Muxlisa AI
(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда)
-
Салом 👋
Сизга қандай ёрдам бера оламан? -
Хизматлар
Фойдали маълумотлар
109 турдаги бепул дориларни шифокор кўрсатмасига асосан олиш имкони мавжуд. Ушбу дорилар рўйхатига буйрак етишмовчилиги ва орттирилган иммунитет танқислиги касалликлари хам киради.
Оилавий шифохоналарда 19 турдаги қон таҳлил текширувларидан фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари юрак-қон томир ва моддалар алмашинуви касалликларини эрта аниқлаш скрининг текширувлари мавжуд.
Йўлланмалар қуйидаги тоифадаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилади:
- уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
- ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари);
- республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
- Чернобил АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобил ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
- ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;
- I ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
- ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар;
- ёшга доир пенсия олувчилар.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.2021 йилдаги “Аҳолига санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш соҳасига ахборот-технологияларини жорий этиш тўғрисида” 693-сон қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214 сонли Фармонига асосан ихтисослаштирилган академик В.Вохидов номидаги хирургия, урология, кўз микрохирургияси ва кардиология марказларида махсус йўлланмаларга (ордерларга) асосан давлат бюджети маблағлари ҳисобига бепул даволанадиган қуйидаги имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхати белгиланди:
- болаликдан ногиронлар;
- ғирт етимлар;
- I ва II гуруҳ ногиронлари;
- 1941-1945 йиллар уруш ногиронлари ва қатнашчилари, ҳамда уларга тенглаштирилганлар;
- ёшга оид ишламайдиган пенсионерлар;
- 1941-1945 йиллар меҳнат фронти қатнашчилари;
- Чернобиль АЭС ҳалокатини бартараф этишда қатнашган ногиронлар;
- байналминалчи жангчилар;
- фуқаролар ўз-ўзини бошқариш органларида моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оила аъзолари.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107 сонли фармони билан тасдиқланган «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури»га асосан, давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар доирасига қуйидагилар киради:
- шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш;
- соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида ва бир қатор давлат даволаш-профилактика муассасаларида, биринчи навбатда қишлоқ жойлардаги тиббиёт муассасаларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
- аҳолини юқумли касалликларга қарши иммунизациялаш ва эмлаш;
- ижтимоий ахамиятга эга ва атрофдагилар соғлиғига хавф туғдирувчи сил, хавфли ўсма, руҳий, наркологик, эндокринологик, ҳамда касб касалликларига дучор бўлган шахсларга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш;
- болаларни текширувдан ўтказиш ва даволаш (пуллик муассасалардан ташқари);
- 15-17 ёшдаги ўсмирларни, ҳамда чақирув комиссияларининг йўлланмалари билан чақириқ ёшидаги (18-27 ёш) шахсларни текширувдан ўтказиш ва даволаш;
- ҳомиладорларга тиббий хизмат кўрсатиш (пуллик муассасалардан ташқари);
- беморларнинг имтиёзли тоифаларига (ногиронлиги бўлган шахслар, уруш фахрийлари, ғирт етимлар ва бошқалар) бепул тиббий хизмат кўрсатиш.
Оила Кодексининг 17-моддасида никоҳланувчи шахсларнинг давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида бепул тиббий кўрикдан ўтишлари шарт эканлиги белгиланган.
Никоҳланувчи шахслар 50 ёшдан ошган бўлса, шунингдек алоҳида ҳоллар, яъни ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошқаларда никоҳ ариза берилган куни тузилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида"ги Низом талабларига кўра, никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўриги фуқаролигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ органлари томонидан рўйхатдан ўтказиладиган барча никоҳларга жорий этилади.
50 ёшдан катта шахслар тиббий кўрикдан фақат ўзларининг розилигига кўра ўтказилади.
"Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида"ги қонуни 18-моддасида ҳомиладорликнинг 12 ҳафтагача бўлган муддатида аёлнинг хоҳишига кўра, ҳомиладорнинг ҳаётига хавф солувчи тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлганида ҳомиладорлик муддатидан қатъи назар амалга оширилиши мумкинлиги қайд этилган.
Ушбу модданинг 2-қисмига кўра, тиббиёт муассасалари тиббий кўрсатмаларга кўра ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш тўғрисида ёки ҳомиладорликни тўхтатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган аёлни унинг соғлиғи учун ҳар қандай эҳтимол тутилган салбий оқибатлар ҳақида хабардор этиши шарт.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонуни 3-моддасига кўра, фуқароларнинг репродуктив саломатлиги инсоннинг жисмоний, ақлий ва ижтимоий жиҳатдан соғломлиги ҳолати бўлиб, бу ҳолат унинг бола туғилишига қодирлигини белгилайдиган репродуктив тизими, ушбу тизимнинг функциялари, ҳаётий жараёнлари билан боғлиқ бўлади.