109 турдаги бепул дориларни шифокор кўрсатмасига асосан олиш имкони мавжуд. Ушбу дорилар рўйхатига буйрак етишмовчилиги ва орттирилган иммунитет танқислиги касалликлари хам киради.
Оилавий шифохоналарда 19 турдаги қон таҳлил текширувларидан фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари юрак-қон томир ва моддалар алмашинуви касалликларини эрта аниқлаш скрининг текширувлари мавжуд.
Йўлланмалар қуйидаги тоифадаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилади:
- уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
- ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари);
- республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
- Чернобил АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобил ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
- ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;
- I ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
- ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар;
- ёшга доир пенсия олувчилар.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.2021 йилдаги «Аҳолига санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш соҳасига ахборот-технологияларини жорий этиш тўғрисида» 693-сон қарори
Лицензия олиш учун аризалар лицензияловчи органга «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади.
аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), тиббий фаолият амалга ошириладиган муддат, лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензияни олиш тартиби (умумий ёки тезлаштирилган тартиб), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;
б) тасдиқланган энг кам талабларга мувофиқ тиббий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ускуналар ва бошқа техника воситалари, шу жумладан, тиббий техниканинг мавжудлиги ҳақидаги маълумот.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «махсус электрон тизим орқали фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидасидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 январдаги 18–сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш ҳамда Фуқароларнинг Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентлари билан тартибга солинади.
Маъмурий регламентларнинг 5–бандларида ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги 145-сон қарори билан тасдиқланган «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан, аёллар дафтари – ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси.
«Аёллар дафтари»га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади:
ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;
тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарорига кўра, оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади.
Болаларни ногирон деб топиш уларнинг қонуний вакиллари — ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларида фаолият кўрсатаётган тиббий-маслаҳат комиссияси (ТМК) томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
ТМК томонидан бериладиган болаларни ногирон деб топиш тўғрисида тиббий хулоса болаларга ижтимоий нафақа тайинлашга асос бўлади.
Айрим ҳолларда ногирон болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар паспорти бўйича рўйхатда турган жойларда яшамасдан бошқа жойларда ҳам яшашлари мумкин. Мазкур ҳолатда болаларнинг тиббий ҳужжатлари яшаш жойидаги тиббий муассасадаги ТМКга тақдим этилиб, тиббий хулоса расмийлаштирилади ва паспорт бўйича рўйхатда турган жойидаги ТМК томонидан ҳам тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига кўра, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:
эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.
Пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар ушбу Қонун 37-моддаси биринчи қисмининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади (29-модда).
- Расмий тушунтиришлар
- Таълим
- Лицензиялаш
- Соғлиқ ва ижтимоий ҳимоя
- Тадбиркорлик
- Экология
- Адлия
- УЖКХ
- Кадастр
- Солиқ
- Фуқаролик
- Маълумотномалар
- Маданият ва спорт
- Божхона
- Ахборот ва алоқа
- Транспорт
- Суғурта
- Ижтимоий масалалар ва Тиббий-ижтимоий хизматлар (пункт)
- Ёшлар
- Субсидия
- ФҲДЁ
- my.soliq.uz
- eco-service.uz
- e-visa.gov.uz
- license.gov.uz
- vacancy.argos.uz
- Коррупцияга қарши кураш
- Ўзбекистон ва хориждаги таълим грантлари
- Электрон иштирок
- UZIMEI
- Электрон харид
- Оналар учун имтиёзлар
- Синов тартибидаги хизматлар
- Эълонлар тахтаси
- MyID