Кўп бериладиган саволлар

Маданият ва спорт

Нуфузли спорт мусобақаларига Олимпия, Паралимпия ва Осиё, Параосиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари ва кубоклари, турли халқаро спорт мусобақалари, Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги киради. Бунда:

 

1. Олимпия, Паралимпия ўйинларининг нуфузи Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан белгиланади.

 

2. Олимпия, Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Жаҳон ёки Осиё чемпионати ва кубогининг нуфузи тегишли халқаро спорт федерацияси (уюшмаси) томонидан белгиланади.

 

3. Олимпия, Паралимпия ўйинлари дастурига киритилмаган спорт турлари бўйича Жаҳон чемпионати ва кубогининг нуфузи ушбу спорт мусобақаларида камида 20 та мамлакатнинг вакиллари ва (ёки) терма жамоалари қатнашган тақдирда тан олинади, Осиё чемпионати ва кубогининг нуфузи эса, ушбу спорт мусобақаларида камида 10 та мамлакатнинг вакиллари ва (ёки) терма жамоалари қатнашган тақдирда тан олинади.

 

4. Халқаро спорт мусобақаларининг нуфузи спорт турлари бўйича тегишли халқаро спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан рўйхатга олинган халқаро спорт мусобақалари бўйича тан олинади. Бунда ушбу спорт мусобақаларида камида 6 та мамлакатнинг вакиллари ва (ёки) терма жамоалари қатнашган бўлиши керак.

 

5. Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги нуфузи ушбу спорт мусобақаларининг халқаро ва республика миқёсидаги спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календар режасига киритилиши билан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 мартдаги "Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги 118-сон қарорида кўрсатилган.

Малака тоифалари Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартиботларга асосан 5 йил муддатга берилади. Ушбу муддат ўтгандан сўнг тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчилар ўз малака тоифаларини белгиланган тартибда қайтадан тасдиқлатиши шарт.

 

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” унвонига эга бўлган шахсларга малака тоифалари чекланмаган муддатга берилади.

Тренер-ўқитувчиларнинг иш натижалари қуйидаги мезонлар билан баҳоланади:

- Тренер-ўқитувчи томонидан тайёрланган спортчиларнинг спорт мусобақаларида эришган натижаси бўйича

- Тренер-ўқитувчининг Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларини шакллантириш ҳамда спорт захирасини тайёрлашда қўшган ҳиссаси бўйича

Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 17-сентабрдаги 572-сон қарорига асосан: а) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан рўйхати тасдиқланадиган спорт мусобақаларининг: туман (шаҳар) босқичи ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими); Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими); халқаро ҳамда республика босқичи ғолиби ва совриндорларини (1 — 3-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими); б) белгиланган тартибда тасдиқланадиган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика, ҳудудий ва жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари календарь режаларига киритиладиган спорт мусобақаларининг: туман (шаҳар) босқичи ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими); Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими); халқаро ҳамда республика босқичи ғолиби ва совриндорларини (1 — 3-ўрин) тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими); в) жисмоний тарбия фан олимпиадасининг, шунингдек, «Беш ташаббус олимпиадаси», олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақаларининг: туман (шаҳар) босқичи ғолиби ва совриндорларини (1 — 3-ўрин) тайёрлаган умумий ўрта таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими); Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолиби ва совриндорларини (1 — 3-ўрин) тайёрлаган умумий ўрта таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими); халқаро ҳамда республика (финал) босқичи ғолиби ва совриндорларини (1 — 3-ўрин) тайёрлаган умумий ўрта таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими); г) халқаро математика (IMO), физика (IPhO), кимё (IChO), биология (IBO) информатика (IOI) олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медаль (биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин) совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотларининг педагог кадрларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими); д) олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг олий малака тоифасини (бош ўқитувчи лавозимини) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрларга — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).

Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 3-мартдаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 10-бандига асосан, ариза берувчи давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЙИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда еса, мустақил равишда белгиланган шаклдаги тегишли сўровномани електрон равишда тўлдиради.

Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) тренер-ўқитувчилар малака тоифаларини олиш учун:

шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

тайёрлаган спортчисининг мусобақаларда еришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатлар (мусобақа баённомаси ва диплом нусхалари);

спортчи тренер-ўқитувчига бириктирилганлигини тасдиқловчи маълумотнома;

б) йўриқчи-услубчилар малака тоифаларини олиш учун:

шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

йўриқчи-услубчи фаолиятини амалга ошириш учун нашр етилган услубий қўлланма(лар) нусхаси.

Aриза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Спорт ҳакамларига қуйидаги малака тоифалари берилади:

халқаро тоифали спорт ҳаками;

миллий тоифали спорт ҳаками;

биринчи тоифали спорт ҳаками;

иккинчи тоифали спорт ҳаками;

учинчи тоифали спорт ҳаками;

спорт бўйича ҳакам.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 364-сон қарори.

Давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

ариза берувчи томонидан сўровномада ҳақиқий бўлмаган, сохта ва нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;

давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик (бундан мурожаат қилинган вақтда маълумотлар қайта тўғриланган ҳолатлар мустасно);

спорт ҳаками малака тоифаларини олиш учун белгиланган муддатдан олдин сўровнома тақдим этилиши;

спорт ҳакамлари малака тоифасини олиш учун лозим бўлган талабларни бажармасдан сўровнома берилиши.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 364-сон қарори.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактаблари, Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига нисбатан қўлланилади.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимига кирмайдиган бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги спорт таълим муассасалари ҳамда нодавлат спорт таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактабларига боланинг соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотномани;