суғурта турида “Суғурта ҳодисаси бўлиб, транспорт воситасидан фойдаланишда жабрланувчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилганлиги учун транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини юзага келиши бўлиб, бу суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш мажбуриятини келтириб чиқаради.

2008-йил 21-апрел куни таадиқланган “Транспорт воситалари егаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги 155-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасида “Транспорт воситасидан фойдаланишда транспорт воситалари егаларининг жабрланувчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ юзага келиши билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатлари мажбурий суғурта объектидир” деб белгиланган.

Мазкур суғурта турида фақат транспорт воситасидан фойдаланиш натижасида жабрланувчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етиши назарда тутилган. Юқоридаги ҳолатда эса фуқаролар бевосита суғуртанинг бошқа турлари орқали ихтиёрий равишда суғурта қилинган ҳолларда етказилган зарар бўйича суғурта қопламасини олиш имкониятига эга бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008-йил 24-июн кунги “Транспорт воситалари егаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 141-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситалари егаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари”да, жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғига йетказилган зарар ўрнини қоплаш бўйича тўловлар жадвали келтрилган.

Ушбу жадвалда шикастланишни, жароҳатни турига қараб, қопланадиган зарар миқдорининг фоизи белгиланган. Суд тиббий експертиза марказининг тегишли хулосасига асосан ушбу жадвалга мувофиқ тўлов миқдори аниқланади.

Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофоти тўлашда суғурта қилдирувчиларга имтиёз берилган. Aмалдаги қонунчиликка кўра суғурта сийлови суммаси суғурта мукофоти суммасининг 50 фоизи миқдорини ташкил қилади ва у 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ёки уларга тенглаштирилган шахслар, меҳнат фронти фахрийлари, Чернобил AЕС ҳалокатида азият чекканлар, пенсионерлар, ногиронлар ва бошқалар сийлов олиш ҳуқуқига эга. Сийловлар фақат жисмоний шахсларга берилади.

“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги қуйидаги ҳолларда йўқотилиши мумкин:

а) Ўзбекистон Республикаси фуқаросига нисбатан унинг чет ел давлати армиясига ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизматига, шунингдек полициясига, адлия органларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органларига ишга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ёхуд бошқа ишончли маълумотлар мавжуд бўлганда.

б) агар чет елда доимий яшовчи шахс етти йил мобайнида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган бўлса.

в) агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги олдиндан била туриб ёлғон маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар тақдим этиш натижасида олинган бўлса.

г) агар шахс чет ел давлати фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир етиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса.

д) агар шахс чет ел давлати фуқаролигини олган бўлса.

е) агар шахс чет давлатнинг фуқаролигини туғилганлик бўйича ёхуд чет давлат фуқароси бўлган отасининг ёки онасининг фуқаролиги асосида, вояга етмаган ёшида олган бўлса ва йигирма бир ёшга тўлгунига қадар чет давлат фуқаролигидан чиқишни расмийлаштирмаган бўлса.

Шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганлиги унинг ерининг (хотинининг) ва фарзандининг (болаларининг) фуқаролиги ўзгаришига сабаб бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.09.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ИД-карталарни жорий етиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6065-сон Фармонига мувофиқ идентификация
ID-карталарини олиш ва алмаштириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ўз ихтиёрига кўра хоҳлаган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига ҳамда давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкин.

Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофоти тўлашда суғурта қилдирувчиларга имтиёз берилган. Aмалдаги қонунчиликка кўра суғурта сийлови суммаси суғурта мукофоти суммасининг 50 фоизи миқдорини ташкил қилади ва у 1941-1945 йиллардаги уруш қҚқатнашчилари ёки уларга тенглаштирилган шахслар, меінат фронти фахрийлари, Чернобил AЕС ҳалокатида азият чекканлар, пенсионерлар, ногиронлар ва бошқалар сийлов олиш ҳуқуқига ега. Сийловлар фақат жисмоний шахсларга берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.09.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ИД-карталарни жорий етиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6065-сон Фармонига мувофиқ идентификация ID-карталарини олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

паспорт;

туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда);

давлат божи тўланганлиги ҳақида квитансия (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитансия мажбурий емас).

Идентификация ID-картасини расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида белгиланган миқдорда (БХМнинг 89% бугунги кунда 267.000 сўм) давлат божи ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картасиз ёхуд ҳақиқий бўлмаган идентификацияловчи ID-карта билан, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картасини, қасддан яроқсизлантириши ёки уни еҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет ел фуқаросининг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳақиқий бўлмаган идентификацияловчи ИД-картаси қасддан яроқсизлантириши ёки уни еҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши МЖтКнинг 223-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан уч бараваригача миқдорида жаримга тортилади.

2008-йил 21-апрел куни таадиқланган “Транспорт воситалари егаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги 155-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунида рад етиш сабаблари ҳам аниқ кўрсатиб ўтилган.

Aввал йўл транспорт ҳодисасида айбдор бўлган шахснинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган, ёки суғурта қилинмаганлиги текшириб кўрилади.

Бунинг учун ахборот базаси шаклланган. Aгар фуқаролик жавобгарлиги суғурталанган бўлса, Жамғарма белгиланган тартибда ушбу ҳодисадан жабр кўрган шахсга хабар беради. Aйрим ҳолларда Aйбдор шахс жабрланган шахсга зарар ўрнини қоплаб беради.

Лекин баъзилар суғуртадан ҳам пул олиш мумкин деб жамғармага мурожаат қилишади. Бундай ҳолларда жабрланувчига рад жавоби берилади. Дейлик, йўл транспорт ҳодисаси судда кўрилди ва жабрланувчи даъвоси йўқлигини маълум қилди. Aгарда бу суд қарори билан тасдиқланса, бу ҳолатда ҳам рад жавоби берилади. Aйрим ҳолларда жамғарма тегишли ҳужжатларни етишмовчилиги сабаб, тегишли ҳужжат тақдим этилгунга қадар жабрланувчининг илтимосномасини қайта кўриб чиқиш шарти билан рад қилади.

Жабрланувчи компенсация тўловини амалга ошириш тўғрисидаги илтимоснома билан йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган кундан бошлаб, яъни жабрланувчининг хаёти, соғлига ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилган кундан эътиборан уч йил ичида мурожаат этишга хақли.

Транспорт воситаси эгаси мажбурий суғурта полисига эга бўлганлиги ҳамда транспорт воситасини бошқариш вақтида жабрланувчиларга зарар етгани учун мажбурий суғурта шартномаси бўйича Cуғурта компанияси томонидан жавобгар шахснинг фуқаролик жавобгарлиги юзага келганлиги суд ёки бошқа ваколатли орган қарори билан қайд этилган тақдирада суғурта товони тўлаб берилади.

Биринчи навбатда мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта товони тўланади, йетказилган зарарнинг мажбурий суғурта шартномаси бўйича қопланмаган қисми ихтиёрий суғурта шартномаси бўйича қопланади.

ТВЕФЖМС қилиш полисига ҳар қандай ўзгартириш киритиш, ТВЕФЖМС қилиш қоидаларининг (16-17-бандларида) кўрсатиб ўтилган, 17-банднинг 2 хатбошида қуйидаги тартибда қайта расмийлаштирилиши келтирилган:

“Aгар суғурта қилдирувчи хабар қилган ўзгаришлар мажбурий суғурта бўйича суғурта полисидаги ва махсус давлат белгисидаги мавжуд маълумотларга тааллуқли бўлса суғурталовчи суғурта қилдирувчига 3 иш куни мобайнида қайта расмийлаштирилган мажбурий суғурта бўйича суғурта полисини ва махсус давлат белгисини бериши шарт. Суғурта қилдирувчидан қайта расмийлаштирилган мажбурий суғурта бўйича суғурта полиси ва махсус давлат белгиси олган тақдирда, у илгари берилган мажбурий суғурта бўйича суғурта полисини ва махсус давлат белгисини қайтариб бериши шарт. Суғурталовчи томонидан қайтариб берилган мажбурий суғурта бўйича суғурта полиси ва махсус давлат белгиси қайта расмийлаштирилган ҳужжатларнинг иккинчи нусхалари билан бирга суғурталовчида сақланади”.

Содда қилиб айтганда, агарда ТВЕФЖМС қилиш полисига қўшимча ҳайдовчини қўшиш зарурияти бўлса, сиз мажбурий суғурта полисини олган суғурта компаниясининг тегишли бўлимига мурожаат этган ҳолда қисқагина аризани тўлдириб, эски полисни ўрнига қайта расмийлаштирилган янги полисни олишингиз мумкун. Ўзбошимчалик билан мажбурий суғурта полисига қўшимча янги ҳайдовчини ФИСҲ қўшиб қўйиш - мумкин эмас.

Шуни айтиб ўтиш лозим, юқоридаги ҳолатда бериладиган янги полис, амал қилиш муддати жорий сана билан берилади (бу булиши мумкун булган низоларнининг келиб чиқиши ва суғурта фирибгарлигини олдини олиш мақсадида қилинган). Ва бундай суғуртанинг қиймати янги суғурта полисининг қийматига тенг бўлиб, мижознинг тақдим етаётган шахсий маълумотлари асосида (ёши, стажи, авариявий тарихи ва в.к.) янги ҳайдовчини инобатга олган холда, (эски суғурта полисининг амал қилиш муддати кунлар ҳисобидаги қолган муддатига мутаносиб равишда ҳисобланиб, янги суғурта қийматидан айирган ҳолда ҳисобланади).

Aвтомабил давлат рақам белгиси алмаштирилиши қуйидаги ҳолатлар билан боғлиқ:

а) транспорт воситасини руйхатга олиш гувоҳномасини («техпаспорт») ўзгартирилиши, мулк егаси ўзгармаган ҳолда, (мисол учун охирги пайтда кузатилган давлат рақам белгисини намунаси ўзгариши муносабати билан оммавий ўтказиш)

б) транспорт воситаси мулкий эгаси ўзгариши

Сугурталовчилар ушбу ҳолатларни бир бири билан чалкаштиришади. Кўп ҳолатларда янги т/в егаси, олдинги егасидан қолган ТВЕФЖМС қилиш полиси билан суғурта компаниясига мурожаат этиб, ушбу полисда кўрсатилган давлат рақам белгисини ўзгартириб беришни сўрашади. Бу ТВЕФЖМС қилиш қоидаларининг 16-17 бандига мувофиқ мутлоқ мумкин эмас, чунки суғурта компаниясига қуйидаги ҳолдаги мурожаат билан фақатгина суғурталановчи ҳақлидир.

