Кўп бериладиган саволлар
Субсидия
Ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЙИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Зарур ҳолларда айрим тоифадаги шахслар (Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва бошқа ҳарбий тузилмаларнинг ходимлари (ҳарбий хизматчиларидан ташқари) ва давлат ҳисобидан уй-жойлар билан таъминланмаган нафақадаги ҳарбий хизматчилар томонидан ойлик даромадлари тўғрисидаги маълумотнома Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига тақдим этилади.
Меҳнат мигрантлари номидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тўғрисидаги аризани унинг оила аъзолари нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома асосида бериши мумкин.
Давлат хизматлари маркази ва ЙИДХП орқали кўрсатиладиган хизматлар ва марказ томонидан тегишли ташкилотларга сўров юбориш орқали маълумотларга аниқлик киритиш тўловларсиз (бепул) амалга оширилади.
Ариза берувчи томонидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун ариза йил давомида топширилиши мумкин.
Ариза берувчи туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ёки ЙИДХП орқали анкета-аризада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун жавоб беради.
ЙИДХП орқали мурожаат этилган тақдирда, ариза берувчи анкета-аризага асосан зарур бўлган маълумотларни ўзи киритади.
Субсидия қуйидагича ажратилади:
а) квартираларни сотиб олиш учун:
бошланғич бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун бошланғич бадал субсидиясининг ҳар йил учун қатъий белгиланган миқдорида ва биринчи беш йил давомида ипотека кредити бўйича фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади;
б) якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратилган ипотека кредитларининг биринчи беш йил давомида фоизларини қоплаш учун — Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сон қарорига кўра, қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия тўланиши рад этилиши мумкин:
а) ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
б) тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
в) тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки сохта маълумотлар мавжуд бўлганда;
г) ариза ва тегишли ҳужжатлар қабул қилишнинг охирги санаси тугагандан кейин тақдим этилганда;
д) масъул ташкилотлар хулосаларига асосан жами 30 дан паст балл тўплаганда;
э) илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидиялар олган оила аъзолари (эри, хотини) такрорий мурожаат этганда;
ж) жорий йил учун ажратиладиган субсидиялар сони тугаганда;
з) иштирок этувчи банк томонидан ариза берувчи фуқаро (биргаликда қарз олувчи) ажратиладиган ипотека кредити бўйича тўловга лаёқациз деб топилганда;
и) ариза берувчида кредит ташкилотларидан олдинги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлганда;
к) оилаларнинг ўртача ойлик даромади:
қишлоқ жойларда — МҲТEКМнинг 3,0 бараваридан кам ва 6,9 бараваридан юқори;
шаҳарларда — МҲТEКМнинг 3,0 бараваридан кам ва 8,0 бараваридан юқори;
Тошкент шаҳрида — МҲТEКМнинг 3,0 баравардан кам ва 9,2 бараваридан юқори бўлганда.
1-савол. Ассалому алайкум, мен ипотека кредити олиш учун ариза бергандим. Менинг аризамга етарлича балл тўплай олмаганлигим учун рад жавоби келди. Менга қайси ҳолларда ариза берувчига субсидия тўланиши рад этилиши мумкинлигини тушунтириб беринг.
Жавоб: Ассалому алайкум, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сон қарорига кўра, қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия тўланиши рад этилиши мумкин:
а) ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
б) тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
в) тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки сохта маълумотлар мавжуд бўлганда;
г) ариза ва тегишли ҳужжатлар қабул қилишнинг охирги санаси тугагандан кейин тақдим этилганда;
д) масъул ташкилотлар хулосаларига асосан жами 30 дан паст балл тўплаганда;
э) илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидиялар олган оила аъзолари (эри, хотини) такрорий мурожаат этганда;
ж) жорий йил учун ажратиладиган субсидиялар сони тугаганда;
з) иштирок этувчи банк томонидан ариза берувчи фуқаро (биргаликда қарз олувчи) ажратиладиган ипотека кредити бўйича тўловга лаёқациз деб топилганда;
и) ариза берувчида кредит ташкилотларидан олдинги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлганда;
к) оилаларнинг ўртача ойлик даромади:
қишлоқ жойларда — МҲТEКМнинг 3,0 бараваридан кам ва 6,9 бараваридан юқори;
шаҳарларда — МҲТEКМнинг 3,0 бараваридан кам ва 8,0 бараваридан юқори;
Тошкент шаҳрида — МҲТEКМнинг 3,0 баравардан кам ва 9,2 бараваридан юқори бўлганда.
