Кўп бериладиган саволлар

Фуқаролик

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.09.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификaция ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6065-сон Фармонига мувофиқ идентификaция ID-карталарини олиш ва алмаштириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ўз ихтиёрига кўра хоҳлаган ички ишлар органларининг мигрaция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига ҳамда давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.09.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификaция ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6065-сон Фармонига мувофиқ идентификaция ID-карталарини олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

паспорт;

туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда);

давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас).

"Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 129-сонли Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига мувофиқ, 2021-йил 1-январдан бошлаб янги туғилган болага, Ўзбекистон фуқаросига, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсга ва хорижий фуқарога белгиланган намунадаги идентификация ID-картаси берилади.

ID-карта шахсни, фуқароликни тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланиб, Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилади. ID-карта 10 йил муддатга берилади.

ID-карта расмийлаштирилганлиги ва берилганлиги учун давлат божи миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 89% ташкил этади. 

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2030 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Сўнгги 5 йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органлари орқали Ўзбекистон Республикасининг Президенти номига фуқароликка қабул қилиш тўғрисида ариза беради.

Аризада Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини тан олиши, унинг талабларини бажариши тўғрисидаги ва хорижий фуқароликдан воз кечганлиги тўғрисидаги мажбурият кўрсатилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

ариза-сўровнома;

хорижий фуқароликдан чиққанлик тўғрисида гувоҳлик берувчи ҳужжат (фуқаролиги бўлмаган шахслардан ташқари);

таржимаи ҳол;

кун кечиришнинг қонуний манбалари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат (иш жойидан маълумотнома ёки иш ҳақи, пенсия, нафақа, дивидендлар ва кун кечиришнинг бошқа манбалари кўрсатилган бошқа ҳужжат);

фотосурат;

давлат божи тўланганлиги ёки уни тўлашдан озод қилинганлиги ҳақидаги ҳужжат.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ИД-картасиз ёхуд ҳақиқий бўлмаган идентификацияловчи ИД-карта билан, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ИД-картасини, қасддан яроқсизлантириши ёки уни эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаросининг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳақиқий бўлмаган идентификацияловчи ИД-картаси қасддан яроқсизлантириши ёки уни эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши МЖтКнинг 223-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1/2 дан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни 6-моддасига биноан, мурожаатларга қуйидагича талаблар қўйилган:

 

Жисмоний шахснинг мурожаатида жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.

 

Юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.

 

Жисмоний ва юридик шахснинг мурожаатида давлат органининг, ташкилотнинг аниқ номи, мурожаат юборилаётган мансабдор шахснинг лавозими ва (ёки) фамилияси (исми, отасининг исми) кўрсатилган, шунингдек мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.

 

Мурожаатларда мурожаат этувчиларнинг электрон почта манзили, алоқа телефонлари ва факслари рақамлари кўрсатилиши мумкин.

 

Мурожаатлар давлат тилида ва бошқа тилларда берилиши мумкин.

 

Ёзма мурожаат мурожаат этувчи жисмоний шахснинг имзоси ёки мурожаат этувчи юридик шахс ваколатли шахсининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим. Жисмоний шахснинг ёзма мурожаатини мурожаат этувчининг имзоси билан тасдиқлаш имкони бўлмаган тақдирда, бу мурожаат уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан тасдиқланиб, унинг фамилияси (исми, отасининг исми) ҳам қўшимча равишда ёзиб қўйилиши керак.

 

Мурожаат этувчиларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатларга уларнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

Жавоб: Фуқаролик қонунчилиги ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин вужудга келган муносабатларга нисбатан қўлланилади.

Қонун у амалга киритилгунга қадар вужудга келган муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади.

Фуқаролик қонунчилиги ҳужжати амалга киритилгунга қадар вужудга келган муносабатлар бўйича бу қонунчилик ҳужжати у амалга киритилганидан кейин вужудга келган ҳуқуқ ва бурчларга нисбатан қўлланилади.