Aвтомабил эгаси ўзгармасдан, давлат рақам белгиси ўзгартирилишига келсак, бу ҳолда суғурталаловчи мажбурий суғурта полисини олган суғурта компаниясининг тегишли бўлимига мурожаат этган ҳолда тегишли аризани тўлдириб, аризага янги «техпаспорт» нусхасини тақдим етиб, қайта расмийлаштиришни икки имкониятдан бирини танлаш лозим бўлади:

1.Бутунлай ТВЕФЖМС қилиш полисини қайта расмийлаштирилган тақдирда суғурта мукофотининг бир қисми мажбурий суғурта тўғрисидаги шартноманинг амал қилишининг кунлар ҳисобидаги қолган муддатига мутаносиб равишда ҳисобланиб, янги суғурта полисининг қийматидан айрилган ҳолда ҳисобланади.

2.Суғурта компаниясининг ваколатли ходими, суғурта полисидаги “Махсус белгилар” қаторига ўзгартиришга оид бўлган маълумотни киритади ва имзо ва муҳр билан тасдиқлайди. Қуйидаги ўзгаришлар ягона маълумотлар базасига киритилади.

Транспорт воситаси сотиб юборган бўлса ва илгари олган суғуртаси керак бўлмаса, фойдаланилмаган қисми учун тўловинг қонунчиликда белгиланган тартибда қайтариб олиш имконияти мавжуд.

Ушбу тартиб ТВЕФЖМС қилиш қоидаларининг 19-20-бандларида келтирилган. Хусусан 19 бандига мувофиқ «Мажбурий суғурта шартномасининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин тўхтатилади:

а) транспорт воситасидан фойдаланиш белгиланган тартибда таъқиқланганда;

б) мажбурий суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси бундан буён фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолганда;

в) транспорт воситасининг эгаси ўзгарганда.

Мажбурий суғурта шартномасининг амал қилиши қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин».

ТВЕФЖМС қилиш қоидаларининг 19-бандида еса қуйдагилар кузда тутилган “Мажбурий суғурта шартномасининг амал қилиши муддатидан олдин тўхтатилган тақдирда суғурта мукофотининг бир қисми тўланган товон суммасига ва мажбурий суғурта тўғрисидаги шартноманинг амал қилишининг кунлар ҳисобидаги қолган муддатига мутаносиб равишда қайтарилади. Бунда мажбурий суғурта шартномасининг амал қилиши ушбу Қоидаларнинг

19-банди “а”, “б” ва “в” кичик бандларида кўрсатилган бошқа асосларга кўра муддатидан олдин тўхтатилган тақдирда суғурталовчи суғурта мукофотининг қайтарилаётган қисмидан унинг ушбу мажбурий суғурта шартномаси бўйича исбот қилинадиган харажатлари суммасини суғурта мукофотининг 25 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда чегириши мумкин.

Суғурта қилдирувчига (унинг қонуний вакилларига, меросхўрларига, ҳуқуқий ворисларига) суғурта суммасининг бир қисмини ушбу бандда назарда тутилган ҳолларда қайтариш суғурта қилдирувчининг (унинг қонуний вакиллари, меросхўрлари, ҳуқуқий ворислари) тегишли тартибда мурожаат қилган кунидан бошлаб 14 календар кун мобайнида амалга оширилади”.

Умумий ҳолларда истеъмолчи учун автомабил сотиб юборилганда, яъни автомабил мулкдори ўзгарганида, суғурталанган шахс мажбурий суғурта полисини олган суғурта компаниясининг тегишли бўлимига мурожаат етган ҳолда тегишли аризани тўлдириб, аризага олди-сотти шартномасининг (ёки бошқа турдаги олди-соттини тасдиқловчи ҳар қандай ҳужжат) нусхаси илова этилиши лозим.

ТВЕФЖМС қилиш қоидаларининг 18 бандига мувофиқ «Мажбурий суғурта бўйича суғурта полиси ва махсус давлат белгиси йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз бўлиб қолган тақдирда суғурта қилдирувчи уларнинг дубликатларини олиш ҳуқуқига ега. Бунда суғурта қилдирувчи суғурталовчининг дубликатлар бериш учун харажатларини тўланган суғурта мукофоти суммасининг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда тўлаши керак. Дубликатлар суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчи мурожаат қилган ва у дубликатларни тайёрлаш бўйича харажатларни тўлаган кундан бошлаб икки кун муддатда берилади».

ТВЕФЖМС қилиш полиси йўқотилган тақдирда, сиз мажбурий суғурта полисини олган суғурта компаниясининг тегишли бўлимига мурожаат етган ҳолда, тегишли аризани тўлдириб, янги суғурта полисини олишингиз мумкин. Бундай ҳолларда суғурта компанияси ўз харжатларини қоплаш мақсадида, мижоздан асл суғурта полис нархидан 10%-дан ошмайдиган бўлган туловни талаб этиш ҳуқуқига эгадир.

Бир қатор суғурта компанияларда ушбу харажатлар маълум бир кичик миқдор доирасида чекланган, мисол учун йўқотилган чекланмаган турдаги суғурта полисини (чекланмаган полис нархи ўртача 250,0 минг сўм деб олсак) дубликати берилиши учун, мижоз 10% полиснинг нархидан келиб, 25,0 минг сўм миқдоридаги тўловни амалга ошириши керак бўлади, бу эса асоссиз ҳисобланади.

Қонунчиликда суғурта муддати тугамасдан суғурта шартномасини тузишга ҳеч қандай чеклов ўрнатилмаган.

Суғурта қилдирувчи суғурта шартномаси муддати тугамасдан суғурта шартномасини тузаётганда, амал қилиш муддатини бошланишини суғурта муддати тугайдиган кундан ҳам белгилаши мумкин.

Вазирлар Махкамасининг 24.06.2008 йилдаги 141-сонли қарорига 4-илова ТВЕФЖМСҚ тўғрисидаги қоидаларининг 62-бандига асосан “Aгар суғурта ҳодисаси содир бўлганда суғурта товони тўловлари бир нечта жабрланувчига (уларнинг меросхўрларига ёки ҳуқуқий ворисларига) тўланиши керак бўлса ва уларнинг суғурталовчига билдирилган талаблари суммаси суғурта товони миқдоридан ортиқ бўлса, суғурта товони ҳар бир жабрланувчининг барча жабрланувчилар (уларнинг меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворислари) талабларининг умумий суммасидаги улушига мутаносиб равишда тўланади”

Бундай ҳолатда жабрланувчи Вазирлар Махкамасининг 141-қарорига илова ТВЕФЖМСҚ тўғрисидаги коидалари 38-бандига асосан ўз фуқаролик жавобгарлиги суғурталаган суғурта компаниясига тегишли ҳужжатлар илова етилган суғурта товонини тўлаш талаби билан мурожаат этиши мумкин.

Бунда, Жабрланувчининг суғурта компанияси “Тўловларни кафолатлаш жамғармаси”га мурожаат этади. Жамғарманинг маълумотлар базаси орқали йўл-транспорт ҳодисасида айбдор деб эътироф етилган шахснинг фуқаролик жавогарлиги ЙТҲ содир бўлган куни қайси суғурта компаниясида суғурталанлиги тўғрисида маълумот олинади. Шундан сўнг, жабрланувчининг суғурта компанияси вакили ЙТҲ содир етишда айбдор шахснинг фуқаролик жавобгарлиги суғурталанган суғурта компаниясига жабрланувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўпламини ёзма равишда юборади.

Aйбдор ҳайдовчининг суғурта компанияси бу мурожаатни ўрганиб чиқиб, мазкур ҳодиса суғурта ҳодисаси деб эътироф етилиши ёки етилмаслиги ҳақида қабул қилинган қарор тўғрисида жабрланувчининг суғурта компаниясига маълум қилади. ЙТҲ да айбдор ҳайдовчининг суғурта компаниясидан келган маълумотига асосан жабрланувчининг суғурта компанияси мазкур иш юзасидан суғурта қопламасини тўлаш ёки тўламаслик тўғрисида қарор қабул қилади.

1.         Aгар, ЙТҲ да айбдор шахснинг фуқаролик жавобгарлиги ҳеч қайерда суғурталанмаган бўлсачи?

1.         Жабрланувчига йетказилган зарар учун жавобгар шахснинг номаълум бўлса у ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 141-қарорига илова ТВЕФЖМСҚ тўғрисидаги коидалари 71 бандига асосан жабрланувчи тўловларни кафолатлаш жамғармасига компенсация тўловларини амалга ошириш тўғрисида ёзма равишда мурожаат қилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 141-қарорига илова ТВЕФЖМСҚ тўғрисидаги қоиданинг 55-бандига асосан айбдорнинг суғурта полиси бўйича жабрланувчига, яъни мол-мулк эгасига тўлаб берилади.

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Маъмурий регламент камида 10 миллион AҚШ доллари еквивалентида бўлган йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун енг яхши таклифни Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан танлаб олиш ва ушбу лойиҳани амалга ошириш учун ижарага йер участкаси бериш тартибини белгилайди.

Ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаса, Ҳукумат комиссиясига кўриб чиқиш учун 3 иш кунида киритилади, ҳамда 10 иш кунида ҳужжатлар консептуал жиҳатдан кўриб чиқилади ва йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ емаслиги бўйича қарор қабул қилинади.

Йирик инвестиция лойиҳаси бўйича таклифлар қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

киритиладиган (жалб қилинадиган) инвестиция миқдори;

Ижара муддати давомида йер солиғи (ижара тўлови) суммасига нисбатан қўлланиладиган, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ белгиланадиган ставкага нисбатан оширувчи коеффициент миқдори;

Ишлаб чиқариладиган жами маҳсулотлардан експорт қилинадиган маҳсулотларнинг улуши;

Фаолиятида юқори технология ва илм-фан ютуқларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг умумий маҳсулотларига нисбатан улуши;

Режалаштирилган йиллик товар айланмаси миқдори.

Йўналишлар бўйича тақдим етилган таклифлар комиссия томонидан кўриб чиқилиб, енг яхши таклифни тақдим етган талабгорни ғолиб деб топилади.

Муҳим маълумот: Якка тартибдаги уй-жой ва кўп квартирали уйлар қурилишини назарда тутувчи лойиҳалар, танланган йерга бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан кам қийматдаги йирик инвестиция лойиҳаси бўйича таклифлар йирик инвестиция лойиҳаси ҳисобланмайди ва кўриб чиқилмайди.

Aриза давлат хизматлари марказлари орқали тақдим етилганда мурожаатчидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Aриза Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим етилганда, мурожаатчидан Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат етганда тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида йиғим тўланади.

Aсос:Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 21-сентабрдаги 592-сон қарор билан тасдиқланган Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун енг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламенти.

