Хизмат: ​Хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) учун электрон ариза юбориш​

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.

OneID орқали кириш
Таълим
Жисмоний шахсларга кўрсатилади
Яримавтоматик

Хизмат тавсифи

Хорижий давлатларда умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) учун электрон ариза юбориш.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) деганда ваколатли давлат органлари томонидан ушбу ҳужжатлар эгалари тайёргарлиги даражаси мувофиқлигини белгилаш ва уларга Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги ҳужжатларига эга бўлган шахсларга берилгани каби академик ва (ёки) касбий ҳуқуқлар берилиши тушунилади

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

2 ЭКОИҲ

Натижани олиш усуллари

Қоғоз кўринишидаги маълумотнома

Хизматнинг соҳага тегишлилиги

Нострификация

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонууни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 3 апрелдаги 173-сон қарори

Хизмат натижаси

Суралган маълумотномани олиш

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар

1. Ўрат махсус, касб-хунар ва олий маълумотга оид хужжатларнинг тан олиниши ва уларга тенглаштирилганлиги тўғрисидаги баёнот.

2. Таълим хужжатларининг асл нусхаси ва унинг иловалаари (ўқув курслари ва уларнинг миқдори, якуний бахолар, амалиётлар рўйхати, курс ва якуний малака варақалари, ўқув жараёнининг бошқа таркибий қисмлари).

3.Таълим тўғрисидаги хужжат ва унинг иловаллари Ўзбекистон Республикасининг расмий тилига нотариал тасдиқланган таржимаси.

4. Таълим гувохномасини тан олиш ва нострификация (эквивалентликни ўрнатиш) қилиш учун тўловни тасдиқловчи хужжат.

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси

Жисмоний шахслар

Рад этиш сабаблари

Келтиирилиши мажбурий бўлган хужжатларнинг бирортасини йуқлиги

Боғланиш

Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Нухон кўчаси, 21 уй

Teл: (998 71) 231-07-53

E-mail: info@tdi.uz

Ташкилот

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат Инспекцияси нострификация интректив хизмати

Шикоят аризаси бериш тартиби

Эксперт комиссияси қарори бўйича махсус тест натижалари тўрисидаги хужжатларни нострификация қилиш учун тавсия этилмаган талабнома берувчилар, махсус тестлардан ўтиш учун белгиланган таритибда қайта мурожаат қилишлари мумкин.