Muxlisa AI
(Yordamchi-bot o'zbek tilida sinov rejimida ishlamoqda. Boshqa tillar kelgusida qo'shiladi)
-
Салом 👋
Сизга қандай ёрдам бера оламан? -
Фойдали маълумотлар
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 321-сон қарорига мувофиқ, 2023 йилнинг 1 декабридан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали автомототранспорт воситаларини онлайн рўйхатдан ўтказиш хизмати жорий этилади.
Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари портали, Ички ишлар вазирлигининг “Call-маркази”, расмий веб-сайт ҳамда мобил иловадан фойдаланган ҳолда мурожаат этишлиги мумкин.
Автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш учун:
- гувоҳнома учун БҲМнинг 70%;
- Рўйхатдан ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 20% тўлов ундирилади.
Онлайн транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш хизмати бир кунда кўрсатилганда — қўшимча тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари, уч кунда кўрсатилганда — 3 баравари, беш кунда кўрсатилганда — 2 баравари миқдорида тўловни амалга оширади.
Шунингдек, Давлат рақам белгиси ҳамда рўйхатдан ўтган гувоҳномани етказиб бериш хизмати учун алоҳида тўлов ундирилади (биринчи 10 км бепул, кейинги ҳар бир км учун БҲМнинг 5% миқдорида тўлов ундирилади).
МЖтКнинг 291-моддасига кўра, жарима солиш ҳақида қарор чиққан кундан бошлаб 60 кун ичида жарима тўланмаса, транспорт воситаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмасига биноан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади.
Демак, машина жарима майдончасига қўйиш учун 2 та асос бўлиши керак:
Жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан 60 кун ичида жаримани тўламаган бўлишингиз;
Транспорт воситасига жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган орган раҳбарининг ёзма кўрсатмаси.
❗️Эътибор беринг! ЙПХ ходими қўлида сизга жарима солган орган раҳбарининг ёзма буйруғисиз, шунчаки электрон базадан текшириб, жаримангиз бор, деб машинани жарима майдончасига олиб кетишга ҳақли эмас.
Асос: Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси.
Эски шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш билан боғлиқ барча жараёнлар Давлат хизматлари марказларида амалга оширилади.
Шунингдек ушбу хизматдан онлайн фойдаланишнинг имкони мавжуд бўлиб, бунинг учун Сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак бўлади.
Ягона портал орқали ариза берилади ва банк кассалари орқали тўловни амалга оширилади;
Фуқаролик паспорти, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси, талон ва тўловлар тўланганлиги ҳақидаги квитанциянинг асл нусхалари билан тегишли Давлат хизматлари марказига ташриф буюрилади;
Гувоҳнома учун Давлат хизматлари марказида расмга тушиш (ёки расмни жисмоний шахсларнинг маълумотлар базасидан олиш имкони мавжуд, яъни гувоҳномага фуқаролик паспортидаги расм автоматик тарзда жойлаштирилади);
Шахсий имзо қўйилади ва янги намунадаги гувоҳнома олинади.