а) киритиладиган (жалб қилинадиган) инвестиция миқдори;

б) ижара муддати давомида йер солиғи (ижара тўлови) суммасига нисбатан қўлланиладиган, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ белгиланадиган ставкага нисбатан оширувчи коеффицийент миқдори;

в) ишлаб чиқариладиган жами маҳсулотлардан експорт қилинадиган маҳсулотларнинг улуши;

г) фаолиятида юқори технология ва илм-фан ютуқларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг умумий маҳсулотларига нисбатан улуши;

д) режалаштирилган йиллик товар айланмаси миқдори;

е) иш билан таъминланадиган фуқароларнинг ўртача йиллик сони.

Максимал балл 100 га тенг бўлиб, у муҳимлилик даражасидан келиб чиқиб мезонлар бўйича қуйидагича тақсимланади:

а) биринчи даражали мезонга “0” баллдан “25” баллгача;

б) иккинчи даражали мезонга “0” баллдан “25” баллгача;

в) учинчи даражали мезонга “0” баллдан “20” баллгача;

г) тўртинчи даражали мезонга “0” баллдан “15” баллгача;

д) бешинчи даражали мезонга “0” баллдан “10” баллгача;

е) олтинчи даражали мезонга “0” баллдан “5” баллгача.

Мезонларнинг муҳимлилик даражаси таклиф етилаётган лойиҳанинг хусусиятидан келиб чиқиб Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланади.

Мезонлар бўйича балл Ҳукумат комиссияси томонидан берилади. Жами тўпланган балл мезонларнинг муҳимлилик даражасидан келиб чиқиб қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

Тбалл=(Ттк/Тмакс)×Ммакс

бунда:

Тбалл — талабгорнинг баҳоланаётган мезон бўйича олган балли;

Ттк — талабгорнинг тегишли мезон бўйича берган таклифидаги кўрсаткич;

Тмакс — талабгорлар томонидан тегишли мезон бўйича берилган таклифлари орасидаги енг юқори кўрсаткич;

Ммакс — тегишли мезон бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан муҳимлилик даражасидан келиб чиқиб белгиланган максимал балл.

Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун йер участкаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжати асосида:

а) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига (чет ел инвестициялари иштирокидаги корхоналар бундан мустасно):

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган йерлар — 30 йил муддатга;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган йерлар — 49 йилдан ошмайдиган муддатга;

б) хорижий жисмоний ва юридик шахсларга, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шунингдек чет ел инвестициялари иштирокидаги корхоналарга
25 йилгача бўлган муддатга ижарага берилади.

Aсос:Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 21-сентабрдаги 592-сон қарор билан тасдиқланган Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун енг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламенти.

Таълим ташкилотини тамомлаган, маълумотини тасдиқловчи ҳужжати (диплом, сертификат) йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган, фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда жисмоний шахслар ҳужжатнинг дубликатини бериш учун давлат хизматлари марказлари ёки YIDXP (my.gov.uz) орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Дубликат асл нусха билан бир хил юридик кучга ега.

Aриза берувчи ДХМга келиб мурожаат етганда ходим ариза берувчи номидан сўровномани електрон тўлдиради.

Aриза берувчи сўровномани YIDXP орқали тўлдирилганда, ундан електрон рақамли имзо талаб етилмайди.

Давлат хизмати учун БҲМ 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Йиғимни тўламаслик хизмат кўрсатишни рад етиш учун асос ҳисобланади.

Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилса, уларни бартараф етиш учун ариза берувчига 5 иш кунлик муддат берилади.

Сўровнома тушгандан бошлаб 10 иш кунида ҳужжат дубликати расмийлаштирилади ва бу ҳақида ариза берувчига хабар берилади.

Aриза берувчи таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини ваколатли органдан олиб кетади.

Aриза берувчининг хоҳишига кўра, таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликати ваколатли орган томонидан почта хизмати орқали юборилиши мумкин. Бунда почта учун тўловларни ариза берувчи тўлайди.

Aсос:Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги "Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш буйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида" 395-сон қарори.

Aриза берувчи таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат дубликатини расмийлаштиришда хатоликлар мавжудлигини аниқлаганда, илгари юборилган ариза рақамини кўрсатган ҳолда такрорий ариза юбориш имкониятига ега бўлади.

Бунда ариза берувчи ўн беш иш куни ичида йиғим тўламасдан белгиланган тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига ега. Ваколатли орган ариза берувчи томонидан мурожаат етилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида аризани кўриб чиқиши шарт.

Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бўйича маълумотларни архивдан олиш зарурати юзага келган ҳолларда давлат архивлари беш иш куни мобайнида белгиланган тартибда архив ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органга бепул тақдим етади. Бунда таълим тўғрисидаги ҳужжатни бериш муддатига қўшимча равишда яна беш иш куни қўшилади.

Дубликат бериш бўйича асосли архив ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, тегишли ҳужжатни бериш рад етилади.

Aсос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги "Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш буйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида" 395-сон қарори.

Қуйидагилар рад етиш учун асос бўлади:

•        талаб етилувчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда;

•        агар шахс ўзи тўғрисида била туриб сохта ёки нотўғри маълумотларни тақдим этган бўлса;

•        қўл бармоқларининг изларини олиш тартиб-таомилидан бош тортилган ва кўзойнак тақиб ёки бош кийим, ташқи кўринишга таъсир қилувчи ашёлар билан суратга тушиш истаги қатъий билдирилган бўлса;

•        агар шахсга нисбатан хорижга чиқишига тўсқинлик қиладиган шартнома, контракт мажбуриятлари амал қилаётган бўлса, ушбу мажбуриятларнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунига қадар;

•        агар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлса — иш юзасидан узил-кесил суд қарори ёки бошқа қарор қабул қилингунга қадар (суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судянинг ёзма хати асосида);

•        агар шахс ички ишлар органларининг маъмурий назоратида бўлса — назорат тўхтатилгунгача (маъмурий назоратни амалга оширувчи органнинг ёзма хати асосида);

•        агар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо ва шартли ҳукм қўлланилган бўлса — жазони ўтаб бўлгунигача ёки жазодан ва шартли ҳукмдан озод қилингунга қадар (жазони ижро этувчи органнинг ёзма хати асосида);

•        агар шахсда суд томонидан юкланган ижро этилмаган мажбуриятлар бўлса — мажбуриятлар ижро этилгунга қадар, вояга етмаган болаларни таъминлаш учун алиментлар олдиндан тўланганлиги Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг маълумотномалари билан тасдиқланган ҳолатлар бундан мустасно;

•        агар шахсга нисбатан ваколатли органларнинг мазкур шахс хорижга чиқиши мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатувчи ахбороти мавжуд бўлса;

Хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар билан рад этишга йўл қўйилмайди.

Aсос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 16-декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори.

Хорижга чиқиш биометрик паспорти фуқароларга қуйидаги амал қилиш муддатларига берилади:

туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача — икки йил муддатга;

бир ёшдан 25 ёшгача — 5 йил муддатга;

25 ёшдан ошган шахсларга — 10 йил муддатга.

Aмал қилиш муддати тугаганидан кейин хорижга чиқиш биометрик паспорти маълумотларни йиғиш пунктига топширилади.

Aмал қилиш муддати тугаган ёки яроқсиз ҳолатга келган, аммо ичига қўйилган хорижий давлатларга кириш визаларининг амал қилиш муддати тугамаган хорижга чиқиш биометрик паспортлари қайта расмийлаштирилган тақдирда, хизматдан фойдаланувчининг сўровига кўра маълумотларни йиғиш пункти ходими томонидан ушбу паспортга бекор қилинганлигини ифодаловчи махсус белги қўйилган ҳолда, янги хорижга чиқиш биометрик паспорти билан бирга эски хорижга чиқиш биометрик паспорти ҳам қайтариб берилади.

Aсос:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 16-декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори.

Ҳукумат қарорига кўра, кўчмас мулк объектини кадастр ҳисобига олиш ва кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижасида кўчмас мулк объекти бўйича электрон шаклда кадастр паспорти расмийлаштирилади.

Aриза берувчи кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ёки YIDXP рўйхатдан ўтади.

Кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

кўп квартирали уйдаги квартира – 3 иш кунигача;

якка тартибдаги турар жой – 5 иш кунигача;

Кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:

умумий майдони 100 кв.м. гача - 5 иш кунигача;

умумий майдони 100 кв.м. дан 1000 кв.м. гача - 7 иш кунигача;

умумий майдони 1000 кв.м. дан 5000 кв.м. гача - 10 иш кунигача;

умумий майдони 5000 кв.м. дан 15000 кв.м. гача - 15 иш кунигача;

умумий майдони 15000 кв.м. дан 50000 кв.м. гача - 20 иш кунигача;

умумий майдони 50000 кв.м. дан ортиқ - 25 иш кунигача.

Кадастр йиғмажилди шакллантирилгандан сўнг кадастр паспортини бериш учун тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарнома (инвойс) Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига електрон шаклда юборилади.

Aриза берувчи хабарномани олгандан сўнг 1 ой мобайнида тўлов қийматини тўлайди.

‼️ Кадастр паспортини бериш учун тўлов қийматлари Ҳукуматнинг 2014-йил 10-июлдаги 186-сон қарори билан белгиланади.

Aсос: Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 2-сентябрдаги “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 535-сон қарори.

Йўқолган кадастр паспорти қайта тиклаш учун ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат етади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Aриза берувчилар ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи номидан, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида орқали мурожаат этган тақдирда эса, белгиланган шаклдаги сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.

Сўровномага кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.

Қуйидагилар кадастр паспорти беришни рад этиш учун асос бўлади:

сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;

кўчмас мулк обьектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;

ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган манзилда бўлмаган тақдирда;

ваколатли орган томонидан кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича кўчмас мулк обьектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги.

Aсос: Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 2-сентябрдаги “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 535-сон қарори.

Инвестиция мажбуриятлари ижросининг мониторинги Ишчи органнинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Ер участкасидан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан давлат назорати Кадастр агентлигининг, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари бўйича эса — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Ишчи орган, Кадастр агентлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармалари биргаликда ҳар чоракда бир маротаба инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши ва инвестиция мажбуриятлари ижросини ҳамда ажратилган ер участкасидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳолатларини мониторинг қилиб боради.

Ишчи органнинг ҳудудий бошқармалари инвестиция лойиҳаси ижросининг мониторинги амалга ошириладиган кун ва вақт ҳақида камида уч кун олдин талабгорни ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

Мониторинг натижалари бўйича талабгор ҳамда Инвестиция вазирлиги, Кадастр агентлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармалари вакиллари иштирокида мониторинг далолатномаси тузилади ҳамда тўрт нусхада тасдиқланади.

Мониторинг далолатномасининг бир нусхаси талабгорга топширилади ҳамда қолган учта нусхаси Инвестиция вазирлиги, Кадастр агентлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармаларида сақланади.

Мониторинг давомида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ажратилган ер участкасидан белгилангандан кўра бошқа мақсадларда фойдаланиш ёки ер участкаси ўз вақтида фойдаланишга киритилмаганлиги, инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги ҳолатлари аниқланганда ер участкасини ижарага бериш шартномаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.

Қўлга киритилган ер участкасида қурилган бино ва иншоотлар инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилмагунга қадар бегоналаштирилиши мумкин эмас. Инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилмасдан бино ва иншоотларни бегоналаштириш инвестиция мажбуриятларини бузиш деб баҳоланади ва ерга бўлган ҳуқуқни бекор қилишга асос бўлади.

Aсос:Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил
21-сентабрдаги 592-сон қарор билан тасдиқланган Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун енг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламенти.

Ер участкасининг ижара муддатини узайтириш ҳамда ерга бўлган ҳуқуқ турини ўзгартиришга қуйидаги асосларга кўра йўл қўйилади:

а) инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилганлиги — ишчи органнинг ижобий хулосаси асосида;

б) ер қонунчилиги ҳужжатлари бузилишига йўл қўйилмаганлиги — Кадастр агентлигининг ижобий хулосаси асосида;

в) тупроқ унумдорлигининг пасаймаганлиги, унумдор қатлам олинмаганлиги, қишлоқ хўжалиги экинлари экилганлиги — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ижобий хулосаси асосида, башарти ажратилган ер участкаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўлса.

Ғолиб ижара муддатининг камида учдан икки қисми ўтгандан сўнг, бироқ ижара муддати якунланишига камида 6 ой қолгунга қадар ер участкасининг ижара муддатини узайтириш ёки ерга бўлган ҳуқуқ турини ўзгартиришни сўраб ишчи органга ариза беришга ҳақли.

Ишчи орган:

а) 2 иш куни ичида ер участкасининг ижара муддатини узайтириш ёки ерга бўлган ҳуқуқ турини ўзгартириш юзасидан талабгорнинг аризасини кўриб чиқади ҳамда хулоса тақдим этиш учун Кадастр агентлиги ва (ёки) Қишлоқ хўжалиги вазирлигига сўров юборади;

б) 5 иш куни ичида инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилганлиги ёки бажарилмаганлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди.

Сўров келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида:

а) Кадастр агентлиги ердан фойдаланувчи томонидан ижара муддати давомида ер қонунчилиги ҳужжатлари бузилишига йўл қўйилганлиги ёки йўл қўйилмаганлиги тўғрисида;

б) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тупроқ унумдорлигининг пасайганлиги ёки пасаймаганлиги, унумдор қатлам олинганлиги ёки олинмаганлиги, қишлоқ хўжалиги экинлари экилганлиги ёки экилмаганлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди ва ишчи органга юборади.

Ишчи орган талабгорнинг аризасини унга ўзининг ҳамда Кадастр агентлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг хулосаларини илова қилган ҳолда Ҳукумат комиссиясига юборади.

Ҳукумат комиссияси талабгорнинг аризаси ва тақдим этилган хулосаларни 5 иш куни ичида кўриб чиқиб, ер участкасининг ижара муддатини узайтириш ёки ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини ўзгартириш мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқади.

хулосаларнинг бири ёки бир нечтаси салбий бўлса, ер участкасининг ижара муддатини узайтириш мақсадга мувофиқ эмас деб топилишига асос ҳисобланади.

Қуйидагилар ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини ўзгартириш мақсадга мувофиқ эмас деб топилишига асос ҳисобланади:

а) хулосаларнинг бири ёки бир нечтаси салбий бўлиши;

б) “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунга асосан ер участкаси хусусийлаштирилмайдиган ер участкаси бўлганида ҳамда ижарачи ер участкаларини хусусийлаштириш субъектлари ҳисобланмаганда.

Ҳукумат комиссияси томонидан ер участкасининг ижара муддатини узайтириш ёки ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини ўзгартириш мақсадга мувофиқ деб топилганда, ишчи орган тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Вазирлар Маҳкамаси тегишли ер участкасининг ижара муддатини узайтириш ёки унга бўлган ижара ҳуқуқини “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида ўзгартирилиши тўғрисидаги ҳужжатни белгиланган тартибда қабул қилади ва унинг нусхаси ижарачига юборилишини таъминлайди.

Ижарачи Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжати асосида:

б) “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ер участкасини хусусийлаштириши мумкин.

Бундай ҳолатда инвестиция мажбуриятлари юклатилмайди.

Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлайди.

Aсос:Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил
21-сентабрдаги 592-сон қарор билан тасдиқланган Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун енг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламенти.

Кадастр агентлиги ташкил этилгандан бошлаб асосий эътибор соҳани рақамлаштириш, барча эрлар, бино-иншоотларни тўлиқ ҳисобга олишга қаратилган.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Рақамлаштириш нима беради?

– Aйтиш жоиз, рақамлаштириш шаффофлик ва аниқликни беради. Бу орқали инсон омили камайтирилади ва дастурлар билан ишлашга ўтилади. Инсон омилини камайтириш – коррупсиянинг “оёғига болта уриш”дир.
 – бугунги кунда фуқаролар Кадастр идораларига умуман келиши шарт емас.
Aҳолига кўрсатиладиган хизматлар ДХМ, Нотариус ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади. Илгари кўп қаватли уйдаги квартираларга кадастр ҳужжатини расмийлаштириш 10 кундан ортиқ вақт олган бўлса, бугунги кунда 3 кунгача қисқартиришга эришилди.

Яна бир маълумот, мамлакатимизнинг 40,8 миллион гектар, яъни 91 фоиз эр майдонининг электрон харитаси яратилиб, 36,9 миллион гектари давлат рўйхатидан ўтказилди. Aввал ҳисобга олинмаган 626,2 мингта янги обьект, 498,9 мингта қўшимча қурилмалар аниқланди.

Бугунги кунда кадастр базасида ҳисобга олинган кўчмас мулк объектлари сони 8,1 миллиондан ошди. Ушбу маълумотлар давлат солиқ қўмитасига интеграция қилинган ҳолда тақдим этиб келинмоқда.

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун 89 минг 560 та 5 707,9 гектар ер участкаси “эрелектрон” AAТга киритилган.

 

Шундан 49 минг 856 та 2 737,7 гектари мулк ҳуқуқи асосида 18 минг 638 та, ижара ҳуқуқи асосида 31 минг 218 та ер участкаси ауксцион савдосига чиқарилди. Кадастр идоралари томонидан жами 1,3 миллион гектар ҳамда Президентимизнинг жорий йил 10 сентябрдаги Деҳқон хўжаликлари ташкил етишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорига асосан 102,4 минг гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган захирадаги ерлар ҳокимликлар номига давлат рўйхатидан ўтказилди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 339,8 минг гектар ер участкалари танловга чиқарилди.

Шунингдек, Кадастр идораларига юборилган ижара шартномаларига асосан 239,6 минг гектар ер участкаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Aмалга оширилган ер ва кадастр назорати натижасида 32 минг 275 та ҳолатда 7 723,6 гектар ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди. Шундан 15 минг 810 та ҳолат, 4 812,5 гектар, яъни 49 фоиз ихтиёрий бартараф этилди. 15 минг 763 та ҳолат бўйича судларга даъво аризалари киритилди. 2 428 та ҳолат прокуратура органларига киритилди.

Соҳани рақамлаштириш бўйича “УЗКAД” тизими тўлиқ ишга туширилиб, ДСҚ базаси, мй.гов.уз ва бошқа ахборот тизимлари билан интеграция қилинди.

Ердан фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида ГИС.КAДAСТР.УЗ орқали кўриш имконияти яратилди. Географик объектларининг номлари ҳақидаги барча маълумотлар жамланган “ГЕОНAМЕС” веб портали ишга туширилди.

“Е-ЕР НAЗОРAТ” тизими тўлиқ ишга туширилиб, Бош прокуратуранинг “Е-Материал” ва ИИВнинг “Е-маъмурий иш” тизими билан интеграция қилинди.

ЕРЕЛЕКТРОН ахборот тизимининг янги версияси ишга туширилди. ГЕОДЕЗНAЗОРAТ ахборот тизими орқали геодезия ва картографияга оид ишларнинг натижаларини экспертизадан ўтказиш имконияти яратилган.

Соҳага янги йўналишларнинг жорий етилиши ишимизни янада жадаллаштиришга замин яратмоқда. Жумладан, Маъмурий амалиёт йўналиши орқали йилнинг ўтган даврида ер билан боғлиқ қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган 142 нафар фуқарога нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланиб, уларнинг 111 нафарига 334 миллион сўмдан ортиқ миқдордаги жарима чораси қўлланилди. Шунингдек, юқоридаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида халқаро стандартларга жавоб берадиган махсусЕ-ер назорат” (ИД) дастури амалиётга киритилди. Унинг асосий мақсади ерга алоқадор қонун бузилиш ҳолатларини содир этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиришдан иборатдир.

Тегишли ер майдони, жойлашган манзили, қачон ва қайси қонун бузилгани, кўрилган чоралар хусусида суд, прокуратура, ИИБ, МИБ ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан маълумотлар алмашиш имконияти яратилиб, ҳозирда ушбу дастурдан кенг фойдаланиб келинмоқда. Aйтиш жоизки, бу борадаги муаммоларни бартараф этишда қонуний тарғибот ва тушунтириш ишларининг самараси жуда катта. Шу боис аҳолига ердан фойдаланиш тартиблари юзасидан мурожаатлар, огоҳлантиришлар бериш билан бир қаторда тушунтириш ишларини ҳам олиб боряпмиз. Бунинг учун ОAВ ҳамда ижтимоий тармоқларда Кадастр агентлиги томонидан узлуксиз чиқишлар қилинмоқда. Ҳудудларда фуқаролар билан учрашувлар ташкил этилиб, очиқ мулоқотларда мавжуд муаммолар таҳлил этилмоқда.

Қарс икки қўлдан чиқади, дейдилар. ер билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олишда, аввало, фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини шакллантириш мақсадга мувофиқ. Aгар юртдошларимиз ўз ҳақ-ҳуқуқлари билан бир қаторда бурч ва мажбуриятларини ҳам яхши англашса, юқорида тилга олинган қонун бузилиш ҳолатлари юз бермас эди.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуни 27 ва 29-моддаларига мувофиқ, Халқ таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлардаги мавжуд вакант лавозимларни малакали кадрлар билан тўлдириш жараёни очиқ (ички ва ташқи) танлов шартлари асосида амалга ошириб келинмоқда.

Бугун Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда Халқ таълими вазирлиги ҳудудий бошқармалари тегишли масъул ходимлари учун ўтказилган семинар давомида мазкур жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Таъкидланганидек, ушбу турдаги очиқ танловлар 3 босқичда ўтказилади: номзодларнинг аризаларини тегишли малака талаблари бўйича ўрганиш, тест синови ҳамда суҳбат.

