Кўп бериладиган саволлар

Суғурта

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси тўғрисида

Низомга кўра (24.06.2008 йилда № 141 Ўз.Рес ВМҚ тасдиқланган)

 

Жамғарма қўйилган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги функцияларни амалга оширади:

•         белгиланган тартибда жабрланувчиларга компенсация тўловлари тўлайди, шунингдек регресс талабларни амалга оширади;

•         суғурталовчилар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ кўрсатиб ўтилган сийловларни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифаларига берилган суғурта мукофотлари бўйича сийловларни компенсация қилади;

•         Жамғарманинг ўз ваколатларини амалга ошириши учун зарур бўлган ахборотларни махсус ваколатли давлат органи билан доимий равишда айирбошлайди;

•          суғурталовчилар билан мажбурий суғурта қилиш, қонун ҳужжатларида белгиланган суғурта сири тўғрисидаги талаблар та`минланиши тўғрисидаги ма`лумотларни айирбошлайди;

•         Жамғарма маблағлари тушуми ва сарфи бўйича йиллик ва чораклик прогнозларни шакллантиради;

•         транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга оид таклифларни ишлаб чиқади ва махсус ваколатли давлат органига кўриб чиқиши учун киритади;

•         мажбурий суғурта қилиш соҳасида халқаро алоқаларни амалга оширади, хорижий тажрибани ўрганади ва ундан фойдаланади.

•         Жамғарма ўз вазифалари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси полисини сотиб олиш билан Сиз транспорт воситаларидан фойдаланишда жабрланувчиларнинг ҳаёти, саломатлигига ва мол-мулкига этказилган зарарни қоплаш бўйича ўз фуқаролик жавобгарлигизни суғурталайсиз.

ЙТҲ содир бўлганда илтимоснома билан Тўловларни кафолатлаш жамғармасига тўғридан тўғри, аджастер билан шартнома тузган ҳолда, почта хизматини кўрсатувчи ташкилотлар ёки жамағарманинг веб сайтида (ткж.уз) электрон илтимосномани тўлдириш орқали қонун ҳужжатларига мувофиқ жабрланувчи ёки унинг меросхўрлари (агар жабрланувчининг аҳволи мустақил равишда мурожаат этиш имконини бермаса, қариндошлари ёки бошқа вакиллари) ёхуд ҳуқуқий ворислари тегишли  ҳужжатларнинг аслини ёки нусхаларини илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

Тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан илтимоснома мурожаат этган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида кўриб чиқиб қарор қабул қилинади ҳамда ўз навбатида жабрланувчига белгиланган тартибда ёзма равишда хабар берилади.

Суғурта мукофотини олиш ҳуқуқига эга суғурта қилдирувчиларга суғурта мукофоти тўлашда суғурта мукофоти суммасининг 50 фоизи миқдорида сийлов берилади.

Транспорт воситаси эгаси мажбурий суғурта полисига эга бўлганлиги ҳамда транспорт воситасини бошқариш вақтида жабрланувчиларга зарар етгани учун мажбурий суғурта шартномаси бўйича Cуғурта компанияси томонидан жавобгар шахснинг фуқаролик жавобгарлиги юзага келганлиги суд ёки бошқа ваколатли орган қарори билан қайд этилган тақдирада суғурта товони тўлаб берилади.

Биринчи навбатда мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта товони тўланади, етказилган зарарнинг мажбурий суғурта шартномаси бўйича қопланмаган қисми ихтиёрий суғурта шартномаси бўйича қопланади.

Агар мажбурий суғурта шартномаси амалда бўлган даврда суғурталовчи жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) суғурта товони тўласа, у ҳолда суғурта қилдирувчи суғурталовчидан суғурта товони тўланганлиги тўғрисидаги хабарнома олинган кундан эътиборан икки ҳафта муддатда тўланган суғурта товони суммасига ва мажбурий суғурта шартномаси амал қилишининг қолган муддатига мутаносиб равишда қўшимча суғурта мукофотини тўлаши лозим.

Аджастер суғурталовчининг (суғурта қилдирувчининг) топшириғи бўйича суғурта ҳодисаси оқибатида вужудга келган шикастланиш даражаси ва зарар миқдорини белгиловчи юридик ёки жисмоний шахс. Аджастер суғурта ҳодисасини рўй бериш сабабларини ўрганади ва таҳлил этади. Ушбу тахлил натижалари бўйича суғурта компаниясига эксперт хулосасини тузади. Аджастер хизмати кўрсатиш натижалари ҳисобот тарзида расмийлаштирилади.

Йўқ, бузмаяпти. Бунинг учун мажбурий суғурта шартномасини тузаётганда транспорт воситаларини бошқаришга қўйилган шахслар сони чекланмаслиги шартини танлаш лозим. Бунда суғурта полисида транспорт воситасидан уни бошқаришга қўйилган ҳайдовчилар кўрсатилмайди.

