Кўп бериладиган саволлар
ФҲДЁ

Фуқаролик кодекси 19-модда 3-қисм. Фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.

Оила кодекси 226-модда. Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги аризалар ариза берувчи ўн олти ёшга тўлгандан кейин у яшаб турган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан кўриб чиқилади.

Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги хулоса ички ишлар органлари томонидан ушбу шахс тегишлича текширувдан ўтказилгандан кейингина тузилиши мумкин.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришни рад этганлиги устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 27-моддаси биринчи қисми 4-банди нотариал ҳаракатни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олиш рад этилганлиги ёки нотариуснинг ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;). Тўлов миқдори БҲМнинг 1 баравари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016-йил 14-ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари”нинг 160-банди: Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги ариза ариза берувчи 16 ёшга тўлгач турар жойдаги ФҲДЙ органи томонидан кўриб чиқилади.

Агар 16 ёшга тўлган шахс паспорт ёки паспорт ўрнини босувчи шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат олгунга қадар фамилияси, исми, ота исмини ўзгартириш ҳақида ариза берса, у ҳолда аризага туғилганлик ҳақида гувоҳнома илова қилинади.

Қуйидаги ҳолатларда Фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш мумкин:

 “Давлат тили ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига биноан;

суднинг ҳал қилув қарори асосида;

агар фамилия ва исм эшитилишда ёқимсиз бўлса;

агар фамилия ва исм миллатига тўғри келмаса;

хоҳишга қараб никоҳгача бўлган фамилияга (никоҳда турган даврида ҳам, никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам) қайтишда;

оила учун умумий фамилияда бўлиш истаги пайдо бўлганда (агар никоҳ тузиш пайтида эр-хотин умумий фамилия қабул қилишмаган бўлса);

16 ёшга тўлган шахсга оталикни белгилашда кўриб чиқилади.

Фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:

1. ариза берувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;

2. агар ариза берувчи никоҳда турган бўлса, у ҳолда никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси, агар никоҳдан ажратилган бўлса — никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳномаси;

3. агар ариза берувчининг вояга етмаган болалари бўлса, у ҳолда болаларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари;

4. ариза берувчининг паспортидан ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатидан кўчирма;

5. агар ариза берувчи вояга етмаган ёки суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, у ҳолда ота-онасининг ёхуд васий ёки ҳомийнинг аризаси;

6. 1 дона (3х4 ўлчамли) фотосурат.

Ўзгартиришлар киритилиши учун зарур бўлган далолатнома ёзувлари йўқолган тақдирда, фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш ушбу ҳужжатлар тиклангандан кейин амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрда 387-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидалари”нинг  198-бандига биноан, такрорий гувоҳнома олишни хоҳловчи шахс далолатнома ёзувларини қайд этган ФҲДЁ органига бевосита ёки ўзи доимий яшаётган ёки вақтинча турган жойдаги ФҲДЁ органига ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

• Никоҳ никоҳга кирмоқчи бўлганлар ариза берган кундан бошлаб бир ой ўтгач, никоҳга кираётган шахслардан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан қайд этилади.

• Махсус ҳолатларда, истисно тариқасида (агар ота-оналар ва турмуш қураётган ёшлар о ъзбекистон Республикасининг турли минтақаларида ёки ундан ташқарида яшаса) турмуш қураётган шахсларнинг илтимосига ва ота ёки онанинг ёзма аризасига кў ра, никоҳ ота-онанинг ёки улардан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органида рўйхатдан ўтказилиши мумкин.

Оила кодексининг 43-модда биноан Эр-хотиндан бирининг аризаси бўйича фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳдан ажратиш

Агар эр-хотиндан бири:

суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;

суд томонидан руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;

содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган болалари борлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра улар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳдан ажратилади.

Агар болалар ҳақида, эр-хотиннинг биргаликдаги умумий мол-мулкини бўлиш ҳақида ёки ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр (хотин)га таъминот бериш учун маблағ тўлаш ҳақида низо мавжуд бўлса, улар никоҳдан суд тартибида ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016-йил 14-ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари”нинг 63-банди: Фарзандликка олиш ҳақида ўзгартиришлар киритиш суднинг ҳал қилув қарори асосида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЙ органида, фарзандликка олинган боланинг туғилган жойи ўзгартирилганда эса — фарзандликка олувчилар доимий яшайдиган ёки вақтинча турадиган жойдаги ФҲДЙ органи томонидан амалга оширилади.

Фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлиги тўғрисидаги ёзувлар дафтарига зарур ўзгартиришлар ФҲДЙ органлари томонидан, фарзандликка олиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб ўн кун мобайнида киритилади. ФҲДЙ органига кўрсатиб ўтилган муддат тугагандан кейин мурожаат қилинган тақдирда суд қарорида ушбу қарор ўз кучини йўқотмаганлиги ҳақида ёзув бўлиши керак.

Юқоридаги қарорнинг 64-бандига асосан фарзандликка олишни расмийлаштиришда ФҲДЙ органига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

суднинг қонуний кучга кирган фарзандликка олиш ҳақидаги қароридан кўчирма;

фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;

фарзандликка олувчи(лар)нинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.

БҲМ 15 фоизи.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 01.07.2012 йилдаги “Гербли гувоҳномалар берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори.

(ФҲДЁ) органларининг архив маълумотларини рақамлаштириш натижасида турли йиллар давомида бир хил церийа ва рақамли туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар расмийлаштириб берилган ҳолатларда.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 01.07.2012 йилдаги “Гербли гувоҳномалар берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида”ги 119-сонли қарори.

Туғилганлик ҳамда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувлари тузилади.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 387-сон қарори.

- Лоақал биттаси қайд қилинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида;

- Насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида;

- Лоақал биттаси руҳият бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқациз деб топилган шахслар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмайди.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси

Бир ой ичида алмаштириши зарур.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 387-сон қарори.

Фуқаролик ҳолатини қайд этиш фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари пайдо бўлишига сабаб бўлиб хизмат қилувчи гербли гувоҳнома бериш учун асос бўлади.

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома — боланинг туғилганлигини, унинг ота-онаси ким эканлигини тасдиқловчи ягона ҳужжатдир.

Никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома — никоҳдан ўтган шахсларнинг
эр-хотинлигини тасдиқловчи ва улар ўртасида ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг вужудга келганлигини ифодаловчи ҳужжатдир.

Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома — никоҳда бўлган шахсларнинг никоҳи тугатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Ўлим тўғрисидаги гувоҳнома — шахснинг ўлимини ва унинг ҳуқуқий лаёқати тугатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2016-йил 14-ноябрьдаги 387-сон қарори.

Фарзандликка олишни расмийлаштиришда ФҲДЁ органига:

суднинг қонуний кучга кирган фарзандликка олиш ҳақидаги қароридан кўчирма;

фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;

фарзандликка олувчи(лар)нинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2016-йил 14-ноябрьдаги 387-сон қарори.

Фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:

ариза берувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;

агар ариза берувчи никоҳда турган бўлса, у ҳолда никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси, агар никоҳдан ажратилган бўлса, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳномаси;

агар ариза берувчининг вояга етмаган болалари бўлса, у ҳолда болаларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари;

ариза берувчининг паспортидан ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатидан кўчирма;

агар ариза берувчи вояга етмаган ёки суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, у ҳолда ота-онасининг ёхуд васий ёки ҳомийнинг аризаси;

1 дона (3х4 ўлчамли) фотосурат.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2016-йил 14-ноябрьдаги 387-сон қарори.

Боланинг туғилганлигини қайд этишда унга фамилия ота-онасининг келишувига кўра ота ёки онанинг фамилияси, шунингдек миллий анъаналарга мувофиқ ота ёки она томонидан бобонинг исми бўйича берилади. Келишув бўлмаган тақдирда низолар васийлик ва ҳомийлик органи, консуллик округида эса — консул томонидан ҳал этилади.

Болага исм ота-онанинг розилигига кўра берилади. Болага қўшалоқ исм беришга йўл қўйилади (Саидаҳмадхўжа, Тўхтамуроджон, Гулираъно, Мирзаолим, Мирзо Улуғбек, Роза-Мария). Боланинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, унга келгусида унинг шаъни ва қадрини камситиши мумкин бўлган исм берилишига йўл қўйилмайди. Бола исмига доир келишув мавжуд бўлмаганда пайдо бўлган келишмовчилик васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилади.

