Кўп бериладиган саволлар
Ижтимоий масалалар ва Тиббий-ижтимоий хизматлар
Ишсизлик нафақаси ишсиз деб эътироф этилган шахсга у маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган биринчи кундан эътиборан ҳисобланади ва ўн икки ойлик давр ичида кўпи билан йигирма олти календар ҳафта давомида тўланади.
Ногиронлиги бўлган шахслар таълим ташкилотларида таълим олиш, ўз қобилиятини ривожлантириш учун бутун умри давомида таълим олиш ҳамда жамият ва давлат ҳаётида иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг инклюзив таълимини ривожлантириш, таълим олиш ва касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлашдан, малака оширишдан ўтиши учун шарт-шароитлар яратади.
Ногиронлиги бўлган болаларнинг мактабгача, мактабдан ташқари, умумий ўрта таълим олиши ва ўрта махсус, профессионал, олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълим олиши таъминланади.
Ногиронлиги бўлган болаларни таълим муассасаларида ўқитишнинг вақтинча имкони бўлмаса, шифокорлар тавсиялари асосида ва ота-онасининг, қонуний вакилларининг розилиги билан уйда ўқитилиши таъминланади, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Давлат ногиронлиги бўлган болаларнинг бепул умумий ўрта, мактабдан ташқари, ўрта махсус ва профессионал таълим олишини кафолатлайди.
Махсус ўқув қўлланмалари, адабиётлар, сурдотаржимонлар хизматларидан фойдаланиш имконияти билан таъминлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ногиронлиги бўлган шахсларга таълим бериш, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш турли шаклларда, ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда, экстернат шаклида, шунингдек масофавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда, умумий типдаги таълим муассасаларида ва ташкилотларида, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида, уйда, махсус гуруҳларда, синфларда ва якка тартибда ўқитиш йўли билан амалга оширилади.
Имо-ишора тили Ўзбекистон Республикаси томонидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахслараро муомала воситаси сифатида эътироф этилади.
Қўшимча имтиёзларга эга бўлиш учун хорижий сармоядорлар (хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар) га қўйиладиган талаблар:
— Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан хорижий сармоядорга қонунчиликда белгиланган кафолатлар ва ҳимоя чораларига қўшимча (имтиёз ва преференциялар) тақдим этиш учун мажбурий тартибда сармоя шартномаси тузилади.
Сармоя шартномаси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тимсолида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва хорижий сармоядор (сармоядорлар) ўртасида тузилади.
Сармоя шартномасини тайёрлаш учун хорижий сармоядор Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
• сармоя шартномаси лойиҳаси;
• қонунчилик билан белгиланган ҳолларда мутассадди органларда экспертиза ўтган техник-иқтисодий далиллар (техник-иқтисодий ҳисоб-китоб) асосида амалга оширилган асосий иқтисодий кўрсаткичлар;
• Адлия вазирлиги хулосаси — сармоя шартномаси лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш соҳасида;
• хорижий сармоядорлар (хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар)га қонунчиликда белгиланган кафолатлар ва ҳимоя чораларига қўшимча равишда солиқ имтиёзлари ва преференциялар тақдим этиш соҳасида Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси хулосалари.
Хорижий сармоядор сармоя шартномасида ўрнатилган тартиб ва муддатда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига зимма олинган мажбуриятлар ижроси бўйича ҳисоботлар тақдим этади.
— Республика валюта балансини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистонда маълум вақт сўмдаги маблағларни хорижий валютага конвертация қилиш бўйича чекловлар мавжуд эди. Сармоядорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган даромадлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайта инвестиция қилиниши ёки хорижий сармоядор хоҳишига қараб бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин.
Хорижий сармоядорларга Ўзбекистон Республикасига пул маблағларини хорижий валютада эркин ўтказиш ва ундан ҳеч қандай чекловларсиз Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлаш шарти билан фойдаланиш кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди томонидан “Хорижий сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатлари ва чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қонуннинг 10 моддасига изоҳ бериш тўғрисида қарор қабул қилинди:
— Конститууция ва қонунлар, шунингдек халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари устуворлигини тан олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси иқтисодий баҳсларининг ҳуқуқ доирасида ҳал этилиши тарафдори.
Қонуннинг биринчи бўлими 10-моддасида келтирилган «Агар томонлар келишилган қарорга кела олмасалар, бундан низо Ўьзбекистон Республикаси томонидан қўшилган инвеститсиявий бахсларни хал қилиш учун халқаро шартномалар (битимлар, конвентсиялар) қойдалари ва тартибларига мувофиқ Ўьзбекистон Республикаси хожалик судида ёки хакамлик судида хал қилинади» ундан фойдаланиш халқаро шартномалар қоида ва тартиб-таомилларига риоя қилиш талаб этишини белгилаб берувчи қоида ҳисобланади ва ўз-ўзидан республиканинг ҳар қандай баҳсни маълум бир арбитраж органига ўтказилишига розилигини тўғридан-тўғри ифода этмайди.
