Кўп бериладиган саволлар

Божхона

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 210-сон қарорига асосан талаблари мавжуд, бу турдаги божхона омбори — очиқ турдаги божхона омбори деб номланади.

Давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган пулли хизматлар турлари кенгайтирилади ҳамда қатъий белгиланган божхона йиғимлари ставкалари белгиланади;

рухсат этувчи хусусиятдаги ҳужжатларни бериш билан боғлиқ айрим турдаги божхона йиғимлари бекор қилиниб, халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади;

товарларни “божхона ҳудудида қайта ишлаш” ва “божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш” божхона режимларида расмийлаштирганлик учун божхона йиғими ставкалари пасайтирилади;

божхона назорати остида ташилаётган товарларни етказиб бериш муддатига риоя қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик ўрнига молиявий чора сифатида божхона йиғими жорий этилади.

2023 йил 1 февралдан 2024 йил 1 январга қадар бўлган даврда ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ мебель ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё, эхтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

“Электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–443-сон, 19.12.2022-y.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, электр энергияси манбаларида ҳаракатланувчи транспортлар ҳамда ички ёнув двигатели ва ташқи электр манбаи орқали зарядланувчи электр мотори ёрдамида ҳаракатланувчи транспортларни саноат усулида ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилади.

2030 йил 1 январгача:

 республикада ишлаб чиқарилган электромобиллар ва гибрид автомобиллар утилизация йиғимидан озод этилади;

 хориждан олиб келинадиган электромобилларнинг ва гибрид автомобилларнинг бутловчи қисмлари, хомашё ва материаллар, ускуналар ва технологик жиҳозларни, шу жумладан сервис хизмати кўрсатиш учун эҳтиёт қисмлари божхона божидан озод этилади.

 

Республикада ишлаб чиқарилган ва ички бозорда сотилган, электромобил ва гибрид автомобилларни сотиб олиш учун жисмоний шахсларга миллий валютада ажратиладиган БҲМнинг 1200 бараваридан ошмайдиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун кредит муддатининг дастлабки 36 ойи давомида компенсация тўланади.

Электромобиллар ва гибрид автомобилларда йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатувчилар 2030 йил 1 январгача лицензия варақалари берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод этилади.

2023 йил 31 январгача Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети қошида Электромобиллар ва уларнинг инфратузилмаси бўйича илмий тадқиқот лабораторияси ташкил этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 210-сон қарорига асосан талаблари мавжуд, бу турдаги божхона омбори — ¬ очиқ турдаги божхона омбори деб номланади.

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи. Шу жумладан лицензия қайта расмийлаштирилаётганда, лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида.

Божхона омбори — махсус жиҳозланган ва белгиланган жой бўлиб, биноларнинг ҳудудини ва (ёки) очиқ майдончаларни ўз ичига олган ҳамда товарларни божхона назорати остида сақлашга мўлжалланган. Божхона омбори очиқ ёки ёпиқ турда бўлиши мумкин.

Талабгорнинг сўровномани барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда келиб тушган кундан бошлаб, 20 иш кунида кўриб чиқилади.

Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:

кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларида яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар;

мактаб-интернатлар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг тўлиқ давлат таъминотида бўлган ва ётоқхоналарда яшовчи ўқувчилари.

Деҳқон хўжаликларини, давлат корхоналари негизида тузилаётган акциядорлик жамиятларини, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотларининг алоҳида бўлинмаларини (ваколатхоналари ва филиалларини), шунингдек хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи ундирилмайди.

Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун давлат божи тўлашдан қуйидагилар озод этилади:

1) И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

2) ИВ рейтинг гуруҳига киритилган, таълим муассасаларида ўқийдиган ва концерт-томоша фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқини биринчи марта олаётган ижрочилар мазкур таълим муассасасида ўқиш муддати давомида, лекин концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини олган санадан бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатда давлат божини тўламайди (тегишли тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганда).

Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир лицензия берганлик учун давлат божини тўловчи пенционерлар концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун белгиланган миқдорнинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди.

Давлат нотариал идорасининг хусусий амалиёт билан шуғулланиш истагини билдирган нотариуси хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига доир лицензия берилганлиги учун давлат божи тўлашдан озод қилинади.

Лицензиат товарларини сақлашга мўлжалланган божхона омбори, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Ёпиқ турдаги божхона омборига литсензиат товарларидан ташқари унинг таркибий тузилмалари товарлари ҳам жойлаштирилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.12.2020 йилдаги 800-сон қарорига асосан ариза берувчи ЙИДХП орқали мурожаат қилишлиги мумкин.