Барча янгиликлар
👨🏫Мактабларда кузги таътил давом этмоқда. Турли сабаблар билан фарзандини бошқа мактабга кўчириш истагида бўлган ота-оналар бу жараённи айни таътил вақтида, II- чорак дарслари бошланмасидан ҳал қилишни режалаштиришади.
05.11.2024📱Эндиликда my.gov.uz портали орқали фарзандингизнинг руҳий касалликлар ёки наркология диспансери ҳисобида туриш-турмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларни юклаб олишингиз мумкин. Бу турдаги маълумот хорижий элчихоналарга тақдим этиш, хусусий таълим муассасаларига ўқиш киришда ёки бошқа ҳолатларда талаб қилиниши мумкин.
04.11.2024⚙️ Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан “Toza Makon-billing” дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан жорий йилнинг 5 ноябрь куни соат 23:50 гача техник-профилактик ишлар олиб борилиши муносабати билан my.gov.uz орқали чиқинди хизмати учун шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олиш ва абонент тўғрисидаги маълумотларни ўзгартиришда вақтинчалик техник узилишлар кузатилишини мумкин.
01.11.2024🏠 Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024-й.) эълон қилинди ҳамда мазкур Қонунга асосан фуқаролар ҳеч қаерга мурожаат қилмаган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ер участкаларига бўлган ҳуқуларни эътироф этишлари мумкин. Бунда, Кадастр агентлиги ходимлари ва ишчи гуруҳ тасдиқланган режа графикка асосан фуқарони уйига ўзлари келишади. Бу жараёнлар жорий йилнинг 5 ноябридан бошланади.
31.10.2024Ҳурматли фойдаланувчилар! Сизларни қисқа сўровномани тўлдиришга таклиф қиламиз ва бизга иловамизни сиз учун янада қулай ва фойдали қилишда ёрдам беришингизни сўраймиз!
30.10.2024🟡 Билимни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган чет тили ҳамда умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш тест синовларида узрли сабабларга кўра қатнаша олмаган талабгорлар тўловни энди my.gov.uz портали орқали мурожаат йўллаган ҳолда қайтариб олишлари мумкин.
22.10.2024🧑💻 2024 йил 14 октябрдан она тили (ўзбек, қорақалпоқ, рус) ва адабиёт фанларидан миллий сертификат тест синови учун талабгорларни мй.гов.уз портали орқали рўйхатга олиш бошланди. Рўйхатга олиш 20 октябрь 23:59 га қадар давом этади.
16.10.2024✅TAF!2024 доирасидаги “2024 йил рекламаси” танлови ғолиблари аниқланди. 🎉 My.gov.uz танловнинг икки йўналишида — “2024 йил сайти” ҳамда “2024-йилги мобил илова” номинацияларида совриндор бўлди. 📱Шундай қилиб, ягона портал ушбу танловнинг икки бронзасини қўлга киритди!
16.10.2024⚙️ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг "Ягона миллий меҳнат тизими"да навбатдан ташқари профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан Ягона порталда талабгорларнинг меҳнат фаолияти маълумотлари билан танишишда ва меҳнат соҳасидаги давлат хизматларидан фойдаланишда узилишлар кузатилиши мумкин.
14.10.2024📱 Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!
10.10.2024❓Логин ёки паролингизни унутиб қўйдингизми? 👉Хавотирга ўрин йўқ! Энди уни тиклаш жуда ҳам осон!
07.10.2024Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказининг Ягона биллинг тизимида навбатдан ташқари профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан my.gov.uz порталидаги пуллик хизматлардан фойдаланишда узилишлар кузатилиши мумкин.
07.10.2024Ҳурматли фойдаланувчи, илованинг янгиланган 3.2.81 талқини фойдаланишга таклиф этилмоқда.
22.05.2024my.gov.uz “Йил бренди 2023” танловида Ўзбекистон истеъмолчиларининг овоз бериш натижаларига кўра ғолиб бўлди.
21.05.2024My.gov.uz орқали кўрсатиладиган ушбу қулайликдан кам таминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин
09.05.2024Энди сиз энг талабгир бўлган “Руҳий касалликлар” ёки “Наркология” диспансерларидан маълумотномаларни ҳеч қандай ариза тўлдирмасдан олишингиз мумкин.
29.04.2024Президент қарорига кўра (ПҚ-4742) фуқаролар белгиланган 101 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баробари (340 минг сўм)да ижтимоий солиқ тўловини тўласа, 1 йиллик иш стажи ҳисобланади.
24.04.2024Ягона порталда Давлат тиббий суғурта жамғармаси фаолиятига оид янги хизмат ишга туширилди
16.04.2024Бунинг учун сизга my.gov.uz ёрдам беради. Бош саҳифадан “Таълим” бўлимига ўтиб, “Умумтаълим фанлари даражасини аниқлаш” хизматини танланг ва имтиҳонда қатнашиш учун ариза топширинг.
14.04.20242024 йил 7 апрель (якшанба) куни бўлиб ўтадиган физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларга рухсатномалар юборилди
04.04.2024