Кўп бериладиган саволлар

Кадастр

Йўқолган кадастр паспорти қайта тиклаш учун ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Ариза берувчилар ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи номидан, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида орқали мурожаат этган тақдирда эса, белгиланган шаклдаги сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.

Сўровномага кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.

Қуйидагилар кадастр паспорти беришни рад этиш учун асос бўлади:

сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;

кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;

ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган манзилда бўлмаган тақдирда;

ваколатли орган томонидан кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги «Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш» тўғрисидаги 535-сон қарори.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги «Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисидаги» 200-сонли қарор билан тасдиқланган «Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг» маъмурий регламентига мувофиқ бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни тегишли рухсатномасиз амалга ошириш тақиқланади.

Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари асосида амалга оширилади.

Ваколатли орган – Давлат кадастрлар палатасининг ҳудудий бошқармалари хисобланади.

Рўйхатдан ўтказувчи кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ҳужжатлар келиб тушган кундан эътиборан икки иш куни давомида давлат рўйхатидан ўтказади.

Аризага кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар илова қилинади.

Кўчмас мулк объектларининг кадастр паспортини шакллантириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш хизматларини кўрсатиш учун белгиланган давлат божлари миқдори Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори билан тартибга солинган.

Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори асосида амалга оширилади.

Ариза берувчилар бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Ўзи келиб мурожаат этганда ДХМ ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этганда эса ариза берувчи мустақил равишда сўровномани тўлдиради.

Сўровномага бино ва иншоот фасадининг электрон кўринишдаги эскиз лойиҳаси илова қилинади.

Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун БҲМнинг 30% миқдорида, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда йиғим суммасининг 90% ундирилади.

Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши ва давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. 

Хизмат кўрсатиш муддати 5 иш куни.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги «Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш» тўғрисидаги 200-сонли қарор билан тасдиқланган «Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг» маъмурий регламентига мувофиқ Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарорига биноан, қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда илова қилади ёки маълумотларни тақдим этади:

а) жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;

б) оила аъзоларининг (жисмоний шахснинг) шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва никоҳ ҳамда вояга етган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) ва (ёки) фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар бор бўлган тақдирда) нусхалари;

д) белгиланган тартибда никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб тан олинганлиги тўғрисида суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолатда) ёки оилавий ҳолати тўғрисида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолатда);

е) доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);

ф) доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);

г) ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси).

Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Бунда субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчидан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали олиш мумкин бўлган ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилиш ман этилади.

Бўлади. Бунда кадастр паспортини шакллантириш учун аризани ДХМ ёки ЯИДХП орқали беришингиз мумкин.

Ижара тўғрисидаги Қонуннинг 8-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонунларида ва ижара шартномасида ўзга шартлар кўзда тутилмаган бўлса, ижарачи ижарага олинган мол-мулкни, ер ва бошқа табиий ресурслардан ташқари, ижарага берувчининг рухсати билан иккиламчи ижарага топширишга ҳақлидир.

Бунда ижарага олувчи шартномага мувофиқ ижарага берувчи олдида жавобгар бўлиб қолаверади.

Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун тўловларни тўлашда ногирон ёки нафақахўрларга имтиёзлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги «Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш» тўғрисидаги 535-сон қарори билан тартибга солинади.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ёки Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади).

Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 14 сентябрдаги Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар-Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисидаги ЎРҚ-296-сон Қонуни билан тасдиқланган Рўйхатнинг 5-бандига асосан шарт эмас.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига кўра жисмоний шахсларнинг умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган турар-жой кўчмас мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари ундирилиши белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537 сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 38 бандининг К қисмида кўрсатилган оилаларнинг ўртача ойлик даромади: қишлоқ жойларда — МҲТEКМнинг 3,0 бараваридан кам ва 6,9 бараваридан юқори; шаҳарларда — МҲТEКМнинг 3,0 бараваридан кам ва 8,0 бараваридан юқори; Тошкент шаҳрида — МҲТEКМнинг 3,0 баравардан кам ва 9,2 бараваридан юқори бўлмаслиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 апрелдаги «Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-5984-сон Фармонига асосан бу қоида олиб ташланган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги» Йўриқноманинг (04.01.2019 йил, рўйхат рақами 3113) 4-бандида нотариус нотариал ҳаракат амалга оширишни сўраб мурожаат этган жисмоний шахснинг муомала лаёқатини у билан шахсий мулоқот давомида аниқлайди.

