Техникаларни вақтинча рўйхатдан ўтказишда, шунингдек, техникаларга давлат рақами белгилари, вақтинча техник паспорт ва техник гувоҳномани беришда ундириладиган тўлов ставкалари

Давлат хизмати номи

Тўлов миқдори

I. Вақтинча рўйхатдан ўтказилган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларига давлат рақами белгиларини бериш учун

1.1.

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларига давлат рақами белгиларини (кейинги ўринларда — ДРБ) бериш учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи миқдорида

1.2.

Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган ДРБ ўрнига янгисини бериш учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи миқдорида йиғим

1.3.

Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган ДРБ ўрнига янгисини бериш учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида йиғим

 

II. Техникаларни вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун

2.1.

Техник паспорт бериладиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарни давлат рўйхатидан ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида

2.2.

Техник гувоҳнома бериладиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш машиналари, агрегатлари ва асбоб-ускуналарини давлат рўйхатидан ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг 18 фоизи миқдорида

III. Вақтинча рўйхатдан ўтказилган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарга вақтинча техник паспорт бериш учун

3.1.

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарга техник паспорт бериш учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида

3.2.

Яроқсиз ҳолга келган ёки ўғирланган ёхуд йўқолган техник паспорт ўрнига янгисини бериш учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим

IV. Техник паспорт берилмайдиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш машиналари, агрегатлари ва асбоб-ускуналарига вақтинча техник гувоҳнома бериш учун

4.1.

Техник паспорт берилмайдиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш машиналари, агрегатлари ва асбоб-ускуналарига техник гувоҳнома бериш учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида

4.2.

Яроқсиз ҳолга келган ва ўғирланган ёхуд йўқолган техник гувоҳнома ўрнига янгисини бериш учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим

V. Техникани вақтинча рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказиш учун

5.1.

100 от кучи ва ундан юқори қувватга эга ғилдиракли тракторлар, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, ўзиюрар машиналар ҳамда занжирли ва ярим занжирли тракторлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида

базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида

5.2.

100 от кучигача қувватга эга ғилдиракли тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналар, осма ва ярим осма, занжирли, ярим занжирли ва йиғма машиналар учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида

5.3.

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш машиналари ҳамда агрегатлар учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида

5.4.

Йўл-қурилиш, мелиорация ва бошқа мақсадларга мўлжалланган юк ортувчи, пахта, дон ва уруғларни қайта ишлашга мўлжалланган машиналар, шунингдек, чорвачилик, паррандачилик ва ем-хашак ишлаб чиқариш машиналари ва ускуналари, кичик механизация мосламалари учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида

5.5.

Машина-трактор парклари, таъмирлаш устахоналари, сервис пунктлари ва бошқалардаги ҳар бир станок, асбоб-ускуна ва жиҳозлар учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида

5.6.

Сув насослари учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Суҳандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг