Хизмат: Почта декларацияси

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.

OneID орқали кириш
Божхона
Хамма шахсларга кўрсатилади
Яримавтоматик

Хизмат тавсифи

Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларига тегишли ҳужжат маълумотларини (CN22, CN23 божхона декларациялари ва тижорат ҳужжатлари) электрон шаклда тақдим этиш

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

Хизматдан фойдаланиш бепул.

Натижани олиш усуллари

Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Хизматнинг соҳага тегишлилиги

Божхона

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси

1. Ўзбекимтон Республикаси Божхона кодекси 2. Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари устидан божхона назоратининг қоидалари.

Хизматни кўрсатиш муддати

Маълумот жўнатилганидан кейин фойдаланувчи 15 дақиқа ичида тизим томонидан автоматик тасдиқланган идентификация кодини олади.

Хизмат натижаси

Электрон тасдиқланган (тизим томонидан автоматик тарзда шакллантириладиган) идентификацион кодни онлайн режимида олиш

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар

Талаб этилмайди

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси

Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари (юридик ва жисмоний шахслар)

Рад этиш сабаблари

Тизимга хатолик билан ёки тўлиқ бўлмаган маълумотларни юборган ҳолда

Боғланиш

Манзил: 100003, Тошкент шаҳри, И.Каримов кўчаси, 3. Телефон: +998 (71) 120-76-31, факс:+998 (71) 120-76-41 Вебсайт: www.customs.uz E-mail: info@customs.uz

Ташкилот

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси

Шикоят аризаси бериш тартиби

Аризачи Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилаётган хизмат сифати бўйича шикоят қилиши мумкин.

Бу қандай ишлайди?

Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларига тегишли ҳужжат (CN22, CN23 божхона декларациялари ва тижорат ҳужжатлари) маълумотларини тақдим этиш учун фойдаланувчи:

1. Махсус “е-Почта” дастуридан фойдаланиб ҳужжатнинг “xml” форматдаги электрон нусхасини тайёрлайди;

2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали божхона органларининг ахборот тизимига жўнатади;

3. Агар маълумот муваффақиятли (хатоликсиз) юборилса, тизим томонидан божхона органларига тақдим этиш учун махсус идентификация рақам олинади;

4. Агар маълумот муваффақиятсиз (хатолик билан) юборилса, жўнатилган маълумотлардаги хатолик ҳақида хабар олади ва барча хатоликларни тўғрилаб 2-банддаги ҳатти-ҳаракатларни амалга оширади.