Muxlisa AI
(Yordamchi-bot o'zbek tilida sinov rejimida ishlamoqda. Boshqa tillar kelgusida qo'shiladi)
-
Салом 👋
Сизга қандай ёрдам бера оламан? -
Фойдали маълумотлар
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2022 йилдаги 464-сон қарори.
Қуйидагилар давлат ўрмон фондига кирмайди:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардаги экинзорларнинг иҳота дарахтзорлари, шунингдек, бошқа дарахтзор ва бутазорлар;
темир йўлларнинг, автомобиль йўлларининг, табиий ва сунъий сув оқимларининг, сув ҳавзаларининг ҳамда бошқа сув объектларининг ажратилган минтақаларидаги иҳота дарахтзорлар;
шаҳарлардаги ҳамда бошқа аҳоли пунктларидаги дарахтзор ва бутазорлар, шунингдек, кўкаламзорлаштириш учун экилган ўсимликлар;
томорқалардаги ва боғ участкаларидаги дарахтзор ва бутазорлар.
eco-service.uz -бу Ўзбекистон Республикаси экологик экспертиза давлат маркази томонидан тақдим этиладиган онлайн портал бўлиб, юридик ва жисмоний шахслар учун экологик экспертизани ўтказиш билан боғлиқ турли хил электрон хизматларни тақдим этиш учун мўлжалланган.
- Фаолият турлари бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш;
- Табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатлар лойиҳаларини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш;
- Янги турдаги ускуналар, технологиялар, материаллар, моддалар ва маҳсулотларни яратиш билан боғлиқ ҳужжатларни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш;
- Табиий муҳитга ва фуқаролар саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи корхоналар ва бошқа объектларни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш;
- Ҳудудларга муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, фавқулодда экологик вазият зоналари ва экологик офат зоналари мақомини бериш, уларни комплекс ўрганиш учун материалларга давлат экологик экспертизасини ўтказиш;
- Шаҳарсозлик ҳужжатларининг давлат экологик экспертизаси.