Хизматлар

Фойдали маълумотлар

Транспорт

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 321-сон қарорига мувофиқ, 2023 йилнинг 1 декабридан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали автомототранспорт воситаларини онлайн рўйхатдан ўтказиш хизмати жорий этилади.

Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари портали, Ички ишлар вазирлигининг “Call-маркази”, расмий веб-сайт ҳамда мобил иловадан фойдаланган ҳолда мурожаат этишлиги мумкин.

Автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш учун:

- гувоҳнома учун БҲМнинг 70%;

- Рўйхатдан ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 20% тўлов ундирилади.

Онлайн транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш хизмати бир кунда кўрсатилганда — қўшимча тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари, уч кунда кўрсатилганда — 3 баравари, беш кунда кўрсатилганда — 2 баравари миқдорида тўловни амалга оширади.

Шунингдек, Давлат рақам белгиси ҳамда рўйхатдан ўтган гувоҳномани етказиб бериш хизмати учун алоҳида тўлов ундирилади (биринчи 10 км бепул, кейинги ҳар бир км учун БҲМнинг 5% миқдорида тўлов ундирилади).

Эски шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш билан боғлиқ барча жараёнлар Давлат хизматлари марказларида амалга оширилади.

 

Шунингдек ушбу хизматдан онлайн фойдаланишнинг имкони мавжуд бўлиб, бунинг учун Сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак бўлади.

 

Ягона портал орқали ариза берилади ва банк кассалари орқали тўловни амалга оширилади;

Фуқаролик паспорти, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси, талон ва тўловлар тўланганлиги ҳақидаги квитанциянинг асл нусхалари билан тегишли Давлат хизматлари марказига ташриф буюрилади;

Гувоҳнома учун Давлат хизматлари марказида расмга тушиш (ёки расмни жисмоний шахсларнинг маълумотлар базасидан олиш имкони мавжуд, яъни гувоҳномага фуқаролик паспортидаги расм автоматик тарзда жойлаштирилади);

Шахсий имзо қўйилади ва янги намунадаги гувоҳнома олинади.

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунасига алмаштиришни Тошкент шаҳрида Мирзо Улуғбек, Миробод, Олмазор, Сергели, Учтепа, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Чилонзор, Яккасарой ва Яшнобод туман Давлат хизматлари маркази, Андижон вилоятида Андижон тумани, Бухоро вилоятида Бухоро шаҳар, Қоракўл тумани, Фарғона вилоятида Фарғона шаҳар, Марғилон шаҳар, Қўқон шаҳар, Жиззах вилоятида Жиззах шаҳар, Навоий вилоятида Навоий шаҳар, Наманган вилоятида Наманган шаҳар, Самарқанд вилоятида Самарқанд шаҳар, Сурхондарё вилоятида Термиз шаҳар, Хоразм вилоятида Хива шаҳар, Қашқадарё вилоятида Қарши шаҳар ва Шаҳрисабз тумани Давлат хизматлари марказида амалга оширилади.

 

Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси, талони ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат – паспорт талаб этилади.

 

Гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати:

 

-2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;

-2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;

-2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;

-2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

 

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Ҳаммасини кўрсатиш