Хизмат: Товарларни электрон декларациялаш

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.

OneID орқали кириш
Божхона
Барча шахсларга кўрсатилади
Яримавтоматик

Хизмат тавсифи

Мазкур хизмат орқали тадбиркорлар божхона юк декларациясини ёки божхона қийматига тузатишлар (БҚТ) киритиш шаклларини электрон тақдим этишлари мумкин

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

Бепул

Хизматнинг соҳага тегишлилиги

Юклар учун божхона декларацияси

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси

  • Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-400-сон “Ўзбекистон республикасининг божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида” қонуни;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 605-сон “Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” қарори

Хизматни кўрсатиш муддати

Автоматик тарзда

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар

Махсус "e-BYuD 4"(қўлланма) дастури ёрдамида XML форматида расмийлаштирилган ДБД ёки КТС шакли.

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси

Жисмоний ва юридик шахслар

Рад этиш сабаблари

Қоғоз манбалардаги ҳужжатларни ўрганиш натижасида божхона органи ходими:

  • божхона қонунчилиги бузилиши мавжуд бўлмаган ҳолатда — тақдим этилган ҳужжатларни тўлиқ миқдорда тақдим этган шахсга қайтаради;
  • ҳуқуқбузарлик аниқланганда — қонунчиликда белгиланган чораларни кўради.

Боғланиш

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, 100003, Тошкент ш., Чилонзор т-ни, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 3 уй

Телефон: +998 (71) 120-76-00 (2859),(2838)

Факс: +998 (71) 120-76-41

E-mail: info@customs.uz

Веб сайт: www.customs.uz

Ташкилот

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Шикоят аризаси бериш тартиби

Божхона органи хизматчиси томонидан ҳужжатларда камчиликлар аниқланса, божхона декларантига камчиликларни бартараф этиш бўйича маълумот 3 соат ичида юборилади. 

Бу қандай ишлайди?

  • Рухсат этиш хусусиятига эга ва бошқа ҳужжатлар идоралараро электрон ҳамкорлик орқали “ЕАИС” тизимига киритилади.
  • Ариза юбоган шахсга рухсат этиш хусусиятига эга ва бошқа ҳужжатлар тақдим этилади.
  • Электрон декларация ва керакли ҳужжатлар тайёрланади, электрон рақамли имзо билан имзо қўйилади ва “АИСЭДТ” орқали божхона ташкилотларига юборилади.
  • Товарларни божхонада электрон кўринишда расмийлаштирадиган ҳодимга электрон декларация юборилади.
  • Камчиликлар аниқланса, божхонада расмийлаштирувчи мутахассисга юборилади.