Кўп бериладиган саволлар
Лицензиялаш
Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш ҳамда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш орқали тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун янада кенг шарт-шароитларни яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6044-сонли Фармонига асосан «Лицензия» ахборот тизими ишга туширилган.
Тизим фойдаланувчиларига янада қулайлик яратиш мақсадида IOS ва Андроид мобил иловалари орқали хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилган.
Ушбу мобил илова орқали лицензиялаш ва рухсат бериш ҳужжатларини олиш учун ариза бериш, кабинет орқали ташкилотга тегишли бўлган лицензия ва рухсат бериш ҳужжатлари бўйича маълумотларни олиш, лицензиялар реестридан маълумотлар излаш ва яна бошқа имкониятлардан фойдаланиш мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомнинг 29-иловаси билан Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш паспорти тасдиқланган. Ушбу хизматнинг паспорти билан танишиш учун ҳаволадан (https://lex.uz/ru/docs/5870213) фойдаланишингиз мумкин.
"Лицензия" ахборот тизими ва ДХМлар орқали туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиш мумкин.
Ариза берувчилар: Жисмоний ва юридик шахслар.
Мазкур лицензияни олиш учун қуйидаги тўловлар ундирилади:
Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари миқдорида.
Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:
«Ички туризм» йўналиши бўйича туризм фаолияти учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари;
«чиқиш туризми» ёки «кириш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолияти ёхуд биттадан ортиқ йўналиш тури бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари.
Аризани кўриб чиқиш муддати: 5 кун.
Лицензиянинг амал қилиш муддати: Чекланмаган.
Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йилдаги 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низом. (5-илова).
Лицензиялаш тартиби ёки рухсат бериш тартиб-таомили бекор қилинганда;
Лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугаганда;
Бажарилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилган бир марталик ҳаракат бажарилганда;
Лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатга эга бўлган жисмоний шахс вафот этганда;
Лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан ваколатли органга лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини олти ойгача тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан илгари мурожаат этилган бўлиб, мазкур муддат ичида лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида ваколатли органга ариза билан мурожаат қилинмаган тақдирда.
Юридик шахсларнинг манзили ўзгарганлиги сабабли қайта лицензиялаш Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги 701-сонли «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни билан тартибга солинади.
Мазкур қонуннинг 30-моддасига биноан Юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) фаолият турлари бўйича ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъекти ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин беш иш куни ичида ваколатли органга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат қайта расмийлаштирилгунга қадар, тадбиркорлик субъекти ёки унинг ҳуқуқий вориси лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризаси асосида унда кўрсатилган фаолиятни (ҳаракатларни) амалга оширади.
Лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат қайта расмийлаштирилаётганда ваколатли орган лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрларига тегишли ўзгартиришлар киритади.
Лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш ҳамда бериш лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ваколатли орган томонидан қабул қилиб олинган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 22-февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги низомга мувофиқ тартибга солинади.
Талабгор ёки унинг номидан иш юритиш ваколатига эга бўлган шахслар электрон рақамли имзосидан (кейинги ўринларда — ЭРИ) фойдаланган ҳолда Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома олиш учун «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали ариза юборади.
Аризада қуйидагилар кўрсатилади:
- юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;
- жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШ ШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами;
- кесиладиган дарахтлар ва буталарнинг тури ва сони;
- дарахтлар ва буталар жойлашган жой (туман, кўча, уй);
- кесишдан мақсад.
Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Ваколатли орган Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни «Лицензия» АТ орқали ушбу қарорни қабул қилиш ваколатига эга бўлган мансабдор шахснинг ЭРИси билан тасдиқлаган ҳолда 5 иш куни ичида талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилиши учун лицензия олиш талаб қилинадиган, қонун билан белгиланадиган фаолият турлари лицензияланадиган фаолият турлари дейилади. 2021 йил 14 июлда эълон қилинган "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги қонунга мувофиқ уларнинг сони Ўзбекистон Республикасида 49 та.
Ҳадя шартномасига мувофиқ бир тараф (ҳадя қилувчи) бошқа тараф (ҳадя олувчи)га ашёни текинга мулк қилиб беради ёки бериш мажбуриятини олади ёхуд унга ўзига ёки учинчи шахсга нисбатан мулк ҳуқуқи (талаби)ни беради ёки бериш мажбуриятини олади, ёхуд уни ўзи ёки учинчи шахс олдидаги мулкий мажбуриятдан озод қилади ёки озод қилиш мажбуриятини олади.
Ёввойи ҳайвонларни овлаш учун тегишли рухсатнома олиш талаб этилади.
Рухсатнома берувчи орган: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш республика давлат инспекцияси.
Мурожаат этиш усули:
- бевосита ташриф буюриш орқали (Тошкент, Яшнобод тумани, Тўйтепа, 2А уй);
- почта орқали (100047, Тошкент, Яшнобод тумани, Тўйтепа, 2А уй);
- электрон шаклда.
Талаб этиладиган ҳужжатлар:
- ариза;
- ҳайвонларни, уларнинг қисмларини етказиб бериш тўғрисидаги шартнома нусхаси, агар уларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида экспорт қилиниши назарда тутилган бўлса, тижорат мақсадларида ҳайвонларни ишлаб чиқариш учун илова қилинади. Шартнома бир марта, агар у бир неча марта ваколат берилган бўлса, тақдим этилади. Бундай ҳолда, аризада шартнома ҳақида маълумотнома кўрсатилади.
Ундириладиган тўловлар:
- аризани кўриб чиқиш учун:
ҳар сафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақига 0,1 нисбатан коэффициент миқдорида;
табиатдан фойдаланувчилар — юридик шахслардан 0,2 коэффициент миқдорида;
хорижий фуқаролардан — 10 АҚШ доллари миқдорида.
- рухсатнома берганлик учун:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан 0,1 коэффициент миқдорида;
табиатдан фойдаланувчилар — юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан 0,2 коэффициент миқдорида;
хорижий фуқаролардан — CITES рухсатномаси учун 50 АҚШ доллари ва бошқа рухсатнома учун — 10 АҚШ доллари миқдорида.
Аризани кўриб чиқиш муддати: 15 иш куни.
Рухсатномани амал қилиш муддати: жорий йилнинг 31 декабрь кунига қадар.
Норматив ҳужжатлар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 22-февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида ягона низом.
Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиш учун рухсатнома талаб этилади.
Рухсатнома берувчи орган: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси.
Рухсатнома юридик ва жисмоний шахсларга берилади.
Мурожаат этиш усули:
– Давлат хизматлари марказларига бориш орқали;
– Ягона интерактив давлат хизмтлари портали орқали.
Талаб этиладиган ҳужжатлар:
– ариза;
– озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ёки экспорти учун битим (шартномалар, инвойслар ва ҳ.к.);
– озонни бузувчи моддаларнинг утилизацияси ёки тикланишини амалга оширган ихтисослаштирилган ташкилотнинг етказиб берилган ҳажмлар кўрсатилган ҳолдаги маълумотномаси;
– импорт қилинаётган озонни бузувчи моддаларнинг таркиби, шунингдек экспортни амалга ошираётган мамлакат томонидан берилган лицензиядан нусха (заруратга кўра).
