image

❄️ Қишнинг совуқ кунларида уйда ўтириб маълумотнома олинг!

17.12.2024

🌨 Ҳеч кимга сир эмаски, қишда кўчада юриш, айниқса, турли идораларда навбат кутиш жуда ноқулай. Яхшиямки, энди кўплаб маълумотномаларни онлайн олиш мумкин!

❗️2024-йилда 7 миллиондан ортиқ маълумотномалар онлайн тақдим этилган!

🟡 Бу дегани, миллионлаб одамлар вақтини тежаб, ишларини тез ва осон ҳал этишди. Сиз ҳам шундай қилинг!

📱 My.gov.uz портали орқали 65 дан ортиқ, тижорат банклари ва тўлов тизимларининг мобил иловалари орқали эса 30 дан ортиқ маълумотномаларни онлайн олиш имкомияти яратилган.

🌟"Топ-5" маълумотномалар:

🔴 Меҳнат дафтарчасидан кўчирма - 2,5 млн
🔴 Доимий яшаш жойи тўғрисида маълумотнома - 1,5 млн. дан ортиқ
🔴 Судланмаганлик тўғрисида маълумотнома - 456 мингдан ортиқ
🔴 Руҳий касалликлар бўйича диспансер маълумотномаси - 201 мингдан ортиқ
🔴 Наркологик касалликлар бўйича диспансер маълумотномаси - 180 мингдан ортиқ

Маълумот ўрнида: 2024-йилнинг декабрь ойига келиб, 2023-йилга нисбатан 2,1 миллиондан ортиқ маълумотномалар онлайн олинган. Бу рақам тобора ўсиб бормоқда!

Қишнинг совуқ кунларида давлат хизматларидан my.gov.uz орқали онлайн фойдаланинг ва иссиқ уйингизда қолинг!

Барча янгиликлар

🟡 Ҳимоя ордери: Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар учун янги имконият!

👤Ҳар бир аёл хавфсиз ва бахтли ҳаёт кечиришга ҳақли. Афсуски, бизнинг жамиятда ҳам баъзи аёллар оилавий зўравонлик, тазйиқ ва ҳақоратларга дуч келмоқда.

18.12.2024
❄️ Қишнинг совуқ кунларида уйда ўтириб маълумотнома олинг!

🌨 Ҳеч кимга сир эмаски, қишда кўчада юриш, айниқса, турли идораларда навбат кутиш жуда ноқулай. Яхшиямки, энди кўплаб маълумотномаларни онлайн олиш мумкин!

17.12.2024
🚗 Автомобил эгалари диққатига❗️

❄️Совуқ қишда ишни осон ва қулай битириш йўлини биласизми❓

16.12.2024
❗️Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чекланг! Шунда ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

⌨️ Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

14.12.2024
⚡️my.gov.uz орқали темир йўл хизматлари янада қулай бўлди!

🆕Яна иккита янги хизматдан онлайн фойдаланиш мумкин!

13.12.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Суҳандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг