Кўп бериладиган саволлар
Транспорт
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 321-сон қарорига мувофиқ, 2023 йилнинг 1 декабридан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали автомототранспорт воситаларини онлайн рўйхатдан ўтказиш хизмати жорий этилади.
Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари портали, Ички ишлар вазирлигининг “Call-маркази”, расмий веб-сайт ҳамда мобил иловадан фойдаланган ҳолда мурожаат этишлиги мумкин.
Автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш учун:
- гувоҳнома учун БҲМнинг 70%;
- Рўйхатдан ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 20% тўлов ундирилади.
Онлайн транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш хизмати бир кунда кўрсатилганда — қўшимча тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари, уч кунда кўрсатилганда — 3 баравари, беш кунда кўрсатилганда — 2 баравари миқдорида тўловни амалга оширади.
Шунингдек, Давлат рақам белгиси ҳамда рўйхатдан ўтган гувоҳномани етказиб бериш хизмати учун алоҳида тўлов ундирилади (биринчи 10 км бепул, кейинги ҳар бир км учун БҲМнинг 5% миқдорида тўлов ундирилади).
МЖтКнинг 291-моддасига кўра, жарима солиш ҳақида қарор чиққан кундан бошлаб 60 кун ичида жарима тўланмаса, транспорт воситаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмасига биноан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади.
Демак, машина жарима майдончасига қўйиш учун 2 та асос бўлиши керак:
Жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан 60 кун ичида жаримани тўламаган бўлишингиз;
Транспорт воситасига жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган орган раҳбарининг ёзма кўрсатмаси.
❗️Эътибор беринг! ЙПХ ходими қўлида сизга жарима солган орган раҳбарининг ёзма буйруғисиз, шунчаки электрон базадан текшириб, жаримангиз бор, деб машинани жарима майдончасига олиб кетишга ҳақли эмас.
Асос: Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси.
Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунасига алмаштиришни Тошкент шаҳрида Мирзо Улуғбек, Миробод, Олмазор, Сергели, Учтепа, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Чилонзор, Яккасарой ва Яшнобод туман Давлат хизматлари маркази, Андижон вилоятида Андижон тумани, Бухоро вилоятида Бухоро шаҳар, Қоракўл тумани, Фарғона вилоятида Фарғона шаҳар, Марғилон шаҳар, Қўқон шаҳар, Жиззах вилоятида Жиззах шаҳар, Навоий вилоятида Навоий шаҳар, Наманган вилоятида Наманган шаҳар, Самарқанд вилоятида Самарқанд шаҳар, Сурхондарё вилоятида Термиз шаҳар, Хоразм вилоятида Хива шаҳар, Қашқадарё вилоятида Қарши шаҳар ва Шаҳрисабз тумани Давлат хизматлари марказида амалга оширилади.
Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси, талони ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат – паспорт талаб этилади.
Гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати:
-2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
-2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
-2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
-2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.
Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Қуйидаги ҳолларда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш рад қилинади:
ариза берувчи томонидан сўровномада кўрсатилган маълумотлар нотўғри эканлиги аниқланганда;
ариза берувчининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бўйича амалий ҳамда назарий имтиҳонни муваффақиятли топширганлик факти тасдиқланмаганда;
ариза берувчи томонидан тегишли йиғим тўланмаганда.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2023 йилдаги 152-сон қарори.
Ариза берувчи назарий имтиҳонни топширганидан сўнг икки ой муддат ичида амалий имтиҳонни топшириши лозим. Бунда, имтиҳонларни қабул қилиш тизими автоматик тарзда амалий имтиҳонни такроран топшириш вақтини етти календарь кундан кейинги кунларга белгилайди. Агар ариза берувчи икки ой муддатда амалий имтиҳонни топшира олмаса, имтиҳонларни қабул қилиш тизими автоматик тарзда уни яна назарий имтиҳон топширишга қайтаради.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2023 йилдаги 152-сон қарори.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида Нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5816-сонли Фармони.
2019 йил 1 октябрдан транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш тўғрисидаги ишончномаларни мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида Нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5816-сонли Фармонига мувофиқ, 2019 йил 1 октябрдан транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш тўғрисидаги ишончномаларни мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинган.
2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон
Йўқолган миллий хайдовчилик гувохномасинини ўрнига янгисини бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 271-сон қарори билан тартибга солинади.
Йўқолган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликати назарий ва амалий имтиҳонлар топширилганидан ҳамда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчилик гувоҳномалари маълумотлар базасидан текширилганидан сўнг берилади.
Ўғирланган, ёнғин, табиий офат оқибатида ва бошқа шу каби сабабларга кўра йўқолган ҳамда дахлдор ваколатли идораларнинг ҳужжатлари билан тасдиқланган ҳолатлар бундан мустасно.
Йўқолган (ўғирланган, ёнғин, табиий офат оқибатида ва бошқа ҳолларда) миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликати ҳайдовчининг аризаси, имтиҳон варақаси, тегишли тоифалардаги автомототранспорт воситаларини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома, имтиҳон варақаси мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБ ларининг тасдиқномаси асосида берилади.
Ариза берувчи йўқолган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини ўрнига янгисини олиш учун Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг барча рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим (бўлинма)ларига мурожаат қилиши ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза расмийлаштиради ва тегишли ҳужжатларни илова қилади.
ДЙҲХХ органи ёки тадбиркорлик субъекти 1 кун ичида тушган сўровнома ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўғри ва тўлиқ тўлдирилганлиги ҳамда тўловларнинг тўланганлигини текширади, мурожаатни кўриб чиқиш натижалари бўйича хабарномани шакллантиради ва ЯИДХПга ЭРИ билан тасдиқланган шаклда жўнатади. Хабарномада белгиланган сана ва вақтда ҳайдовчиликка номзоддан назарий ва амалий имтиҳонларни қабул қилади.
Ариза берувчи хабарномада кўрсатилган жойга белгиланган сана ва вақтда бориб миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун ҳужжатларни тақдим этади ва фотосуратга тушади .
Шундан сўнг, ДЙҲХХ органи 1 кун ичида миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиради ва ариза берувчига тақдим этади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун базавий хисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим белгиланган бўлиб, ариза ЯИДХП орқали расмийлаштирилганда ундириладиган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
паспорт (нусхаси олиниб асли қайтарилади);
эски шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони;
Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун БҲМнинг 70% миқдорида тўлов амалга оширилади.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.03.2017 йилдаги 116-сон қарори.
Қарорга мувофиқ, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилган кундан бошлаб 10 йил муддатга берилади.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2021 йилдаги 465-сонли қарори.
Бўлади. Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1-октабрдан бошлаб автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтириш)га рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади. Сиз ўзингизга тегишли бўлган автотранспорт воситангиз ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтириш) рухсатномани my.gov.uz сайтидан рўйхатдан ўтиб олишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 декабрдаги «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунига кўра, эндиликда давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади: Кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун: агар кўчмас мол-мулк Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида жойлашган бўлса, БҲМнинг 1 баравари (илгари кўчмас мол-мулкнинг умумий майдонига қараб БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача); агар кўчмас мол-мулк бошқа аҳоли пунктларида жойлашган бўлса, БҲМнинг 50 фоизи (илгари кўчмас мол-мулкнинг умумий майдонига қараб БҲМнинг 50 фоизидан 1,5 бараваригача). Мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик ёки унга ўзгартишлар киритганлик учун: мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-онаси, болалари ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига – БҲМнинг 10 фоизи (илгари БҲМнинг 25 фоизи); жисмоний шахслар учун – БҲМнинг 25 фоизи (илгари БҲМнинг 50 фоизи); юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса – БҲМнинг 50 фоизи (илгари БҲМнинг 1 баравари). Мол-мулкдан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун – БҲМнинг 25 фоизи (илгари БҲМнинг 50 фоизи). Гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик учун: жисмоний шахслар учун – БҲМнинг 1 баравари (илгари шартнома суммасига қараб БҲМнинг 1 бараваридан 2 бараваригача); юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса – БҲМнинг 2 баравари (илгари шартнома суммасига қараб БҲМнинг 2 бараваридан 4 бараваригача). Қарз шартномаларини тасдиқлаганлик учун – БҲМнинг 25 фоизи (илгари шартнома суммасига қараб БҲМнинг 25 фоизидан 1 бараваригача). Автомототранспортни бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади: автомототранспорт воситалари учун – БҲМнинг 3 баравари (илгари транспорт воситаси двигателининг қуввати, яъни от кучига ва ишлаб чиқарилган санасига қараб БҲМнинг 2 бараваридан 10 бараваригача); битта мототранспорт, мотоаравача, мотоқайиқ учун – БҲМнинг 25 фоизи (илгари ишлаб чиқарилган санасига қараб БҲМнинг 10 фоизидан 50 фоизигача). Автомототранспорт воситаларини бошқаришга ва тасарруф қилишга оид ишончномаларни, шунингдек автомототранспорт воситаларидан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун: мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-онаси, болалари ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа- сингилларига, жиянларига – БҲМнинг 50 фоизи; бошқа шахсларга – БҲМнинг 2 баравари (илгари БҲМнинг 3 баравари). Қарз шартномасидан келиб чиқадиган пул суммаларини ундириш тўғрисидаги ижро варақаларини берганлик учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.
Ариза берувчи томонидан ДЙҲХХ органида имтиҳон топшириш назарда тутилганда имтиҳонларда қатнашиш учун қуйидаги миқдорда тўловлар амалга оширилади:
назарий имтиҳон топшириш учун — БҲМнинг 10 фоизи миқдорида;
ҳар бир қайта назарий имтиҳон топшириш учун — БҲМнинг 15 фоизи миқдорида;
автомототранспорт воситаларини, шу жумладан, транспорт воситалари таркибини амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун — БҲМнинг 10 фоизи миқдорида;
ҳар бир қайта амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун — БҲМнинг 15 фоизи миқдорида.
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2023 йилдаги 152-сон қарори.
Почта хизмати ходими тайёр бўлган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олгандан сўнг, ариза берувчи билан телефон орқали боғланиб, сўровномада кўрсатилган манзилга (Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказида бир иш куни, қолган ҳудудларда икки иш куни ичида) миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини етказиб беради.
Ариза берувчи билан телефон орқали келишилган вақтда ариза берувчи ушбу манзилда бўлмаса, ариза берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини ушбу ҳудуддаги почта алоқаси бўлимидан ўн иш куни давомида олиши мумкин.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2023 йилдаги 152-сон қарори.
Ариза берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш рад этилган кундан бошлаб ўттиз иш куни мобайнида давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўламасдан кўрсатилган камчиликни бартараф этган ҳолда такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2023 йилдаги 152-сон қарори.
Йўқ нотўғри. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида»ги 07.07.2022 йилдаги ПҚ-311-сон қарорининг «в» бандига мувофиқ, электрон ишончнома мавжудлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан мобил қурилмалар орқали текширилиб олиши кераклиги белгиланган.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида»ги 07.07.2022 йилдаги ПҚ-311-сон қарори.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.03.2017 йилдаги 116-сон қарори.
Қарорга мувофиқ, 2010 йилгача олинган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш охирги муддати — 31 март.
Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича:
• 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
• 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
• 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
• 2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.
Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2021 йилдаги 465-сонли қарори.
Бўлади. Қарорга мувофиқ, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) оид давлат хизмати учун йиғимлар давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилганда, Вазирлар Маҳкамасининг «Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил
18 июлдаги 547-сон қарорида кўрсатилган миқдорларнинг 90 фоизи тўланиши белгиланган.
