Muxlisa AI

(Yordamchi-bot o'zbek tilida sinov rejimida ishlamoqda. Boshqa tillar kelgusida qo'shiladi)

Call-center:
1242 1148

  • Салом 👋
    Сизга қандай ёрдам бера оламан?

Хизматлар

Фойдали маълумотлар

Соғлиқ ва ижтимоий ҳимоя
Ҳаммасини кўрсатиш
Оналар учун имтиёзлар
Ҳаммасини кўрсатиш
Ижтимоий масалалар ва Тиббий-ижтимоий хизматлар

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги 405-сон қарори (https://lex.uz/docs/3242574) билан тасдиқланган Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом хусусий тиббий фаолиятни лицензиялаш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Лицензия юридик шахсларга берилади. Лицензия олиш учун аризага тиббий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ускуналар ва бошқа техника воситалари, шу жумладан, тиббий техниканинг мавжудлиги ҳақидаги маълумот илова қилиниши лозим.

Аризани кўриб чиқиш учун БХМнинг 2 баравари йиғим ҳамда ижобий қарор қабул қилинган тақдирда лицензия бериш учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Ариза умумий тартибда 20 кун муддат кўриб чиқилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сон (https://lex.uz/docs/3601227) қарори билан тасдиқланган Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан лицензияда фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати аниқ кўрсатилади. Лицензиат қўшимча таълим йўналишлари бўйича фаолият олиб бормоқчи бўлса лицензияловчи органга тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза бериши шарт.

Лицензия ариза олинган кундан бошлаб 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатда қайта расмийлаштирилади. Лицензияни қайта расмийлаштиришда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 284-сон қарори (https://lex.uz/docs/3204383#3204437) билан тасдиқланган Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фақат дорихоналар ва уларнинг филиаллари орқали амалга оширилади. Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия (кейинги ўринларда лицензия деб аталади) беш йил муддатга берилади.

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишда қуйидагилар лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

а) дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мажбурий риоя этиш;

б) юридик шахс штатида камида бир ходим — олий фармацевтик маълумотга эга бўлган, қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилиши, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензиясининг амал қилиши тўхтатилган дорихоналарнинг ходимлари реестрига (кейинги ўринларда ходимлар реестри деб аталади) киритилмаган дорихона мудирининг мавжудлиги;

в) лицензиат томонидан дорихона филиали очилишида — юридик шахс штатида камида бир ходим — олий фармацевтик маълумотга ёки фармацевт ассистенти (ёрдамчиси) ихтисослиги бўйича ўрта махсус касбий маълумотга эга бўлган дорихона филиали мудирининг мавжудлиги;

г) ходимлар реестрига киритилмаган шахслардан дорихона ва дорихона филиали ходимлари таркибини шакллантириш;

д) белгиланган тартибда дорихона ва/ёки дорихона филиали мудири малакасини ошириш;

е) дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана сотиш учун мўлжалланган, ўзига мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган, мазкур Низомга 2-иловада назарда тутилган талабларга мувофиқ ҳамда қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилиши, шу жумладан дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини белгилаш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензиясининг амал қилиши тўхтатилган дорихона, дорихона филиалининг манзиллари реестрига киритилмаган бино (хоналар)нинг мавжудлиги;

ж) мазкур Низомга 2-иловада белгиланган талабларга мувофиқ моддий-техник базанинг мавжудлиги;

з) дорихона мудири ўзгариши, дорихона филиали мудири ўзгариши, дорихона филиали ёпилиши ҳақида мазкур ҳолат юз бергандан сўнг ўн кун муддатда лицензияловчи органга мазкур Низомга
3-иловада келтирилган шакл бўйича тузилган ёзма равишда хабарнома тақдим этиш;

и) мазкур Низомда белгиланган ҳолатлар, муддатлар ва миқдорларда йиғим ва давлат божларини тўлаш;

к) дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация (сотиш) қилиш жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва бир ой давомида видео-ёзувларни сақлаш (қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари ҳудудида жойлашган дорихоналар ва уларнинг филиаллари бундан мустасно).

Ҳаммасини кўрсатиш