Рухсатномани олиш учун талаб:
– рухсат этилган озонни бузувчи моддаларнинг импорти ва экспортини ушбу маҳсулотлар рўйхатига мувофиқ амалга ошириш;
– озонни бузувчи ёки уларга боғлиқ бўлган моддалардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган совутиш жиҳозлари ва ҳавони кондиционерлаш ускуналарининг:
озонни бузувчи моддалар турлари рўйхатининг А рўйхатидаги I гуруҳга ва С рўйхатидаги I гуруҳга мансуб бўлмаган;
Ўзбекистон Республикасига импорти тақиқланган озонни бузувчи моддалар турлари рўйхатига мансуб бўлмаганларининг импортини амалга ошириш;
– импортни белгиланган квотага мувофиқ амалга ошириш;
– экспортчи экспорт қилувчи мамлакатда озонни бузувчи модда билан ишлаш учун рухсатномага эга ташкилот бўлиши;
– озонни бузувчи модданинг импортини импорт қилувчи мамлакат қонун ҳужжатлари, шунингдек Монреал протоколи талабларини бузмаган ҳолда амалга ошириш;
– озонни бузувчи янги моддали маҳсулотларнинг импорт ёки экспорт қилинадиган контейнерларини берилган рухсатнома асосида маркировкалаш;
– импорт қилинган ва сотилган, экспорт қилинган озонни бузувчи моддалар миқдорлари ҳисобини юритиш;
– Давлат экология қўмитасига импорт қилинган, сотилган ва экспорт қилинган озонни бузувчи моддалар миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили тақдим этиш.
Аризани кўриб чиққанлик ундириладиган йиғим:
– Давлат хизматлари марказига борилганда 1 БҲМ;
– ЯИДХП орқали юборилганда БҲМнинг 90%.
Аризани кўриб чиқиш муддати: 7 иш кунидан 20 иш кунигача.
Рухсатноманинг амал қилиш муддати: календарь йилнинг 31 декабридан ошмаган муддатга.
Норматив ҳужжатлар
•Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарори
Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни қазишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқаришга Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг қарори талаб этилади.
Ваколатли орган: Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси.
Қарор юридик шахсларга берилади.
Мурожаат этиш усули:
– ёзма шаклда ёки почта орқали.
Талаб этиладиган ҳужжатлар:
• тушунтириш хати;
• саноат аҳамиятини йўқотган фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқаришда, — тегишли техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар;
• қазиб олинаётган кон тўғрисидаги қисқача маълумотлар (қазиб олиш тизими, фойдали қазилмаларни кавлаб олишда нобуд бўлиш ва яроқсиз ҳолга келиш кўрсаткичлари, нефть, газ, конденсат ва бошқаларни қазиб олиш коэффициентлари);
• чизмалар;
• фойдали қазилмалар захиралари улар бўйича ҳисобдан чиқариладиган участкалар, руда жисмлари (ҳисобланган блоклар) жойлашиши схемаси, проекциялар, горизонт бўйича натижалар, қидирув ва ишлатиб синаб кўриш маълумотлари;
• кон ажратмаси нусхаси.
Аризани кўриб чиққанлик учун тўлов ариза берувчи билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан тузилган шартномага асосан ундирилади.
Аризани кўриб чиқиш муддати: 3 ой.
Қарорнинг амал қилиш муддати: чекланмаган муддатга берилади.
Норматив ҳужжатлар
• Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 декабрдаги 983-сон қарори билан тасдиқланган Ер ости бойликларини қазиб олиш жараёнида қазиб олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш учун лицензия олиш талаб этилади.
Ваколатли орган: Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси.
Қарор юридик шахсларга берилади.
Мурожаат этиш усули:
• аукционда қатнашиш;
• музокаралар асосида.
Аукционда қатнашиш тартиби:
• аукцион бўйича хабар жойлаштирилган кундан бошлаб 8 кун ичида ҳаволага мувофиқ электрон ариза берилади;
• аризани қабул қилиш аукционни ўтказиш кунидан 2 кун олдин соат 13-00 да якунланади;
• аукцион объекти бошланғич нархининг (БҲМ 36 баравари)нинг 5 фоизи миқдорида закалат пули тўланади;
• аукцион 2 ва ундан ортиқ иштирокчи қатнашганда ўтказилади.
Аукцион натижаларини расмийлаштириш:
1. Энг юқори нархни таклиф этган иштирокчи аукцион ғолиб деб топилади.
2. Ғолиб 5 кун ичида ер қаъри участкасининг қийматини тўлиқ тўлаши лозим, шундан сўнг 1 иш куни ичида аукцион ғолибига баённома расмийлаштирилади ва аукцион ғолибининг шахсий кабинетига юборилади.
3. Аукцион ғолиби 3 кунлик (кўпи билан 30 кун) муддатда норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини имзолайди.
4. Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси 2 кун ичида лицензияни расмийлаштиради.
5. Аукцион ғолиби 4 ой ичида Давлат геология қўмитасига қуйидагиларни тақдим этиши лозим:
• йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар (лицензия ер қаъри участкасини геологик ўрганиш учун берилганда);
• техник-иқтисодий асослар (лицензия норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилганда);
• лойиҳага берилган атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги ижобий экологик экспертиза хулосаси.
Тўғридан-тўғри музокаралар асосида лицензия олиш тартиби:
1. Ариза берувчи Давлат геология қўмитасидан сўралаётган ер қаъри участкаси бўйича геологик ва бошқа маълумотлар тўпламини олади (маълумотлар учун ҳақ ундирилади).
2. Давлат геология қўмитасига ариза бериш ва қуйидаги ҳужжатларни илова қилиш лозим:
• ариза берувчининг раҳбарлари ва мулк эгаларининг алоқа ва почта маълумотлари;
• сўралаётган ер қаъри участкасининг номи ва ер қаъридан фойдаланишнинг назарда тутилган тури;
• техник ва технологик имкониятлар, белгиланган тартибда шартнома асосида жалб қилинадиган техника ва асбоб-ускуналар мавжудлигини тасдиқловчи маълумотлар;
• Давлат геология қўмитаси, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан тузилган уч томонлама келишув нусхаси;
• йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар (ер қаъри геологик ўрганиш учун берилганда);
• техник-иқтисодий асослар (ер қаъри норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилганда);
• атроф-муҳитга таъсири тўғрисида лойиҳасига берилган ижобий экологик экспертиза хулосаси;
• ер участкаси ажратилганлиги тўғрисидаги ҳужжат.
3. Аризани кўриб чиқиш (БҲМнинг) 4 баравари миқдорида йиғим тўланади.
4. Давлат геология қўмитаси аризани 16 кунда кўриб чиқади ва ариза берувчига ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари имзолаш тўғрисида хабар юборади.
5. Ариза берувчи 3 кунлик (кўпи билан 30 кун) муддатда фойдаланиш шартларини имзолаши лозим.
6. Фойдаланиш шартлари имзолангандан сўнг лицензия 1 иш куни ичида расмийлаштириб берилади.
