Мурожаат хати

Ҳолати: Муҳокамада   Тоифа: Таклиф

RAXIMOV JAVOXIR TO‘LQIN O‘G‘LI
2020.04.18 09:31:55

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Мирзиёев Ш.М.га

Сергели тумани, 5А-мавзе,

18-уй, 36-хонадонда рўйхатда турувчи

Ж.Т.Рахимовдан

Тел.: 94-641-40-90

М У Р О Ж А А Т  Х А Т И

 

Ҳурматли, Шавкат Миромонович!

Ҳурматли, Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев Миромонович! Бугунги кунда  биз ёшларга  ҳеч кимдан кам бўлмай камол топишимиз учун  яратиб бераётган кенг имкониятларингиздан ва уларнинг самарасидан  биз Ўзбекистон ёшлари миннатдормиз.

 

– Биз, ёшларга кундан кунга катта имкониятлар яратиб бераётган  сиздай Юртбошимиз борлигидан фахрланаман. Ушбу яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш, юртим равнақига ўз ҳиссамни қўшиш мақсадида мен ҳам ўз бизнес лойиҳамни амалга  ошириб, ишсиз, бекорчи юрган ўзимга ўхшаган тендошларимни иш билан машғул қилишга ҳаракат қилмоқчиман, албатта бу лойиҳамни сизнинг кўллаб кувватлашингизсиз бажараолмайман. Мен Ўзбекистон фарзанди эканлигимдан фаҳрланаман, лойиҳамни беьтибор қолдирмайсиз деган умид билан  сизга мурожаат қиляпман.

Мен Рахимов Жавохир Тўлқин ўғли Сизга шуни маълум қиламанки, Сергели тумани, 5А-мавзе, Мирзо Турсунзода кўчасида жойлашган жамоат транспорти кутиш бекати самарасиз ва қаровсиз ҳолда ётганлиги сабабли аҳоли норозичилигини келтириб чиқараётганлиги ҳамда жамоат транспортларини кутиш чоғида юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш мақсадида, ушбу бекатни замон талаб даражаларига жавоб берадиган ҳолда аҳолига шарт-шароитлар яратиш ва енгил конструкция кўринишида бўлган савдо шаҳобчасини қурилишига руҳсат беришлигини сўраб Сергели туман ҳокимлигига мурожаат қилдим. Туман ҳокимлиги томонидан ушбу ваколат шаҳар ҳокимлигида эканлиги бўйича тушунтириш берилди. Тошкент шаҳар ҳокимлигига расмий равишда бир неча маротаба мурожаат қилдим. Сўнги юборган мурожаат хатимга шаҳар ҳокимлигидан келган жавоб шундан иборат эди: “Шаҳарсозлик ҳолатини яҳшилаш ва тартибга солиш мақсадида, Тошкент шаҳар ҳудудида реконструкция ишлари амалга оширилаетганлигини, шу муносабат билан Тошкент шахрини бош режа лойиҳаси ишлаб чиқилиб тасдиқлангунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 8 январдаги Енгил турдаги қурилмаларни жойлаштирилиши ҳақидаги 9-сонли қарорини вақтинчалик тўхтатиш ҳақидаги 2019 йил        20 майдаги Тошкент шаҳар ҳокимининг 01-Б-58-сонли баённомаси билан тўхтатилган”.

Мен юборган хатларимга жавоб келган биринчи ва сўнги хатлар орасида 5 ой фарқ борлигини инобатга олишингизни илтимос қилиб сўрайман. Юқорида кўрсатилган манзилдаги бекатни замонавий кўринишда қуриб, таркибига савдо шаҳобчасини жойлаштиришдан мақсадим нафақат даромадга эга бўлиш, балки мана шу бекатда жамоат транспортини кутаётган аҳолига қулайлик ҳамда 6 та иш ўрни яратишни таъминлаш, шаҳримизни кўркам ва чиройли бўлишига ўз ҳиссамни кўшишдир. Ушбу лойиҳани шаҳсий маблағим йўқлиги боис, тижорат банк кредити ҳисобига амалга оширишни кўзда тутмоқдаман. Бўш турган объектлардан самалари фойдаланган ҳолда иш ўринлари яратиш, ёшларни иш билан таъминлаш, солиқ тушумларини ошириш ва энг асосийси юртимизни жахон миқёсида ҳамда ички ва ташқи бозорларда ўз ўрнини топишига ҳиссамни қўшиш менинг мақсадимдур.