Ўтган давр мобайнида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда малака талабларини ягона шакл асосида белгилаш ҳамда тест синови босқичини максимал даражада шаффоф тарзда ташкил этишга қаратилган қатор лойиҳалар амалиётга татбиқ этилмоқда.

Хусусан, эндиликда танловнинг суҳбат босқичида ҳам инсон омили минималлаштирилади. Бу борада иккита муҳим янгилик амалиётга жорий этилмоқда:

биринчиси, суҳбат жараёнида номзодларга берилаётган саволлар вазнининг тенг бўлишини таъминлаш мақсадида барча саволлар ягона платформада тасодифий танлаш (рэндом) дастури орқали берилади;

иккинчиси, танлов комиссияси аъзолари томонидан суҳбат жараёнида номзодларни онлайн баҳолаш йўлга қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 9-сентабрдаги 562-сон қарорида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича енг яхши мактаб” танловини ташкил қилиш белгиланган.

Танлов ғолиблари қуйидаги тартибда тақдирланади:

Туман(шаҳар) босқичида ғолиб бўлган мактаблар туман ҳокимлиги томонидан:

Вилоят босқичида ғолиб бўлган мактаблар вилоят ҳокимлиги томонидан:

Республика босқичида ғолиб бўлган мактаблар Халқ таълими вазирлиги томонидан.

Танловнинг бош соврини миқдори — 500 миллион сўм.

2022-2023-ўқув йилида ўтказиладиган мазкур танловда иштирок етиш учун ҳозирги кунга қадар 571 та мактаб ариза юборган.

Бугунги кунда ҳар-бир соҳада салоҳиятли, билимли, замонавий информацион технологиялар билан ҳамнафас иш олиб борадиган мутахассисларга эҳтиёж сезилмоқда. Ўз ечимини кутаётган бу каби муаммоларга ходимларнинг соҳага оид билимларини мустаҳкамлаш орқали ечим топилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги тизимида ҳам ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга ихтисослашган Малака ошириш институти ташкил этилганлиги шулар жумласидандир. Ўтган давр мобайнида ИИВ Малака ошириш институтининг профессор ўқитувчилари томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг малакаси оширилиб, хизматга энди қабул қилинган ходимларнинг соҳага оид бошланғич тайёргарлиги шакллантирилмоқда.

ИИВ Малака ошириш институти томонидан Ички ишлар вазирлигининг 2022-йил 18-ноябр кунидаги 2/2-2580-сон кўрсатмасига асосан ИИВ Касбий тайёргарлик бошқармаси Ўқув-дала марказида, Ички ишлар органларининг офицерлик ҳамда сафдорлик лавозимларига хизматга қабул қилинган ходимлардан иборат бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курслари ташкил этиб келинмоқда.

Ўқув жараёнларини самарали ташкил этиш мақсадида ИИВ ҳамда Малака ошириш институти мутасаддилари томонидан доимий назорат қилиниб, камчиликлар бартараф этилмоқда.

 

ИИВ Малака ошириш институтида таълим олаётган тингловчиларнинг ўқиш ва яшаш шароитлари, кун тартибига риоя этилиши ва тингловчиларнинг модулларни ўзлаштириш даражаси таҳлил қилинмоқда.

Шу билан биргаликда малакали устозлар ҳамда ёш тингловчи ходимлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва дўстона таълим-тарбия муҳитини шакллантириш зарурлиги муҳим ҳисобланади.

Бошланғич касбий тайёргарлик - ички ишлар органларидаги хизматга биринчи марта қабул қилинган ходимларда ўз хизмат вазифаларини бажариш учун зарур билим ва кўникмаларни шакллантириш ҳамда уларнинг махсус тайёргарликка эга бўлишини таъминлаши, бу эса ҳар-бир ходим учун жуда муҳим аҳамиятга эга.

Тингловчиларнинг талаб ва таклифлари доимий равишда эшитилиб, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Ҳукуматнинг 2022 йил 12 апрелдаги [178-сон] қарори билан «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилди:

2010 йилгача бўлган даврда берилганлари — 2023 йил 31 мартгача;

2010−2012 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 июнгача;

2013−2015 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 сентябргача;

2015 йилдан кейин берилганлари — 2023 йил 31 декабргача.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг ноябрида ҳам ҳукумат қарори билан эски ҳайдовчилик гувоҳномалари ва рўйхатга олиш гувоҳномаларини янгисига алмаштириш муддати узайтирилганди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда фаолият юритаётган оилавий корхоналар сони 59 110 тани ташкил этган.

 

 Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган оилавий корхоналар сони:

 

Самарқанд вилояти – 10 499 та

 

Фарғона вилояти – 6 608 та

 

Сурхондарё вилояти – 5 847 та

 

Хоразм вилояти – 5 488 та

 

Қашқадарё вилояти – 5 226 та

 

Тошкент вилояти – 5 073 та

 

Навоий вилояти – 4 157 та

 

Тошкент шаҳри – 3 795 та

 

Бухоро вилояти – 3 450 та

 

Андижон вилояти – 2 962 та

 

Қорақалпоғистон Р. – 2 172 та

 

Жиззах вилояти – 2 140 та

 

Наманган вилояти – 1 337 та

 

Сирдарё вилояти – 356 та

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, республикамизда 2022 йилда (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) жами 93 611 та корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилган.

 

Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхоналар сони:

 

Тошкент шаҳри – 15 772 та

 

Самарқанд вилояти – 10 877 та

 

Фарғона вилояти – 9 099 та

 

Қашқадарё вилояти – 8 869 та

 

Тошкент вилояти – 7 094 та

 

Хоразм вилояти – 5 792 та

 

Наманган вилояти – 5 774 та

 

Андижон вилояти – 5 656 та

 

Жиззах вилояти – 4 667 та

 

Бухоро вилояти – 4 572 та

 

Қорақалпоғистон Р. – 4 472 та

 

Навоий вилояти – 4 464 та

 

Сурхондарё вилояти – 4 316 та

 

Сирдарё вилояти – 2 187 та

Статистика агентлиги маълумотларига кўра,  2023 йил 1 январь ҳолатига республикамизда фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 15 801 тани ташкил этган.

 

Фаолият ку́рсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 512 тага ошган.

 

Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:

 

— Россия – 3 156 та

 

—  Туркия – 2 204 та

 

—  Хитой – 2 141 та

 

— Қозоғистон – 1 258 та

 

— Корея – 930 та

 

—  АҚШ – 354 та

 

—  Қирғиз Р. – 320 та

 

—  Тожикистон – 305 та

 

 — Озарбайжон – 266 та

 

 — Германия – 219 та

 

 — Туркманистон – 181 та

 

— бошқалар – 4 467 та

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда жами 46 971 та қурилиш корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3276 тага кўп.

 

2023 йилнинг 1 январь ҳолатига ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган қурилиш корхоналари сони:

 

Тошкент шаҳри – 9 634 та

 

Тошкент вилояти – 4 122 та

 

Фарғона вилояти – 3 968 та

 

Самарқанд вилояти – 3 559 та

 

Қашқадарё вилояти – 3 497 та

 

Андижон вилояти – 3 378 та

 

Сурхондарё вилояти – 3 047 та

 

Бухоро вилояти – 3 004 та

 

Қорақалпоғистон Р. – 2 501 та

 

Наманган вилояти – 2 454 та

 

Жиззах вилояти – 2 205 та

 

Хоразм вилояти – 2 176 та

 

Навоий вилояти – 1 771 та

 

Сирдарё вилояти – 1 655 та

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 11 597 тани ташкил этган.

 

2022 йилда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида 1 579  та янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилган.

 

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳада энг кўп янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларга эга бўлган ҳудудлар:

 

— Тошкент шаҳри – 301 та

 

— Самарқанд вилояти – 180 та

 

— Фарғона вилояти – 191 та

 

— Андижон вилояти – 139 та

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-ноябр ойларида ахборот ва алоқа соҳасида янги ташкил етилган корхоналар сони 2 423 тани ташкил этган.

 

Бу 2018 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 баробарга кўпайган.

 

Сўнгги беш йилликда ушбу соҳада янги ташкил этилган корхоналар сони:

 

— 2018 йилда – 1 160 та

 

— 2019 йилда – 1 560 та

 

— 2020 йилда – 1 740 та

 

— 2021 йилда – 2 382 та

 

— 2022 йилда – 2 423 та

Давлат хизматлари марказлари ёки ЙИДХП (мй.гов.уз) орқали кўрсатиладиган хизматлар учун тўловни амалга оширишда инвойсдаги рақамларни битталаб териб ўтириш ёки “касса”да навбат кутишга ҳожат йўқ.

Бунинг учун оммабоп тўлов тизимларида инвойсдаги “ҚР-код”ни сканер қилиб, тўловни осонгина амалга оширинг.

Мазкур имкониятдан ҳозирча “Пайме”, “Клик”, “У-пай” тўлов тизимлари орқали фойдаланишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 23-мартдаги ПФ-6191-сон Фармони билан фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилиши белгиланган.

Шунга кўра, Сиз Тошкент шаҳридаги бошқа туман ФҲДЁ бўлимларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Бунинг учун мй.гов.уз сайти орқали ариза қолдириш орқали керакли таълим ташкилотини тамомлаганлик тўғрисида таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома, умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб (мактаб-интернат)ни тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат дубликатини олишингиз мумкин.

Хизмат нархи — Бепул

Хизмат кўрсатиш муддати — 5 иш куни

Маълумот учун: Aриза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда, сўровномага нотариал тасдиқланган ишончнома нусхаси илова қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 22-сентабрдаги
ПФ-6065-сонли Фармонига мувофиқ, аҳолига қулайлик яратиш ва вақтни тежаш мақсадида барча Давлат хизматлари марказларига идентификасия ИД-карталарни ўқиш имкониятига эга “НФC-реадер” қурилмалари ўрнатилган.

Ушбу қурилмаларда ИД-картадаги ҳамда чет ел фуқароси паспортидаги чипдан маълумотларни ўқиш ва ушбу маълумотларни ахборот тизимларида қўллаш имконияти мавжуд.

Ҳозирги кунда, Давлат хизматлари марказларида “НФC-реадер” қурилмаларини қўллаш орқали Республика бўйича кунига 1 000 дан зиёд аҳоли учун давлат хизматлари кўрсатилиб, уларнинг қимматли вақтлари тежалмоқда.

-ариза қилувчидан мурожаатни қабул қилишни рад этганлик;

-давлат хизматлари кўрсатиш чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини ва муддатларини бузганлик;

-ариза қилувчидан қонунчиликда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш;

-давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг қонуний талабини (топшириғини) бажармаганлик.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилса, мансабдор шахсларга ва хизматчиларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 500 минг сўмдан 3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бундан молиявий хизматлар мустасно.