Агар шартнома тузилганидан кейин тарафлар учун мажбурий бўлган, шартнома тузилаётган пайтдагидан бошқача қоидаларни белгилайдиган қонун қабул қилинган бўлса, тузилган шартноманинг шартлари ўз кучини сақлаб қолади, бундан қонуннинг аввал тузилган шартномалардан келиб чиқувчи муносабатларга татбиқ этилиши кўрсатилган ҳоллар мустасно.

Бедарак йўқолган деб топилган фуқаро қайтиб келган ёки унинг турар жойи аниқланган тақдирда, суд уни бедарак йўқолган деб топиш ҳақидаги қарорни бекор қилади. Суднинг қарори асосида фуқаронинг мол-мулкини бошқариш бекор қилинади.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги қуйидаги ҳолларда йўқотилиши мумкин:

а) Ўзбекистон Республикаси фуқаросига нисбатан унинг чет эл давлати армиясига ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизматига, шунингдек полициясига, адлия органларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органларига ишга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ёхуд бошқа ишончли маълумотлар мавжуд бўлганда.

б) агар чет элда доимий яшовчи шахс етти йил мобайнида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган бўлса.

в) агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги олдиндан била туриб ёлғон маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар тақдим этиш натижасида олинган бўлса.

г) агар шахс чет эл давлати фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса.

д) агар шахс чет эл давлати фуқаролигини олган бўлса.

е) агар шахс чет давлатнинг фуқаролигини туғилганлик бўйича ёхуд чет давлат фуқароси бўлган отасининг ёки онасининг фуқаролиги асосида, вояга етмаган ёшида олган бўлса ва йигирма бир ёшга тўлгунига қадар чет давлат фуқаролигидан чиқишни расмийлаштирмаган бўлса.

Шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганлиги унинг эрининг (хотинининг) ва фарзандининг (болаларининг) фуқаролиги ўзгаришига сабаб бўлмайди.

Мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.

Руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган фуқарони суд қонунчиликда белгилаб қўйилган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топиши мумкин ва бундай фуқарога васийлик белгиланади.

Муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро номидан битимларни уни васийи амалга оширади.

Фуқаронинг муомалага лаёқатсиз деб топилишига сабаб бўлган асослар бекор бўлса, суд уни муомалага лаёқатли деб топади ва унга белгиланган васийликни бекор қилади.

Агар фуқаронинг қаердалиги ҳақида унинг яшаш жойида бир йил давомида маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахсларнинг аризасига мувофиқ суд бу фуқарони бедарак йўқолган деб топиши мумкин.

Йўқолган шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган кунни аниқлаш мумкин бўлмаса, бедарак йўқолган деб ҳисоблаш муддати йўқолган шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан, бу ойни белгилаш мумкин бўлмаган тақдирда эса —кейинги йилнинг биринчи январидан бошланади.

Агар фуқаронинг қаерда турганлиги ҳақида унинг яшаш жойида уч йил мобайнида маълумот бўлмаса, башарти у ўлим хавф солиб турган ёки муайян бахтсиз ҳодисадан ҳалок бўлган деб тахмин қилиш учун асос бўладиган вазиятларда бедарак йўқолган бўлиб, унинг қаердалиги ҳақида олти ой мобайнида маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахсларнинг аризасига мувофиқ суд уни вафот этган деб эълон қилиши мумкин.

 

Ҳарбий ҳаракатлар муносабати билан бедарак йўқолган ҳарбий хизматчи ёки бошқа фуқаро ҳарбий ҳаракатлар тамом бўлган кундан эътиборан камида икки йил ўтгандан кейин суд томонидан вафот этган деб эълон қилиниши мумкин.

 

Суднинг фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирган кун вафот этган деб эълон қилинган фуқаронинг ўлган куни деб ҳисобланади. Ўлим хавф солиб турган ёки муайян бахтсиз ҳодисадан ҳалок бўлган деб тахмин қилиш учун асос бўладиган вазиятларда бедарак йўқолган фуқаро вафот этган деб эълон қилинган тақдирда, суд унинг тахмин қилинган ҳалокат кунини ушбу фуқаронинг ўлган куни деб топиши мумкин.

Фуқаролар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ доимий яшаш ва (ёки) вақтинча турган жойлари бўйича рўйхатдан ўтишлари шарт.

Агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, фуқаронинг доимий ва вақтинча рўйхатдан ўтмаганлиги унга хизмат кўрсатишни рад этиш учун асос бўлиши мумкин эмас.

Фуқаролар янги яшаш жойига келган кундан эътиборан ўн беш кун ичида ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтишлари шарт.

Туғилган болага фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан туғилганлик тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилаётганда, у отаси ёки онасининг доимий рўйхатга олинган манзилида идоралараро автоматлаштирилган тизим орқали маълумотларни киритиш йўли билан доимий рўйхатга олинади.

16 ёшга тўлмаган фуқаро унинг ота-онаси ёки васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатга олинган манзилда доимий ёки вақтинча рўйхатга олиниши шарт.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун давлат божи «Давлат божи тўғрисида»ги қонунда белгиланган миқдорларда ундирилади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида”ги 1049-сонли қарори.

Уй-жой мулкдор(лар)ининг аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси;

ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олинган фуқароларнинг қариндошлари Рўйхатнинг ва 5-бандлари асосида доимий рўйхатга олинади.

Қариндошлар — ўзларининг тўғри шажараси бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошларининг яшаш жойи бўйича доимий рўйхатга олинган ёки хусусий мулки бўлган уй-жой майдонига Рўйхатнинг 2-бандига мувофиқ доимий рўйхатга олинади.

фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдор аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида”ги 1049-сонли қарори.

Вояга етмаган шахснинг хусусий мулки бўлган уй-жой майдонига унинг қариндошларини доимий рўйхатга олиш ота-онасининг ёки васийнинг (ҳомийнинг) розилиги асосида ҳал этилади.

Рўйхатнинг 3-бандига мувофиқ васийлик ва ҳомийликдаги ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) шахслар — васий (ҳомий), тутинган ота ёки она доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига доимий рўйхатга олинади.

Тарбиялаш, даволаш ва бошқа муассасалардаги етим болалар, ота-оналарининг қаровисиз қолган болалар, шунингдек, қариялар уйларидаги шахслар кўрсатиб ўтилган муассасалар томонидан берилган турар жойга Рўйхатнинг 3-бандига биноан доимий рўйхатга олинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдор аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

васийликдаги (ҳомийликдаги) ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) шахснинг паспорти ёки ID-картаси ёхуд туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;

васийликни (ҳомийликни) тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишув.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олинган васийликдаги (ҳомийликдаги) ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) фуқароларнинг қариндошлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олинмайди.

Васийликдаги (ҳомийликдаги) ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудида истиқомат қиладиган фуқаролар билан қонуний никоҳдан ўтган ҳолларда, ушбу фуқаролар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Рўйхатнинг 
5-бандига мувофиқ доимий рўйхатга олинади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида”ги 1049-сонли қарори.

Рўйхатнинг 4-бандига мувофиқ ота-онаси бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар, шунингдек, меҳнатга қобилиятсиз бўлган ҳамда ўз оиласи (эри (хотини) ва фарзандлари) бўлмаган вояга етган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар — ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига доимий рўйхатга олинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдор аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар;

тиббий-меҳнат эксперт комиссияси маълумотномаси (меҳнатга қобилиятсиз фуқаролар учун).

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида”ги 1049-сонли қарори.

Рўйхатнинг 5-бандига мувофиқ эр (хотин) — хотини (эри) доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига доимий рўйхатга олинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдор аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун).

Рўйхатнинг 5-бандига мувофиқ доимий рўйхатга олинадиган фуқароларнинг олдинги никоҳидан ёки никоҳсиз туғилган фарзандлари (ўз оиласига эга бўлмаган) Рўйхатнинг 2-банди бўйича доимий рўйхатга олинади.

Никоҳи хорижий давлатда қайд этилган фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг консуллик легаллаштириш қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида расмийлаштирилган ёки Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) талабларига мувофиқ апостиль белгиси қўйилган никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этади.

«Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Конвенцияга (1993 йил 22 январь, Минск) ҳамда «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Конвенцияга (Кишинев, 2002 йил
7 октябрь) аъзо давлатларда никоҳи қайд этилган фуқаролар томонидан ушбу давлатлар қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида тасдиқланган никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси билан расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи икки томонлама халқаро шартнома тузилган давлатлар ҳудудида никоҳи қайд этилган фуқаролар томонидан тақдим этиладиган никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага консуллик қонунлаштирилиши ёки апостиль белгисини қўйиш талаб этилмайди.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида”ги 1049-сонли қарори.

Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига бевосита мурожаат этиш ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЙИДХП) орқали ваколатли орган томонидан кўрсатилади.

Ариза берувчи давлат хизмати кўрсатилганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда (базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи) давлат божини тўлайди.

Ариза берувчи ЙИДХП орқали мурожаат этганда, бож суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 ноябрдаги 589-сон қарори.

Сўровномага қуйидагилар илова қилинади:

таклиф қилинаётган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг 1 дона 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги расми, чет эл фуқаросининг хорижга чиқиш миллий паспорти ёки хорижий давлатда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқиш ва ҳаракатланиш ҳужжати нусхаси;

таклиф қилинаётган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс билан бирга таклиф этилаётган вояга етмаган шахс(лар)нинг чет эл фуқаросининг хорижга чиқиш миллий паспорти ёки хорижий давлатда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқиш ва ҳаракатланиш ҳужжати нусхаси (агар бирга келаётган бўлса);

ариза берувчи таклиф қилинаётган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс билан қариндош бўлса, у ҳолда қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳужжатлар нусхаси олиниб, асли қайтариб берилади).

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 ноябрдаги 589-сон қарори.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотнома беришда давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси жисмоний шахслар хисобланиб, улар томонидан расмийлаштирилган аризаларни доимий яшаш жойидаги ички ишлар органи ёки хорижда доимий яшаётган шахс учун эса консуллик муассасаси томонидан кўриб чиқилади.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 20-ноябрдаги 612-сон қарори билан тасдиқланган “Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона” маъмурий регламенти.

Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар қуйидагилар:

1.Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади)

паспорт ёки идентификацияловчи ИД-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

яшаш манзили;

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

вояга етмаган фарзандларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган вақти ва жойи, қариндошлик даражаси;

Ўзбекистон Республикасидаги охирги доимий яшаган манзили ва қайси ҳужжатга асосан чиқиб кетганлиги (ҳужжат серияси ва рақами);

қайси давлат фуқароси ёки қайси чет давлат фуқаролигини қабул қилиш истагида эканлиги.

2. Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

шахсини тасдиқловчи ҳужжат;

маълумотномада ариза берувчининг вояга етмаган фарзандлари ҳам кўрсатилганда, уларнинг номидан қонуний вакиллари томонидан имзоланган аризаси;

нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса).

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 20-ноябрдаги 612-сон қарори билан тасдиқланган “Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона” маъмурий регламенти.

Содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумотнома беришда давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси жисмоний ва юридик шахслар хисобланиб, улар томонидан расмийлаштирилган аризаларни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан кўриб чиқилади.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 20-ноябрдаги 612-сон қарори билан тасдиқланган “Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона” маъмурий регламенти.

1) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг дипломатик паспортини берганлик учун;

2) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини:

яқин қариндошлари вафот етганда ёки улар дафн етилган жойларни зиёрат қилганда;

фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларга (битимларга) мувофиқ улар хориж судларига фуқаролик ва жиноят ишлари юзасидан тарафлар, гувоҳлар ва експертлар сифатида чақирилганда;

вояга йетмаган шахсга, шунингдек унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда;

вояга йетмаган шахс илм-фан, таълим, спорт ёки маданият соҳаларидан биридаги халқаро тадбирда ёки мусобақада иштирок етганда;

Ижтимоий ҳимоя ягона рейестрига киритилган шахсга, шунингдек унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда берганлик учун;

3) йетим болага ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага идентификацияловчи ИД-картасини берганлик учун;

4) тўлиқ давлат таъминотида бўлган шахсга хорижга чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ИД-картасини ва Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини берганлик учун.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2 ва 3-бандларида кўрсатилган ҳужжатларга бирон-бир ўзгартишлар киритилган тақдирда ҳам давлат божини тўлашдан озод қилинади.