Одатда, баҳс томонларининг уни баҳсларни ҳал қилувчи маълум бир органга кўриб чиқиш учун ўтказишга розилиги сармоя шартномасига қўшимча арбитраж эслатма шаклида ёки баҳс томонлари ўртасида тузилган алоҳида битим билан изоҳланиши даркор.
Шу йўсинда, Конституциявий суд қарорига хорижий сармоядорлар ҳуқуқлари камситилиши сифатида қаралмаслиги керак ва ушбу масалага конструктив ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари доирасида ҳар бир томоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳурмат қилган ҳолда ёндашиш талаб этилади.
• Банк ҳисобварақларини очиш Сизга нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш, банк пластик карталари орқали тўловларни қабул қилиш учун керак бўлади.
• Банк ҳисобварағини банкка борган ҳолда ҳамда тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтаётган вақтда автоматлаштирилган тизими орқали ҳам очиш мумкин.
• Банклар ҳисобварақларни очиш ва улардаги операциялар бўйича хизмат ҳақларини мустақил белгилайди. Шунинг учун, ҳисобварақ очишда банкларнинг тарифлари ва Сиз билан тузиладиган ҳисобварақ шартномаси шартлари билан танишиб чиқишингиз лозим. Ўзингизга қулай бўлган тариф режалари ва шартлари бўлган банкда ҳисобварақ очишингиз тавсия этилади.
Барча тижорат банклари расмий сайтлари:
1. “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамияти
2. “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” акциядорлик тижорат банки
3. “Агробанк” акциядорлик тижорат банки
4. “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки
5. Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки
6. Чет эл капитали иштирокидаги “Савдогар” акциядорлик тижорат банки
7. Акциядорлик тижорат банки “Қишлоқ қурилиш банк”
8. "Туронбанк" акциядорлик тижорат банки
9. Чет эл капитали иштирокидаги “Hamkorbank” акциядорлик тижорат банки
10. “Асака” акциядорлик тижорат банки
11. “Ипак Йўли” акциядорлик инновация тижорат банки
12. Ziraat Bank Uzbekistan'' акциядорлик жамияти
13. “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки
14. Акциядорлик тижорат “Алоқабанк”
15. “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банки
16. “КДБ Банк Ўзбекистон” акциядорлик жамияти
17. “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банки
18. Эрон “Содерот” банкининг Тошкент шаҳридаги шўъба банки
19. Акциядорлик-тижорат банки “Универсал банк”
20. “Капиталбанк” акциядорлик тижорат банки
21. “Ravnaq-bank” хусусий акциядорлик тижорат банки
22. “Давр-банк” хусусий акциядорлик тижорат банки
23. Чет эл капитали иштирокидаги “Invest Finance Bank” акциядорлик тижорат банки
24. “ASIA ALLIANCE BANK” акциядорлик тижорат банки
25. “HI-TECH BANK” хусусий акциядорлик тижорат банк
26. “Ориент Финанс” хусусий акциядорлик тижорат банки
27. "Мадад Инвест Банк" акциядорлик тижорат банки
28. “Ўзагроэкспортбанк” акциядорлик тижорат банки
29. “Пойтахт банк” акциядорлик жамияти
30. “Tenge Bank” акциядорлик тижорат банки
31. “TBC Bank” акциядорлик тижорат банки
32. “ANOR BANK” акциядорлик жамияти
Фойдали маълумотлар:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий веб-сайти;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки интерактив хизматлар;
Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
Банк қонунчилиги.
Норматив ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида йўриқнома
Фуқаролик кодексининг 771-789-моддалари
Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонун.
Сиз асосий ҳисобварағингизни бошқа банкка ўтказиш ҳуқуқига эгасиз. Бунда хизмат кўрсатувчи банкка ариза тақдим этасиз ва чек дафтарчаларни қайтарасиз.
Банк сизга ҳисобварағингизда қолган маблағлар бўйича маълумот беради ва ушбу маълумотни ҳисобварақ очаётган янги банкка тақдим этасиз.
Ҳисобварақ очаётган банкда вақтинчалик ҳисобварақ очилади ва маблағларингиз ушбу ҳисобвараққа ўтказилади.
Асосий ҳисобварақ ўтказилаётган банк Сизга хизмат кўрсатган аввалги банкдан ҳужжатлар ва маблағларни олгандан кейин янги асосий ҳисобварақни очади ва вақтинчалик ҳисобварақни ёпади.
Норматив ҳужжатлар
• Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида йўриқнома
• Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси
Болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тўлаш қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:
а) қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тайинлаш муддати тугаганда;
б) ариза берувчи ёки бошқа муомалага лаёқатли оила аъзоси томонидан яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига тўлов тўхтатилишини сўраб ариза берганда;
в) оила доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига кўчиб кетганида;
г) “Ягона реестр” АТдаги ёки манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари билан идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик тизимидаги техник носозлик натижасида, маълумотлар электрон равишда тўлиқ ёки қисман тақдим этилмаганлиги сабабли, шунингдек, аризани киритишдаги техник хатолар оқибатида нотўғри тайинланганлиги аниқланган тақдирда;
д) “Ягона реестр” АТ орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи оилаларнинг иқтисодий аҳволи қайта ўрганиш натижасида оила кам таъминланган деб эътироф этилмаганда;
э) болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш тўғрисидаги қарорга таъсир кўрсатган ариза берувчи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан нотўғри ва ишончсиз маълумотлар тақдим этилганлиги ёки тўлиқ тақдим этилмаганлиги аниқланганда;
ж) мазкур Низомнинг 20-банди “э” кичик бандида кўрсатилган ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари), шунингдек, пенсионерлари томонидан аризалар тақдим этилганлиги аниқланганда;
з) мазкур Низомнинг 20-банди “ж” кичик бандига асосан Судялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги Низомга асосан пенсиялар билан таъминланган оила аъзолари мавжудлиги аниқланганда;
и) ортиқча тўловлар аниқланганда тўхтатилади. Бунда ортиқча тўловлар кам таъминланган оилага келгуси ойларда тўланиши лозим бўлган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам учун маблағлар ҳисобидан тўлиқ чегириб қолингандан сўнг тўловлар қайта амалга оширилади.
Мазкур банднинг “г” ва “д” кичик бандларига асосан болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари тўхтатилган ҳолатларда ўтган даврда тўланган маблағлар қайтарилмайди.
Тўловларни тўхтатиш (қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тайинлаш муддати тугаган ҳолатлар бундан мустасно) “Ягона реестр” АТ орқали автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилади ва ариза берувчига электрон хабар (аризада кўрсатилган электрон манзилига ёки СМС-хабарлар орқали мобил телефон рақамига) юбориш орқали билдирилади.
Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда, оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади:
а) ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад ушбу Низомнинг 7-бандида белгиланган мезондан ошганда;
б) идоралараро электрон ахборот тизими орқали олинган маълумотлар бўйича Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида жами биттадан ортиқ кўчмас мулк ва ер участкаси ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жойлари мавжуд бўлганда.
Ушбу Низомга 3а-иловага мувофиқ олинган маълумотлар бўйича ариза берувчи ёки унинг оила аъзолари фойдаланувида бўлган бир ва ундан ортиқ даромад олиб келувчи нотурар жойлари мавжуд бўлганда;
в) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номига расмийлаштирилган ёки ушбу Низомга 3а-иловадаги шакл бўйича маълумотномага мувофиқ ариза берувчи ёки унинг оила аъзолари фойдаланувида бўлган ёхуд ишончномага асосан қуйидагилар мавжуд бўлганда:
ишлаб чиқарилган муддати 12 (оила аъзоси И ёки ИИ гуруҳ ва 18 ёшгача болаликдан ногирон бўлса 7) йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган енгил автотранспорт воситаси;
ишлаб чиқарилган муддати 15 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган юк ташувчи автотранспорт воситаси, автобус, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси;
жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган енгил ва юк ташувчи автотранспорт воситалари, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси;
г) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берилган ойда амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлганда;
д) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида ариза берилган ойда бозор қиймати меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ суммани ташкил этувчи қимматли қоғозлар мавжуд бўлганда;
э) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (эри (хотини) ва болалари), шунингдек, пенсионерлари томонидан аризалар тақдим этилганда;
ж) Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 9-январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Судялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомга асосан пенсиялар билан таъминланганда;
з) болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи ва унинг оила аъзоси томонидан такрорий ариза ушбу Низомнинг 12-бандида белгиланган тартибга риоя этилмаган ҳолда тақдим этилганда. Бунда такроран тақдим этилган ариза “Ягона реестр” АТга киритилгандан сўнг ариза кўриб чиқилмасдан, аризачига рад жавоби аризада кўрсатилган электрон манзилга ёки СМС-хабар орқали мобил телефон рақамига жўнатилади;
и) оилада камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;
к) оиланинг охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси томонидан камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ марта) рад этилган ҳолларда;
л) расмий даромад манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларига мурожаат қилмаган ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган меҳнатга лаёқатли оила аъзоси мавжуд бўлганда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарорига кўра, оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади.
- Кўп бериладиган саволлар
- Тадбиркорлик
- Тиббий хизматлар
- Репродуктив саломатлик
- Расмий тушунтириш
- Таълим
- Лицензиялаш
- Соғлиқ ва ижтимоий ҳимоя
- Экология
- Адлия
- УЖКХ
- Кадастр
- Солиқ
- Фуқаролик
- Маълумотномалар
- Маданият ва спорт
- Божхона
- Ахборот ва алоқа
- Меҳнат муносабатлари
- Транспорт
- Суғурта
- Ёшлар
- Ижтимоий масалалар ва Тиббий-ижтимоий хизматлар
- Субсидия
- ФҲДЁ
- my.soliq.uz
- eco-service.uz
- e-visa.gov.uz
- license.gov.uz
- vacancy.argos.uz
- Коррупцияга қарши кураш
- Ўзбекистон ва хориждаги таълим грантлари
- Электрон иштирок
- UZIMEI
- Электрон харид
- Оналар учун имтиёзлар
- Синов тартибидаги хизматлар
- Эълонлар тахтаси
- MyID