Лицензиянинг амал қилиш муддати:
• геологик ўрганиш учун 5 йилгача;
• фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун – қазиб олиш бўйича техник-иқтисодий асослар билан белгиланган муддатга.
Норматив ҳужжатлар
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 июлдаги 546-сонли қарори
Стратегик турдаги фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия қуйидаги мақсадлар учун берилади:
• геологик жиҳатдан ўрганиш;
• фойдали қазилмаларни кавлаб олиш;
• техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш;
• фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ҳамда улардан фойдаланиш;
• муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш;
• нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш.
Ваколатли орган: Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси.
Қарор юридик шахсларга берилади.
Мурожаат этиш усули:
• аукционда қатнашиш;
• музокаралар асосида.
Аукционда қатнашиш тартиби:
• аукцион бўйича хабар жойлаштирилган кундан бошлаб 2 ой ичида ҳаволага мувофиқ электрон ариза берилади;
• аризани қабул қилиш аукционни ўтказиш кунидан 2 кун олдин соат 13-00 да якунланади;
• аукцион объекти бошланғич нархининг 5 фоизи миқдорида закалат пули тўланади;
• аукцион 2 ва ундан ортиқ иштирокчи қатнашганда ўтказилади.
Аукционда қатнашиш тартиби:
Аукцион объекти бошланғич нархи:
1) геологик қидирув ишлари учун:
• нефть, газ, конденсатига (БҲМнинг) 5000 баравари;
• олтинга (БҲМнинг) 1000 баравари;
• қимматбаҳо (олтиндан ташқари) ноёб ва асл металлар конларига (БҲМнинг) 500 баравари;
• рудали фойдали қазилмалар конларига (олтин, қимматбаҳо, ноёб ва асл металлар конларидан ташқари) (БҲМнинг) 250 баравари;
2) қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланганлик учун:
• стратегик турдаги фойдали қазилмалар (ТТ: олтин, кумуш, мис, қўрғошин, рух, волфрам, уран, платина ва платиноидлар, нодир металлар ва нодир элементлар, темир, марганец, нефть, газ, конденсат, кўмир, ёнувчи сланецлар) ҳажмининг баҳосига нисбатан 0,1 фоиз миқдорида белгиланади.
Аукцион натижаларини расмийлаштириш:
1. Энг юқори нархни таклиф этган иштирокчи аукцион ғолиб деб топилади.
2. Ғолиб 10 кун ичида ер қаъри участкасининг қийматини тўлиқ тўлаши лозим, шундан сўнг 1 иш куни ичида аукцион ғолибига баённома расмийлаштирилади ва аукцион ғолибининг шахсий кабинетига юборилади.
3. Аукцион ғолиби 10 кунлик (кўпи билан 30 кун) муддатда норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини имзолайди.
4. Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси 2 кун ичида лицензияни расмийлаштиради.
5. Аукцион ғолиби 6 ой ичида Давлат геология қўмитасига қуйидагиларни тақдим этиши лозим:
• йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар (лицензия ер қаъри участкасини геологик ўрганиш учун берилганда);
• техник-иқтисодий асослар (стратегик турдаги фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилганда);
• лойиҳага берилган атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги ижобий экологик экспертиза хулосаси.
Тўғридан-тўғри музокаралар асосида лицензия олиш тартиби:
1. Ариза берувчи Давлат геология қўмитасидан сўралаётган ер қаъри участкаси бўйича геологик ва бошқа маълумотлар тўпламини олади (маълумотлар учун ҳақ ундирилади).
2. Давлат геология қўмитасига ариза бериш ва қуйидаги ҳужжатларни илова қилиш лозим:
• ариза берувчининг раҳбарлари ва мулк эгаларининг алоқа ва почта маълумотлари;
• сўралаётган ер қаъри участкасининг номи ва ер қаъридан фойдаланишнинг назарда тутилган тури;
• мавжуд ходимлар (геологлар, кончилар, маркшейдерлар) тўғрисидаги маълумотлар;
• техник ва технологик имкониятлар, белгиланган тартибда шартнома асосида жалб қилинадиган техника ва асбоб-ускуналар мавжудлигини тасдиқловчи маълумотлар;
• солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиши йўқлиги тўғрисида маълумот;
• ер қаъри участкасини ўзлаштириш бўйича ишларни бажариш учун зарур миқдордаги маблағларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот;
• йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар (ер қаъри геологик ўрганиш учун берилганда);
• техник-иқтисодий асослар (ер қаъри норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилганда);
• атроф-муҳитга таъсири тўғрисида лойиҳасига берилган ижобий экологик экспертиза хулосаси;
• ер қаъри участкасидан фойдаланишни таъминлаш учун техник, технологик ва молиявий имкониятлари тўғрисида маълумот.
3. Аризани кўриб чиқиш (БҲМнинг) 4 баравари миқдорида йиғим тўланади.
4. Давлат геология қўмитаси аризани 15 кунда кўриб чиқади ва ариза берувчига ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари имзолаш тўғрисида хабар юборади.
5. Ариза берувчи 3 кунлик (кўпи билан 30 кун) муддатда фойдаланиш шартларини имзолаши лозим.
6. Фойдаланиш шартлари имзолангандан сўнг лицензия 1 иш куни ичида расмийлаштириб берилади.
Лицензиянинг амал қилиш муддати:
• геологик ўрганиш учун 5 йилгача;
• кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун – фойдали қазилма конини ёки техноген минерал ҳосилаларни ишга солишнинг техник-иқтисодий асосларда белгиланган муддатига;
• нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун — 2 йилгача муддатга;
• фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш, нефть, газ, газ конденсати, бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш учун – муддатсиз фойдаланишга;
• муҳофаза этиладиган геология объектларини барпо этиш учун – муддатсиз фойдаланишга берилади.
Норматив ҳужжатлар
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 403-сон қарори
Ер қаъридан фойдаланиш лицензияси асосида конларни қазиб олиш кон ажратиш далолатномаси асосида олиб борилиши мумкин.
Ваколатли орган: Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси.
Кон ажратиш далолатномаси юридик шахсларга берилади.
Мурожаат этиш усули:
– ёзма шаклда ёки почта орқали.
Талаб этиладиган ҳужжатлар:
1) буюртманома;
2) 2 нусхада қуйидагиларни ўз ичига олган кон ажратиш лойиҳаси:
• тушунтириш хати;
• чизма материаллар (топографик (гипсометрик) режаси, геологик (таркибий) хариталар ва қирқимлар нусхалари);
• фойдали қазилмалар конини бериш-қабул қилиб олиш далолатнома нусхаси (нефть ва газ конлари учун қўшимча равишда қазиш лойиҳаси тасдиқланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхалари);
• фойдали қазилмаларни қазиб олувчи корхонани қуриш, реконструкция қилиш ёки кенгайтириш лойиҳаси;
• ер ажратилган ҳолда ердан фойдаланувчининг ёзма розилиги;
• бўйсунишига кўра юқори турувчи ташкилотнинг кон ажратиш тўғрисидаги илтимосномаси.
Аризани кўриб чиқиш муддати: 10 кун.
