Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 22.07.2013 йилда рўйхатга олинган (қайд рақами № 1842-2) Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг қарорига асосан суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди.
Қарорга кўра Низом Ички назорат қоидалари талабларини бузганлиги учун, Молия вазирлигининг кўрсатмаларини бажармаганлиги учун, суғурта товонини (суғурта пулини) тўлашни асоссиз рад этганлиги учун суғурталовчиларга қўлланиладиган жарима санкциялари қўллаш бўйича нормаларни ўз ичига олган ВИИ1, ВИИ2 и ВИИ3 боблари билан тўлдирилди.
Агар Суғурталовчи суғурта товонини (суғурта пулини) тўлашни асоссиз рад этган тақдирда, суғурталовчига ҳар бир асоссиз рад этиш учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,09 фоиз миқдорида жарима солинади. Бунда суғурталовчининг рад этиши асоссиз деб, суғурта қилдирувчининг (наф олувчининг) аризасига мувофиқ суд томонидан э`тироф этилади.
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси тўғрисида Низомга кўра (24.06.2008 йилда № 141 Ўз.Рес ВМҚ тасдиқланган)
Жамғарма қўйилган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги функцияларни амалга оширади:
• белгиланган тартибда жабрланувчиларга компенсация тўловлари тўлайди, шунингдек регресс талабларни амалга оширади;
• суғурталовчилар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ кўрсатиб ўтилган сийловларни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифаларига берилган суғурта мукофотлари бўйича сийловларни компенсация қилади;
• Жамғарманинг ўз ваколатларини амалга ошириши учун зарур бўлган ахборотларни махсус ваколатли давлат органи билан доимий равишда айирбошлайди;
• суғурталовчилар билан мажбурий суғурта қилиш, қонун ҳужжатларида белгиланган суғурта сири тўғрисидаги талаблар та`минланиши тўғрисидаги ма`лумотларни айирбошлайди;
• Жамғарма маблағлари тушуми ва сарфи бўйича йиллик ва чораклик прогнозларни шакллантиради;
• транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга оид таклифларни ишлаб чиқади ва махсус ваколатли давлат органига кўриб чиқиши учун киритади;
• мажбурий суғурта қилиш соҳасида халқаро алоқаларни амалга оширади, хорижий тажрибани ўрганади ва ундан фойдаланади.
• Жамғарма ўз вазифалари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси полисини сотиб олиш билан Сиз транспорт воситаларидан фойдаланишда жабрланувчиларнинг ҳаёти, саломатлигига ва мол-мулкига этказилган зарарни қоплаш бўйича ўз фуқаролик жавобгарлигизни суғурталайсиз.
Суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этишда суғурта қилдирувчи (фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бошқа шахс) бўлган жабрланувчи ўзи билан мажбурий суғурта шартномасини тузган суғурталовчига ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига этказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун ёзма шаклда мурожаат қилишга ҳақли.
Суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш қўлланилганда айбдор тарафнинг суғурталовчиси жабрланувчининг суғурталовчисига жабрланувчига суғурта товонини тўлаш билан боғлиқ барча харажатларни қоплайди.
Суғурталовчи зарар этказган шахсга (суғурта қилдирувчига, фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бошқа шахсга) ўзи тўлаган суғурта тўлови миқдорида қуйидаги ҳолларда регресс тартибида талаб қилиш ҳуқуқига эга, агар:
• мазкур шахснинг қасди оқибатида жабрланувчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар этказилган бўлса;
• зарар транспорт воситаси мазкур шахс томонидан мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида бошқарилаётганда этказилган бўлса;
• мазкур шахс ўзи фойдаланаётганда зарар этказган, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган бўлса;
• мазкур шахс йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойдан яширинган бўлса;
• мазкур шахс транспорт воситасини бошқаришга рухсат этилган шахс сифатида мажбурий суғурта шартномасига киритилмаган бўлса (транспорт воситасидан фақат мажбурий суғурта шартномасида кўрсатилган ҳайдовчилар фойдаланиши шарти билан мажбурий суғурта шартномаси тузилганда);
• суғурта ҳодисаси мазкур шахс транспорт воситасидан мажбурий суғурта шартномасида назарда тутилмаган аниқ даврда фойдаланаётганда содир бўлган бўлса (транспорт воситасидан мажбурий суғурта шартномасида назарда тутилган даврда фойдаланиш шарти билан мажбурий суғурта шартномаси тузилганда). Бунда суғурталовчи мазкур шахсдан суғурта ҳодисасини кўриб чиқишда қилинган харажатларни қоплашни ҳам талаб қилишга ҳақлидир.