Шунингдек, фуқаронинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юбориладиган барча хабарномалар унинг хоҳишига кўра ва белгиланган тўловлар асосида Мобил-ID тизими орқали идентификацияланган мобил телефон рақамига SMS-хабар шаклида юборилади.

Сохта никоҳ – никоҳ тузишни, бирга яшашни ва оила қуришни мақсад қилмай, ўзга мақсадни кўзлаб тузилган никоҳ. Сохта никоҳ орқали эришилган, қўлга киритилган ҳуқуқлар, имтиёзлар ҳам никоҳ ҳақиқий эмас деб топилгандан бошлаб бекор бўлади.

Оила кодексида никоҳни ҳақиқий эмас деб топишга асос этиб, “сохта никоҳ тузилганда, яъни эр-хотин ёки улардан бири оила қуриш мақсадини кўзламай никоҳ қайд қилдирганлик” белгиланган (49-модда).

Эр-хотин сохта никоҳ қайд қилдирган ва оила қурмаган бўлсалар, никоҳ ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Сохта никоҳни ҳақиқий эмас деб топишни прокурор талаб қилишга ҳақли, эр (хотин) оила қуриш мақсадисиз никоҳга кирган ҳолларда эса, бундай талаб хотин (эр) томонидан ҳам қўйилиши мумкин (54-модда).

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 206-1-моддаси билан тўлдирилган бўлиб, у  тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик деб номланган. Унга кўра,

- тазйиқ ўтказган ва (ёки)

- зўравонлик содир этган ёхуд

- уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Бундай ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан (300 минг сўмдан) уч бараваригача (900 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш жазоси қўлланилади.

206-1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 5 октябрдаги ЎРҚ-640-сонли қонунига асосан киритилган

“Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–14-сон, 20.01.2023 й.) қабул қилинди

Қарор билан Аҳоли орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир 2023–2027 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастурда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:

аҳоли орасида ОИВ инфекциясини фаол аниқлаш мақсадида 15 та ОИТСга қарши кураш марказлари ва уларнинг 63 та туманлараро диагностика лабораторияларини сўнгги авлодга мансуб диагностик тест-тизимлар (ИФА) билан узлуксиз таъминлаш;

мигрантларни ОИВ инфекциясини ихтиёрий текшириш билан қамраб олишни кенгайтириш;

ОИВнинг онадан болага юқишининг олдини олиш мақсадида ОИВ инфекцияли оналардан туғилган 6 ойликкача бўлган болаларни қуруқ сут аралашмаси билан узлуксиз таъминлаш;

ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш.

Қарорга кўра, никоҳланувчи шахсларни ОИВ инфекцияси бўйича мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнини электрон тизим орқали амалга оширишни йўлга қўйиш мақсадида:

-2023 йил 1 июнгача Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида;

-2023 йил якунигача бошқа ҳудудларда ФҲДЁ органлари ва тегишли тиббиёт муассасалари ўртасида электрон ҳамкорлик ташкил қилинади.

2023 йил якунигача ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатлар мониторингини таъминлаш, реал вақт режимида препаратлар ва диагностикумларнинг ҳаракатланишини кузатиб бориш имконини берувчи электрон ахборот тизими яратилади.

Хабарингиз бор, 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали ФҲДЁ бўлимларида қайд этиш тартиби жорий этилган.

 (Эндиликда бола туғилиши билан тиббиёт муассасаси у ва ота-онаси ҳақидаги маълумотларни, жумладан, бола рўйхатга қўйиладиган поликлиника ва ички ишлар бўлими, навбатга қўйиладиган давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳақидаги маълумотларни махсус электрон бланкага киритади ва автоматик равишда ФҲДЁ бўлимига ахборот тизими орқали юборади.

ФҲДЁ бўлими туғилганликни қайд этади ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига юборади.

Тиббиёт муассасалари маълумотнома боланинг ота-онасига тақдим этади.

Ушбу маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш қатъиян тақиқланади.

Туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳнома фуқароларнинг исталган вақтдаги мурожаатларига асосан ФҲДЁ бўлимлари томонидан  экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб берилади.

‼️Оталик белгилаш ва ёлғиз она аризасига асосан туғилишни қайд этишда ҳамда топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилишини қайд этишда бевосита ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилиниши лозим.

Маълумот учун: мазкур тартиб 2023 йил 1 июндан бутун республика ҳудудида жорий этилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.02.2023 йилдаги 27-сон Фармонига мувофиқ 2023 йил 1 апрелдан ногиронлик идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви асосида ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган, шунингдек, нохуш клиник прогнозга эга касалликлар ва асоратларда фуқароларнинг иштирокисиз белгиланади.

1 йилда бир маротаба ўрта тадбиркорлик субъектларига мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 20 бараваридан ошмаган (6 млн сўмгача) қисми қоплаб берилади;

🔹 даромади 10 миллиард сўмдан кам бўлмаган тадбиркорлар учун давлат харидларида 20 фоизлик квота жорий этилади ва ушбу харидлар доирасида бюджет буюртмачилари билан тузиладиган шартномаларда 50 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилади.

🔹 давлат харидларида энг яхши таклифларни танлаш ва тендер савдоларида иштирокчилар таклифларини баҳолашда ҚҚС суммаси инобатга олинмайди;

🔹 юқори қўшилган қийматли мис маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарнинг маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни ташқи бозорга сотиш билан боғлиқ харажатларини экспорт қийматининг 6 фоизигача қоплаш тартиби бекор қилинади.

Табиат ёдгорлиги деб эълон қилинган дарахтларни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ер эгалари билан биргаликда ушбу дарахтларнинг атрофи танасидан 1 метрдан кам бўлмаган масофада ва баландлиги 1 метр 20 сантиметр бўлган металл панжара билан ўралишини таъминлаши керак.

 Шунингдек, ушбу дарахтлар тўғрисидаги давлат тили, рус ва инглиз тилларидаги (дарахтнинг номи, унинг ёши, реестр рақами, жойлашган манзили) маълумотни ўз ичига олган ёрлиқ металл панжарага осиб қўйилиши зарур.

➖ синфда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган бир нафар бола учун – лавозим маошининг 10 фоизи;

➖ 2 нафар бола учун – лавозим маошининг 20 фоизи;

➖ 3 нафар бола учун – лавозим маошининг 30 фоизи;

➖ икки ва ундан ортиқ инклюзив таълим синфларида 4 нафар ва ундан ортиқ бола учун таълим-тарбия ишларини олиб борган ўқитувчиларга ва махсус педагогларга – лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида.

Кўчма цирклар (шапито, дорбозлар гуруҳлари) томонидан ўтказиладиган томоша тадбирларига оммавий тадбир ўтказиш учун рухсатнома ва рухсат бериш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни олиш талаб этилмайди, бунда тадбир ташкилотчилари уни ўтказиш жойи ва вақти тўғрисида ички ишлар органларини камида 10 кун олдин ёзма равишда хабардор қилади.

Бундан қуйидагиларни сотишдан олинган даромадлар мустасно:

🔹 қимматли қоғозларни (бундан фонд биржасида реализация қилинадиган эмиссиявий қимматли қоғозлар мустасно), юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини);

🔹 нотурар жойларни;

🔹 36 календарь ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни.

🔸 товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш;

🔸 товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш;

🔸 товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки нуқсонларни бартараф этишга қилинган харажатларни қоплаш;

🔸 харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;

🔸 шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш.

🔹 иш берувчининг туризм соҳасида фаолият кўрсатиш бўйича лицензияга эга бўлган субъектлардан ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун республика бўйлаб туристик йўлланмаларни сотиб олиш харажатлари ходимнинг даромади сифатида кўриб чиқилмайди ҳамда юридик шахсдан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқишда чегириб қолиниши лозим;

🔹 жисмоний шахсларнинг солиққа тортиладиган даромадлари Ўзбекистон бўйлаб туристик йўлланмаларни туризм соҳасида фаолият кўрсатиш бўйича лицензияга эга бўлган субъектлардан сотиб олишга йўналтирилган харажатлар суммасига камайтирилади;

❕Бунда туристик йўлланма (айирбошланадиган ваучер), авиа ва темир йўл чипталари, автотранспорт ташкилотларининг ҳисоб-фактуралари (чипталари) ва жойлаштириш воситалари чеклари тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.

➖ ёш ватандошлар фаолияти давомида хизмат турар жойлари билан таъминланади;

➖ давлат органлари ва ташкилотларида камида 2 йил ишлаган ёш ватандошларга уй-жой учун ипотека кредитининг дастлабки бадали ва фоизларнинг бир қисмини қоплашга субсидия берилиши белгиланган.

 янги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида ёки якка тартибда қурилган уй-жойларни сотиб олиш ва кейинчалик уларни таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш орқали ташкил этишга рухсат этилади;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида ижарага берилган ер участкасида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти биносини қурган хусусий шерик томонидан ушбу бинонинг мазкур лойиҳа учун банк кредитлари бўйича гаровга қўйилишига оид чекловлар бекор қилинади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 28.02.2023 йилдаги ПФ-27-сон.

тайёр мебель маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорларга хориждаги офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб беришда мазкур нотурар жойлар майдонига қўйилган меъёр 100 квадрат метрдан 250 квадрат метрга оширилади;

йиллик тушумида тайёр мебель маҳсулотлари экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ташкил қиладиган маҳаллий корхоналар томонидан инженер-технолог, лак ва бўёқ сепиш устаси, дизайнер каби хорижий мутахассислар жалб қилинганда, улар иш ҳақининг 25 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 9 баробаридан кўп бўлмаган қисми қоплаб берилади.

 2023 йил 1 февралдан 2024 йил 1 январгача тегишли мебель ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади. 

Асос: “Мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–51-сон, 10.02.2023 й.)

педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга педагог ходимлар;

▫️ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолган педагог ходимлар.

Асос: Таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ҳукумат қарори (120-сон, 23.03.2023 й.)

талабгорларнинг мурожаатларини қабул қилади ва кўриб чиқади;

лицензиялар беради ёки уларни беришни рад этади, лицензияларнинг амал қилиши муддатини узайтиради;

лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади;

лицензияларни қайта расмийлаштиради;

лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туради, қайта тиклайди;

лицензияларни бекор қилади ёки ушбу Қонуннинг 33-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лицензияларни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилади;

лицензияларни ўзгартиради;

лицензиялар реестрини юритади.

