Кўп бериладиган саволлар
Солиқ

•         Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган корхоналар ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод этилади.

Белгиланган солиқ имтиёзлари тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар миқдорига қараб берилади:

•         300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача — 3 йил муддатга;

•         3 миллион АҚШ долларидан ортиқ ва 10 миллион АҚШ долларигача — 5 йил муддатга;

•         10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда — 7 йил муддатга.

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун бериладиган имтиёзлар жорий этиладиган иқтисодиёт тармоқлари рўйхати билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Алоҳида солиқлар бўйича имтиёзлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига татбиқ этилмайди. Бу чеклов туризм ва чиқиндилар билан боғлиқ соҳасида корхоналарга тааллуқли эмас.

Корхона ташкил этилгандан (давлат рўйхатидан ўтказилганидан) кейин ёки киритилган хорижий инвестициялар суммасини оширганда солиқ имтиёзларини қўллаш бўйича шартли мисоллар билан бу ерда танишинг.

Норматив ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3594-сон Фармони

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»

2018 йил 13 октябрдаги 823-сон қарорига асосан (https://lex.uz/docs/3984545#3997238) давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарорига асосан (https://lex.uz/docs/3730168) ЭРИ олиш учун ариза берилган куннинг ўзида хизмат кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарорига асосан (https://lex.uz/docs/3730168) ЭРИ калитларининг сертификатларини бериш учун юридик шахслардан ва юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи, жисмоний шахслардан эса 7 фоизи миқдорида йиғим ундирилади, қонун ҳужжатларида ЭРИ калитларининг сертификатларини бепул олиш назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Кўчмас мулк ижара (текин фойдаланганлик тўғрисидаги) шартномаларини Давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома шакли, ҳар иккала томон тасдиқлагандан кейин шаклланади.

Гувоҳномада махсус QR-код мавжуд бўлиб, ушбу кодни мобил илова орқали сканерлаш орқали ижарага берувчи, ижарага олувчи ва ижарага берилаётган кўчмас мулк объекти тўғрисида батафсил маълумот олиш мумкин. Шунингдек, гувоҳномада QR-код мавжудлиги унинг ҳақиқийлигини билдиради.

Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний ва юридик шахслар

Хизматни кўрсатиш тартиби:

1. Ўзбекистон Республикаси резидентлари — юридик ва жисмоний шахслар давлат хизматидан фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали ушбу Регламентга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ сўровномани тўлдириб электрон тарзда юборади.

Сўровнома берувчи мазкур давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказларига ёки ваколатли органга ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилиши мумкин.

2. Сўровнома берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ёки ваколатли органнинг ходими сўровнома берувчи номидан сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

3. Хизматлардан мустақил тарзда фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар интернет тармоғи орқали Давлат солиқ қўмитасининг www.my.soliq.uz расмий сайтига ёки ЯИДХПга тегишли фойдаланувчининг СТИР ёки ЖШШИР рақами ва паролини киритиб, тасдиқланган шаклдаги сўровномани тўлдиришлари лозим.

Бунда, www.my.soliq.uz сайтида СТИР ёки ЖШШИР маълумотини киритиш орқали мурожаат қилган юридик ёки жисмоний шахснинг Давлат солиқ қўмитасининг ягона маълумотлар базасидан ушбу СТИР ёки ЖШШИРга тааллуқли бўлган маълумотлар (юридик шахснинг номи, юридик манзили, рўйхатга қўйиш маълумотлари, жисмоний шахснинг Ф.И.О., яшаш манзили ва паспорт маълумотлари) автоматик тарзда шакллантирилади.

4. Доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаш учун ариза билан қуйидаги ҳужжатларни тақдим етиш талаб этилади:

а) ҳақиқатда бошқарув амалга ошириладиган ҳудуд Ўзбекистон Республикаси бўлган чет эл юридик шахслари — Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий бошқарув амалга ошириладиган жой мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;

б) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар:

чет эл паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасининг нусхаси;

Ўзбекистон Республикасида яшаш учун гувоҳнома (мавжуд бўлса);

Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатини тасдиқловчи ҳужжат (виза ёки бошқа ҳужжатлар).

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун доимий яшаш (резидентлик) фактини тасдиқлаш қуйидаги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш вақтини ҳисоблаш жадвали асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган вақти

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиққан вақти

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган кунлар сони

 

Сўровнома берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганида унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, сўровнома берувчининг имзоси билан тасдиқлангандан сўнг паспорт нусхаси илова қилиниб, давлат хизматлари маркази ходимининг ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда ўн дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

Хизматни кўрсатиш муддати: 3 иш кунида

Хизмат нархи: Бепул

Ҳуқуқий асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 150-сон қарори билан тасдиқланган «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари — юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти

Электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калити сертификатларини бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 348 сонли қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази томонидан Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади.

Электрон рақамли имзо калит эгаси шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси билан бирга USB-flesh хотира тақдим этиши лозим.

Жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар:

Шахсни тасдиқловчи гувоҳномани нусхаси (паспорт, ҳарбий билет, ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат);

Электрон рақамли имзо калитини рўйхатдан ўтказиш ва сертификатни бериш учун имзоланган ариза.

Юридик шахслар:

  • Юридик шахсни вакили – электрон рақамли имзо калит эгасининг шахсни тасдиқловчи гувоҳномани нусхаси (паспорт, ҳарбий билет, ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат);

Электрон рақамли имзо калитнинг эгаси - юридик шахснинг вакилига буйруқнинг тасдиқланган нусхаси ёки ишончнома (бунда, мурожаат этувчи электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси бўлса, электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бошқариш учун юридик шахснинг хати (ишончнома) талаб этилмайди).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПФ-6191-сонли Фармони билан 2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) бериш бекор қилинди.

Ҳозирда солиқ органларида солиқ тўловчилар ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарорига асосан (https://lex.uz/docs/3730168) жисмоний шахслар ва юридик шахслар ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиш ва ЭРИ калитларининг сертификатларини олиш учун Давлат хизматлари марказларига бевосита ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — Ягона портал) ёки расмий ахборот ресурси орқали электрон тарзда мурожаат қиладилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарорига асосан (https://lex.uz/docs/3730168) мурожаат этувчи ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун йиғим тўлайди. ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун Ягона портал орқали мурожаат этилганда, ушбу Маъмурий регламентнинг 5-бандида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади. Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг ўқувчиларига ЭРИ калитлари сертификатлари бепул берилади.

Жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир фоизи  уларнинг фискал белгили чеклари солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказилган тақдирда қайтарилади.

Сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисми нақд пул ёки банк карталари, шу жумладан, корпоратив карталар орқали чакана савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш объектларида қайтарилади.

Нақд пул ёки банк карталари, шу жумладан, корпоратив карталар орқали сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисми жисмоний шахснинг банк картасига Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида қайтарилади.

Ушбу Низом қоидалари Ўзбекистон Республикаси ва чет давлатлар фуқароларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2022 йилдаги “Cавдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 255-сонли қарори.

Жисмоний шахслар томонидан онлайн назорат-касса техникаси чеки солиқ органларининг махсус мобил иловасида харид чекининг фискал белгисини матрицали штрих-код (QR-код) ёрдамида сканерлаш ёки фискал белгисини киритиш, шунингдек, солиқ органларининг ахборот тизимларига интеграция қилинган электрон тижорат платформалари — Маркетплейслар орқали мобил телефон рақамини кўрсатган ҳолда амалга оширилади.

Корпоратив карта орқали товарлар (хизматлар) сотиб олинган ҳолларда, солиқ органларининг махсус мобил иловасида онлайн назорат-касса техникаси чекини рўйхатдан ўтказганда жисмоний шахсларнинг банк картаси рақами кўрсатилади.

Низомда назарда тутилган сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб олиш мақсадида солиқ органларининг махсус мобил иловасида идентификация ва рўйхатдан ўтиш солиқ органларининг махсус дастурида кўрсатилган жисмоний шахсларнинг мобил телефон рақамига келиб тушган ҳавола бўйича рўйхатга олиш кодини киритиш орқали амалга оширилади.

Солиқ органлари чекни рўйхатдан ўтказаётган шахсни аниқлаш мақсадида, у томонидан сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб олиш учун махсус мобил илова орқали онлайн назорат-касса техникаси чекини рўйхатдан ўтказишда жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақамини кўрсатишни талаб қилиши мумкин.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2022 йилдаги “Cавдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 255-сонли қарори.

Товарлар (хизматлар) сотувчиси томонидан солиқ органларига солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганда ва (ёки) 1 миллион сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги мавжуд бўлганда;

аҳоли билан ҳисоб-китоблар тўғрисида онлайн режимда келиб тушадиган маълумотлар ва солиқ органларида мавжуд бўлган бошқа маълумотлар асосида товарларни сотиш ва сотиб олишда товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб олишга қаратилган ҳуқуқбузарлик белгилари аниқланганда;

онлайн назорат-касса техникаси чекини рўйхатдан ўтказган жисмоний шахснинг шубҳали харидорлар реестрига киритилганлиги;

сотиб олинган товарлар номенклатурасида бўлмаган товарлар билан савдо қилинганда ёки сотилган товарлар сони сотиб олинган товарлар сонидан кўп бўлганда;

онлайн назорат-касса техникалари чекларида идентификация кодлари ва штрих-кодлари нотўғри акс эттирилиши аниқланганда ёки уларда солиқ органлари маълумотлар базасида йўқ идентификация кодлари ва штрих-кодлари билан акс эттирилганда;

солиқ органларининг ахборот тизимларида жисмоний шахслар томонидан онлайн назорат-касса машиналари чекларини рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг йўқлиги;

жисмоний шахслар томонидан рўйхатдан ўтказилган онлайн-назорат касса техникалари чеклари билан боғлиқ бўлган товарларни (хизматларни) сотишдан тушган даромад суммаларини сотувчи томонидан солиқ ҳисоботида акс эттирилмаслиги.

Давлат солиқ қўмитаси онлайн назорат касса техникаси чекини солиқ органларининг мобиль иловасида рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсдан унинг ҳақиқий харидлари тўғрисидаги тасдиғини сўраб олишга, харид ҳақиқатда ушбу жисмоний шахс томонидан амалга оширганлиги шубҳали бўлган тақдирда товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтаришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2022 йилдаги “Cавдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 255-сонли қарори.

Берилган кундан бошлаб ўн календарь кун ўтган чеклар;

аввал рўйхатдан ўтказилган ёки сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисми қайтарилган чеклар;

автомобиль, ҳаво ва темир йўл чипталарини сотиб олиш натижасида олинган, шунингдек, алоқа ва коммунал хизматлар учун амалга оширилган тўлов чеклари;

шубҳали харидорлар реестрига киритилган жисмоний шахслар чеклари;

жисмоний шахслар томонидан ўзини ўзи банд қилган шахслардан харид қилинган товарлар (хизматлар) чеклари.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2022 йилдаги “Cавдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 255-сонли қарори.

Жисмоний шахслар томонидан товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариш ҳуқуқини олишнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки суд қарори тақдим этилганда;

жисмоний шахслар шубҳали харидорлар реестрига киритилган кундан бошлаб ўн икки календарь ой ўтганидан кейин.

Шубҳали харидорларнинг реестрига бошқа шахсга тегишли бўлган онлайн назорат-касса техникаси чекини унинг рухсатисиз олиб қўйиш ва (ёки) ҳуқуқбузарлик содир этиш, шунингдек, жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб олиш ҳуқуқидан фойдаланишини чеклашга олиб келадиган бошқа ҳолатлар орқали товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариш ва (ёки) тўғридан-тўғри қайтариш ҳуқуқини олган жисмоний шахслар рўйхати киритилади.

Шубҳали харидорлар реестри Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан юритилади.

Шубҳали харидорлар реестрига жисмоний шахсларни киритиш махсус мобил илова орқали ўн беш ёки ундан ортиқ шахслар томонидан онлайн назорат-касса техникасининг чекини уларнинг рухсатисиз олиб қўйиш ва (ёки) ҳуқуқбузарлик содир этиш орқали товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб олиш ва (ёки) тўғридан-тўғри қайтариб олиш ҳуқуқини олганлиги тўғрисида шикоят қилинган тақдирда амалга оширилади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2022 йилдаги “Cавдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 255-сонли қарори.