Кўп бериладиган саволлар
Экология
Карантин остидаги маҳсулотда ўсимликлар карантини объектлари мавжуд эмаслигини тасдиқловчи халқаро намунадаги ҳужжат.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2022 йилдаги 464-сон қарори.
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ, Буташ деб дарахтлар ва буталарнинг шохларига керакли шакл бериш, асосий шохнинг баландлигини текислаш, скелет ҳосил қилувчи шохларнинг бир текисда жойлашишини таъминлаш мақсадида қуриётган, шикастланган, асосий шохга қараб ичкарига ёки бир-бирига жуда яқин ўсаётган шохларни балзамик қисмигача кесиб олиб ташлаш тушунилади.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2022 йилдаги 464-сон қарори.
«Яшил макон» платформаси — ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароити, мавжуд дарахтлар сони, тури ва жойлашуви, шаҳарларнинг кўкаламзорлаштирилганлик даражаси, дарахтларни кесиш, шу жумладан, санитария мақсадида кесиш учун берилган рухсатномалар, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари ва улар бўйича кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон маълумотлар базаси.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2022 йилдаги 464-сон қарори.
Қуйидагилар давлат ўрмон фондига кирмайди:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардаги экинзорларнинг иҳота дарахтзорлари, шунингдек, бошқа дарахтзор ва бутазорлар;
темир йўлларнинг, автомобиль йўлларининг, табиий ва сунъий сув оқимларининг, сув ҳавзаларининг ҳамда бошқа сув объектларининг ажратилган минтақаларидаги иҳота дарахтзорлар;
шаҳарлардаги ҳамда бошқа аҳоли пунктларидаги дарахтзор ва бутазорлар, шунингдек, кўкаламзорлаштириш учун экилган ўсимликлар;
томорқалардаги ва боғ участкаларидаги дарахтзор ва бутазорлар.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2022 йилдаги 464-сон қарори.
Дарахтлар ва буталарни экиш учун жой танлаш ҳамда уларни экиш:
аҳоли пунктларида — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уйларни бошқариш органлари;
ташкилотларга тегишли ҳудудларда — ер эгалари;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бириктирилган йўл ва кўчалар бўйларида — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;
умумий фойдаланишдаги темир йўллар ва умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг бўйларида — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (кейинги ўринларда — Автомобиль йўллари қўмитаси) ташкилотлари;
табиий ва сунъий сув оқимлари, сув ҳавзалари ҳамда бошқа сув объектларининг ажратилган минтақаларида — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда сув хўжалиги органлари;
фермер хўжалиги ерларида ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда — ер эгалари;
захира ерларда — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалигига ва бошқа ўсимликлар дунёсига зарар етказиши мумкин бўлган ўсимликлар карантини объектлари кириб келишининг, тарқалишининг олдини олишга ҳамда бундай объектларни бартараф этишга қаратилган тадбирлар мажмуи.
Юридик шахслар, уларнинг лойиҳа ташкилотлари, бош пудратчи ва субпудратчи ташкилотлари жаҳон стандартларига мос ва зарур маданий кўнгилочар инфратузилмаларига эга гольф мажмуаларини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғидан;
лойиҳани амалга ошириш учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди қисми бўйича ягона ижтимоий тўловдан;
лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган товарларни, шу жумладан «вақтинча олиб кириш» божхона режимида олиб киришда божхона божи ва акциз солиғидан озод этилади.
Асос (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-5781-сон Фармони, 9-банд, «б» кичик банди)
- Кўп бериладиган саволлар
- Тадбиркорлик
- Тиббий хизматлар
- Репродуктив саломатлик
- Расмий тушунтириш
- Таълим
- Лицензиялаш
- Соғлиқ ва ижтимоий ҳимоя
- Экология
- Адлия
- УЖКХ
- Кадастр
- Солиқ
- Фуқаролик
- Маълумотномалар
- Маданият ва спорт
- Божхона
- Ахборот ва алоқа
- Меҳнат муносабатлари
- Транспорт
- Суғурта
- Ёшлар
- Ижтимоий масалалар ва Тиббий-ижтимоий хизматлар
- Субсидия
- ФҲДЁ
- my.soliq.uz
- eco-service.uz
- e-visa.gov.uz
- license.gov.uz
- vacancy.argos.uz
- Коррупцияга қарши кураш
- Ўзбекистон ва хориждаги таълим грантлари
- Электрон иштирок
- UZIMEI
- Электрон харид
- Оналар учун имтиёзлар
- Синов тартибидаги хизматлар
- Эълонлар тахтаси
- MyID