Кўп бериладиган саволлар
Тадбиркорлик

Масъулияти чекланган жамиятини рўйхатдан ўтказиш усуллари:

- онлайн тартибда фо.бирдарча.уз сайти орқали (электрон рақамли имзо олиш талаб этилади);

- Исталган давлат хизматлари марказига мурожаат қилган ҳолда;

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

аризачининг шахсни тасдиқловчи ҳужжат;

Таъсис ҳужжатлар (устав ва таъсис шартномаси агар таъсисчи 2 та ва ундан ортиқ);

Давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг

1 баравари. (онлайн тартибда 90 фоизи)

Масъулияти чекланган жамияти 15-30 дақиқада давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисидаги Қонуннинг (https://lex.uz/docs/22525), Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 58-72-моддалар (https://lex.uz/docs/111189), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми (https://lex.uz/docs/3111347)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 66-сонли қарори билан тасдиқланган "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 1-боби 1-бандининг 1-хатбошисига кўра, ушбу Низом талаблари давлат рўйхатидан ўтказилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган банклар ва кредит бюролари, уларнинг ваколатхоналари ҳамда филиаллари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 30.06.2020 йилдаги 3252-сон қарори), шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказишга (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.03.2014 йилдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган «Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом асосида) татбиқ этилмайди.

Кам таъминланган оилаларга болалар пули ва моддий ёрдам беришда уларнинг касаначилик ёки қишлоқ хўжалигига мавсумий жалб қилинган 6 ойгача бўлган даврда олган даромадлари инобатга олинмаслик тартиби белгиланди.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.02.2023 йилдаги ПҚ-70-сон қарори.

Юридик шахсларнинг таъсисчисиларини ўзгартириш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

Ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ Муассисларнинг (иштирокчиларнинг) устав фондидаги улушлари (ҳиссалари) ўзгариши (акциядорлик жамиятлари бундан мустасно) тегишли битим амалга оширилган пайтдан бошлаб 30 кун мобайнида мажбурий қайта рўйхатдан ўтказилади.

Юридик шахс таъсисчиси ўзгартирилаётганда Тизим воситасида ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган талабларни инобатга олган ҳолда қуйидаги ҳужжатлар сўровномага илова қилинади:

  • тадбиркорлик субъекти ваколатли бошқарув органининг таъсис ҳужжатларига устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори;
  • давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари;

улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (шартнома, хат, ҳуқуқий ворислик, мерос, суд қарори ва шу кабилар) — улуш (ҳисса) бошқа шахсга ўтганда. Бунда улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчаларни қайта рўйхатдан ўтказишда, муассисларнинг сўровномада кўрсатилган электрон почта манзилига Тизим томонидан юборилган хабарнома ва уларнинг муассислигини Ягона идентификациялаш тизими орқали идентификациялашни тасдиқлаш йўли билан ҳар бир муассиснинг розилиги мавжуд бўлиши керак.

Оилавий корхона иштирокчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

оилавий корхонани бошқаришда, қарорлар қабул қилишда, молия-хўжалик фаолиятини назорат қилишда иштирок этиш;

оилавий корхона таъсис шартномасининг шартларига боғлиқ ҳолда фойдадан ўз улушини олиш;

оилавий корхона таркибидан ихтиёрий равишда чиқиш;

агар оилавий корхонанинг таъсис шартномасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, оилавий корхона таркибидан чиқишда оилавий корхона мол-мулки қийматининг бир қисми устав фондига ўзи киритган мол-мулк миқдорига мутаносиб равишда қайтариб берилиши ёки шундай қийматдаги мол-мулк натурал ҳолда ўзига ажратиб берилиши.

Оилавий корхона иштирокчилари оилавий корхонанинг фаолиятида шахсий меҳнати билан иштирок этиши шарт.

Оилавий корхона иштирокчилари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва уларнинг зиммасида ўзга мажбуриятлар бўлиши мумкин.

Агар Сиз бизнес билан шуғулланганда, мавжуд бўлган мажбуриятларингизни бажара олмасангиз, корхонангиз банкрот деб топилиши мумкин.

Тушунча:

Банкротлик, бошқа сўзлар билан айтганда, бу иқтисодий ночорлик.

Қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги билан боғлиқ иқтисодий суд томонидан эътироф этиладиган ҳолат.

Мазкур бўлимда ифода этилган қоидалар давлат корхоналари ва нотижорат корхоналарга татбиқ этилмайди.

Банкротлик иши қуйидаги шахсларнинг аризаларига кўра қўзғатилиши мумкин:

 Қарздор;

 Кредитор;

 Прокурор.

Банкротлик ишини кўриб чиқиш қуйидаги босқичлардан иборат:

 Кузатув;

 Суд санацияси;

 Ташқи бошқарув;

 Тугатишга доир иш юритиш.

Қуйидагилар кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади:

Якка тартибдаги тадбиркорлар;

Ишлаб чиқариш тармоқларидаги ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 20 киши, хизмат кўрсатиш соҳасидаги ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган бошқа тармоқлардаги ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 10 киши, улгуржи, чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш тармоқларидаги ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 5 киши бўлган микрофирмалар;

Қуйидаги тармоқлардаги кичик корхоналар:

Енгил, озиқ-овқат саноатидаги ва қурилиш материаллари саноатидаги ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 200 киши;

Металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочсозлик, мебель саноатидаги, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 100 киши;

Машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уларни қайта ишлаш, қурилиш ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 50 киши;

Фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳалари (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган бошқа соҳалардаги ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 25 киши.

Асос: «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун.

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисидаги қонунига асосан БҲМнинг 10 баробари миқдори»да давлат божи тўланади.

Якка тартибдаги тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш усуллари:

- Онлайн тартибда fo.birdarcha.uz сайти орқали (электрон рақамли имзо олиш талаб этилади)

- Исталган давлат хизматлари марказига мурожаат қилган ҳолда

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

Аризачининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат

Давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг

1 баравари. (онлайн тартибда 90 фоизи)

Якка тартибдаги тадбиркорлар 15-30 дақиқада давлат рўйхатидан ўтказилади.

Якка тартибдаги тадбиркорларга қўйилган талаблар:

ЙТТлар фақат ҳукумат қарори билан тасдиқланган фаолият тури билан шуғулланишлари мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати lex.uz ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми lex.uz.

Тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш унинг рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этган аризаси асосида амалга оширилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

Муҳр ва штамплар (агар мавжуд бўлса);

Барча лицензиялар (рухсатномалар)нинг асл нусхалари (агар мавжуд бўлса);

Агар мавжуд бўлса, асосий ҳисобварағи ёпилганлиги тўғрисидаги тижорат банкининг маълумотномаси.

Рўйхатдан ўтказувчи орган фаолиятни ихтиёрий тўхтатиш тўғрисида ариза тушганидан сўнг бир иш куни ичида тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига Тизим орқали унинг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи йўқлигини, шунингдек, тижорат банкида ҳисобварақ очмаганлигини (ҳисобварақ очилмаган деб кўрсатилган бўлса) тасдиқлаш учун сўровнома юборади. Бунда давлат солиқ хизмати органи сўровнома олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга хабарнома юборади.

Рўйхатдан ўтказган орган ҳужжатлар тушганидан кейин бир иш куни мобайнида тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзувни давлат реестрига киритади.

Рўйхатдан ўтказувчи органнинг тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзувни давлат реестрига киритиш ҳақидаги қарори қабул қилингандан сўнг бир иш куни мобайнида тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахсга (вакилига) берилади ёки почта орқали жўнатилади.

Тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзув давлат реестрига киритилгандан кейин рўйхатдан ўтказувчи орган уч иш кунида:

Давлат солиқ хизмати органини тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс фаолияти тўхтатилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида Тизим орқали хабардор қилади;

Фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахснинг муҳр ва штампларини (агар мавжуд бўлса) йўқ қилади;

Лицензия ва рухсатномаларни (агар мавжуд бўлса) уларни берган органларга юборади.

Тадбиркорлик субъекти сифатида фаолиятининг тўхтатилиши жисмоний шахсни кредиторлар олдидаги унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ мажбуриятларидан озод қилмайди.

Акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш усуллари:

-онлайн тартибда фо.бирдарча.уз сайти орқали (электрон рақамли имзо олиш орқали)

-Исталган давлат хизматлари маркази орқали

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

аризачининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат

Таъсис ҳужжатлар (устав ва таъсис шартномаси)

Давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари. (онлайн тартибда 90 фоизи)

Акциядорлик жамиятини 15-30 дақиқада давлат рўйхатидан ўтказилади.

Хусусий бандлик агентлиги иш қидираётган шахсларга иш танлаш ва ишга жойлашиш бўйича, иш берувчилар учун кадрлар танлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи, шунингдек ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи тижорат ташкилотидир.

Хусусий бандлик агентликлари фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, очиқлик ва шаффофлик, камситишга йўл қўймасликдан иборатдир.

Хусусий бандлик агентлигининг фаолияти ўзининг хусусий мол-мулки ва (ёки) жалб этилган мол-мулк асосида амалга оширилиши мумкин.

Хусусий бандлик агентлиги ўз фаолиятини қайси мол-мулк асосида ва мулкий ҳуқуқлар воситасида амалга оширса, ўша мол-мулк, шу жумладан мулкий ҳуқуқлар олди-сотди, гаров, ижара ҳамда ҳуқуқлар ва мажбуриятларни белгилаш, ўзгартириш ва (ёки) тугатиш билан боғлиқ бошқа битимлар объекти бўлиши мумкин.

Хусусий бандлик агентлиги қуйидаги ҳуқуқларга эга:

хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ пуллик хизматлар кўрсатиш;

ишга жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан ахборот олиш;

иш қидираётган шахслардан, шунингдек иш берувчилардан ишга жойлаштириш учун зарур бўладиган ҳужжатлар ва ахборот олиш;

иш қидираётган шахслар ва иш берувчилар ишга жойлаштириш масалаларига доир ҳужжатларни ҳамда ахборотни тақдим этмаган тақдирда хизматлар кўрсатишни рад этиш.

Иш берувчилар ва иш қидираётган шахслар:

хусусий бандлик агентликлари билан тузилган хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар шартларига риоя этиши;

хусусий бандлик агентликлари билан тузилган хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар шартларига мувофиқ хизматлар ҳақини ўз вақтида тўлаши;

хусусий бандлик агентлигига ўз фаолиятини амалга ошириши учун зарур бўлган ишончли ва тўлиқ маълумотлар ҳамда ҳужжатларни тақдим этиши шарт.

. тугатиш ҳақида норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки ваколатли давлат органларининг тегишли ҳужжати.

2022 йилнинг 1 декабридан бошлаб масъулияти чекланган жамиятнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бекор қилинган.

Асос: 08.11.2022 йилдаги 415-сонли ПҚ

ЯТТ субъекти автомобиль транспортида йўловчи ташиш хизмати учун лицензия олиш имконияти мавжуд эмас. Ўз-ўзини банд қилиш орқали автомобиль транспортида йўловчи ташиш хизматидан фойдаланиши мумкин.

Асос: Ўзбекистон Республикасининг 30.08.2001 йилдаги 267-ИИ-сон Қонуни.

         Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ, Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси бу бир юридик ва жисмоний шахслар товарлари ва хизматларини бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг шу турдаги товарларидан фарқлаш учун хизмат қиладиган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган белгилардир.

Асос: Ўзбекистон Республикасининг 30.08.2001 йилдаги 267-ИИ-сон Қонуни.

         Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, мамлакат, аҳоли пункти, жой ёки бошқа жўғрофий объектнинг товарни белгилаш учун ишлатиладиган, унинг алоҳида хусусиятлари тамомила ёки асосан мазкур жўғрофий объектга хос табиий шароитлар билан ёки бошқа омиллар ёхуд табиий шароитлар ва ушбу омилларнинг бирикмаси билан белгиланадиган номи товар келиб чиққан жой номи деб эътироф этилади.

Асос: Ўзбекистон Республикасининг 30.08.2001 йилдаги 267-ИИ-сон Қонуни.

         Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ, қуйидаги белгилар товар келиб чиққан жой номи сифатида рўйхатдан ўтказилмайди:

товар келиб чиққан жой хусусида истеъмолчини чалғитиб қўядиган жўғрофий ном бўлган белгилар;

товар келиб чиққан ҳақиқий жойни расман кўрсатувчи, лекин товар бошқа ҳудудда чиқарилаётганлиги ҳақида янглиш тасаввур берувчи белгилар;

товар тайёрланган жой номи билан боғлиқ бўлмаган жўғрофий номни англатувчи ва Ўзбекистон Республикасида муайян турдаги товар белгиси сифатида умум фойдаланишда бўлган белгилар.

шу турдаги товарга нисбатан товар келиб чиққан жой номи ёки географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилган белгилар.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.2023 йилдаги 480-сон қарори

         Қарорга мувофиқ, талабнома қуйидагиларни ўз ичига олади:

товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун ариза;

талабномада кўрсатилган белгининг тасвири;

белгиларни рўйхатдан ўтказиш учун Товарлар ва хизматларнинг халқаро таснифига  мувофиқ гуруҳланган товар белгисини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган товарларнинг рўйхати.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.2023 йилдаги 480-сон қарори

         Қарорга мувофиқ, товар белгисини рўйхатдан ўтказишга доир талабнома топшириш учун патент божи тўлови 3 ой давомида амалга оширади.