image

Агро хизматлар соҳасида малака оширишни истайсизми?

03.04.2024

Эндиликда жисмоний шахслар Агрохизматлар маркази (АКИС) ўқув курсларида малака оширишга my.gov.uz орқали онлайн ариза топшириши мумкин.

Бунда талабгор ўз хоҳишига кўра, online ёки ofline таълим шаклини танлаш имкониятига эга. Малака ошириш учун тўлов ундирилмайди.

Таълим йўналишлари қуйидагилар:

  • Балиқчилик;
  • Боғдорчилик ва узумчилик;
  • Чорвачилик;
  • Гулчилик;
  • Иссиқхона хўжалиги;
  • Паррандачилик;
  • Сабзавот ва полизчилик;
  • Уруғчилик ва кўчатчилик.

Мазкур курсларни муваффақиятли битирганларга сертификатлар берилади. 

Эслатиб ўтамиз! 

Ушбу сертификатга эга фуқароларга e-аукцион платформаси орқали қишлоқ хўжалигидан ер сотиб олишда 3 баллик имтиёз белгиланган. 

Тегишли хизмат Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан кўрсатилади.

Барча янгиликлар

MyGov мобил иловасининг янги талқинида янги имкониятлар!

Ҳурматли фойдаланувчи, илованинг янгиланган 3.2.81 талқини фойдаланишга таклиф этилмоқда.

22.05.2024
my.gov.uz – «Йил бренди 2023» ғолиби!

my.gov.uz “Йил бренди 2023” танловида Ўзбекистон истеъмолчиларининг овоз бериш натижаларига кўра ғолиб бўлди.

21.05.2024
Энди кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш мумкин

My.gov.uz орқали кўрсатиладиган ушбу қулайликдан кам таминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин

09.05.2024
My.gov.uz порталидан ажойиб янгилик

Энди сиз энг талабгир бўлган “Руҳий касалликлар” ёки “Наркология” диспансерларидан маълумотномаларни ҳеч қандай ариза тўлдирмасдан олишингиз мумкин.

29.04.2024
Ўзини ўзи банд қилган шахс пенсияга чиқа оладими?

Президент қарорига кўра (ПҚ-4742) фуқаролар белгиланган 101 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баробари (340 минг сўм)да ижтимоий солиқ тўловини тўласа, 1 йиллик иш стажи ҳисобланади.

24.04.2024