·  1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ёки партизанлари ёхуд уларга тенглаштирилган шахслар;

·  1941-1945 йиллардаги уруш даври меҳнат фронти фахрийлари;

·  концентрацион лагерларнинг собиқ ёш тутқунлари;

·  ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажаришда яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг ота-онасидан бири ёки бошқа турмуш қурмаган беваси;

·  хизматни Афғонистон Республикасида ва жанговор ҳаракатлар олиб борилган бошқа мамлакатларда вақтинча бўлган қўшинларнинг чекланган контингенти таркибида ўтаган ҳарбий хизматчилар ҳамда ўқув ва синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар;

·  Чернобил АEСдаги авария оқибатида жабрланганлар;

·  пенсионерлар;

ногиронлар.

Транспорт воситаси ҳайдовчиси бирор-бир эҳтиёж билан магазинга, бозорга, ресторанга кириш учун транспорт воситасини қолдириб кетиши натижасида транспорт воситасига зарар етганда ёки йўлда бошқариб кетаётганда зарар етказган транспорт воситаси ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетганда айбдор шахснинг аниқлаш имкони бўлмаса ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ва барча чора-тадбирлар олиб борилади ва айбдор шахсни қонунда белгиланган ҳолда аниқлашнинг имкони бўлмаса ЙҲХБ ходимларининг қарори асосида жабрланувчига зарар етказган шахс номаълум деб топилади.

Ўз мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида транспорт воситаси эгаси бир неча жавобгарликни мажбурий суғурта қилиш полисини ва/ёки фуқаролик жавобгарликни ихтиёрий суғурта қилиш полисини сотиб олиш мумкин. Йўл транспорт ҳодисасида этказилган зарар миқдоридан келиб чиқиб суғурта товони битта, бир нечта ёки барча суғурта полислар бўйича тўланиши мумкин. Бунда тўлов аввал мажбурий суғурта бўйича ва кейин ихтиёрий суғурта бўйича амалга оширилади.

Транспорт воситаси эгаси йўл транспорт ҳодисасида жабрланган ёки айбдор шахс бўлишига қараб ўз мулкий манфаатларини бир неча турдаги суғурта полиси билан ҳимоя қилиш мумкин:

1. Йўл транспорт ҳодисасида жабрланган шахс сифатида:

- Ихтиёрий суғурта шарномаси ўзининг хаёти, соғлиғи ва/ёки мол мулкига этказилган зарарни суғурталаш (бахтсиз ходисадан тиббий суғурталаш, мол-мулкига этказилган зарарни бахтсиз ходисадан суғурталаш).

2. Йўл транспорт ҳодисасида айбдор шахс сифатида:

- Ихтиёрий суғурта шарномаси (Автофуқаролик жавобгарлигини суғурталаш, бошқа шахснинг хаёти, соғлиғига ва/ёки мол-мулкига этказилган зарарни суғурталаш).

- Мажбурий суғурта шартномаси. (Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш).

Жамғарманинг расмий веб сайти (www.tkj.uz) да янги интерактив хизматлар жорий этилган. Ушбу интерактив хизматлардан бири транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси бўйича йўл-транспорт ҳодисасида айбдор шахснинг қайси суғурта компаниясида суғурталанганлиги тўғрисида маълумотни онлайн усулда олишдир. Бундан ташқари жавобгар шахснинг фуқаролик жавобгарлиги суғурталанган суғурталанмаганлиги ЙҲХБ ёки суд қарорида қайд этилган ва суғурталанган бўлса иш хужжатлари тўпламида мавжуд бўлиши лозим.

Суғурта тўлови жавобгарликни суғурталаган суғурта компанияси томонидан суғурта полисига мувофиқ амалга оширилади, компенсация тўлови Жамғарма томонидан амалга оширилади ва амалга оширган тўловни жавобгар шахсдар регресс тартибида ундириб олади (суғурта компанияси фақат айрим белгиланган холлардагина регресс хуқуқини амалга оширади). Айнан жабрланувчининг жавобгарлиги суғурта қилинган қилинмаганлиги ахамиятсиз.

Мазкур суғурта турида “Суғурта ҳодисаси бўлиб, транспорт воситасидан фойдаланишда жабрланувчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилганлиги учун транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини  юзага келиши бўлиб, бу суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш мажбуриятини келтириб чиқаради.

Қонуннинг 5-моддасида “Транспорт воситасидан фойдаланишда транспорт воситалари эгаларининг жабрланувчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ юзага келиши билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатлари мажбурий суғурта объектидир” деб белгиланган.

Мазкур суғурта турида фақат транспорт воситасидан фойдаланиш натижасида жабрланувчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етиши назарда тутилган. Юқоридаги ҳолатда эса фуқаролар бевосита суғуртанинг бошқа турлари орқали ихтиёрий равишда суғурта қилинган ҳолларда етказилган зарар бўйича суғурта қопламасини олиш имкониятига эга бўладилар.

Жабрланувчи компенсация тўловини амалга ошириш тўғрисидаги илтимоснома билан йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган кундан бошлаб, яъни жабрланувчининг хаёти, соғлига ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилган кундан эътиборан уч йил ичида мурожаат этишга хақли.