Шунга мувофиқ агар сиз Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтириш) рухсатнома олиш хизматидан фойдаланадиган бўлсангиз сизга 10 фоизлик чегирма асосида рухсатнома берилади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига асосан Темир йўл транспорти орқали ташиладиган нефть ва нефть маҳсулотларининг қуролли қўриқлови шартнома асосида амалга оширилади.
Президент Ш.Мирзиёевнинг 2019-йил 9-сентиябрдаги ПФ-5816-сонли фармонига кўра, транспорт воситаси эгасининг қуйидаги қариндошлари транспорт воситасини ишончномасиз бошқариши мумкин:
🔹 ота-онаси;
🔹 эри (хотини);
🔹 болалари;
🔹 ака-укалари;
🔹 опа-сингиллари.
❗️Eслатма: ушбу яқин қариндошлар ҳақида маълумот (фамилияси, исми, отасининг исми, қариндошлик даражаси) транспорт воситаси эгасининг суғурта полисида кўрсатилган бўлиши керак.
Демак, тоға ёки жиян яқин қариндошлар ҳисобланмайди. Шунинг учун жиян тоғанинг автотранспорт воситасини бошқариши учун ишончнома расмийлаштириши керак бўлади.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 9-сентиябрдаги ПФ-5816-сонли фармони.
Автомобил тўхташ жойлари ҳудудларида қуйидагилар тақиқланади:
🔹 автомототранспортни таъмирлаш, ювиш, унга ёнилғи-мойлаш материаллари қуйиш, бунинг учун махсус ажратилган жойдан ташқари;
🔹 двигател ва агрегатлар учун очиқ ҳолдаги оловдан фойдаланиш;
🔹 автомототранспортни соатига 5 км дан ортиқ тезликда бошқариш;
🔹 тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш;
🔹 ёнилғи-мойлаш материалларини сақлаш учун жойлар барпо этиш.
Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2013-йил 5-августдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган “Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом.
МЖтКнинг 291-моддасига кўра, жарима солиш ҳақида қарор чиққан кундан бошлаб 60 кун ичида жарима тўланмаса, транспорт воситаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмасига биноан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади.
Демак, машина жарима майдончасига қўйиш учун 2 та асос бўлиши керак:
Жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан 60 кун ичида жаримани тўламаган бўлишингиз;
Транспорт воситасига жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган орган раҳбарининг ёзма кўрсатмаси.
❗️Эътибор беринг! ЙПХ ходими қўлида сизга жарима солган орган раҳбарининг ёзма буйруғисиз, шунчаки электрон базадан текшириб, жаримангиз бор, деб машинани жарима майдончасига олиб кетишга ҳақли эмас.
Асос: Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси.
- Кўп бериладиган саволлар
- Тадбиркорлик
- Тиббий хизматлар
- Репродуктив саломатлик
- Расмий тушунтириш
- Таълим
- Лицензиялаш
- Соғлиқ ва ижтимоий ҳимоя
- Экология
- Адлия
- УЖКХ
- Кадастр
- Солиқ
- Фуқаролик
- Маълумотномалар
- Маданият ва спорт
- Божхона
- Ахборот ва алоқа
- Меҳнат муносабатлари
- Транспорт
- Суғурта
- Ёшлар
- Ижтимоий масалалар ва Тиббий-ижтимоий хизматлар
- Субсидия
- ФҲДЁ
- my.soliq.uz
- eco-service.uz
- e-visa.gov.uz
- license.gov.uz
- vacancy.argos.uz
- Коррупцияга қарши кураш
- Ўзбекистон ва хориждаги таълим грантлари
- Электрон иштирок
- UZIMEI
- Электрон харид
- Оналар учун имтиёзлар
- Синов тартибидаги хизматлар
- Эълонлар тахтаси
- MyID