Muxlisa AI
(Yordamchi-bot o'zbek tilida sinov rejimida ishlamoqda. Boshqa tillar kelgusida qo'shiladi)
-
Салом 👋
Сизга қандай ёрдам бера оламан? -
Хизматлар
Фойдали маълумотлар
Платформалар xarid.uzex.uz, xt-xarid.uz, e-auksion.uz, xarid.uz Ўзбекистонда электрон харидларнинг онлайн платформалари бўлиб, турли товарлар ва хизматларни харид қилиш жараёнини осонлаштириш учун мўлжалланган.
Онлайн харидларнинг афзалликлари:
Давлат идоралари ва тадбиркорлик фаолиятида платформадан фойдаланиш: Платформалардан Ўзбекистондаги давлат идоралари, корхона ва ташкилотлари харид фаолиятини электрон шаклда самарали амалга ошириш учун фойдаланишлари мумкин.
Шаффофлик ва самарадорлик: Бундай электрон сотиб олиш тизимлари шаффофликни ошириш, ҳужжатларни қисқартириш ва сотиб олиш жараёнини оптималлаштиришга қаратилган бўлиб, уни янада самарали ва арзонроқ амалга ошириш имкониятини тақдим этади.
Фойдаланувчилар учун хизматлар: Платформалар харид эълонларини жойлаштириш, таклифлар бериш ва сотиб олиш қоидалари ва кўрсатмалари билан боғлиқ маълумотларга кириш каби хизматларни таклиф қилиши мумкин.
Масъулияти чекланган жамиятини рўйхатдан ўтказиш усуллари:
-онлайн тартибда fo.birdarcha.uz сайти орқали (электрон рақамли имзо олиш орқали)
-Исталган давлат хизматлари маркази орқали
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
аризачинингнг шахсини тасдиқловчи ҳужжат
Таъсис ҳужжатлар (устав ва таъсис шартномаси)
Давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари. (онлайн тартибда 90 фоизи)
Масъулияти чекланган жамияти 15-30 дақиқада давлат рўйхатидан ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг (https://lex.uz/docs/22525), Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 58-72-моддалар (https://lex.uz/docs/111189), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми (https://lex.uz/docs/3111347)
Кам таъминланган оилаларга болалар пули ва моддий ёрдам беришда уларнинг касаначилик ёки қишлоқ хўжалигига мавсумий жалб қилинган 6 ойгача бўлган даврда олган даромадлари инобатга олинмаслик тартиби белгиланди.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.02.2023 йилдаги ПҚ-70-сон қарори.
• Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган корхоналар ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод этилади.
Белгиланган солиқ имтиёзлари тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар миқдорига қараб берилади:
• 3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача — 3 йил муддатга;
• 5 миллион АҚШ долларидан ортиқ ва 15 миллион АҚШ долларигача — 5 йил муддатга;
• 15 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда — 10 йил муддатга.
Алоҳида солиқлар бўйича имтиёзлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига татбиқ этилмайди. Бу чеклов туризм ва чиқиндилар билан боғлиқ соҳасида корхоналарга тааллуқли эмас.
Норматив ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-3594-сон Фармони
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарорига асосан (https://lex.uz/docs/3730168) мурожаат этувчи ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун йиғим тўлайди. ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун Ягона портал орқали мурожаат этилганда, ушбу Маъмурий регламентнинг 5-бандида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади. Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг ўқувчиларига ЭРИ калитлари сертификатлари бепул берилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил
10 майдаги 348-сон қарорига асосан (https://lex.uz/docs/3730168) жисмоний шахслар ва юридик шахслар ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиш ва ЭРИ калитларининг сертификатларини олиш учун Давлат хизматлари марказларига бевосита ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — Ягона портал) ёки расмий ахборот ресурси орқали электрон тарзда мурожаат қиладилар.