Ҳозирда кўплаб ёшлар бу имкониятлардан фойдаланмасдан, жамиятга зарар келтирмоқда. Ушбу лойиҳам билан тадбиркорлик фаолиятимни йўлга қўйиб, тенгдошларимга ўрнак бўлсам ўзимни ҳақиқий ўзбек ўғлони деб биламан.

Юқоридагиларга асосан, Сиздан Сергели тумани, 5А-мавзе, Мирзо Турсунзода кўчасида жойлашган бекатни, замон талаблари даражасига жавоб берадиган тарзда қуриб битқазиб, таркибига енгил типдаги савдо шаҳобчаси жойлаштириш учун руҳсат беришингизни сўрайман.

 

Илова: ____ вароқда.

 

 

Ж.Т.Рахимов                    13.04.2020 йил

MINAXMETOV DOSTONBEK DILMUROD O‘G‘LI
2022.02.09 05:00:02

Здравствуйте Уважаемый Шавкат Миромонович.Я Минахметов Достонбек Дильмурадович,год рождения 13.04.1996 житель Узбекистана город Андижан.У меня нет квартиры,и даже денег на начальный взнос нового жилья.Отца у меня нет,мама работает в Москве,хочу вас попросить о помощи нового жилья.Сейчас я живу в арендованной квартире,просьба откликнуться на эту проблему.

