Кўп бериладиган саволлар
Таълим

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 августдаги "Олий таьлим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида талабаларнинг таълим кредитини олиш тартиби, асослари ва шартлари белгиланган. 

Таълим кредитлари тижорат банклари томонидан олий таълим ташкилотларининг кундузги таълим шаклида бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислигига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларга берилади.

Бунда, кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари таълим кредити шартномасида биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашишлари мумкин.

Олий таълим ташкилотида таҳсил олиш мақсадида табақалаштирилган тўлов-контрактни ва табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик бошқа тўловларни амалга ошириш учун таълим кредити ажратилишига йўл қўйилмайди.

Кредит олувчи таълим кредитини олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) таълим кредити олиш тўғрисидаги ариза;

б) талаба ва олий таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт) ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда). Шартнома (контракт)да ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;

д) банкнинг кредит сиёсати ва ички тартибига мувофиқ таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;

е) «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома («Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оилалар фарзандлари учун);

ф) банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар, шу жумладан, биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот ва ҳужжатлар.

Ногиронлиги бўлган шахслар таълим ташкилотларида таълим олиш, ўз қобилиятини ривожлантириш учун бутун умри давомида таълим олиш ҳамда жамият ва давлат ҳаётида иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг инклюзив таълимини ривожлантириш, таълим олиш ва касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлашдан, малака оширишдан ўтиши учун шарт-шароитлар яратади.

Ногиронлиги бўлган болаларнинг мактабгача, мактабдан ташқари, умумий ўрта таълим олиши ва ўрта махсус, профессионал, олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълим олиши таъминланади.

Ногиронлиги бўлган болаларни таълим муассасаларида ўқитишнинг вақтинча имкони бўлмаса, шифокорлар тавсиялари асосида ва ота-онасининг, қонуний вакилларининг розилиги билан уйда ўқитилиши таъминланади, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Давлат ногиронлиги бўлган болаларнинг бепул умумий ўрта, мактабдан ташқари, ўрта махсус ва профессионал таълим олишини кафолатлайди.

Махсус ўқув қўлланмалари, адабиётлар, сурдотаржимонлар хизматларидан фойдаланиш имконияти билан таъминлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларга таълим бериш, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш турли шаклларда, ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда, экстернат шаклида, шунингдек масофавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда, умумий типдаги таълим муассасаларида ва ташкилотларида, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида, уйда, махсус гуруҳларда, синфларда ва якка тартибда ўқитиш йўли билан амалга оширилади.

Имо-ишора тили Ўзбекистон Республикаси томонидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахслараро муомала воситаси сифатида эътироф этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарорига асосан Сиз нодавлат олий таълим соҳасида хизматлар кўрсатиш учун нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш бўйича лицензия олишингиз зарур.

Бунинг учун Сиз Давлат хизматлари марказлари, Лицензия ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали лицензия олиш бўйича мурожаат қилишингиз мумкин.

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотларида, шу жумладан оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида ота-оналар тўлови миқдорини мустақил равишда белгилаган ҳолда 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат этилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ–6044-сон Фармонига асосан 2021 йил 1 январдан бошлаб чет тилларни ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш лицензия бекор қилинган ва чет тилларни ўргатиш бўйича ўқув курслари фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома бериш тартиби жорий қилинган.

Хабарномани Лицензия ахборот тизими орқали юборишингиз мумкин.

Ногиронлиги бўлган шахслар таълим ташкилотларида таълим олиш, ўз қобилиятини ривожлантириш учун бутун умри давомида таълим олиш ҳамда жамият ва давлат ҳаётида иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг инклюзив таълимини ривожлантириш, таълим олиш ва касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлашдан, малака оширишдан ўтиши учун шарт-шароитлар яратади.

Ногиронлиги бўлган болаларнинг мактабгача, мактабдан ташқари, умумий ўрта таълим олиши ва ўрта махсус, профессионал, олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълим олиши таъминланади.

Ногиронлиги бўлган болаларни таълим муассасаларида ўқитишнинг вақтинча имкони бўлмаса, шифокорлар тавсиялари асосида ва ота-онасининг, қонуний вакилларининг розилиги билан уйда ўқитилиши таъминланади, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Давлат ногиронлиги бўлган болаларнинг бепул умумий ўрта, мактабдан ташқари, ўрта махсус ва профессионал таълим олишини кафолатлайди.

Махсус ўқув қўлланмалари, адабиётлар, сурдотаржимонлар хизматларидан фойдаланиш имконияти билан таъминлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларга таълим бериш, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш турли шаклларда, ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда, экстернат шаклида, шунингдек масофавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда, умумий типдаги таълим муассасаларида ва ташкилотларида, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида, уйда, махсус гуруҳларда, синфларда ва якка тартибда ўқитиш йўли билан амалга оширилади.

