👤Ҳар бир аёл хавфсиз ва бахтли ҳаёт кечиришга ҳақли. Афсуски, бизнинг жамиятда ҳам баъзи аёллар оилавий зўравонлик, тазйиқ ва ҳақоратларга дуч келмоқда.
🆘 My.gov.uz порталида аёлларни ҳимоя қилишга ёрдам берувчи хизмат ишга туширилди. 🆕 Энди тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ҳимоя ордерини олиш учун онлайн ариза топширишлари мумкин. Мурожаат профилактика инспекторига тақдим этилган вақтдан бошлаб 24 соат ичида кўриб чиқилади.
✅ Ҳимоя ордери зўравонлик содир этган шахсга нисбатан бир қатор чекловлар қўйиш орқали жабрланувчини ҳимоя қилади.
💫 Ордер қандай чекловларни ўз ичига олади?
❌ Тазйиқ ва зўравонлик содир этишни тақиқлаш;
❌ Зўравоннинг жабрланувчи билан алоқасини тақиқлаш;
❌ Жабрланувчи ва зўравоннинг бир хонада бўлишини тақиқлаш;
❌ Зўравон зиммасига жабрланувчининг даволаниш, етказилган моддий ва маънавий зарарини қоплаш мажбуриятини юклаш;
❌ Зўравоннинг қурол сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини чеклаш кабилар.
✨Эслатма: Ҳимоя ордерида қонунчиликда белгиланмаган бошқа чекловларни қўйиш тақиқланади.
❗️Зўравонликка йўл қўйманг! Ўзингизни ҳимоя қилинг!