Шунингдек, нотариусга мурожаат этган шахснинг руҳий ҳолати бузилганлиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз хатти-ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайди ёки шу ҳаракатларни бошқара олмайди деб ёхуд спиртли ичимликларни ёки гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни истеъмол қилиши оқибатида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяди деб ҳисоблаш учун асоси бўлсада (шубҳа туғдирсада), аммо шу фуқаронинг муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланганлиги тўғрисида маълумотлар бўлмаса, у нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктиради ва суднинг шу шахсни муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топганлиги тўғрисидаги қарори мавжуд ёки мавжуд эмаслигини тизим орқали текширади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2023 йилдаги 424-сон қарори.

Қарорга мувофиқ, кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш учун тўлов миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари этиб белгиланди.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2023 йилдаги 424-сон қарори.

Қарорга мувофиқ, кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш учун тўлов миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари этиб белгиланди.

Ер участкасини хусусийлаштириш тўғрисидаги аризага қуйидагиларнинг сканер қилинган нусхаси илова қилиниши керак:

белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (ариза берувчининг вакили мурожаат қилган ҳолларда);

юридик шахс тегишли бошқарув органининг ер участкасини хусусийлаштириш тўғрисидаги қарори (ариза берувчи — юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ зарур бўлса).

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарори.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2023 йилдаги 424-сон қарори.

Қарорга мувофиқ, жисмоний шахсларнинг умумий майдони 100 квадрат метрдан 300 квадрат метргача бўлган тураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар олиш учун тўлов миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,0 баравари этиб белгиланди.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2023 йилдаги 424-сон қарори.

Қарорга мувофиқ, Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 300 квадрат метрдан ортиқ бўлган тураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар олиш учун тўлов миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари этиб белгиланди.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2023 йилдаги 424-сон қарори.

Қарорга мувофиқ, ипотекани, шунингдек, ижара ҳуқуқини (ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи бундан мустасно), ер участкаси бўйича сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда гаров хатини расмийлаштириш учун тўлов миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари этиб белгиланди.

Давлат хизматини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат химатлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва davreestr.uz веб-сайтидан

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлат талаб этилади:

қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат қилишга пудрат ташкилотининг қурилиш лабораторияси мавжудлигини тасдиқловчи ёки шартнома асосида лаборатория жалб этилганлиги тўғрисидаги ҳужжат;

буюртмачининг техник назорати, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати ва пудрат ташкилотининг ички назорати тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ ёки шартнома нусхалари;

буюртмачининг техник назорати, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати ва пудрат ташкилотининг ички назорат мутахассисларининг сертификатлари;

қурилишни ташкил этиш ва ишларни бажаришнинг тасдиқланган лойиҳалари.

Сўровномада қурилиш иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар, лойиҳа ҳужжатлари келишилганлиги тўғрисидаги хулоса ва ижобий йиғма экспертиза хулосасининг (санаси ва рақами) маълумотлари мажбурий кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.04.2022 йилдаги 200-сон қарорига асосан бино ва иншоотнинг, якка тартибдаги уй-жойнинг ташқи кўринишини ўзгартириш бўйича агар бино ва иншоот, якка тартибдаги уй-жой магистрал кўчалар, халқаро, давлат аҳамиятига эга бўлган автомобил йўллари бўйлаб жойлашган ҳолларда фасад майдонининг 25 фоизидан ортиқ қисмидан қатъи назар келишиш талаб этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.04.2022 йилдаги 200-сон қарорига асосан бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳаси тегишли лицензияси бўлган лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилади.