Рухсатноманинг амал қилиш муддати:
– лицензиянинг амал қилиш муддатига;
– нефть ва газ конлари учун 5 йилгача.
Норматив ҳужжатлар
• Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 декабрдаги 983-сон қарори билан тасдиқланган Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун кон ажратиш тартиби тўғрисидаги низом
Ер ости бойликлари ёки унинг қисмларини қазиб олувчи корхонани тугатиш ва консервация қилишга махсус лойиҳалар ваколатли органлар билан келишилиши талаб этилади.
Рухсатнома берувчи орган: Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси (алоқа учун).
Мурожаат этиш усули:
- бевосита ташриф буюриш орқали (100070, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур проспекти, 15);
- почта орқали;
- электрон шаклда.
Талаб этиладиган ҳужжатлар:
- ариза;
- фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича корхонани тугатиш ва асраш бўйича лойиҳа ёки унинг бир қисми.
Ундириладиган тўловлар:
- аризани кўриб чиқиш учун: ундирилмайди.
- ҳулоса берганлик учун: ундирилмайди.
Аризани кўриб чиқиш муддати: 20 кун.
Рухсатномани амал қилиш муддати: бир марталик.
Норматив ҳужжатлар
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 июндаги 360-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом (ҳужжат рус тилида берилган)
Тоғ-кон ишларини юритиш учун рухсатнома олиш талаб этилади.
Рухсатнома берувчи орган: Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси (алоқа учун).
Мурожаат этиш усули:
- бевосита ташриф буюриш орқали (100070, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур проспекти, 15);
- почта орқали;
- электрон шаклда.
Талаб этиладиган ҳужжатлар:
- ариза;
- кавлаб олиш учун ишлатиладиган техник қурилмалар рўйхати;
- муҳандис-техник ходимларнинг кон ишлари бўйича масъул малака сертификати, уларнинг маълумоти (мутахассислиги, диплом ва диплом рақами кўрсатилган);
- тоғ-кон ишлари бўйича хизмат кўрсатувчи ходимларнинг малака сертификати;
- каръер (кесик, шахта) қабул қилиш ёки уни ишга тушириш бўйича Давлат комиссиясининг далолатномаси нусхаси.
Ундириладиган тўловлар:
- аризани кўриб чиқиш учун: ундирилмайди.
- ҳулоса берганлик учун: ундирилмайди.
Аризани кўриб чиқиш муддати: 20 кун.
Рухсатномани амал қилиш муддати: бир марталик.
Норматив ҳужжатлар
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 июндаги 360-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом (ҳужжат рус тилида берилган)
Кон ишларини олиб бориш ва фойдали қазилма конларини минерал хом ашёларни қайта ишлаш билан бирга ишга туширишда Кон ишларини ривожлантириш режасини келишиш лозим бўлади.
Келишувчи орган: Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси (алоқа учун).
Мурожаат этиш усули:
- бевосита ташриф буюриш орқали (100070, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур проспекти, 15);
- почта орқали;
- электрон шаклда.
Талаб этиладиган ҳужжатлар:
- ариза;
- кончилик ишлари календарь режаси;
- график материаллар.
Ундириладиган тўловлар:
- аризани кўриб чиқиш учун: ундирилмайди.
- ҳулоса берганлик учун: ундирилмайди.
Аризани кўриб чиқиш муддати: 20 кун.
Келишув муддати: бир марталик.
Норматив ҳужжатлар
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 июндаги 360-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом (ҳужжат рус тилида берилган)
Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома олиш талаб этилади.
Рухсатнома берувчи орган: Давлат геология қўмитаси.
Мурожаат этиш усули:
- Давлат хизматлари марказлари орқали;
- Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали.
Талаб этиладиган ҳужжатлар:
- ариза;
- ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун буюртма берувчи ва ариза берувчи ўртасида тузилган шартнома ёки келишув нусхаси;
- гидрогеологик хулоса;
- давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси;
- ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун лойиҳа ҳужжатлари;
- ариза берувчининг техник имкониятлари ҳақида маълумот, мавжуд ускуналарнинг техник паспортлари нусхалари ёки зарур техника ва ускуналарни ижарага олиш бўйича шартнома нусхаси;
- ариза берувчи тегишли мутахассисининг (гидрогеолог) диплом нусхаси.
Ундириладиган тўловлар:
- аризани кўриб чиқиш учун: базавий ҳисоблаш миқдорининг 30%.
- ҳулоса берганлик учун:
- гидрогеологик хулосани олиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари;
- экологик экспертиза хулосасини олиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 7,5 баравари.
Сўровномани кўриб чиқиш муддати: 6 иш куни.
Рухсатномани амал қилиш муддати: 1 йилгача.
Норматив ҳужжатлар
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги ер ости сувларидан фойдаланишга оид рухсат этувчи ҳужжатларни бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 9-сон қарори
Жисмоний ва юридик шахслар сувдан махсус фойдаланиши ёки сувни махсус истеъмол қилиши, шу жумладан, сувни олиши ва оқова сувларни оқизиб юбориши учун рухсатнома талаб этилади.
Рухсатнома берувчи органлар:
- Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (табиий сув манбаларидан);
- Сув хўжалиги вазирлиги (сунъий сув объектлари сувларидан фойдаланилганида ёки истеъмол қилинганида);
- Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (ер ости сувларидан фойдаланилганида ёки истеъмол қилинганида) ва уларнинг ҳудудуий бошқармалари.
Мурожаат этиш усули:
- Давлат хизматлари марказлари орқали;
- Электрон шаклда.
Талаб этиладиган ҳужжатлар:
- Сўровнома;
- илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати.
Ундириладиган тўловлар:
- аризани кўриб чиқиш учун: базавий ҳисоблаш миқдорининг 30%;
- рухсатнома берганлик учун: ундирилмайди.
Аризани кўриб чиқиш муддати: 13 кун.
Сертификатни амал қилиш муддати: бир марталик ҳужжат.
Норматив ҳужжатлар
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарори билан тасдиқланган Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти
Ҳаво орқали ташиш ва авиация ишлари бажариш учун рухсатнома талаб этилади.
Рухсатнома берувчи орган: Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги.
Мурожаат этиш усули:
- бевосита ташриф буюриш орқали (Тошкент шаҳар, Нукус кўчаси, 73-Б уй);
- почта орқали (Тошкент шаҳар, Нукус кўчаси, 73-Б уй);
- электрон шаклда.
