Кўп бериладиган саволлар

MyID

MyID – Осон ва хавфсиз юз орқали биометрик идентификация учун уникал восита. MyID жисмоний шахсларга банк ва бошқа хизматларга рухсатли киришни таъминлаш учун юзнинг ноёб биометрик параметрлари асосида ҳақиқий идентификация ва аутентификацияни таъминлайди.

MyID фойдаланувчиларга юзни бир мартта сканерлаш орқали ўз шахсини тасдиқлашга ва кўплаб керакли ва фойдали давлат хизматларидан масофадан фойдаланишга ёрдам беради

MyID орқали рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги амалларни бажаринг:

1. MyID иловасини телефонингизга юклаб олинг ва рўйхатдан ўтинг.
2. MyID иловасидаги "QR орқали кириш" бўлимига (қуйи ўнг томондаги бўлим) киринг ва «Сканерлаш» тугмасини босинг.
3. Рўйхатдан ўтиш вақтида махсус QR код тақдим қилинади. Телефонингиз камерасини тақдим қилинган QR кодга қаратинг.