Muxlisa AI

(Yordamchi-bot o'zbek tilida sinov rejimida ishlamoqda. Boshqa tillar kelgusida qo'shiladi)

Call-center:
1242 1148

  • Салом 👋
    Сизга қандай ёрдам бера оламан?

Хизматлар

Фойдали маълумотлар

Кадастр

Йўқолган кадастр паспорти қайта тиклаш учун ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Ариза берувчилар ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи номидан, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида орқали мурожаат этган тақдирда эса, белгиланган шаклдаги сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.

Сўровномага кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.

Қуйидагилар кадастр паспорти беришни рад этиш учун асос бўлади:

сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;

кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;

ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган манзилда бўлмаган тақдирда;

ваколатли орган томонидан кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги «Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш» тўғрисидаги 535-сон қарори.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги «Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисидаги» 200-сонли қарор билан тасдиқланган «Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг» маъмурий регламентига мувофиқ бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни тегишли рухсатномасиз амалга ошириш тақиқланади.

Ҳаммасини кўрсатиш
Субсидия
Ҳаммасини кўрсатиш