Талаб этиладиган ҳужжатлар:
- ариза;
- мазкур ҳаволада кўрсатилган ҳужжатлар, яъни:
Юридик шахслар учун:
1. Самолётнинг жойлашуви, таклиф этилаётган парвозлар ва фаолият турлари, географик зоналар (ҳудудлар) ҳақида маълумот;
2. Талабгорни ташкил этиш ва бошқаришнинг тасдиқланган таркибий схемаси;
3. Самолёт эгалигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
4. Унвони кўрсатилган, уларни эгаллаган шахслар номлари, уларнинг малакаси ва фуқаролик авиацияси тегишли бошқарув тажрибаси;
5. Парвоз экипажи ва муҳандислик ходимларининг малакаси ҳақида маълумот берилди;
6. Самолётнинг тури, модели, сериялари, маркалари, ҳавога ишлов бериш ҳолати кўрсатилган ҳолда бошқариладиган самолётлар рўйхати;
7. Самолёт уй аэропортида парвоз қўллаб-қувватлаш турлари учун шартномалар нусхалари;
8. Мажбурий суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта полислари нусхалари;
9. РПП, РЭРТО, СУБП қўлланма, самолёт замин муомала қўлланма, ўқув қўлланма ва хавфли товарлар ташиш учун тартиб, самолёт вазн назорат қилиш қўлланма, замин ва парвоз экипаж ўқув дастури, эксплуатант авиация хавфсизлиги дастури;
10. (Самолёт ҳар бир тури учун) самолёт эксплуатант қўлланма, самолёт парвоз эксплуатацияси қўлланма (самолёт ҳар бир тури учун), техник дастур (самолёт ҳар бир тури учун), минимал ускуналар рўйхати (самолёт ҳар бир тури учун), асосий минимал ускуналар рўйхати (самолёт ҳар бир тури учун), конфигурация четга рўйхати (самолёт ҳар бир тури учун).
Жисмоний шахслар учун:
1. Самолётнинг жойлашиши, таклиф этилаётган қатнов турлари, қатнов географик зоналари (ҳудудлари) ҳақида маълумот;
2. Барчанинг эгалигини тасдиқловчи ҳужжат;
3. Самолётда парвозларни амалга ошириш учун талабгорнинг малакаси ва қабул қилиниши ҳақида маълумот.
4. Самолётнинг тури, модели, серияси, белгилари, ҳаводаги ишчанлик ҳолатини кўрсатувчи самолёт ҳақида маълумот;
5. Самолётга техник хизмат кўрсатиш ташкилоти билан тузилган шартнома нусхалари;
6. Самолёт уй аэропортида парвоз қўллаб-қувватлаш турлари учун шартномалар нусхалари;
7. Мажбурий суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта полисларининг нусхалари;
8. РПП, самолёт экспулатацияси қўлланма, самолёт парвоз операция қўлланма, самолёт техник дастур, эксплуатация авиация хавфсизлиги дастури.
Ундириладиган тўловлар:
- аризани кўриб чиқиш учун: ундирилмайди;
- рухсатнома берганлик учун: ундирилмайди.
Аризани кўриб чиқиш муддати: 30 кун.
Рухсатнома бериш талаблари ва шартлари мазкур ҳаволада кўрсатилган.
Рухсатномани амал қилиш муддати: 3 йилгача.
Норматив ҳужжатлар
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 мартдаги 58-сон "Тадбиркорлик субъектларининг фуқаро авиацияси соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (ҳужжат рус тилида берилган)
Жисмоний ва юридик шахслар банкнинг устав капиталидаги:
• 5 ва ундан кўпроқ фоизни, лекин кўпи билан 20 фоизни;
• 20 ва ундан кўпроқ фоизни, лекин кўпи билан 50 фоизни;
• 50 ва ундан кўпроқ фоизни ташкил этадиган улушни сотиб олишдан олдин Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олиши шарт.
Рухсатнома берувчи орган: Марказий банк.
Рухсатнома юридик ва жисмоний шахсларга берилади.
Мурожаат этиш усули:
– ёзма шаклда ёки почта орқали.
Талаб этиладиган ҳужжатлар:
• ҳаволага мувофиқ шаклда ариза;
• жисмоний шахс учун:
1) паспортнинг нусхаси;
2) маблағларнинг келиб чиқиш манбалари тўғрисидаги маълумотлар;
3) ҳаволага мувофиқ маълумотлар;
4) монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги (агар бундай розилик талаб этилса);
• юридик шахс учун:
1) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва таъсис ҳужжатлари (устав ва таъсис шартномаси);
2) барча иштирокчилар (акциядорлар) тўғрисида ҳаволага мувофиқ маълумотлар;
3) охирги бенефициар мулкдорлар тўғрисида ҳаволага мувофиқ маълумотлар;
4) потенциал олувчи тўғрисида мазкур ҳаволага мувофиқ маълумотлар;
5) банкда ҳал қилувчи эгаликни олиш тўғрисидаги ваколатли органнинг қарори;
6) аудиторлик хулосаси билан тасдиқланган охирги 3 йил учун йиллик молиявий ҳисоботлар;
7) маблағларнинг келиб чиқиш манбалари тўғрисидаги маълумотлар;
8) ҳаволага мувофиқ анкета;
9) кузатув кенгаши ва ижро этувчи орган аъзолари тўғрисида маълумотлар;
10) монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги (агар бундай розилик талаб этилса);
• банклар учун:
1) юридик шахслар тақдим этадиган ҳужжатлар;
2) банклар гуруҳи тузилмаси тўғрисидаги маълумотлар;
3) банклар гуруҳи иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар;
4) банклар гуруҳининг таваккалчиликларни бошқариш ва ички назорат бўйича сиёсати;
5) банклар гуруҳида назоратни амалга оширувчи шахслар тўғрисидаги маълумотлар;
6) охирги 3 молиявий йил учун аудитдан ўтказилган консолидациялашган ҳисоботи, охирги консолидациялашган баланс ҳисоботи ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги консолидациялашган ҳисоботи.
Аризани кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.
Аризани кўриб чиқиш муддати: 2 ой.
Рухсатноманинг амал қилиш муддати: бир мартага берилади, 6 ой давомида юридик кучини сақлаб қолади.
Норматив ҳужжатлар
• “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 22-24-моддалари
• Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низом
Банклар томонидан ўз акцияларини сотиб олиш учун рухсатнома талаб этилади.
Рухсатнома берувчи орган: Марказий банк.
Рухсатнома банкларга берилади.
Мурожаат этиш усули:
– ёзма шаклда ёки почта орқали.
Талаб этиладиган ҳужжатлар:
– банкнинг кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланган, ҳаволага мувофиқ ариза;
– банк акциядорлари умумий йиғилишининг қарори.
Рухсатномани олиш учун талаб: банк томонидан сотиб олинадиган ўз акцияларининг суммаси банк устав капиталининг 10 фоизидан ошиши мумкин эмас.
Аризани кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.
Аризани кўриб чиқиш муддати: 30 иш куни.
Рухсатноманинг амал қилиш муддати: бир мартага берилади.
Норматив ҳужжатлар
• “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддаси
• Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низом
Банкларни қайта ташкил этиш учун рухсатнома талаб этилади.
Рухсатнома берувчи орган: Марказий банк.
Рухсатнома банкларга берилади.
Мурожаат этиш усули:
– ёзма шаклда ёки почта орқали.
Талаб этиладиган ҳужжатлар:
• ҳаволага мувофиқ ариза;
• банк акциядорлари умумий йиғилишининг банкни қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори;
• қайта ташкил этишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигининг асосланганлиги ва оқибатларининг молиявий тахминлари, шу жумладан, қайта ташкил этилгандан сўнг янгидан вужудга келадиган ва қоладиган ҳар бир банкнинг тахминий баланси;
• қайта ташкил этишда иштирок этаётган ва ушбу жараён натижасида юзага келаётган банкларнинг қайта ташкил этиш натижасида ҳосил бўладиган тахминий баланслари асосида ҳисобланган пруденциал нормативлар кўрсаткичлари;
• банкнинг акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган банкнинг янги таҳрирдаги устави.