Имо-ишора тили Ўзбекистон Республикаси томонидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахслараро муомала воситаси сифатида эътироф этилади.

Экстернат тартибида имтиҳонларда қуйидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар қатнашиши мумкин:

умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти асосида 9-синф доирасида мустақил ўзлаштирган, таянч ўрта таълим олмаган, тегишли йилда 16 ёшга тўладиган ва ундан катта ёшдаги фуқаролар;

умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти асосида 11-синф доирасида мустақил ўзлаштирган, умумий ўрта таълим олмаган, тегишли йилда 18 ёшга тўладиган ҳамда ундан катта ёшдаги фуқаролар.

Экстернат мактаблар томонидан ариза берувчининг сўровномаси ҳамда илова қилинган ҳужжатлари икки кун муддатда кўриб чиқилади.

Ариза берувчи ҳар йили 20 июндан 31 июлга қадар давлат хизматидан фойдаланган ҳолда болаларни умумтаълим мактабларига ўқишга жойлаштириш учун ЯИДХП ёки Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги порталида болаларни умумтаълим мактабларига жойлаштириш бўйича онлайн ариза беришлари мумкин.

Ариза берувчи ЯИДХП ёки мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги портали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги «Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида»ги 295-сонли маъмурий Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда мустақил тўлдиради.

Бунда ариза берувчи болаларнинг ота-онаси ўрнини босувчи шахслар бўлган тақдирда, уларнинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

Сўровномани қуйидаги кетма-кетлик асосида тўлдирилади:

- қариндошлик даражаси белгиланади;

- ариза берувчининг шахсий маълумотлари ва яшаш манзили «Рақамли ҳукумат» тизими манзил-маълумотлар идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади;

- ариза берувчи томонидан киритилган маълумотлар манзил-маълумотлар идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлардан фарқли бўлса, ариза берувчи доимий яшаш манзилидаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилган ҳолда яшаш манзилига аниқлик киритади;

- ариза берувчи томонидан манзил-маълумотлар идоралараро интеграциялашув платформасидан олинган яшаш манзили тўғри эканлиги ёки яшаш манзилига аниқлик киритилгандан сўнг ЯИДХП ёки мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги портали орқали яшаш манзили тўғрисидаги маълумотларни электрон равишда мустақил тўлдиради;

- ариза берувчининг фарзанди ҳақидаги маълумотлар тўлдирилади;

- таълим тили танланади;

- яшаш манзили бўйича микроҳудудга бириктирилган умумтаълим мактаби автоматик равишда белгиланади.

Ариза берувчининг яшаш манзили бўйича умумтаълим мактабида танлаган таълим олиш тилидаги синф бўлмаган тақдирда, яқин ҳудудда жойлашган бошқа умумтаълим мактаби микроҳудуд сифатида бириктирилади.

Ариза берувчи сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017-йил 15-сентябрдаги ПҚ-3276-сон қарори  4.а-бандида Мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли фарзандларини танлов асосида муассасадаги жами ўқувчилар умумий сонининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда таълим хизматларини кўрсатиш эвазига келиб тушган даромадлар ҳисобидан бепул (грант асосида) ўқишга қабул қилиши белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарор.

Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан аризачи сифатида ота-оналар, уларнинг ўрнини босувчи шахслар (фарзандликка олувчилар, васийлар ва ҳомийлар), болаларнинг яқин қариндошлари (бобоси, бувиси, вояга етган акаси ёки опаси) ёки учинчи шахслар йўлланмалар олиш учун давлат хизматлари марказларига ўзлари келиб мурожаат қиладилар ёки электрон шаклда давлат хизматларидан фойдаланиш учун мустақил равишда ЯИДХПда рўйхатга олинадилар, шунингдек, давлат хизматидан комплекс тарзда фойдаланиш учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига туғилишни қайд этиш билан бир вақтда мурожаат қилишлари мумкин.

Болани учинчи шахслар томонидан ташкилотга навбатга қўйиш ёки йўлланма олиш учун мурожаат этиш фақат ота-оналар, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки боланинг яқин қариндошлари томонидан берилган ишончнома асосида амалга оширилади.

Ҳа мумкин. 2022-йил 1-апрелдан бошлаб, тўлиқ қувват билан ишламаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларига 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларни пуллик хизмат кўрсатиш шаклида қабул қилишга рухсат берилиши белгиланган.

Масалан, агар давлат МТТ 400 ўринга мўлжалланган бўлса, бироқ унга 400 бола қатнамаётган ва бу боғчага 3-7 ёшли болалар навбатда турмаган бўлса, мана шундай боғчага 2-3 ёшли болалар қўшимча пуллик хизмат асосида қабул қилиниши мумкин

Қуйидагилар, 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларни пуллик хизмат кўрсатиш шаклида мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилишда амал қилади:

Мактабгача таълим ташкилотларида ташкил этилган Илк ривожланиш гуруҳлардаги болалар учун тўлов тегишли мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлинмаси  билан ташкилот директори томонидан келишилган ҳолда тасдиқланган прейскурант нархлар асосида амалга оширилади.

Илк ривожланиш гуруҳлари тарбияланувчилари ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи қонуний вакили билан тузиладиган шартнома бола қабул қилинган куни ўрнатилган тартибда ташкилот директори томонидан тузилади.

Илк ривожланиш гуруҳларда тарбияланаётган бола 3 ёшга тўлган кундан бошлаб ота-она билан тузилган шартнома бекор қилинади ва ўрнатилган тартибда ташкилот директори томонидан расмийлаштирилади.

Бундан ташқари, мактабгача таълим ташкилотлари томонидан дам олиш кунларида ва иш куни тугагандан кейин қуйидагиларни назарда тутувчи Илк ривожланиш гуруҳлари ташкил қилиш мумкин:

дам олиш кунлари ва мактабгача таълим ташкилотида иш куни якунлангандан кейин болани парваришлаш, унга қараб туриш;

мактабгача таълим ташкилотининг ўқув дастуридан ташқари спорт-соғломлаштириш ва бошқалар.

Мактабгача таълим ташкилотларидаги Илк ривожланиш гуруҳларга болалар уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг ва бола соғлиғи ҳолати тўғрисидаги тиббий хулоса асосида қабул қилинади.

Илк ривожланиш гуруҳларида болаларнинг сони 20 нафардан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди.

Илк ёшли гуруҳга тарбияланувчилари учун тўловлар тижорат банклари орқали нақд пулда, пластик карточкада, электрон тўлов шаклида ёки пул ўтказиш йўли билан нақд пульсиз шаклда тўланади. Бунда, тўловнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси мактабгача таълим ташкилотига тақдим этилади (электрон тўлов бундан мустасно).

Илк ривожланиш гуруҳларда кўрсатиладиган хизматлар учун тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан 100 фоиз миқдорда олдиндан тўлов амалга оширилади.

Илк ривожланиш гуруҳларда кўрсатиладиган хизматлар учун ҳисоб-китоблар тарбияланувчиларнинг давомат табели асосида ҳақиқий қатнаган кунларига мувофиқ амалга оширилади.

Давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Агар сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилган бўлса, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига беш иш кунидан иборат муддат берилади. Давлат хизматларини кўрсатишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабар ариза берувчига бир иш куни ичида юборилиши лозим. Давлат хизмати кўрсатилиши муддатининг ўтиши камчиликларни бартараф этиш вақтида тўхтатиб турилади.

Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаганлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 395-сон қарори.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 2023-йилнинг 20-август кунидан бошлаб талабалар турар жойига онлайн жойлаштириш имконияти яратилди ва хизмат кўрсатилганлиги учун тўлов ундирилмайди.

Aсос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2023 йилдаги “Олий таълим муассасалари талабаларини турар-жой билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 376-сон қарори.

Давлат ОТМларининг талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза юбориш (1-курсга тавсия этилганлар учун) хизматидан my.gov.uz ҳавола орқали фойдаланишингиз мумкин.

 

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматлари кўрсатилишининг хар босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш мумкин.

Aсос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2023 йилдаги “Олий таълим муассасалари талабаларини турар-жой билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 376-сон қарори.

Асос:. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.06.2022 йилдаги ПҚ-279-сон қарори.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.06.2022 йилдаги «Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-279-сон қарорига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида уларнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича масофавий таълим шакли жорий этилиши белгиланган.

Асос:. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.06.2022 йилдаги ПҚ-279-сон қарори.

Қарорга мувофиқ, давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қабул бир йилда икки марта — август ва январь ойларида ташкил этилади.

Асос:. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.06.2022 йилдаги ПҚ-279-сон қарори.

Қарорга мувофиқ, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб:

давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари фақат давлат гранти бўйича тасдиқланади;

давлат олий таълим муассасаларига (молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасалари бундан мустасно) тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик (идора) томонидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади ҳамда ҳар йили 20 июнга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади;

олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига мос келувчи имтиҳон фанлари мажмуаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда имтиҳон синовлари бошланишидан камида 6 ой олдин эълон қилинади.

Асос:. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.06.2022 йилдаги ПҚ-279-сон қарори.

Қарорга мувофиқ, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг тавсияномасини олган, олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар учун 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул параметрларига қўшимча 2 000 та давлат гранти ажратилади.

Асос:. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.06.2022 йилдаги ПҚ-279-сон қарори.

Қарорга мувофиқ, Давлат олий таълим муассасаларига қабул жараёнида абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали ҳар йили 20 июндан 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам), чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича эса 10 июлга қадар (10 июль куни ҳам) амалга оширилади.