Якка тартибдаги уй-жойлар, туманларнинг маъмурий маркази бўлмаган шаҳарчаларда, қишлоқ аҳоли пунктлари (қишлоқ ва овуллар)да ҳамда аҳоли пунктлари ташқарисида жойлашган бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартириш учун келишиш талаб этилмайди.

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш;

муниципал, идоравий уй-жой фонди ёки аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондида жойлашган хизмат турар жойларини фойдаланишга бериш;

давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан улар тасарруфида бўлган уй-жойларнинг ҳудудлар кесимидаги реестрини шакллантириб, ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштириш тартибини белгилайди.

     “Давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш тўғрисида”ги  Низом алоҳида қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинган давлат органларининг давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этишига нисбатан татбиқ этилмайди.

Айрим сурункали касалликларнинг оғир турлари билан касалланган фуқаролар — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ бошқалар билан бир хонада яшаши мумкин бўлмаган касалликларга чалинган шахслар;

аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ихтиёрида бўлган, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан барпо этилган, шунингдек, хусусий, муниципал ва идоравий уй-жой фондидан олиб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига берилган, фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган, кам таъминланган тоифалари учун хусусийлаштириш ҳуқуқисиз ижара шартлари асосида фойдаланишга бериш учун мўлжалланган уй-жой фонди;

давлат уй-жой фонди — ташкилотларнинг тўлиқ хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувидаги муниципал, идоравий ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондларидан иборат уй-жой фонди;

давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш — фуқароларга уларнинг ихтиёрига кўра давлат уй-жой фондининг улар эгаллаб турган ёки янги қурилган квартираларини, уйлари (уйларининг бир қисми)ни сотиш, шу жумладан, имтиёзли асосда сотиш ёки бепул мулк қилиб бериш;

идоравий уй-жой фонди — давлат ташкилотларининг тўла хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувида бўлган уй-жой фонди;

муниципал уй-жой фонди — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ихтиёрида бўлган, маҳаллий бюджетга тушган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган асослар бўйича бошқа тушумлар ҳисобидан барпо этилган уй-жой фонди;

турар жой — фуқароларнинг доимий яшашига мўлжалланган, белгиланган санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган, белгиланган тартибда махсус уйлар (ётоқхоналар, вақтинчалик уй-жой фонди уйлари, ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат-уйлар, шунингдек, болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлар) сифатида фойдаланишга мўлжалланган жойлар;

хизмат турар жойлари — хусусий, муниципал, идоравий уй-жой фонди ёки аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондида жойлашган, ўз меҳнат муносабатлари хусусиятига кўра иш жойига бевосита яқин ерда яшаши керак бўлган фуқаролар кўчиб киришига мўлжалланган турар жойлар;

аукцион — «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали жисмоний ва юридик шахсларга аукцион объектини сотиш бўйича онлайн ўтказиладиган савдо шакли.

Давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш бўйича давлат хизматлари Давлат хизматлари маркази ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.

Муниципал, идоравий ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги турар жойлар фуқароларга уй-жой майдони ижтимоий нормасига мувофиқ берилади.

Уй-жой майдони ижтимоий нормаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бир киши ҳисобига 16 квадрат метрдан кам бўлмаган умумий майдон ҳажмида, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун эса 23 квадрат метрдан кам бўлмаган ҳажмда белгиланади.

Эр-хотиндан ташқари турли жинсга мансуб шахсларни бир хонага ёки бир хонали квартирага жойлаштирилишига йўл қўймаслик мақсадида муниципал, идоравий ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан уй-жой майдони ижтимоий нормасидан ортиқча турар жой берилиши мумкин.

“Давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш тўғрисида”ги  Низомнинг 8-банди «в» кичик бандида назарда тутилган айрим сурункали касалликларнинг оғир турлари билан касалланган фуқароларга, шунингдек, бажараётган иш шароитлари ва хусусиятига кўра қўшимча майдон зарур бўлган фуқароларга бундай майдон миқдори кўпайтирилиши мумкин.

Тарафлар имзолаган ёзма шаклдаги битта ҳужжат тарзида тузилади.