Хизмат: Юридик шахслар, жисмоний шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.

OneID орқали кириш
Солиқлар
Барча шахсларга кўрсатилади
Автоматик

Хизмат тавсифи

Солиқ тўловчи юридик ва жисмоний шахслар давлат солиқ хизмати органларига ташриф буюрмасдан мустақил равишда солиқ қарзи мавжуд эмаслиги ҳақида электрон маълумотномани шакллантириб чоп этиб олиш имконияти яратилган. 
Мазкур маълумотнома ўзининг уникал рақамига эга бўлиб, барча сўралган корхона ва ташкилотларга тақдим этилиши мумкин. Ушбу ташкилотлар электрон маълумотноманинг ҳақиқийлигини солиқ органларининг маълумотлар базасидан тўғридан-тўғри текшириб олиш имкониятлари ҳам мавжуд.