Масъул ташкилотлар етти иш кунида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тақдим этилган ҳужжатлар асосида ташкилотларда мавжуд маълумотлар базаси билан солиштирган ҳолда ўрганиб чиқади ва ЯИДХПда онлайн электрон шаклда қуйидаги маълумотларни:
тиббиёт бирлашмаси — ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахслар, биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг, ёлғиз ўзи оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган аёлларнинг мавжудлигини;
давлат солиқ инспекцияси — солиқ тўловчининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) бўйича ариза берувчи ва оила аъзоси сифатида келтирилган шахсларнинг (аризада «Labor — migration» дастурида рўйхатдан ўтганлиги кўрсатилган ариза берувчи бундан мустасно) даромадларини аниқлайди.
Бунда давлат солиқ инспекциясидан ариза берувчи ва оила аъзоларининг даромадлари бўйича балл берилмаган тақдирда, ариза бошқа масъул ташкилотлар томонидан кўриб чиқилмайди ва автомат равишда субсидия ажратишни рад этиш бўйича комиссия котибига юборилади;
туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари — ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган, уй-жой шароитини яхшилашган муҳтож оналар тоифасига мансублигини;
туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлими — ариза берувчининг олис ва чекка ҳудудларда жойлашган буджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими эканлигини тасдиқлайди.
Ваколатли органлар томонидан 7 иш кунида талабгорларга белгиланган меъёрлар ўрганилади ҳамда бал берилади.
Комиссия раиси томонидан танлов натижалари юзасидан субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган қарор қабул қилади ва Давлат хизматлари маркази орқали электрон тарзда ариза берувчига 12 иш кунида юборади.
Асос:. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.04.2023 йилдаги ПФ-51-сон Фармони.
Фармонга мувофиқ, 2023 йил 1 майдан бошлаб уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун олинадиган ипотека кредитлари бўйича берилган субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 4 ой этиб белгиланди.
Асос:. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.04.2023 йилдаги ПФ-51-сон Фармони.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.04.2023 йилдаги ПФ-51-сон Фармонига мувофиқ, 2023 йил 1 майдан бошлаб банкларга расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ипотека кредитини ажратишда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашнинг муқобил усулларидан фойдаланишга, шу жумладан қарз олувчиларнинг банк картаси айланмаси, ижара, коммунал ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларини инобатга олувчи скоринг тизимини жорий қилишга рухсат этилиши белгиланди.
Ушбу Низомга мувофиқ тақдим этиладиган субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 (бир) марта берилади. Субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома у берилган вақтдан бошлаб 12 ой давомида амал қилади.
Бунда талабгор фойдаланмаган квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани ўз хоҳишига кўра комиссияга ёзма ариза билан мурожаат этиб рад этиши мумкин.
Комиссия талабгорнинг рад этиш тўғрисидаги аризасига асосан квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда дастурий таъминот тизимига тегишли тузатишлар киритади (субсидия олиш тўғрисидаги топширилган ариза бекор қилиниши бўйича масъул ташкилотларга хабар беради). Бунда хабарнома бекор қилинган тақдирда, ушбу ҳудуд учун белгиланган субсидиялар ажратишнинг параметрларида рад этилган субсидиялар сони қайта инобатга олинади.
Квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаси ёки аризаси рад этилган талабгор ёки ариза берувчи ушбу Низомда белгиланган умумий тартибда бир йилда қайта (икки марта) мурожаат қилишга ҳақли.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ариза берувчининг аризаси у рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги туман ёки шаҳар комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва субсидия фуқароларга рўйхатга олинган доимий яшаш жойи бўлган ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) доирасида ажратилади. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларига ажратилган субсидиялар ушбу ҳудуддаги аҳоли томонидан белгиланган тақсимот доирасида туман ва/ёки шаҳардан олиши мумкин, агарда қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса.
Квартираларни сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини биринчи 5 йил давомида қоплаш мақсадида Давлат буджетидан ажратиладиган субсидия миқдори қуйидаги тартибда ҳисобланади:
ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси қуйидаги формула билан аниқланади:
СМ = КС * (АФ — БФ)
бунда:
СМ — ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси;
КС — ипотека кредити бўйича асосий қарзнинг қолдиқ суммаси;
АФ — ипотека кредити шартномасида тижорат банки ҳамда ариза берувчи келишувига асосан белгиланган фоиз ставкаси;
БФ — 10 фоизлик пункт.
Бунда якка тартибдаги уй-жойни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича субсидия ушбу якка тартибдаги уй-жойлар қуриб битказилгандан ва/ёки реконструкция қилингандан сўнг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.
Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш рад этилади:
а) тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
б) тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;
г) илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидия олган (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) оила аъзолари (эри, хотини) такрорий мурожаат этганда;
д) жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда;
э) ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан кам ва 8,0 бараваридан юқори;
Тошкент шаҳрида — МҲТEКМнинг 2,7 баравардан кам ва 9,2 бараваридан юқори бўлганда.
Ушбу Низомга мувофиқ ажратиладиган субсидия бир оилага (эри ёки хотинига) фақат 1 (бир) марта берилади. Квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишга бериладиган ипотека кредити бўйича субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарнома берилган вақтидан бошлаб 12 ой давомида амал қилади.
Ушбу Низомга мувофиқ ажратиладиган субсидия айрим тоифадаги шахслар (Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва бошқа ҳарбий тузилмаларнинг ходимлари (ҳарбий хизматчиларидан ташқари)) ва давлат ҳисобидан уй-жойлар билан таъминланмаган нафақадаги ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзоларига (эр ёки хотини) нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537 сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 38 бандининг К қисмида кўрсатилган оилаларнинг ўртача ойлик даромади: қишлоқ жойларда — МҲТЭКМнинг 3,0 бараваридан кам ва 6,9 бараваридан юқори; шаҳарларда — МҲТЭКМнинг 3,0 бараваридан кам ва 8,0 бараваридан юқори; Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМнинг 3,0 баравардан кам ва 9,2 бараваридан юқори бўлмаслиги белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарорига биноан, қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда илова қилади ёки маълумотларни тақдим этади:
а) жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;
б) оила аъзоларининг (жисмоний шахснинг) шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва никоҳ ҳамда вояга етган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) ва (ёки) фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар бор бўлган тақдирда) нусхалари;
д) белгиланган тартибда никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб тан олинганлиги тўғрисида суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолатда) ёки оилавий ҳолати тўғрисида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолатда);
е) доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);
ф) доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);
г) ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси).
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Бунда субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчидан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали олиш мумкин бўлган ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилиш ман этилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йилнинг 25-март кунидаги “Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 182-сон қарорининг 38-бандига асосан қуйидаги ҳолларда рад қилинади:
а) юқоридаги Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим етилмаганда;
б) тақдим етилган ҳужжатлардаги маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
в) тақдим етилган ҳужжатларда нотўғри ёки сохта маълумотлар мавжуд бўлганда;
г) ариза ва тегишли ҳужжатлар қабул қилишнинг охирги санаси тугагандан кейин тақдим етилганда;
д) масъул ташкилотлар хулосаларига асосан жами 30 дан паст балл тўплаганда;
е) илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидиялар олган оила аъзолари (ери, хотини) такрорий мурожаат етганда;
ж) жорий йил учун ажратиладиган субсидиялар сони тугаганда;
з) иштирок етувчи банк томонидан ариза берувчи фуқаро (биргаликда қарз олувчи) ажратиладиган ипотека кредити бўйича тўловга лаёқатсиз деб топилганда;
и) ариза берувчида кредит ташкилотларидан олдинги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлганда;
к) оилаларнинг ўртача ойлик даромади:
қишлоқ жойларда — МҲТЕКМнинг 3,0 бараваридан кам ва 6,9 бараваридан юқори;
шаҳарларда — МҲТЕКМнинг 3,0 бараваридан кам ва 8,0 бараваридан юқори;
Тошкент шаҳрида — МҲТЕКМнинг 3,0 баравардан кам ва 9,2 бараваридан юқори бўлганда.
Асос:. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.04.2023 йилдаги ПФ-51-сон Фармони.
Фармонга мувофиқ, 2023 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2023 йил 1 майдан 2023 йил 1 декабрга қадар қабул қилинади.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.04.2023 йилдаги ПФ-51-сон Фармони.
Фармонга мувофиқ, 2023 йил 1 майдан бошлаб профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталарига имтиёзли шартларда субсидия хабарномаларини бериш тартиби жорий этилади.
Асос:. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.04.2023 йилдаги ПФ-51-сон Фармони.
Фармонга мувофиқ, 2023 йил 1 майдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлигига «Халқпарвар» комиссияларининг ахборотига асосан хато ажратилган деб топилган субсидия хабарномаларини дастурий таъминотдан тўғридан тўғри бекор қилиш ва тўловларни тўхтатиш ҳуқуқи берилади.
Асос:. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.04.2023 йилдаги ПФ-51-сон Фармони.
Фармонга мувофиқ, 2023 йил учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори 2022 йилда белгиланган миқдорда сақлаб қолинади. Мазкур Фармон қабул қилингунига қадар субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномага эга бўлган шахсларга субсидиялар 2022 йилда амалда бўлган шартлар ва миқдорларда ажратилади.
• Субсидия давлат-хусусий шериклик шартлари асосида фаолият юритадиган маданият ва санъат нодавлат муассасаларига (театр, цирк, ҳайвонот боғлари, маданият саройлари, концерт заллари, маданият марказларига) берилади.
Субсидия мақсади: маданий хизматлар бўйича харажатларни бир қисмини қоплаш учун берилади.
Субсидияни олиш тартиби билан батафсил танишиш учун қуйидаги ҳавола орқали танишинг.
Норматив ҳужжатлар
• Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 570-сон қарори билан тасдиқланган Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик шартлари асосида фаолият юритадиган маданият ва санъат нодавлат муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом
Субсидия қуйидаги шартларнинг барчаси бўлган корхоналарга берилади:
– Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган;
– янги меҳмонхона ва туризм инфратузилмаси объектлари 2019 йил 5 январдан бошлаб 2023 йил 31 декабрга қадар фойдаланишга топширган;
– таниқли ва нуфузли меҳмонхона брендларидан фойдаланиш бўйича франчайзингтўғрисида шартнома тузилган;
– меҳмонхона 3 юлдузли ва 50 та хонадан кам бўлмаслиги ёки 4 юлдузли ва 100 та хонадан кам бўлмаслиги;
– солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи бўлмаган;
– банкротлик ва тугатиш жараёнида бўлмаган.
Субсидиялар мақсади: меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш.
Субсидия миқдори:
• 3 юлдузли меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 40 миллион сўм;
• 4 юлдузли меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 65 миллион сўм.
Мурожаат қилиш тартиби: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига ариза берилади, аризага 3 ёки 4 юлдузли меҳмонхона тоифаси кўрсатилган мувофиқлик сертификатининг нусхаси илова қилинади.
Аризани кўриб чиқиш муддати: 10 иш кунидан 21 иш кунигача.
Ташкилотларни қисман молиялаштириш тартиби:
миқдори:
• 3 юлдузли меҳмонхонага – ҳар бир меҳмонхонанинг битта хонаси учун йиллик 200 АҚШ доллари;
• 4 юлдузли меҳмонхонага – ҳар бир меҳмонхонанинг битта хонаси учун йиллик 400 АҚШ доллари;
Мурожаат қилиш тартиби: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига ариза берилади, аризага 3 ёки 4 юлдузли меҳмонхона тоифаси кўрсатилган мувофиқлик сертификати ва франчайзинг шартнома нусхаси илова қилинади.
Аризани кўриб чиқиш муддати: 10 иш кунидан 21 иш кунигача.
Норматив ҳужжатлар
• Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПҚ–4095-сон “Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 4-5-бандлари
• Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги 433-сон қарори билан тасдиқланган Инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби ҳақидаги низом
• Томорқа ери бўлган ишсиз, кам таъминланган ва камбағал оилаларга қуйидаги субсидиялар жорий этилган:
Субсидиялар мақсади ва миқдори:
• (БҲМнинг) 30 баравари миқдорида енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун;
• (БҲМнинг) 10 баравари миқдорида суғориш воситалари (насос агрегати) харид қилиш учун;
• (БҲМнинг) 3 баравари миқдорида уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун;
• (БҲМнинг) 10 баравари миқдорида қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиши учун.
Мурожаат қилиш тартиби: туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига ариза берилади, етказиб берувчи билан уч томонлама шартнома тузилади;
Аризани кўриб чиқиш муддати: 3 иш куни (қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритишда 9 иш куни).
Норматив ҳужжатлар
• Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПҚ–4716-сон “Томорқа ерэгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 2-банди
• Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом
• Сиз лазертаг, бассейн, квест-анимация ёки бошқа шаклдаги туристик кўнгилочар муассасаларни ташкил этиш харажатлари қопланишидан хабардормисиз?
• Компенсация олиш тартиби
Компенсация республика ҳудудларида туристик кўнгилочар муассасаларни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига берилади.
Компенсация қуйидаги туристик кўнгилочар муассасалар учун тўлаб берилади: лазертаг, бассейн, квест-анимация, роллер-дромлар (роллерда учувчилар учун турли хил қияликлар ва ҳар хил баландликдаги деворларга эга бўлган махсус жиҳозланган платформа), велодром (велосипедда машқ қилиш ва мусобақа уюштиришга мўлжалланган иншоот), мотокросс, картинг, спорт лабиринти, батут маркази, пейнтбол, кузатув минораси, джампинг, флайбординг, парашютдан сакраш, планетария, караоке заллари, мюзик-холл, рақс клуби ва бошқа инновацион туристик кўнгилочар масканлар.
• Компенсация олиш учун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига қуйидагилар илова қилинган ҳолда мурожаат қилиш лозим:
а) талабгорнинг тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
б) караоке заллари ва туристик кўнгилочар муассасаларнинг профессионал асбоб-ускуналар билан жиҳозланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
• Компенсация миқдори:
- ҳар бир лойиҳа учун 10 миллион сўм;
- компенсациянинг умумий миқдори 1 миллиард сўм.
• Аризани кўриб чиқиш ва компенсация ажратиш муддати – 5 иш куни.
• Компенсация беришни рад этиш асослари:
- талабгорнинг солиқ ва бошқа мажбурия тўловлардан қарздорлиги мавжудлиги;
- талабгорнинг қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида эканлиги;
- аризага ҳужжатлар тўлиқ илова қилинмаганлиги.
ДИҚҚАТ!!! Туристик кўнгилочар муассасаларни Тошкент шаҳрида ташкил этиш харажатлари қоплаб берилмайди.
Норматив ҳужжатлар
• Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларига грантлар бериш, компенсация ва молиявий ёрдам кўрсатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳамкорлари - нодавлат нотижорат ташкилотларини институционал қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги низом
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.10.2021 йилдаги 617-сон қарорига асосан ариза берувчининг мурожаатига асосан унинг номидан давлат хизматлари марказлари орқали ёки ЙИДХП орқали мурожаат қилишлиги мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.10.2021 йилдаги 617-сон қарорига асосан ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Эшлар ишлари агентлиги ҳисобланади.
Компьютер харид қилиш учун банклар томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан ошмаган миқдорда истеъмол кредити ажратилади ҳамда компьютернинг қиймати ажратилган кредит суммасидан ошганда, ортиқча қисми ариза берувчи томонидан тўланади
Сертификат ва маълумотнома олган ёшларга компьютер харидлари учун истеъмол кредитлари ажратадиган АТ «Халқ банки», АТ «Алоқабанк» ва «Микрокредитбанк» АТБ банклар томонидан ажратилади.
Ҳужжатлар “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4-бандига мувофиқ тўлиқ тақдим этилмагани ёки жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахс билан тузилган меҳнат шартномаси «ЯММТ» ИДАК да рўйхатдан ўтказилмаганлиги ҳамда унга камида уч ой мобайнида иш ҳақи тўланганлиги тўғрисидаги маълумот Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларида мавжудлиги эмаслиги аниқланса, маҳаллий меҳнат органи субсидия ажратишни рад этади ва мурожаатчига рад этишнинг сабаблари асосланган хабарномани юборади.
Иш берувчи маҳаллий меҳнат органининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги буйруғидан норози бўлса, юқори турувчи органга ёки суд органларига шикоят қилиши мумкин.
Маҳаллий меҳнат органининг субсидия ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан беш иш куни ичида иш берувчига жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ҳар бир шахсни ишга қабул қилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида бир марталик субсидия ҳисобварағига ўтказиб беради.
Ушбу Низомда ажратилиши белгиланган субсидияни олаётган иш берувчилар бир вақтнинг ўзида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар бандлигига кўмаклашишга қаратилган бошқа турдаги субсидияларни ҳам белгиланган тартибда олишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.04.2024 йилдаги ПФ-70-сон Фармонига мувофиқ, 2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.04.2024 йилдаги ПФ-70-сон Фармонига мувофиқ, субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.04.2024 йилдаги ПФ-70-сон Фармонига мувофиқ, камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.04.2024 йилдаги ПФ-70-сон Фармонига мувофиқ, 2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса — Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.04.2024 йилдаги ПФ-70-сон Фармонига мувофиқ, бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.04.2024 йилдаги ПФ-70-сон Фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 январдан бошлаб қурилиш ташкилотларига «яшил» уй-жой стандартлари талаблари асосида кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан бир фоиз бандга юқори ставкада кредитлар ажратилади.
- Кўп бериладиган саволлар
- Тадбиркорлик
- Тиббий хизматлар
- Репродуктив саломатлик
- Расмий тушунтириш
- Таълим
- Лицензиялаш
- Соғлиқ ва ижтимоий ҳимоя
- Экология
- Адлия
- УЖКХ
- Кадастр
- Солиқ
- Фуқаролик
- Маълумотномалар
- Маданият ва спорт
- Божхона
- Ахборот ва алоқа
- Меҳнат муносабатлари
- Транспорт
- Суғурта
- Ёшлар
- Ижтимоий масалалар ва Тиббий-ижтимоий хизматлар
- Субсидия
- ФҲДЁ
- my.soliq.uz
- eco-service.uz
- e-visa.gov.uz
- license.gov.uz
- vacancy.argos.uz
- Коррупцияга қарши кураш
- Ўзбекистон ва хориждаги таълим грантлари
- Электрон иштирок
- UZIMEI
- Электрон харид
- Оналар учун имтиёзлар
- Синов тартибидаги хизматлар
- Эълонлар тахтаси
- MyID