- 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ёки партизанлари ёхуд уларга тенглаштирилган шахслар;
- 1941-1945 йиллардаги уруш даври меҳнат фронти фахрийлари;
- концентрацион лагерларнинг собиқ ёш тутқунлари;
- ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажаришда яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг ота-онасидан бири ёки бошқа турмуш қурмаган беваси;
- хизматни Афғонистон Республикасида ва жанговор ҳаракатлар олиб борилган бошқа мамлакатларда вақтинча бўлган қўшинларнинг чекланган контингенти таркибида ўтаган ҳарбий хизматчилар ҳамда ўқув ва синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар;
- Чернобил АEСдаги авария оқибатида жабрланганлар;
- пенсионерлар;
- ногиронлар.
Суғурта мукофотини олиш ҳуқуқига эга суғурта қилдирувчиларга суғурта мукофоти тўлашда суғурта мукофоти суммасининг 50 фоизи миқдорида сийлов берилади.
Аджастер суғурталовчининг (суғурта қилдирувчининг) топшириғи бўйича суғурта ҳодисаси оқибатида вужудга келган шикастланиш даражаси ва зарар миқдорини белгиловчи юридик ёки жисмоний шахс. Аджастер суғурта ҳодисасини рўй бериш сабабларини ўрганади ва таҳлил этади. Ушбу тахлил натижалари бўйича суғурта компаниясига эксперт хулосасини тузади. Аджастер хизмати кўрсатиш натижалари ҳисобот тарзида расмийлаштирилади.
Ўз мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида транспорт воситаси эгаси бир неча жавобгарликни мажбурий суғурта қилиш полисини ва/ёки фуқаролик жавобгарликни ихтиёрий суғурта қилиш полисини сотиб олиш мумкин. Йўл транспорт ҳодисасида этказилган зарар миқдоридан келиб чиқиб суғурта товони битта, бир нечта ёки барча суғурта полислар бўйича тўланиши мумкин. Бунда тўлов аввал мажбурий суғурта бўйича ва кейин ихтиёрий суғурта бўйича амалга оширилади.
Транспорт воситаси эгаси йўл транспорт ҳодисасида жабрланган ёки айбдор шахс бўлишига қараб ўз мулкий манфаатларини бир неча турдаги суғурта полиси билан ҳимоя қилиш мумкин:
1. Йўл транспорт ҳодисасида жабрланган шахс сифатида:
- Ихтиёрий суғурта шарномаси ўзининг хаёти, соғлиғи ва/ёки мол мулкига этказилган зарарни суғурталаш (бахтсиз ходисадан тиббий суғурталаш, мол-мулкига этказилган зарарни бахтсиз ходисадан суғурталаш).
2. Йўл транспорт ҳодисасида айбдор шахс сифатида:
- Ихтиёрий суғурта шарномаси (Автофуқаролик жавобгарлигини суғурталаш, бошқа шахснинг хаёти, соғлиғига ва/ёки мол-мулкига этказилган зарарни суғурталаш).
- Мажбурий суғурта шартномаси. (Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш).
ЙТҲ содир бўлганда илтимоснома билан Тўловларни кафолатлаш жамғармасига тўғридан тўғри, аджастер билан шартнома тузган ҳолда, почта хизматини кўрсатувчи ташкилотлар ёки жамағарманинг веб сайтида (ткж.уз) электрон илтимосномани тўлдириш орқали қонун ҳужжатларига мувофиқ жабрланувчи ёки унинг меросхўрлари (агар жабрланувчининг аҳволи мустақил равишда мурожаат этиш имконини бермаса, қариндошлари ёки бошқа вакиллари) ёхуд ҳуқуқий ворислари тегишли ҳужжатларнинг аслини ёки нусхаларини илова қилган ҳолда мурожаат қилади.
Тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан илтимоснома мурожаат этган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида кўриб чиқиб қарор қабул қилинади ҳамда ўз навбатида жабрланувчига белгиланган тартибда ёзма равишда хабар берилади.
Агар мажбурий суғурта шартномаси амалда бўлган даврда суғурталовчи жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) суғурта товони тўласа, у ҳолда суғурта қилдирувчи суғурталовчидан суғурта товони тўланганлиги тўғрисидаги хабарнома олинган кундан эътиборан икки ҳафта муддатда тўланган суғурта товони суммасига ва мажбурий суғурта шартномаси амал қилишининг қолган муддатига мутаносиб равишда қўшимча суғурта мукофотини тўлаши лозим.
Йўқ, бузмаяпти. Бунинг учун мажбурий суғурта шартномасини тузаётганда транспорт воситаларини бошқаришга қўйилган шахслар сони чекланмаслиги шартини танлаш лозим. Бунда суғурта полисида транспорт воситасидан уни бошқаришга қўйилган ҳайдовчилар кўрсатилмайди.
