2022/2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Aбитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.
Бунинг учун абитуриент my.gov.uz нинг “Aбитуриентни онлайн рўйхатдан ўтказиш” хизмати орқали рўйхатдан ўтган телефон рақами ва паролини киритиб, рухсатномани онлайн юклаб олади.
Эслатиб ўтамиз!
Жорий йилда тест синовлари 8-августдан бошланади. Шуни инобатга олиб, рухсатномаларни
7-августга қадар юклаб олишингизни тавсия қиламиз.
Aбитуриентлар тест синовларига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари шарт.
Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.
My.gov.uz – абитуриентларга омад тилайди!
Aбитуриентлар диққатига! My.gov.uz орқали имтиҳонга кириш рухсатномаларини юклаб олинг!
04.08.2022
Барча янгиликлар
👨🏫Мактабларда кузги таътил давом этмоқда. Турли сабаблар билан фарзандини бошқа мактабга кўчириш истагида бўлган ота-оналар бу жараённи айни таътил вақтида, II- чорак дарслари бошланмасидан ҳал қилишни режалаштиришади.
05.11.2024📱Эндиликда my.gov.uz портали орқали фарзандингизнинг руҳий касалликлар ёки наркология диспансери ҳисобида туриш-турмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларни юклаб олишингиз мумкин. Бу турдаги маълумот хорижий элчихоналарга тақдим этиш, хусусий таълим муассасаларига ўқиш киришда ёки бошқа ҳолатларда талаб қилиниши мумкин.
04.11.2024⚙️ Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан “Toza Makon-billing” дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан жорий йилнинг 5 ноябрь куни соат 23:50 гача техник-профилактик ишлар олиб борилиши муносабати билан my.gov.uz орқали чиқинди хизмати учун шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олиш ва абонент тўғрисидаги маълумотларни ўзгартиришда вақтинчалик техник узилишлар кузатилишини мумкин.
01.11.2024🏠 Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024-й.) эълон қилинди ҳамда мазкур Қонунга асосан фуқаролар ҳеч қаерга мурожаат қилмаган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ер участкаларига бўлган ҳуқуларни эътироф этишлари мумкин. Бунда, Кадастр агентлиги ходимлари ва ишчи гуруҳ тасдиқланган режа графикка асосан фуқарони уйига ўзлари келишади. Бу жараёнлар жорий йилнинг 5 ноябридан бошланади.
31.10.2024Ҳурматли фойдаланувчилар! Сизларни қисқа сўровномани тўлдиришга таклиф қиламиз ва бизга иловамизни сиз учун янада қулай ва фойдали қилишда ёрдам беришингизни сўраймиз!
30.10.2024