Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарори билан электр энергияси, табиий газни, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича регламент тасдиқланган.
Ушбу регламентга мувофиқ жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари тегишлича ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, газ таъминоти ташкилотлари, сув таъминоти ёки ҳудудий иссиқлик таъминоти корхоналари маблағлари ҳисобидан қопланади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-5-моддасига кўра давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон Қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан, Сўровнома тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб, табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ишларини амалга оширади.
а) аҳоли учун:
- истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига газлаштириш тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда ариза, хонадон кадастр ҳужжати нусхаси, паспорт нусхаси ва ўзини ўзи бошқариш органининг яшовчилар сонини тасдиқлайдиган маълумотномаси илова қилинган ҳолда тақдим этади;
- берилган ариза уч иш куни мобайнида газ таъминоти корхонасининг мутахассислари томонидан жойига чиқиб газ таъминотининг техник имконияти жиҳатидан ўрганилади. Ўрганиш якунлари бўйича газ таъминоти ташкилоти томонидан истеъмолчи ҳисобига индивидуал газ баллонлари, газдан фойдаланувчи ускуна (тури ва миқдори) ва шамоллатиш учун туйнукларнинг жойлашувини ўз ичига олган газлаштириш эскизи ишлаб чиқилади;
б) ижтимоий соҳа объектлари учун:
- истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига газлаштириш тўғрисидаги аризани ёзма ёки электрон шаклда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, газдан фойдаланувчи ускуналар сони ва уларнинг жойлашув режаси нусхаларини илова қилган ҳолда тақдим этади, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно;
- берилган ариза уч иш куни мобайнида газ таъминоти ташкилоти мутахассислари томонидан жойига чиқиб газ таъминотининг техник имконияти жиҳатидан ўрганилади. Ўрганиш якунлари бўйича истеъмолчи ҳисобига ички газ қувурига, газдан фойдаланувчи ускуналарга (тури ва миқдори), индивидуал, гуруҳли газ баллонлари, резервуар сиғимлар ва суюлтирилган углеводород гази истеъмоли ҳисобини юритиш асбобининг жойлашувига қўйиладиган талабларни ўз ичига олган газлаштириш лойиҳаси ишлаб чиқилади (давоми ВМнинг 2018 йил 10 августдаги 646-сон қарори1-илова, 5-боб).
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий регламентларга асосан, Ҳисобга олиш ускунаси талабгорнинг айбисиз вақтинчалик бузилганда ёки қиёслашдан ўтказиш учун ечиб олинганда, етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб ҳисобга олиш бузилишига ёки қиёслашдан ўтказишга қадар бўлган олдинги уч ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарф бўйича аниқланади. Ҳисоб-китобнинг бундай тартиби бир ойдан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сонли қарорининг 3-иловасига кўра, ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги:
жисмоний шахслар учун — 8 йил;
юридик шахслар учун — 4 йилни ташкил этади.
Таъминотчи корхона ҳисобга олиш ускунасини даврий текширувдан ўтказишнинг амал қилиш муддати тугашидан 30 кун олдин талабгорни ҳисобга олиш ускунасини даврий текширувдан ўтказиш зарурлиги ҳақида ёзма равишда огоҳлантиради.
Талабгорлар давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Давлат хизматини кўрсатганлик учун:
жисмоний шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи;
юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Бунда ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича бир вақтда мурожаат қилинганда йиғим суммаси бир марта ундирилади.
Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг иккинчи-учинчи хатбошиларида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий регламентларга асосан, Ҳисобга олиш ускунаси қабул қилиб олинганидан сўнг 3 иш куни ичида метрология хизмати томонидан қиёслашдан ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
31 августдаги 555-сон Қарорига асосан электр тармоқлари уланиш учун биринчи навбатда Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали техник шарт олиш бўйича мурожаат йўлланиши зарур.
Бунинг учун “Коммунал хизматлар” хизматидан фойдаланиб, кўрсатилган коммунал хизматлар учун тўловлар баланси билан танишиш мумкин. Бошқа уй-жойнинг коммунал хизматлар учун ҳисоблари ҳолатини кўриш учун шахсий кабинетдаги «Кўчмас мулк» бўлимида кадастр рақамини киритиб, «Коммунал хизматлар»дан фойдаланганда «Бошқа уйни танлаш» опцияси белгиланади. Шунингдек, онлайн тўлов тизимлари орқали ҳам тўлаш имконияти мавжуд, бунинг учун тегишли коммунал хизмат қаторидаги «Тўлаш» тугмаси босилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон Қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан, Сўровнома тушган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ишларини амалга оширади.
- Расмий тушунтиришлар
- Таълим
- Лицензиялаш
- Соғлиқ ва ижтимоий ҳимоя
- Тадбиркорлик
- Экология
- Адлия
- УЖКХ
- Кадастр
- Солиқ
- Фуқаролик
- Маълумотномалар
- Маданият ва спорт
- Божхона
- Ахборот ва алоқа
- Транспорт
- Суғурта
- Ижтимоий масалалар ва Тиббий-ижтимоий хизматлар (пункт)
- Ёшлар
- Субсидия
- ФҲДЁ
- my.soliq.uz
- eco-service.uz
- e-visa.gov.uz
- license.gov.uz
- vacancy.argos.uz
- Коррупцияга қарши кураш
- Ўзбекистон ва хориждаги таълим грантлари
- Электрон иштирок
- UZIMEI
- Электрон харид
- Оналар учун имтиёзлар
- Синов тартибидаги хизматлар
- Эълонлар тахтаси
- MyID