Кўп бериладиган саволлар
Меҳнат муносабатлари
Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар:
а) Сўровнома;
- сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
- фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади);
- жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);
- яшаш манзили;
- электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;
- маълумоти (олий таълим муассасаси номи, факультет);
- тамомлаган йили, диплом рақами;
- диплом бўйича мутахассислиги;
- малака оширганлик ҳақида ҳужжат рақами ва берилган вақти;
- давлат хизматидан фойдаланиш сабаби (малака имтиҳонини топшириш, малака сертификатини қайта расмийлаштириш ёки амал қилиш муддатини узайтириш).
б) қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
- хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат (Ўзбекистон Республикасида тан олинган) нусхаси;
- 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги электрон шаклдаги фотосурат;
- давомийлиги 72 академик соатдан кам бўлмаган меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака оширганлик ҳақида ҳужжат нусхаси (ўқув тугаган санадан бошлаб малака имтиҳонидан ўтиш учун ҳужжатларни топширгунга қадар бўлган санагача 1 йилдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса ҳужжат ҳақиқий ҳисобланади).
Талабгорнинг олий маълумот тўғрисидаги дипломи ваколатли орган томонидан мустақил равишда «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан сўраб олинади.
Малака сертификатини берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари, малака сертификатининг муддатини узайтирганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
БҲМнинг 4 бараваридан ошмаган миқдорда
Ҳар йилги меҳнат таътили дам олиш ва ишлаш қобилиятини тиклаш учун иш ўрни (лавозими) ҳамда ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда ходим ишдан озод этиладиган, ходимга ҳар йили иш йили давомида бериладиган вақт давридир.
Барча ходимлар, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимлар ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга.
Ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календарь кунни ташкил этади.
Қуйидагиларга ёши ва соғлиғининг ҳолати ҳисобга олинган ҳолда ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади:
- ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга — ўттиз календарь кун;
- И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга — ўттиз календарь кун.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига давомийлиги йигирма етти календарь кун бўлган ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади, бундан давлат ходимларининг айрим тоифалари учун қонунда ҳар йилги асосий узайтирилган таътилнинг узоқроқ давомийлиги белгиланган ҳоллар мустасно.
Ходимларнинг ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларининг давомийлиги календарь кунларда ҳисоблаб чиқарилади. Ҳар йилги меҳнат таътили даврига тўғри келадиган ишланмайдиган байрам кунлари меҳнат таътилларининг давомийлигини белгилашда ҳисобга олинмайди. Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда айрим тоифадаги ходимларга бериладиган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларининг давомийлиги олти кунлик иш ҳафтаси ҳисобидан календарь бўйича иш кунларида ҳисоблаб чиқарилади.
- Кўп бериладиган саволлар
- Тадбиркорлик
- Тиббий хизматлар
- Репродуктив саломатлик
- Расмий тушунтириш
- Таълим
- Лицензиялаш
- Соғлиқ ва ижтимоий ҳимоя
- Экология
- Адлия
- УЖКХ
- Кадастр
- Солиқ
- Фуқаролик
- Маълумотномалар
- Маданият ва спорт
- Божхона
- Ахборот ва алоқа
- Меҳнат муносабатлари
- Транспорт
- Суғурта
- Ёшлар
- Ижтимоий масалалар ва Тиббий-ижтимоий хизматлар
- Субсидия
- ФҲДЁ
- my.soliq.uz
- eco-service.uz
- e-visa.gov.uz
- license.gov.uz
- vacancy.argos.uz
- Коррупцияга қарши кураш
- Ўзбекистон ва хориждаги таълим грантлари
- Электрон иштирок
- UZIMEI
- Электрон харид
- Оналар учун имтиёзлар
- Синов тартибидаги хизматлар
- Эълонлар тахтаси
- MyID