USMONOVA SHAROFATXON KOMILOVNA
2024.10.23 10:24:29

Узбекистон Республикаси президенти Шавкат Миромонович Мирзияевга Андижон вилояти Избоскан тумани Зарбдор МФЙ нурли истикбол куча 21 уйда яшовчи Шарофат Усмонова Комиловна Ассаламу алайкум Шавкат Миромонович! Мен пенсия ешига етиб колган елгиз онаман.елгиз киз фарзандим бор 1990 й тугилган Ганиева Гулхае Маьруфжоновна. Осие уйинлари самбо буйича кумуш медал сохибаси, 2013 й УзДЖТИ ни грант асосида битирган,умидли ешлардан.Сиз ешларга куп эьтибор каратаетган бир пайтда ешларга нисбатан нохакликлар булиб турибди хукукни химоя килиш органлари томонидан.2023 йилда кизим Волидам травел МЧЖ очганди.кушни хонада ишловчи давлат руйхатидан утмаган Солиха травел рахбари Тургунов Шухратдан 2023 й сентябр охирларида 13.10.2023.йил кунига 2000$ асосли,6000$ асоссиз аванс сифатида 70 та одамни Тошкент аэропортидан Умра сафарига учириш учун жой олишга пул  ва уша кунгача йигилган 25 та паспорт олиб ,1-4 октябр кунлари Тошкент шахрида фаолият курсатаетган Нур фирмаси билан шартнома тузиб 6700$ пул топширади ва 995 минг (083 $) сум пул анор банк оркали пул суради.Бу орада Уш шахридан учириш учун хам 29.10.2023.й кунига 50 та жой олиб беришни сурайди.Шунинг учун пулни 1300 $ ини Киргиз фукороси Акрам (узига аввалдан таниш булган )га жой олиб куйиш учун беради.Учиш кунига 5 кун колганда 8.10.2023 куни полеткани бахона килиб паспортларни олиб куяди ва пулни тезда кайтариб беришини талаб килади.Кизим билан ишламаслигини унга ишонмаслигини айтади.Бундан ташкари кизим узи ва Каюмова Одина угли билан уша 70 та одамга кушилиб Умра сафарига боришни режалаштирган эди.Каюмова Одинадан виза олиш учун 300$ олиб уни хам шу фирмага утказган.Фирма рахбари Косимов Абдулло бу олинган пулларни гувох тарикасида терговчи Абулкосимовга берган курсатмасида тан оляпти,колаверса кулимизда уша шартномани асли турибди.,лекин терговчи Абулкосимов 6783 $  га асосимиз булишига карамай Ганиева Гулхаега 3000$ Тургуновни,300$ Каюмовани пулини алдов йули билан олиб уз эхтиежи учун ишлатиб юборган деб айблов куйди.лекин хеч кандай асоси йук.Нима терговчилар асоссиз айблов куйишга хаклими еки конун уларга рухсат берган жойи борми? Терговчи жуда еш ахир инсон такдирини хал киляпти бу ешлар.Укишни битирганку столга курсига  кийналмай утириб олган.Кизбола булса,турмушга чикмаган булса,3000 $ айблов билан 6700 $ кушилса 9700 $ буладику,Ахир 8000 $ олган булса. Колган 1700 + 83$ нимага хисобга олинмаяпти,Нима учун шу хисобга олинмаетган суммадан  хеч булмаганда Каюмова Одинани 300$ ни чикариб юбормаяпти? Терговчига 6700 $ ни шартномасини берганман,лекин жиноят иши делосига киритмабди.995минг сум тулов когозини берсам судга такдим киласиз деб олмади,бу тулов когози умуман делога киритилмади.Мен Асоссиз сумма 1300 $ хисобидан Тургунов Шухратга 575 $ бердим лекин бу хакда аппеляция суди ажримида хеч кандай маьлумот езилмади.Тургуновдан телефон килиб суд котиби пул олдингизми деганди ха 7 млн канча хам олдим деб изох беришига карамай ажримга киритилмасдан кизимга 5 й озодликдан махрум килиш жазоси уз хукмида колдирилди. .Каюмова Одинага 300 $ нохакдан туладим,чунки уни пули Тошкентдаги фирмада.Фирма рахбари бошка ишлар юзасидан 2023 й 2 ноябрдан бери Тоштурмада.Буни билган Тургунов курок пул ундириш максадида Киргизистондан учириш учун 3000 $ берганман деган оддий асоссиз гапи учун терговчи Абулкосимов 3000 $ ни еб уз эхтиежига алдов йули билан олиб ишлатган деб хулоса берди,Шу тугрими ? Тошкентдаги 1783 $ эгаси йук пул булиб изсиз йуколиб кетаверадими? Кизим Шайхонтохур туманида Нур фирма рахбарига кузгатилган жиноят ишида гувох.Избоскан туманида эса жиноятчи булиб тарифланди.битта пулга 2 та еш жазоланиши керакми.Ахир Косимов Абдулло жазо олдику.кизим нимага жазо оляпти.мен елгизман колган 700 $ ни карз тополмаяпман,ишга кириб ишлаб узиб берса хам булардику.Ешларга муносабат шундайми? Хозир 700 $ учун 5 йил камалиб чикса бу ешларга эртага яшашга,давлатимизни юксалтиришга хафсаласи колмай,давлатимиздаги нохакликларни куриб туриб нафратланмайдими? Сиздан кизимни турмадан чикариб беришга амалий ердам беришингизни сурайман.яилтимос. Мен 1999 й Андижон молия иктисодиет коллежини тугатганман.Хозир имконим булса Юридик института укишга кирган булардим.бу менинг мактаб даврларимдаги орзуим.лекин имконсиз.