Хизматлар

Фойдали маълумотлар

    УЖКХ

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон Қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан, Сўровнома тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб, табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ишларини амалга оширади.

    а) аҳоли учун:

    - истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига газлаштириш тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда ариза, хонадон кадастр ҳужжати нусхаси, паспорт нусхаси ва ўзини ўзи бошқариш органининг яшовчилар сонини тасдиқлайдиган маълумотномаси илова қилинган ҳолда тақдим этади;

    - берилган ариза уч иш куни мобайнида газ таъминоти корхонасининг мутахассислари томонидан жойига чиқиб газ таъминотининг техник имконияти жиҳатидан ўрганилади. Ўрганиш якунлари бўйича газ таъминоти ташкилоти томонидан истеъмолчи ҳисобига индивидуал газ баллонлари, газдан фойдаланувчи ускуна (тури ва миқдори) ва шамоллатиш учун туйнукларнинг жойлашувини ўз ичига олган газлаштириш эскизи ишлаб чиқилади;

    б) ижтимоий соҳа объектлари учун:

    - истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига газлаштириш тўғрисидаги аризани ёзма ёки электрон шаклда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, газдан фойдаланувчи ускуналар сони ва уларнинг жойлашув режаси нусхаларини илова қилган ҳолда тақдим этади, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно;

    - берилган ариза уч иш куни мобайнида газ таъминоти ташкилоти мутахассислари томонидан жойига чиқиб газ таъминотининг техник имконияти жиҳатидан ўрганилади. Ўрганиш якунлари бўйича истеъмолчи ҳисобига ички газ қувурига, газдан фойдаланувчи ускуналарга (тури ва миқдори), индивидуал, гуруҳли газ баллонлари, резервуар сиғимлар ва суюлтирилган углеводород гази истеъмоли ҳисобини юритиш асбобининг жойлашувига қўйиладиган талабларни ўз ичига олган газлаштириш лойиҳаси ишлаб чиқилади (давоми ВМнинг 2018 йил 10 августдаги 646-сон қарори1-илова, 5-боб).

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарори билан электр энергияси, табиий газни, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича регламент тасдиқланган.

    Ушбу регламентга мувофиқ жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари тегишлича ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, газ таъминоти ташкилотлари, сув таъминоти ёки ҳудудий иссиқлик таъминоти корхоналари маблағлари ҳисобидан қопланади.

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-5-моддасига кўра давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

    Ҳаммасини кўрсатиш