Боланинг ота исми унинг отасининг исмига кўра берилади. Отаси ҳақида маълумотлар туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви ва гувоҳномада ёзувлар шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ўзгартиришсиз ёзилади. Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувида «Отаси» ва «Онаси» устунларини очиқ қолдириш қатъиян ман этилади.

ФҲДЁ органларининг вазифаси жисмоний ва юридик шахсларга фуқаролик холатлари далолатномаларини қайд этиш бўйича давлат хизматларини курсатишдир. ФҲДЁ архивларининг вазифаси жисмоний ва юридик шахсларга кўчирма, нусха ва бошқа маълумотномалар бериш йўли билан давлат хизматларини кўрсатишдир.

фуқаролик холати далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритади;

фуқаролик холати далолатнома ёзувларининг хисобини юритади;

фуқаролик холати далолатнома ёзувларини ва қонунда белгиланган бошқа

хужжатларни сақланишини таминлайди;

фуқароларга (ўзларига нисбатан тузилган далолатнома ёзувлари бўйича)

фуқаролик холати далолатнома ёзувлари қайд қилинганлиги ҳақида гувохномалар, зарур холларда такрорий гувохномалар ва маълумотномалар беради;

Қонун хужжатларида назарда тутилган холларда жисмоний ва юридик шахслардан фуқаролик холати далолатнома ёзувларини қайд этиш учун зарур бўлган маълумотлар ва хужжатларни талаб қилиб олиш;

Вазирлик ва худудий адлия органларига ФҲДЁ сохасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган холда Вазирлик томонидан тасдиқланадиган жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхатларига мувофиқ фуқароларга пуллик хизматлар кўрсатиш.

ФҲДЁ органлари қонун хужжатларида назарда тутилган бошқа хуқуқларга ҳам эга.

онанинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, туғилган санаси,миллати, фуқаролиги, оилавий ахволи, маълумоти;

боланинг туғилган вақти, санаси ва жойи, жинси, вазни, бўйи;

хомиладорлик муддати, хисоб бўйича нечанчи хомиладорлик;

боланинг тирик туғилганлиги мезонлари (нафас олиши, юрак уриши, киндик пульсацияси, мускулларнинг беихтиёрий қисқариши);

тиббий маълумотноманинг берилган вақти, тартиб рақами ва тиббиёт муассасасининг номи туғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши зарур.

Бола туғилгандиги туғрисидаги маътлумотнома тиббиёт муассасаси мансабдор шахси томонидан имзоланади ва мухр билан тасдиқланади.

Тиббиёт муассасаси (туғруқхона, шифохона туғруқ бўлими, оилавий поликлиника) бола ва унга бериладиган фамилия, исм ва ота исми, ота-она ва уларнинг никоҳи, бола рўйхатга қўйиладиган поликлиника ва ички ишлар бўлими, навбатга қўйиладиган давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳақидаги барча маълумотларни электрон тиббий маълумотномани шакллантириш учун махсус электрон бланкка киритади ва автоматик равишда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига (кейинги ўринларда — ФҲДЁ бўлими) «Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали юборади.

тиббиёт муассасалари она рўйхатда турган поликлиникага (рўйхатда турмаган тақдирда доимий ёки вақтинча рўйхатда турган яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўяди ва ариза берувчига бола рўйхатга қўйилган поликлиника ҳақида СМС-хабар юборади

фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштиради ва хизмат натижаси бўйича ариза берувчига СМС-хабар юборади;

ҳар бир тўлов ойи бошида ўтган ойда тўланган фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни акциядорлик тижорат «Халқ банки»нинг (кейинги ўринларда — Халқ банки) ҳисобварағига молиялаштиради;

фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули Халқ банки томонидан тўлангандан, шу жумладан аризачининг банк пластик картасига йўллангандан сўнг, тўлов амалга оширилганлиги ҳақида ариза берувчига СМС-хабар юборади;

Бир марталик нафақа миқдоридан болани доимий рўйхатга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдоридаги давлат божи чегириб қолинади.

вояга етмаган вафот этган шахсга нисбатан ФҲДЁ бўлимида туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганда;

ўлим ҳолатини суднинг фуқарони вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорига асосан қайд қилишда;

ўлими қонунчиликда белгиланган муддатларда қайд этилмаган шахсларнинг ўлимини қайд этишда;

шахси аниқланмаганларнинг ўлимини қайд этишда;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами бўлмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўлимини қайд этишда.

 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.