Кўп бериладиган саволлар
Маълумотномалар
Ўқиш жойидан маълумотномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олишингиз мумкин.
“Доимий (вақтинчалик) яшаш жойи бўйича маълумот” хизматидан фойдаланиб, Сиз фуқаронинг доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтгани тўғрисида маълумот олишингиз мумкин. Бунинг учун ЖШШИР, паспорт серияси ва рақами (агар бўлса, ID картаникини), туғилган санангизни киритишингиз керак. Маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маълумотлар базасидан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 октябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан, доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги, рўйхатдан чиққанлиги, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги, шунингдеқ, маълумот мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлар тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 октябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган. Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан, ариза берувчилар фақат ўзларига тегишли манзил-маълумот ахборотларини олишлари мумкин. Бошқа шахсларга тегишли манзил-маълумот ахборотлари берилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 январдаги 18–сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти билан тартибга солинади.
Маъмурий регламентларнинг 5–бандларида ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЙИДХПда рўйхатдан ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 23 мартдаги ПФ–6191-сон Фармонига асосан (https://lex.uz/docs/5339616) 2021 йил 1 июндан бошлаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги фактини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилиш бекор қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4-октабрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган «Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти» 6-бандига асосан, ушбу давлат хизматидан фойдаланиш учун ариза берувчи ёки унинг яқин қариндошлари (ота-онаси, эри ёки хотини ва болалари) Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат қилишлари ёки ЙИДХП орқали мустақил равишда белгиланган шаклдаги элеcтрон сўровномани тўлдиришлари мумкин.
Бундан ташқари, мазкур давлат хизматидан учинчи шахслар манфаати учун фойдаланиш мумкин бўлиб, бунда учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётганда сўровномага нотариал тасдиқланган ишончнома илова қилинади.
Учинчи шахс манфаати учун шартнома (ордер) асосида адвокатлар томонидан мурожаат қилинганда эса нотариал тасдиқланган ишончнома талаб этилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-5816-сонли Фармони 11-бандида 2020 йил 1 январдан кўчмас мулклар бўйича битимларни нотариал тасдиқлашда коммунал хизматлар бўйича қарздорликлар ҳақидаги маълумотларни фақат коммунал ташкилотлар ахборот тизимлари орқали онлайн режимда текшириш тартиби ўрнатилган ҳолда, тегишли коммунал ташкилотлардан бундай қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома олиш талаби бекор қилинган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йилнинг 20-ноябрдаги 612-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона МAъМУРИЙ РЕГЛAМЕНТИнинг 17-иловасига асосан, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномаси Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлигининг ҳудудий давлат архивлари томонидан 5 иш куни ичида берилади.
Яқин-яқингача фуқаронинг доимий ва вақтинча рўйхатда туриш манзили паспортида қайд этилар эди. Бугунги кунда ушбу тартиб бекор қилинди.
Шу ўринда кўпчиликда сўралган жойга рўйхатда туриш манзилини қаердан олиб тақдим этиш мумкин, деган савол туғилиши табиий.
Бунинг ечими осон. Энди бу ҳақдаги тўлиқ маълумотни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) дан олишингиз мумкин.
- Кўп бериладиган саволлар
- Тадбиркорлик
- Тиббий хизматлар
- Репродуктив саломатлик
- Расмий тушунтириш
- Таълим
- Лицензиялаш
- Соғлиқ ва ижтимоий ҳимоя
- Экология
- Адлия
- УЖКХ
- Кадастр
- Солиқ
- Фуқаролик
- Маълумотномалар
- Маданият ва спорт
- Божхона
- Ахборот ва алоқа
- Меҳнат муносабатлари
- Транспорт
- Суғурта
- Ёшлар
- Ижтимоий масалалар ва Тиббий-ижтимоий хизматлар
- Субсидия
- ФҲДЁ
- my.soliq.uz
- eco-service.uz
- e-visa.gov.uz
- license.gov.uz
- vacancy.argos.uz
- Коррупцияга қарши кураш
- Ўзбекистон ва хориждаги таълим грантлари
- Электрон иштирок
- UZIMEI
- Электрон харид
- Оналар учун имтиёзлар
- Синов тартибидаги хизматлар
- Эълонлар тахтаси
- MyID