Рухсатномани олиш учун талаб:
• банкни қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этган акциядорларнинг тўртдан уч қисмининг овози билан қабул қилиши керак;
• қайта ташкил этиш натижасида омонатчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоя қилиниши;
• қайта ташкил этиш натижасида янгидан вужудга келадиган ва (ёки) қоладиган банклар томонидан банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун хужжатларида ўрнатилган пруденциал нормативлар ва бошқа талабларга риоя этилиши;
• қайта ташкил этиш жараёнида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши;
• қайта ташкил этилаётган банкнинг топшириш ҳужжати ёки тақсимлаш балансида ҳуқуқий вориснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги қоидаларнинг мавжудлиги.
Аризани кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.
Аризани кўриб чиқиш муддати: 30 иш куни.
Рухсатноманинг амал қилиш муддати: бир мартага берилади, қайта ташкил этиш жараёни рухсатнома олинган кундан эътиборан 6 ой ичида тамомлаши шарт.
Норматив ҳужжатлар
• “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддаси
• Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низом
Банкларни ихтиёрий тугатиш учун рухсатнома талаб этилади.
Рухсатнома берувчи орган: Марказий банк.
Рухсатнома банкларга берилади.
Мурожаат этиш усули:
– ёзма шаклда ёки почта орқали.
Талаб этиладиган ҳужжатлар:
– ҳаволага мувофиқ ариза;
– банкни тугатиш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тугатиш сабаблари кўрсатилган ҳолда қабул қилинган қарор;
– акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган тугатиш режаси;
– талабларни қаноатлантириш учун маблағлар етарли эканлигини тасдиқловчи баланс ҳисоботи;
– тугатиш комиссиясининг таркиби тўғрисидаги ахборот ва бошқа зарур маълумотлар.
Рухсатномани олиш учун талаб:
– банкни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этган акциядорларнинг тўртдан уч қисми овози билан қабул қилиниши;
– банкни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор қонун ҳужжатларига мувофиқ қабул қилинган бўлиши;
– банк тўловга лаёқатли бўлиши;
– банк томонидан тақдим этилган ҳужжатларда тўлиқ ва етарли маълумотлар мавжудлиги;
– тақдим этилган тугатиш режаси кредиторлар ва омонатчиларнинг талаблари тўлиқ қаноатлантирилиши учун имкониятлар бўлишини таъминлаши;
– банк Марказий банкнинг сўровномасига кўра банкни ихтиёрий тугатишга рухсат бериш шартлари бажарилганлигини аниқлаш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этиши.
Аризани кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.
Аризани кўриб чиқиш муддати: 60 иш куни.
Рухсатноманинг амал қилиш муддати: бир мартага берилади.
Норматив ҳужжатлар
• “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 79-моддаси
• Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низом
Банклар томонидан нақд хорижий ва (ёки) миллий валютани олиб чиқиш учун рухсатнома талаб этилади.
Рухсатнома берувчи орган: Марказий банк.
Рухсатнома банкларга берилади.
Мурожаат этиш усули:
– ёзма шаклда ёки почта орқали.
Талаб этиладиган ҳужжатлар:
– ариза (унда олиб чиқишга мўлжалланган валютанинг тури, унинг суммаси, валюта маблағлари қайси давлатга олиб чиқилиши, хорижий банкнинг номи, нақд валюта маблағларини олиб чиқиш мақсадлари кўрсатилади).
Аризани кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.
Аризани кўриб чиқиш муддати: 3 банк иш куни.
Рухсатноманинг амал қилиш муддати: бир мартага берилади.
Норматив ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари 47-49-бандлари
Суғурта компанияларини (суғурталовчиларни) қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш учун рухсатнома талаб этилади.
Рухсатнома берувчи орган: Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги.
Рухсатнома суғурта компанияларига берилади.
Мурожаат этиш усули:
– ёзма шаклда ёки почта орқали.
Талаб этиладиган ҳужжатлар:
Рухсатномани олиш учун талаб:
Аризани кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.
Аризани кўриб чиқиш муддати: 15 куни.
Рухсатноманинг амал қилиш муддати: бир мартага берилади.
Норматив ҳужжатлар
“Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 22-февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида ягона низом
Суғурта компанияларини огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирлари рўйхати Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги билан келишилиши лозим.
Ваколатли орган: Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги.
Келишиш суғурта компанияларига берилади.
Мурожаат этиш усули:
– ёзма шаклда ёки почта орқали.
Талаб этиладиган ҳужжатлар:
– ҳаволага мувофиқ ариза;
– 2 нусхада суғурталовчи томонидан тасдиқланган огоҳлантириш тадбирлари рўйхати.
Рухсатномани олиш учун талаб:
• суғурталовчи томонидан суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш;
• келишилган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатига мувофиқ огоҳлантириш тадбирлари захираси маблағларидан фақат бахтсиз ҳодисалар, суғурталанган мол-мулкни йўқотиш ёки зиён етишининг олдини олишга, шунингдек бошқа суғурта ҳодисаларининг олдини олиш ва бартараф этишга қаратилган тадбирларни молиялаштириш учун фойдаланиш.
Аризани кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.
Аризани кўриб чиқиш муддати: 15 куни.
Келишишнинг амал қилиш муддати: чекланмаган муддатга берилади.
Норматив ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 22-февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида ягона низом
Банклар томонидан чет элдаги шўъба банклар, филиаллар ва ваколатхоналар очиш учун рухсатнома талаб этилади.
Рухсатномани берувчи орган: Марказий банк.
Рухсатнома банкларга берилади.
Мурожаат этиш усули:
– ёзма шаклда ёки почта алоқаси орқали.
Талаб этиладиган ҳужжатлар:
• ариза;
• банк кузатув кенгашининг чет элда шўъба банкини очиш, филиални ташкил этиш, банкларнинг капиталида иштирок этиш, чет эл банкларини ташкил этишда иштирок этиш тўғрисидаги қарори;
• чет элда шўъба банкини очиш, филиални ташкил этиш, банкларнинг капиталида иштирок этиш, шу жумладан чет эл банкларини ташкил этишда иштирок этишнинг иқтисодий асосланиши;
• раҳбарлик лавозимига тайинланаётган номзодлар ҳақидаги маълумотлар;
• қабул қилаётган давлатда назорат режими бўйича маълумотлар.
Рухсатномани олиш учун талаб:
• Марказий банк ва қабул қилувчи мамлакатнинг банк назорати органи билан ахборот айирбошлаш тўғрисида келишув мавжуд бўллиши;
• қабул қилувчи мамлакатнинг қонун ҳужжатлари ва унинг қўлланилиш услубиёти Марказий банк томонидан шўъба банк, филиал устидан назорат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилмаслиги;
• банкнинг бошқаруви ва молиявий ҳолати шўъба банк, филиал орқали амалга ошириладиган, режалаштирилаётган фаолият учун етарли бўлиши;
• пруденциал нормативлар кўрсаткичларига риоя этилганда ва улар ўсиб борганда ҳамда банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонуннинг бошқа талабларига мувофиқ бўлиши.
Аризани кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.
Аризани кўриб чиқиш муддати: 1 ой.
Рухсатноманинг амал қилиш муддати: бир мартага берилади.
Норматив ҳужжатлар
Темир йўл шахобча йўлларини, шунингдек юклаш, тушириш, вагон ва контейнерларни тозалаш учун мўлжалланган қурилмаларни қуриш ва реконструкция қилиш рухсатнома талаб этилади.
Рухсатнома берувчи орган: Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги (Тошкент шаҳри, Зулфияхоним кўчаси, 3 уй).
Мурожаат этиш усули: бевосита ташриф буюриш орқали.
Талаб этиладиган ҳужжатлар:
- ариза;
- лойиҳа ҳужжатлари нусхаси;
- локомотив депоси инструктори ҳайдовчининг ёзма хулосаси.
Ундириладиган тўловлар:
- аризани кўриб чиқиш учун: ундирилмайди;
- рухсатнома берганлик учун: ундирилмайди.
Аризани кўриб чиқиш муддати: 20 иш куни.
Рухсатнома бериш талаблари ва шартлари:
- Давлат темир йўлларида тадбиркорлик субъектларининг прокатга чиқишида қонун ҳужжатларига мажбурий риоя этилиши;
- тадбиркорлик субъектлари томонидан ваколатли органнинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг етти иш куни мобайнида хабарнома);
- ваколатли орган томонидан тасдиқланган норматив ҳужжатларга, шунингдек темир йўл транспорти соҳасидаги экологик, санитария ва бошқа қоидаларга мажбурий риоя қилиш;
- рухсат берувчи характердаги ҳужжатда кўрсатилган чегараларда ҳаракатларни бажариш;
- тадбиркорлик субъекти ходимларини (прокатлаш операторлари, ёрдамчи муҳандис прокатлаш станлари, ҳайдовчилар, компиляторлар поездлари ва асосий ўтказгичларни) темир йўллар соҳасидаги қонун ҳужжатларини текшириш.
Рухсатномани амал қилиш муддати: 3 йилгача.
Норматив ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 22-февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида ягона низом
Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йилнинг 22-февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус електрон тизим орқали рухсат етиш хусусиятига ега айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 15-илова талабларига асосан юридик ва жисмоний шахлар ариза бера олади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йилнинг 22-февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус електрон тизим орқали рухсат етиш хусусиятига ега айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 15-илова талабларига асосан рухсат етиш хусусиятига ега ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:
Aриза. Aризада қуйидагилар кўрсатилади:
юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, електрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;
жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШ ШИР, почта манзили, електрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами;
кесиладиган дарахтлар ва буталарнинг тури ва сони;
дарахтлар ва буталар жойлашган жой (туман, кўча, уй);
кесишдан мақсад.
Aризани кўриб чиқиш муддати – Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йилнинг 22-февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус електрон тизим орқали рухсат етиш хусусиятига ега айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 15-илова талабларида 5 иш куни етиб белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йилнинг 22-февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус електрон тизим орқали рухсат етиш хусусиятига ега айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 15-илова талаблари бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим тўланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йилнинг 22-февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус електрон тизим орқали рухсат етиш хусусиятига ега айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 15-иловада рухсат етиш хусусиятига ега ҳужжатнинг амал қилиш муддати рухсатнома берилган йилнинг 31-декабрига қадар етиб белгиланган.
Нотариал расмийлаштирилган ҳужжатларнинг дубликати – 5 иш куни; Нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реэстр китобидан кўчирма – 2 иш куни; Архив ҳужжатларидан нусхалар, шунингдек мол-мулкка нисбатан тақиқ (хатлов) мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотномалар – 2 иш куни; Архив маълумотномалари – 1 иш куни.
Лицензия берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробари миқдорида йиллик лицензия тўлови ундирилади.
Лицензия берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробари миқдорида йиллик лицензия тўлови ундирилади.
Чекланмаган муддатга берилади
БҲМнинг 5 баравари ундирилиб, 20 кун давомида кўрилади
БҲМнинг 4 баравари ундирилиб, 5 иш кун давомида кўрилади
15 иш куни давомида кўриб чиқилади
Мурожаатлар қабул қилинади:
– "Лицензия" АТ — лиcэнсе.гов.уз;
– ЙИДХП – мй.гов.уз орқали;
Хизматдан фойдаланувчилар:
- Юридик шахс (иш берувчи)
- Жисмоний шахс (иш берувчи ёки чет эл фуқароси)
Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:
340 000 сўм (БҲМнинг 1 баравари);
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун йиғим Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори асосида белгиланади.
Аризани кўриб чиқиш муддати: 15 иш куни
Маълумот учун: Иш берувчи билан шартнома муддатидан олдин бекор қилинса, юқори малакали ва малакали мутахассислар ўттиз иш куни давомида янги иш берувчини топишга ҳақли. Бу давр мобайнида уларга аввал берилган тасдиқномалар, визалар ва яшаш гувоҳномаларининг амал қилиши сақлаб қолинади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 мартдаги "Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги 727-сон қарорига асосан ариза берувчи ЙИДХП орқали мурожаат қилишлиги мумкин.
Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини расмийлаштиришда давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланиб, улар томонидан расмийлаштирилган аризаларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти томонидан кўриб чиқилади. Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 31-августдаги 428-сон қарори билан тасдиқланган “Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти.
Транспорт воситаларида ташқи реклама ва ахборотни ўрнатиш учун реклама жойининг паспорти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Департамент томонидан Ички ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда бир йил муддатга берилади. Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 31-августдаги 428-сон қарори билан тасдиқланган “Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти.
ХЙТ дафтарчаси — жўнатиш жойидан манзилдаги жойгача юкларни кузатиб борадиган, Конвенцияга асосан давлат божхона хизмати органлари ва ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчилар томонидан қўлланиладиган мувофиқ шаклдаги халқаро божхона ҳужжати.
Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади (илгари берилган реклама жойининг паспортини янгилаш бундан мустасно). Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 31-августдаги 428-сон қарори билан тасдиқланган “Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти.
Лицензиат — юридик шахс қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли маълумотларни кўрсатган ҳолда лицензия/лицензия варақасини қайта расмийлаштириш тўғрисида давлат хизматлари марказига ёки ЙИДХП орқали лицензия/лицензия варақасини қайта расмийлаштириш учун ариза бериши шарт.
Лицензиат — жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор)нинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки яшаш жойи ўзгарган тақдирда лицензиат қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли маълумотларни кўрсатган ҳолда лицензия/лицензия варақасини қайта расмийлаштириш тўғрисида давлат хизматлари марказига ёки ЙИДХП орқали лицензия/лицензия варақасини қайта расмийлаштириш учун ариза бериши шарт.
Ариза берувчи автотранспорт воситаларида реклама ва ахборотни ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади. (Хизматлар рўйхати, Лицензиялаш, Автотранспорт воситаларида реклама жойининг паспортини расмийлаштириш)
Қуйидагу ҳужжатлар талаб эрилади:
1. Автотранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома серияси ва рақами
2. Автотранспорт воситасида жойлаштирилиши назарда тутилган реклама ва ахборотнинг (транспорт воситасининг тўрт тарафдан кўриниш) эскизи.
