Кўп бериладиган саволлар

eco-service.uz

eco-service.uz -бу Ўзбекистон Республикаси экологик экспертиза давлат маркази томонидан тақдим этиладиган онлайн портал бўлиб, юридик ва жисмоний шахслар учун экологик экспертизани ўтказиш билан боғлиқ турли хил электрон хизматларни тақдим этиш учун мўлжалланган.

-       Фаолият турлари бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш;

-       Табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатлар лойиҳаларини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш;

-       Янги турдаги ускуналар, технологиялар, материаллар, моддалар ва маҳсулотларни яратиш билан боғлиқ ҳужжатларни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш;

-       Табиий муҳитга ва фуқаролар саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи корхоналар ва бошқа объектларни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш;

-       Ҳудудларга муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, фавқулодда экологик вазият зоналари ва экологик офат зоналари мақомини бериш, уларни комплекс ўрганиш учун материалларга давлат экологик экспертизасини ўтказиш;

-       Шаҳарсозлик ҳужжатларининг давлат экологик экспертизаси.