Хизмат: Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга қўйиш

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун Сиз Ягона идентификациялаш тизимида (OneID) электрон рақамли имзо билан тасдиқланган аккаунт орқали авторизациядан ўтишингиз лозим!

OneID орқали кириш
Фуқаролик
Жисмоний шахсларга кўрсатилади
Яримавтоматик

Хизмат тавсифи

Аризачи (ижара ҳакидаги шартномаси бўлмаса) қуйидагича ҳолатларда анънавий тарзда хизматдан фойдаланади:

  • аризачи уй эгасининг ёки ушбу уйда доимий рўйхатда бўлган яшовчининг яқин қариндоши бўлса;
  • Тошкентга ёки Тошкент вилоятига ишга алоқадор сафарлар, ўқиш, таътил, малака ошириш, даволаниш муносабати билан ташриф буюрган бўлса.

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

Энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.02.2012 йилдаги “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 41-сон қарори.

Хизматни кўрсатиш муддати

1 иш куни

Ташкилот

Ўзбекистон Республикаси ИИВ