Жавоб. Тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан жабрланувчиларга компенсация тўлови тўлаб берилгандан кейин айбдор шасхларга компенсация тўловини ихтиёрий қайтаришни сўраб талабнома чиқарилади. Айбдор томонидан регресс талабномага муносабат билдирилмаса, Тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан Айбдор шахсни компенсация тўловини ва бошқа қилинган харажатларни қайтаришни сўраб фуқаролик судларига мурожаат қилинади. (Кўрсатув давомида тўлиқ ва аниқ маълумот берилади.)
Транспорт воситаси ҳайдовчиси бирор-бир эҳтиёж билан магазинга, бозорга, ресторанга кириш учун транспорт воситасини қолдириб кетиши натижасида транспорт воситасига зарар етганда ёки йўлда бошқариб кетаётганда зарар етказган транспорт воситаси ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетганда айбдор шахснинг аниқлаш имкони бўлмаса ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ва барча чора-тадбирлар олиб борилади ва айбдор шахсни қонунда белгиланган ҳолда аниқлашнинг имкони бўлмаса ЙҲХБ ходимларининг қарори асосида жабрланувчига зарар етказган шахс номаълум деб топилади.
Жамғарманинг расмий веб сайти (www.tkj.uz) да янги интерактив хизматлар жорий этилган. Ушбу интерактив хизматлардан бири транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси бўйича йўл-транспорт ҳодисасида айбдор шахснинг қайси суғурта компаниясида суғурталанганлиги тўғрисида маълумотни онлайн усулда олишдир. Бундан ташқари жавобгар шахснинг фуқаролик жавобгарлиги суғурталанган суғурталанмаганлиги ЙҲХБ ёки суд қарорида қайд этилган ва суғурталанган бўлса иш хужжатлари тўпламида мавжуд бўлиши лозим.
Мажбурий суғурта тури бўйича фуқароларимизнинг ҳуқуқларини тўлақонли ва тушунарли тарзда уларга етказиш мақсадида Тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан ушбу видео роликлар ишлаб чиқилган. Шу ўринда айтиш лозимки жорий йилда тайёрланган видео роликда юқорида айтиб ўтилган Жамғарманинг расмий веб сайтида ташкил этилган интерактив хизматлар, уларнинг афзалликлари, улардан қандай фойдаланиш тартиблари кўрсатиб ўтилган.
Жамғарма фақатгина жабрланувчига етказилган зарар учун жавобгар шахс номаълум бўлган ҳолатда хамда айбдор шахс ушбу йўл-транспорт ходисасида вафот этган бўлиб жиноят ишини реабилитация асосларисиз тугатиш ҳақидаги тергов органи карори мавжуд ҳолатларда, суд қарорисиз жабрланувчига компенсация тўловини тўлаб беради. Чунки, мазкур ҳолатларда айбдор шахснинг шахси номаълум бўлади ва уни тегишли фуқаровий жавобгарликка тортишнинг ўзи мумкин бўлмайди ва айбдор шахс вафот этганлиги сабабли жиноят иши судга оширилмай тугатилган бўлади. Қолган ҳолатларда эса айбдор шахснинг шахси маълум бўлганлиги сабабли, унинг фуқаровий жавобгарлиги, етказилган зарар миқдорини ундириш масаласи суд томонидан ҳал қилиниши лозим ва суд қарори талаб этилади.
Суғурта тўлови жавобгарликни суғурталаган суғурта компанияси томонидан суғурта полисига мувофиқ амалга оширилади, компенсация тўлови Жамғарма томонидан амалга оширилади ва амалга оширган тўловни жавобгар шахсдар регресс тартибида ундириб олади (суғурта компанияси фақат айрим белгиланган холлардагина регресс хуқуқини амалга оширади). Айнан жабрланувчининг жавобгарлиги суғурта қилинган қилинмаганлиги ахамиятсиз.
Мазкур суғурта турида “Суғурта ҳодисаси бўлиб, транспорт воситасидан фойдаланишда жабрланувчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилганлиги учун транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини юзага келиши бўлиб, бу суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш мажбуриятини келтириб чиқаради.
Қонуннинг 5-моддасида “Транспорт воситасидан фойдаланишда транспорт воситалари эгаларининг жабрланувчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ юзага келиши билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатлари мажбурий суғурта объектидир” деб белгиланган.
Мазкур суғурта турида фақат транспорт воситасидан фойдаланиш натижасида жабрланувчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етиши назарда тутилган. Юқоридаги ҳолатда эса фуқаролар бевосита суғуртанинг бошқа турлари орқали ихтиёрий равишда суғурта қилинган ҳолларда етказилган зарар бўйича суғурта қопламасини олиш имкониятига эга бўладилар.
Қонунда рад этиш сабаблари ҳам аниқ кўрсатиб ўтилган. Аввал йўл транспорт ҳодисасида айбдор бўлган шахснинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган, ёки суғурта қилинмаганлиги текшириб кўрилади. Бунинг учун ахборот базаси шаклланган. Агар фуқаролик жавобгарлиги суғурталанган бўлса, Жамғарма белгиланган тартибда ушбу ҳодисадан жабр кўрган шахсга хабар беради. Айрим ҳолларда Айбдор шахс жабрланган шахсга зарар ўрнини қоплаб беради. Лекин баъзилар суғуртадан ҳам пул олиш мумкин деб жамғармага мурожаат қилишади. Бундай ҳолларда жабрланувчига рад жавоби берилади. Дейлик, йўл транспорт ҳодисаси судда судда кўрилди ва жабрланувчи даъвоси йўқлигини маълум қилди. Агарда бу суд қарори билан тасдиқланса, бу ҳолатда ҳам рад жавоби берилади. Айрим ҳолларда жамғарма тегишли ҳужжатларни етишмовчилиги сабаб, тегишли ҳужжат тақдим этилгунга қадар жабрланувчининг илтимосномасини қайта кўриб чиқиш шарти билан рад қилади.
Жабрланувчи компенсация тўловини амалга ошириш тўғрисидаги илтимоснома билан йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган кундан бошлаб, яъни жабрланувчининг хаёти, соғлига ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилган кундан эътиборан уч йил ичида мурожаат этишга хақли.
Транспорт воситаси эгаси мажбурий суғурта полисига эга бўлганлиги ҳамда транспорт воситасини бошқариш вақтида жабрланувчиларга зарар етгани учун мажбурий суғурта шартномаси бўйича Cуғурта компанияси томонидан жавобгар шахснинг фуқаролик жавобгарлиги юзага келганлиги суд ёки бошқа ваколатли орган қарори билан қайд этилган тақдирада суғурта товони тўлаб берилади.
Биринчи навбатда мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта товони тўланади, етказилган зарарнинг мажбурий суғурта шартномаси бўйича қопланмаган қисми ихтиёрий суғурта шартномаси бўйича қопланади.
Рухсатнома тўғрисида маълумот:
— Суғурталовчини қайта ташкил этиш учун талабгордан мазкур фаолиятнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги рухсатномасини олиш талаб этилади.
— Мазкур хизматдан юридик шахс фойдаланишлари мумкин.
Рухсатномани олиш учун талабгордан «Лицензия» АТ (license.gov.uz) шахсий кабинетига кирган ҳолда ариза расмийлаштириш талаб этилади.
Аризада қуйидагилар кўрсатилади:
а) Юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;
қайта ташкил этиш шакли (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ёки ўзгартириш);
б) Муассисларнинг (қатнашчиларнинг) ёки таъсис ҳужжатларида бунга ваколат берилган суғурталовчи бошқарув органининг қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори;
в) Ташкил этилаётган суғурталовчининг баланси ва унинг фаолияти молиявий натижалари прогнози;
г) Қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш шартномасининг лойиҳаси (қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилаётганда).
Аризани кўриб чиқиш тартиби:
а) суғурталовчининг молиявий барқарорлигига қўйиладиган талабларга риоя этиш;
б) суғурта бозорида рақобатнинг чекланишига ёки бартараф этилишига йўл қўймаслик;
в) суғурталовчи томонидан унга ҳуқуқий ворислик тартибида ўтган ва илгари тузилган суғурта шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажариши;*
г) суғурталовчиларни қайта ташкил этишнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ваколатли орган томонидан 10 иш куни ичида ўрганилади.
Ариза бериш бепул равишда амалга оширилади.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат чекланмаган муддатга берилади.
- Расмий тушунтиришлар
- Таълим
- Лицензиялаш
- Соғлиқ ва ижтимоий ҳимоя
- Тадбиркорлик
- Экология
- Адлия
- УЖКХ
- Кадастр
- Солиқ
- Фуқаролик
- Маълумотномалар
- Маданият ва спорт
- Божхона
- Ахборот ва алоқа
- Транспорт
- Суғурта
- Ижтимоий масалалар ва Тиббий-ижтимоий хизматлар (пункт)
- Ёшлар
- Субсидия
- ФҲДЁ
- my.soliq.uz
- eco-service.uz
- e-visa.gov.uz
- license.gov.uz
- vacancy.argos.uz
- Коррупцияга қарши кураш
- Ўзбекистон ва хориждаги таълим грантлари
- Электрон иштирок
- UZIMEI
- Электрон харид
- Оналар учун имтиёзлар
- Синов тартибидаги хизматлар
- Эълонлар тахтаси
- MyID