Мактабни медал билан тамомлаганман,лекин хозир такдир такозоси билан оми укимаган тушунчаси жудаям тор одамлар орасида кийналиб яшаб келяпман.Кизимни камалганини эшитган 60 ешли Мухитдин исмли эркак кушни,уни хотини Иаьмура,40 ешли тул угли Муродил,кичик келини Рухсоралар ,энди елгиз колдинг сени улдиришим керак деб 25-26-27 август кунлари жуда емон уришишди.Нима сабабданлигини айтишмади.уларни уйини енидан утиб кетаетгандим.кушнилар чикиб Мухитдинни кулидаги тошни олиб канака кишисиз деб дакки беришди,кейин мен кетдим.3 кун 102 ,1102 ракамларига телефон килдим.хеч ким келмади.2 сентябр куни участка нозири курсатма беришим учун хонасига олиб келди.уша менга отилган катта чиннидай тош Окпанжа исмли итим хирилламаганда бошимга келиб тушарди,чунки отган эркак билан орамиз 23 метр эди.итим ,мен ва уша киши 3 бурчак холатида тургандик.лекин битта тош эхтиет чорани куришимга карамай каталоги учун оегимни олиб кочганим учун ялаб утиб кетди уша хам тезда шишиб кукариб чикди.поликлиникага боргандим куриб когоз езиб беришди.Участка нозирига июн ойида хам шу киши уятли сузлар билан хакорот киляпти деб ариза киритгандим,чора курмади,мана яна шу 2 холат буйича хам чора курмай илтимос судга чикаринг дейишимга карамай,делони ишни епиб куйиб чора курмади сабаби одамларни гувохлиги утмай камерага олинган тасвир исбот буларкан.Качон конунга факат камера тасвири исботга утади деб узгартириш киритилди? Тирик одамлар гувохлигидан воз кечилдими? 25.09.2023. Й куни келини Рухсора уйимдан чакириб кул билан уришиб менга 8 ешли углимни кечкурун кучага чикарсам мен йулини тусиб сени итимга едириман деб тахдид килаетган эканман.тухматни каранг ахир мен пенсия ешида булсам.40 ешли тул кайн акаси хам келиб уша келинига кушилиб,уятли сузлар билан хакоротлаб кетди,102 ракамига кунгирок килдим.шу кунгача хеч бир ИИБ идан ходим келиб хабар олгани еки нима булди деб сурагани йук.Июн ойидаги аризамни епмасдан чора курганда,уятли сузлар билан хакорат килишга жарима тулаганда шу кейинги емон холатлар булмасди,хаммасига Зарбдор МФяй нозири Одилов Али сабабчи. Менимча нозир кушниларим мени улдириб куйишини кутяпти шекилли, Ахир давлатимиз ками 5 е 6 млн ойлик бераетгандир нозирга махалла тинчлигини саклаш учун.бу тизимда Одиловга ухшаган бепарво,локайд ва масулиятсиз шахсларни ишлашига урин йук.бунака инсонлар бор экан жиноятлар сони купаяверади.Бу шахсни,уни устози Юлдашев Жамшидни устидан 1102 га ариза колдирдим,натижасини кутяпман.уни устози билан келишолмай колган жойим бор прокурор протест киритган 15 хонадон зах сув чикаришга мулжалланган 10 м зовурни 2022 й Зарбдор МФЙ хоким ердамчиси Акбаров ва нозир Юлдашевлар аукционга куйишиб киши билмас килиб 1 ой утказиб аукционда Юлдашев сотиб олган.Бу ишни булишига сабаб Мени ен кушним Рахимов Нозим мени куролмаганидан нозир билан ака ука булиб мендан уч олиш учун уша ерни олиб куйиш теракларни кестиришни маслахатини берган.Юлдашев мени тузлаш учун кушнимни хурсанд килиш учун шу усулни  куллаган.мен арикни нариги томонини одамларимиз  мени эшигим рупарасига ахлат тукаверганидан ахлатхона булиб кетганидан,мен у пайтлар бозорга чикардим уйда кечкурун булардим мени ким тукканини курмайди деб ахлатхонага айлантирган жойини тозалаб терак экиб одамларни ахлат тукмайдиган кукаламзор килиб куйгандим уни кушним куролмай кестириб юбориш харакатида юрибди неча йилдан буен.Мен инсон зотига емонлик килишга Оллохдан куркаман.шу вактгача елгиз яшаган булсам бирор марта МФЙ дан ердам сурамаганман.бу йил кизим камалиб колиб моддий ердамга ариза киритдим сабаби 2 йиллик соликдан карзим бор ушани ва келгуси 2 йиллик учун туловни моддий ердам оркасидан туламокчи эдим.ниятим амалга ошмади.,Чунки МФЙ раиси ва котиб  хам нозир билан бирга.30 май куни кизим Тошкентдан келаетгани боис Судни 1 кунига улгуролмади.Судья 2 кунга ИИБ оркали олиб келишни макул топди келади дейишимга карамай.5 июн куни кон босими кутарилиб (чунки суд бошландида) кечаси ухлолмай чикди энди нима буларкан,камалиб кетаманми деб. Мен ИИБ га участка бошлиги Тохиржонни чакируви билан кетгандим.телефоним учирилган  ИИБ булими эшиги назоратида. колган.кизим уйгониб караса .дарвозамиз енида 2 та нозир  куни кушнилар котиб Гулнора ва Раис Равшанбек шоти кутариб эшигимиз енига келибди.менга телефон килса учик экан телефоном.Кизим Онам улиб колибди кучада Раис мени чакириш учун девордан ошиб утгани шоти нарвон  куйди деб стрессга тушиб колган. Куйингки мени улди деб куркиб кетган.10 минутлар утиб мен ИИБ дан чикиб тел килсам каерда эдингиз мен куркиб кетдим.