Лицензиялар лицензиатнинг аризасига асосан лицензияловчи орган томонидан қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши мумкин:
лицензия асосида амалга ошираётган фаолиятини лицензияланадиган фаолият турининг бошқа кичик тури билан кенгайтиришда;
лицензия асосида фаолият юритаётган юридик шахслар томонидан ташкил этилган филиаллар ва ваколатхоналарнинг ушбу фаолият билан шуғулланишида;
юридик шахс ҳисобланган тадбиркорлик субъектининг фаолиятни амалга ошириш жойи ўзгарганда.
Лицензиат лицензия асосида амалга ошираётган фаолиятини лицензияланадиган фаолият турининг бошқа кичик тури билан кенгайтириш ҳуқуқига эга, бунда лицензиат лицензияни ўзгартириш ҳақида “Лицензия” АТ ёки ЙИДХП орқали ариза тақдим этиши лозим.
Лицензиат маълум бир соҳада лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўла туриб, худди шу соҳадаги алоҳида фаолиятнинг кичик турига лицензия бериш тўғрисида мурожаат қилса, у томонидан лицензияловчи органга фақат қўшимча лицензия талаблари ва шартларини қаноатлантирадиган маълумотлар тақдим этилади. Бунда лицензияловчи орган томонидан фақат қўшимча қилинаётган фаолиятнинг кичик тури учун лицензия талаб ва шартларига лицензиатнинг мувофиқлиги ўрганилади.
Лицензиат томонидан фаолиятнинг кичик тури бўйича лицензия талаблари ва шартларини қаноатлантирадиган маълумотлар тўлиқ тақдим этилганда, лицензияловчи орган томонидан лицензиатнинг аввалги лицензиясига лицензияланадиган фаолият турининг бошқа кичик турига оид маълумотлар киритилган ҳолда ўзгартиришлар киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.02.2022 йилдаги 86-сон қарорига асосан ариза берувчи ЙИДХП орқали мурожаат қилишлиги мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.02.2022 йилдаги 86-сон қарорига асосан ваколатли ташкилот Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан аризалар кўриб чиқилиб рухсатнома берилади.
Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғими базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи деб белгиланган.
Оммавий ахборот воситалари, ташқи реклама ва ахборотни тарқатувчилар томонидан ижтимоий ахборот белгиланган талаблар асосида жойлаштирилмаганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваригача миқдорда молиявий жарима қўлланади.
Ариза берувчи автотранспорт воситаларида реклама ва ахборотни ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади. Сўровномани тўлдиради. Тўлдирилган сўровнома автоматик равишда «Ташқи реклама» рақамли мониторинг электрон тизимига юборилади ва ушбу тизим орқали ваколатли давлат органларига юборилади. Ваколатли давлат органлари аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, белгиланган тартибда қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз хулосаларини беради. Аризани кўриб чиқиш бўйича камчиликлар аниқланмаганда ҚР-кодли реклама жойининг паспорти уни тегишли ваколати органининг ЭРИси билан тасдиқланиб талабгорга ЯИДХП орқали юборади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.09.2023 йилдаги 477-сон қарорига асосан Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ҳар беш йилда бир марта малака тоифасини бериш бўйича навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади (“Олий ҳамширалик иши” мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ёки фармацевтика ходимлари бундан мустасно).
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.09.2023 йилдаги 477-сон қарорига асосан Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига учинчи, иккинчи, биринчи ва олий малака тоифаларига бўлинади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.09.2023 йилдаги 477-сон қарорига асосан малака тоифасини олиш учун мурожаат қилган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг мутахассислик бўйича иш стажи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланади, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан тасдиқланадиган турдош мутахассисликлар бўйича иш стажи ҳам ҳисобга олинади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йилнинг 29-мартдаги 169-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона МAЪМУРИЙ РЕГЛAМЕНТИ 7-иловасига асосан:
Aриза. Aризада қуйидагилар кўрсатилади:
а) юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;
б) жисмоний шахс учун — Ф.И.Ш., ЖШШИР, почта манзили, електрон почта манзили (мавжуд бўлса), телефон рақами;
в) кўрсатилган ҳудуднинг аниқ жойи;
г) лойиҳаланаётган қудуқнинг географик жойлашиш координаталари:
шимолий кенглик;
шарқий узунлик;
д) ер ости сувини олишдан мақсад:
хўжалик-ичимлик;
ишлаб чиқариш-техник (саноат);
қишлоқ хўжалиги (суғориш);
зах қочириш (дренаж);
даволаш-балнеологик;
е) ер ости сувига бўлган талаб ҳажми (м3/кун).
Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йилнинг 29-мартдаги 169-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона МAЪМУРИЙ РЕГЛAМЕНТИ 7-иловасига асосан:
Хулоса берганлик учун ундириладиган йиғим миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йилнинг 29-мартдаги 169-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона МAЪМУРИЙ РЕГЛAМЕНТИ 7-иловасига асосан 8 иш куни.
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси
Умумий овқатланиш корхоналарининг соат 23.00 дан 06.00 гача фаолият юритиши, кўнгилочар объектларнинг соат 23.00 дан 06.00 гача фаолият юритиши мумкин
Ветеринария лаборатория - диагностика ишлари, ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун озуқа қўшимчаларини реализация қилиш, ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун зоогигена воситаларини реализация қилиш, ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун биологик препаратлар ишлаб чиқариш ва тайёрлаш, ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун биологик препаратларни реализация қилиш, ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар ишлаб чиқариш ва тайёрлаш, ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун озуқа қўшимчалари ишлаб чиқариш ва тайёрлаш, ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун зоогигиена воситаларини ишлаб чиқариш ва тайёрлаш, ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар реализация қилиш
Тамаки маҳсулотлари (барча классдаги сигаретлар, папирослар, сигаралар ва сигариллалар)ни саноат асосида ишлаб чиқариш
- Кўп бериладиган саволлар
- Тадбиркорлик
- Тиббий хизматлар
- Репродуктив саломатлик
- Расмий тушунтириш
- Таълим
- Лицензиялаш
- Соғлиқ ва ижтимоий ҳимоя
- Экология
- Адлия
- УЖКХ
- Кадастр
- Солиқ
- Фуқаролик
- Маълумотномалар
- Маданият ва спорт
- Божхона
- Ахборот ва алоқа
- Меҳнат муносабатлари
- Транспорт
- Суғурта
- Ёшлар
- Ижтимоий масалалар ва Тиббий-ижтимоий хизматлар
- Субсидия
- ФҲДЁ
- my.soliq.uz
- eco-service.uz
- e-visa.gov.uz
- license.gov.uz
- vacancy.argos.uz
- Коррупцияга қарши кураш
- Ўзбекистон ва хориждаги таълим грантлари
- Электрон иштирок
- UZIMEI
- Электрон харид
- Оналар учун имтиёзлар
- Синов тартибидаги хизматлар
- Эълонлар тахтаси
- MyID