Лицензиялаш соҳасидаги ваколатли органлар қонунга, шунингдек фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш ҳақидаги низомларга ва уларнинг паспортларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Лицензиялаш соҳасидаги ваколатли органлар ушбу ваколатли органлар томонидан лицензияланадиган фаолиятни амалга оширадиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни ташкил этишга ёки уларнинг фаолиятида муассислар, акциядорлар ёхуд иштирокчилар сифатида иштирок этишга ҳақли эмас, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.

концерт-томоша фаолияти;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси соҳасидаги фаолият;

телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш.

ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғини;

қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғини;

юридик шахслар томонидан умумий тармоққа сотган электр энергияси учун олган фойдасидан ҳисобланадиган фойда солиғини.

Қонунчиликка кўра абитуриент ОТМ бакалавриатига киришда чет тиллар сифатида инглиз, немис, француз тилларидан бири бўйича тест синови топширади.

❗️Шунингдек, абитуриент ўқиган чет тилидан қатъи назар, хоҳлаган (инглиз, немис, француз) чет тилидан тест топшириши ҳам мумкин.

Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳаракат маъмурий жазо қўлланилгандан кейин яна содир этилса, 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин.

 I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади. Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Қуйидаги ҳаракатлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади:

➖ мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш;

➖ мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш;

➖ мурожаатларга ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик;

➖ мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш;

➖ жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик.

Ушбу ҳаракатларни содир этиш мансабдор шахсларга 300 минг сўмдан 900 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Тадбиркорликни янги бошлаётган хотин-қизларга 10 миллион сўм субсидия берилади.

“Ҳунарманд” уюшмаси қошидаги ҳунармандчилик марказларида камида 40 фоиз тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жойлаштирилади.

Давлат божи юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган мажбурий тўловдир.

Давлат божи турлари жумласига қуйидагилар ҳам киради:

Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан консуллик ҳаракатларини амалга оширганлик учун тўланадиган консуллик йиғими;

Олдинги таҳрирга қаранг.

ихтироларга, фойдали моделларга, саноат намуналарига, селекция ютуқларига, товар белгиларига, хизмат кўрсатиш белгиларига, географик кўрсаткичларга, товар келиб чиққан жой номларига, интеграл микросхемалар топологияларига ҳуқуқий муҳофаза бериш билан боғлиқ юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик учун тўланадиган патент божи.

Ваколатли муассасаларга ва (ёки) мансабдор шахсларга мурожаат қилаётган ва ўзига нисбатан юридик аҳамиятга молик ҳаракат ва (ёки) ҳужжатлар бериш амалга ошириладиган юридик ва жисмоний шахслар давлат божини тўловчилардир.

Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etishda davlat boji to‘lashdan quyidagilar ozod qilinadi:

1) xalq taʼlimi organlari, voyaga yetmaganlar ishlari bo‘yicha idoralararo komissiyalar — yetim bolalarni va ota-onalar qaramog‘idan mahrum bo‘lgan bolalarni bolalar muassasalariga va o‘quv yurtlariga yuborish uchun tug‘ilganlik to‘g‘risida takroriy guvohnomalar berganlik uchun;

2) jismoniy shaxslar — tug‘ilish, o‘lim qayd etilganligi uchun, ularga farzandlikka olingan, otalik belgilangan, jinsi o‘zgartirilgan hollarida, shuningdek fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish chog‘ida yo‘l qo‘yilgan xatolar munosabati bilan tug‘ilganlik to‘g‘risidagi hujjatlar yozuvlari o‘zgartirilgan, to‘ldirilgan va tuzatilgan taqdirda guvohnomalar berganlik uchun;

3) jismoniy shaxslar — ularga belgilangan tartibda bedarak yo‘qolgan deb yoki ruhiy holatining buzilganligi (ruhiy kasalligi yoki aqli zaifligi) sababli muomalaga layoqatsiz deb topilgan shaxslar yoxud qilgan jinoyatlari uchun uch yildan kam bo‘lmagan muddatga ozodlikdan mahrum etishga hukm qilingan shaxslar bilan nikohni bekor qilish to‘g‘risida sudning hal qiluv qarori asosida guvohnomalar berganlik uchun;

4) jismoniy shaxslar — ularga reabilitatsiya qilingan qarindoshlarining vafot etganligi to‘g‘risidagi takroriy guvohnomalar berganlik yoki ilgari berilgan guvohnomalarni almashtirganlik uchun;

5) O‘zbekiston Respublikasi yoki chet davlatlar hududida tabiiy va texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar, shu jumladan maishiy tusdagi ofatlar (turar joylar yoki yashash uchun mo‘ljallanmagan joylar yong‘ini, qulashi, transport vositalarining yonishi) yuz berganligi natijasida jabrlangan jismoniy shaxslar — ularga takroriy guvohnomalar berganlik uchun.

Қонунчиликка кўра, болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича солиқ солишдан қисман озод этилади.

Бу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

Консуллик йиғимини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:

1) Ўзбекистон Республикасининг консуллик йиғимларини ундиришдан воз кечиш тўғрисидаги халқаро шартномаси мавжуд бўлса, чет эллик фуқаролар;

2) репатриация ишлари бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш чоғида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

3) чет эллик фуқаролар чет эл дипломатик паспортларига ўзаролик асосида виза қўйиш чоғида;

4) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар меҳнат стажи, ижтимоий таъминот тўғрисидаги ва алиментлар ундириш ҳақидаги ишларга доир ҳужжатларни сўраб олиш ва легаллаштириш чоғида;

5) чет давлатларнинг белгиланган тартибда аккредитациядан ёки рўйхатдан ўтказилган доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотларининг ваколатхоналари, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ҳамда филиаллари ходимлари (уларнинг оила аъзолари);

6) белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган матбуот вакиллари (уларнинг оила аъзолари);

7) инсонпарварлик ёрдамини кузатиб келувчи чет эллик фуқаролар;

8) ўн олти ёшга тўлмаган болалар;

9) Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, шунингдек бюджет ташкилотларининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикасига келувчи чет эллик фуқаролар, агар контракт шартларига кўра виза олиш билан боғлиқ харажатлар қабул қилувчи тарафнинг зиммасига юклатилган бўлса;

91) Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги натижасида жабрланган жисмоний шахслар уларнинг йўқолган ҳужжатларини ёхуд қонунчилик ҳужжатларида белгиланган, яроқсиз ҳолга келган, муайян фактни тасдиқлайдиган ҳужжатларини тиклаш чоғида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан ушбу ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари, дубликатлари ҳамда уларнинг мавжудлиги ҳақидаги маълумотномалар талаб қилиб олинганда;

1) давлат божи қонунчиликда талаб қилинганидан ортиқча миқдорда тўланганида;

2) суд даъво аризасини (аризани, шикоятни) қайтарганда ёки қабул қилишни рад этганда, шунингдек нотариус нотариал ҳаракатларни амалга оширишни рад этганда;

3) апелляция, кассация ва назорат шикояти қайтарилганда ёки уни қабул қилиш рад этилганда;

4) давлат божи тўланган даъво аризаси (ариза, шикоят) ёки апелляция, кассация ва назорат шикояти судга келиб тушмаганда;

5) агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда;

6) ариза кўрмасдан қолдирилганда, агар у муомалага лаёқатсиз шахс томонидан берилган бўлса;

7) суднинг ёки ҳакамлик судининг иш юритувида айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда;

8) агар тарафлар ўртасида низони ҳал қилиш учун ҳакамлик судига топшириш тўғрисида ҳакамлик битими тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда;

9) агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда;

10) ишда иштирок этган шахс вафот этганида, агар низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса;

11) даъвогар низони судга қадар ҳал этиш (эътироз билдириш) тартибига риоя этмаганда, агар бу ҳол қонунда ушбу тоифадаги низолар учун ёки тарафларнинг шартномасида назарда тутилган ҳамда бундай ҳал этиш имконияти бой берилган бўлса;

12) вояга етмаган болалари бўлмаган эр-хотиннинг никоҳи ўзаро розилик асосида бекор қилинганлигини қайд этиш учун давлат божи тўланганда, агар эр-хотиннинг ярашиши ёки улардан бирининг судга келмаганлиги туфайли никоҳни бекор қилиш амалга оширилмаган бўлса;

13) агар ишда иштирок этаётган юридик шахс тугатилган бўлса;

14) суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилганда;

15) Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларга хорижга чиқиш ҳуқуқи учун ҳужжат бериш рад этилганда.

Давлат божи суммаларини қайтариш тўловчининг ёзма аризасига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорлари асосида амалга оширилади. Давлат божи суммасини қайтариш учун аризачи давлат божини ундирган тегишли давлат органига ёки ташкилотга мурожаат қилиши керак. Давлат божини ундирган давлат органи ёки ташкилотнинг раҳбари уни қайтариш қонунийлигини тасдиқлаган тақдирда, давлат органи ёки ташкилот ва давлат божининг бошқа олувчилари илгари ўз ҳисобварақларига ўтказилган давлат божи суммаларининг тегишли қисмларини тўловчининг ёзма аризаси олинган кундан эътиборан беш кун ичида ёки суд ҳужжатлари асосида қайтаради. Ўз навбатида давлат органи ёки ташкилот қайтарилиши лозим бўлган, илгари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадига ўтказилган давлат божи суммасининг бир қисмини қайтариш тўғрисида давлат солиқ хизмати органига ёзма шаклда хабар юборади.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадига ўтказилган давлат божини қайтариш тўғрисидаги қарор солиқ органи томонидан давлат органи ёки ташкилотнинг тегишли хабарномаси олинган кундан эътиборан ўн кун ичида қабул қилинади. Давлат божини қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда солиқ органи давлат божини тўловчига қайтаришни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг Ғазначилигига қайтариш тўғрисида тегишли топшириқнома юборади.

Давлат божининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ундирилиши ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўз вақтида ўтказилиши устидан назорат «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.

Даъво баҳосининг 4 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда.

Ҳайдовчилар қуйидагиларни ЙПХ ходимига тақдим қилмаслик ҳуқуқига эга

янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;

транспортни рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, транспортга эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;

транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси.

Жисмоний шахсларга тегишли объектларда ўрнатилган қуёш панелларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига 1 000 сўмдан субсидия ажратилади.

 юридик ва жисмоний шахсларнинг, жумладан битимлар асосида юзага келадиган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларининг вужудга келиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланишини (юкланишини), бекор бўлишини тан оладиган ҳамда тасдиқлайдиган ҳуқуқий ҳужжат;

Қуйидаги жойларда ҳашарлар ва бошқа ишларни ўтказиш тақиқланади:

▫️автомобиль йўлларида;

▫️ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчаларда;

▫️сув объектлари, қирғоқбўйи ҳудудлар ва зоналарда;

▫️қурилиш майдонларида;

▫️бино ва иншоотлар томларида;

▫️хавфли ишлаб чиқариш объектларида;

▫️инсонларнинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф туғилиши юзага келиши мумкин бўлган бошқа жойларда.

объектнинг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган кадастр суратига олиш, техник хатловдан ўтказиш ва паспортлаштириш, махсус текшириш ва тадқиқотларнинг, сифат ва қиймат жиҳатдан баҳолашнинг ҳужжатлари, материаллари ва маълумотлари электрон жамланмаси;

Маъмурий ҳуқуқбузарлик деганда қонунчиликка биноан маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган, шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, табиий муҳитга тажовуз қилувчи ғайриҳуқуқий, айбли (қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида) содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади.

Ички ишлар органи тақдим қилинган ҳужжатларни 20 кун мобайнида ўрганиб чиқади, ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исмини ўзгартириш хусусида асосланган хулоса тузади ва уни ФҲДЁ органига ахборот тизими орқали тақдим этади.

Ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исмининг ўзгартирилиши мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тузилган тақдирда ушбу ҳолатнинг аниқ сабаблари кўрсатилади.

Фирма номида кўрсатилиши лозим бўлмаган белгилар

Фирма номида:

1) давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;

2) тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;

3) фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;

4) жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принсипларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак.

Фирма номида:

илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа юридик шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, илгарироқ устуворликка эга бўлган фирма номлари;

илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилмай муҳофаза қилинадиган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);

белгиланган тартибда ҳаммага маълум деб эътироф этилган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);

белгиланган тартибда қонунчилик билан муҳофаза қилинадиган географик кўрсаткичлар ва товар келиб чиққан жойнинг номлари билан, шундай кўрсаткичдан ёки номдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номига рўйхатдан ўтказиш ҳоллари бундан мустасно, адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган белгилар ҳам кўрсатилмаслиги керак.

Ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида кўрсатиб ўтилган белгилар, агар бунга тегишли давлат органининг ёки ташкилотнинг рухсати бўлса, фирма номига киритилиши мумкин.

 Юридик шахс ўз фирма номидан фойдаланишда ва бошқа юридик шахсларга ушбу фирма номидан фойдаланиш ҳуқуқини беришда мутлақ ҳуқуқга эга.

Чет эл юридик шахсининг фирма номига бўлган мутлақ ҳуқуқи шу юридик шахс таъсис этилган мамлакатнинг қонунчилигида белгиланган ҳужжат билан тасдиқланади.

Фирма номида қуйидагиларда фойдаланиш мумкин:

фирма номини расмий бланкаларда, муҳрларда, штампларда ва юридик шахснинг фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларда акс эттириш;

фирма номини товарларда, уларнинг идиши ва ўровида, рекламада, пешлавҳаларда, босма маълумотномаларда, ҳисобварақларда, босма нашрларда, товарларни Ўзбекистон Республикасида ўтказиладиган кўргазмалар ва ярмаркаларда намойиш этиш вақтида ишлатиш фирма номидан фойдаланишдир.

Фирма номидан товар белгисининг (хизмат кўрсатиш белгисининг) элементи сифатида фойдаланилиши мумкин.

Ушбу Кодекс билан тақиқланган, айбли ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят деб топилади.

Ушбу Кодекс билан қўриқланадиган объектларга зарар етказадиган ёки шундай зарар етказиш реал хавфини келтириб чиқарадиган қилмиш ижтимоий хавфли қилмиш деб топилади.

Реестрдан чиқариш тўғрисида ариза билан мурожаат этганда;

вафот этганда ёки суднинг уни вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирганда;

 муомала лаёқати чекланганда ёки у белгиланган тартибда муомалага лаёқациз деб топилганда;

 суднинг медиаторни жиноят содир этишда айбдор деб топиш ҳақидаги айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;

давлат вазифаларини амалга оширадиган лавозимга тайинланганда ёки сайланганда, нотариуслар бундан мустасно;

едиаторга нисбатан жиноий таъқиб амалга оширилаётганда;

бир йилдан ортиқ муддат мобайнида у тўғрисида маълумот олиш имкони бўлмаганда, ҳудудий адлия органининг тегишли таркибий тузилмаси хулосасига кўра;

доимий яшаш учун Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетганда.

 Профессионал медиатор Реестрдан ҳудудий адлия органининг қарори асосида чиқарилади.

пенсия ёшига етган шахсларга;

ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга;

ҳомиладор аёлларга;

уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга;

биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;

доимий ишга эга шахсларга;

ҳарбий хизматчиларга.

(538-сон, 13.10.2023й.) билан “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга қўшимчалар киритилди. Унга кўра, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида ҳунармандчилик фаолияти йўналишлари бўйича ҳунармандчилик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш жараёнида ариза берувчилар хоҳишига кўра “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини “Ҳунарманд” уюшмасига композит усулда юбориш имконияти яратилади.

Шунингдек, “Ҳунарманд” уюшмасига ҳунармандчилик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш жараёнида ариза берувчиларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлиш ҳақида Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали берилган аризаларини қабул қилиш ва натижасини мазкур тизим орқали юбориш йўлга кўйилади.

Касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарурий хом ашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш.

Муаллифнинг бутун ҳаёти давомида ва унинг вафотидан кейин 70 йил давомида амал қилади. Ҳаммуаллифликда яратилган асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи ҳаммуаллифларнинг бутун ҳаёти давомида ва ҳаммуаллифлар орасида энг узоқ умр кўрган охирги шахс вафот этганидан кейин 70 йил давомида амал қилади.

Қонунчиликка кўра, қуйидагилар муаллифлик ҳуқуқи объектлари бўлмайди:

расмий ҳужжатлар (қонунлар, қарорлар, тўхтамлар ва шу кабилар), шунингдек уларнинг расмий таржималари;

расмий рамзлар ва белгилар (байроқлар, герблар, орденлар, пул белгилари ва шу кабилар);

халқ ижодиёти асарлари;

оддий матбуот ахбороти тусидаги кундалик янгиликларга доир ёки жорий воқеалар ҳақидаги хабарлар;

инсоннинг бевосита индивидуал асар яратишга қаратилган ижодий фаолияти амалга оширилмасдан, муайян турдаги ишлаб чиқариш учун мўлжалланган техника воситалари ёрдамида олинган натижалар.

7 миллион сўмгача Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда ёки 10 миллион сўмгача “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан.

ЭРИ ёпиқ калити эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт, ҳарбий билет, ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) асосида унинг шахсини аниқлайди.

2023-yil 1-noyabrdan to‘lov stavkalari quyidagi miqdorda belgilandi:

Avtotransport vositalariga ro‘yxatdan o‘tkazish davlat raqami belgilari (RO’DRB) uchun – BHMning 3,5 baravari miqdorida;

Mototransport vositalari, motorollerlar va tirkamalarga (RO’DRB) uchun – BHMning 1,75 baravari miqdorida;

Tranzit (RO’DRB) uchun – BHMning 25 foizi miqdorida;

Yaroqsiz holga kelgan, buzilgan yoki shikastlangan bir juft (RO’DRB) o‘rniga yangi (RO’DRB) berish uchun – BHMning 3,5 baravari miqdorida;

Yaroqsiz holga kelgan, buzilgan yoki shikastlangan bir dona (RO’DRB) o‘rniga yangi (RO’DRB) berish uchun – BHMning 1,75 baravari miqdorida.

2 миллион сўмгача, бироқ жами 300 миллион сўмгача йиллик 14 фоиз ставкада, 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга револьвер кредитлар ажратилиши белгиланган.

2023 йил 1 ноябрдан 2026 йил 1 январгача туганаклар, пиёзбошлар, туганаксимон илдизлар, туганак пиёзлар, илдизпоя, жумладан вегетатив тиним ҳолатидаги, вегетация ёки гуллаш давридаги сертармоқлари, бошқа тирик ўсимликлар (жумладан, илдизлари), қаламчалар ва пархиши (ТИФ ТН коди 0601 ва 0602) импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилишга йўл қўйилмайди;

она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларга оид ахборотлар гўдакни 6 ойгача озиқлантиришда она сути билан озиқлантиришнинг фойдаси ва афзаллиги тўғрисидаги кўрсатмани ўз ичига олган бўлиши керак;

бола ҳаётининг биринчи йилида унинг рационига киритилган қўшимча овқат маҳсулотлари рекламасида ёшга доир чекловлар ҳамда мутахассисларнинг маслаҳати зарурлиги ҳақидаги огоҳлантириш бўлиши керак.

яширин майнингни;

аноним крипто-активлар майнингини;

рўйхатга олинган пайтда кўрсатилган манзилга мос келмайдиган манзилда майнингни;

рухсатномасиз майнингни.

БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача миқдорда (66 млн сўмдан 132 млн сўмгача) жарима;

3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;

5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

ариза берувчи томонидан мазкур Регламентнинг 13-бандида белгиланган муддатда сўровномадаги камчиликлар бартараф этилмаганда;

аудиторлик ташкилоти «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 27-моддаси талабларига мувофиқ бўлмаганда.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асосларга, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.

аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи расмий веб-сайтига жойлаштирилган рўйхати.

Аудиторлик ташкилотларининг реестрига кириш учун мурожаат этган аудиторлик ташкилоти (раҳбари ёки вакили)

Адвокат мақомига эта бўлишга талабгор шахс лицензия олиш учун адвокатлик тузилмасида (адвокатлик бюросида, адвокатлик фирмасида, адвокатлар ҳайъатида, юридик маслаҳатхонада) камида 3 ой муддат стажировка ўташи керак ҳамда малака имтиҳонини топшириши шартлиги белгиланди.

Бўйсуниш тартибида адлия бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки судга белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома боланинг туғилганлигини, унинг ота-онаси ким эканлигини тасдиқловчи ягона ҳужжатдир.

Никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома — бу никоҳдан ўтган шахсларнинг эр-хотинлигини тасдиқловчи ва улар ўртасида ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг вужудга келганлигини ифодаловчи ҳужжатдир.

Никоҳни расмийлаштириш ариза берилган ФҲДЁ органидан бошқа ФҲДЁ органида амалга оширилиши мумкин.

Бунда, ФҲДЁ органи никоҳланувчи шахсларнинг хоҳишига асосан бошқа ФҲДЁ органига берилган аризани жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (бундан буён матнда ЖШШИР деб юритилади) орқали электрон ахборот тизимидан олади ва белгиланган тартибда никоҳни расмийлаштиради.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эл фуқаролари билан никоҳ тузилганлигини қайд этишда аризага чет эл фуқаросининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг нусхаси ва унинг таржимаси ҳамда чет эл фуқаросининг оилавий аҳволини тасдиқловчи ҳужжатлар белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган ҳолда илова қилинади.