нимага эшигимиз енида одамлар тупланган деб мендан суради.мен билмаслигимни айтдим.кейин билсам дарвозамиз енида Одам улдириб кочиб юрган жиноятчини ушла б кулига занжир такиб олиб чикиб кетиш сахнаси булаетган экан.Бу сахнани котиба  Гулнора уюштирган,чунки эркаклар бунака нарсалар билан уралашмайди.Раис 50 ешдан утган тупланганларни таркатиб.юборса буларди.ахир бу киз.бола булса,чемпион булса тамошо курсатмай.Котибасиз бир иш килолмаса жойини бушатиб куйсин котибига кушилиб.Бир ой булди хокимият енида Раис билан куришиб,хол ахвол сурамайсизлар кизингизга нима булди деб десам килган жиноятига жавоб берадида деди.шу олий малумотли раисни фикрими? Агар урнида мен булсам шу оиладан елгиз онадан хабар олган булардим хеч булмаса манавий ердам берган булардим сабаби кизим кучага чикиб емон отлик булганлар тоифасидан эмас эди. МФЙ ни обрусига тасир килмайдими узиларга минус булмайдими мажлисларда десам жим турибди.Кушнилар билан нозир билан холатларни айтдим мана 1 ой утди.Раис яна жим.сукунат билан  махаллани бошкариб буладими? Еки фикрлаш доираси тор уйда утиргиб хакини талаб киладиган аеллар билан маслахатлашиб махаллани бошкарадими?Сизнинг эьтиборингиз билан 60 й лой кечиб юрган кучаларимиз цементом куча булди.кучамиз 4 метр кейин 1.5 м арик.9 май куни нариги бехизор кучада яшовчи Матлуба исмли кушнини уйланган угли ва келини дарвозам тагига арик буйига келиб гилам ювишаетган экан.улар юваетган жой 2 метр  чукурликда кавланиб бехизор кучага труба уланиш натижасида морза бузилган.у ерни ювилиб тушмаслиги учун 50 60 кг ли бетон булакларидан олиб келиб куйсам 3 дона 2 тасини шу бола угирлаб кириб кетибди утган йил.ариза килиб берай десам нозир Юлдашев мен узим кайтаргизиб куяман ариза шартмас деди.бир неча бор огохлатирдим натижа булмади.бу  ер емгир егса ен бош турпоклар ювилиб бетон таги бушаб синиб колмаслиги ва окава арикка магзава тушмаслиги учун у ерда ювманглар куприкка олиб ювинглар деб емон куриндим. Угли мени сенсираб буни сен килмадинг давлатники ишинг булмасин деди бор хохлаган ишонганингни чакир деди.байрам булгани учун хеч ким йук экан нозир Одиловга телефон килиб холатни расмга олиб ташладим.лекин чора курмади.бу ерда кайтиб.ювманглар деб айтиши керак эди. 27 май куни дарвозам тагида уша Матлубани кичкина япон хурозчасини кучага чикканимда бирга чикувчи итим тишлаб куйди хурозча улди.3 кундан кейин МФЙ раиси нозир биргаликда итотарни олиб келиб уйда 2 оеги чулок кучага чиколмайдиган итларимни оттириб юборди.хурозчани еган тирик колди.елгиз яшаганимиз,кушниларимизни 2 таси оилавий угри булгани учун ва дарвозамиздвн захарланган емак ташлаб беришаетгани учун 3 е 4 ит бокишга мажбур буляпман сабаби бири улса бири колади.Итга 3 кунда жазо куллашди уша махалладаги бир хотинни кушниларга ариза килиб болаларга ташланяпти,мени 4 та товугимни еди деб елгон курсатмасига.Инсонни 1 та хурозчалик кадры йукми.Мени кушниларим канака холатга солиб улдиришим керак сени деб уятли сузлар билан хакоратласа хам чора курмаяпти.Агар кушнилар урнида мен булганимда 2 мартадан судга олиб чикиб жарима куллатган буларди.Бу одам ажратишми еки оркасида хеч кими йук деб уша оми, укимаган, савияси паст, тор фикрлайдиган кушниларимни химоя килишми еки улардан тили кисикми? Булар ойликни нимага олишяпти.? Яхши ишлашни билишмаса,уларга хам конунда нимадир езилгандир?  Мен утган умримга ачинаман шу акл билан бирор сохада ишлаб юртимизга фойдам тегишни урнига мана бунаканги ночор инсонлар билан курашиб умрим утганига.Банк сохасида 6 йиллик кадрлар булими ва касса амалиетида тажрибам бор.2001 йиллар олган ойлигимни кизим билан тирикчиликка етказа олмай карз.булиб колаверганимдан ишдан чикишга мажбур булганман.кани эди яна ишга кайтсам хеч булмаса 10 йил насиб килса ишлардим.Агар ишга киришимга ердам берсангиз жуда катта савобга колардингиз,мен эса карзларимдан узилиб олардим,Юридик институтга укишга кирардим.Бу мени ушалмас орзуларим.МФЙ раислигига колган сохаларда хам кандайдир конкурслар хисобига кадрларни  иктидорига,аклига ва тажрибасига караб танлаш  йулга куйилса яхши иш буларди. Шавкат Миромонович! менга юкоридаги масалалар буйича ,айникса кизим Ганиева Гулхаени жазони уташ муассасасидан озод этилишига  амалий ердам беришингизни илтимос киламан.

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг