Вақтингиз ва нақдингизни тежанг!
Қайсидир давлат хизматидан фойдаланиш учун ариза юбориш, кейин унинг жавобини билиш учун давлат ташкилотларига қатнаш ортиқча оворагарчилик ва қўшимча харажатдан бошқа нарса эмас.
Чунки ҳозирги кунда ариза юбориш ва унинг ҳолатини текшириш электрон тарзда амалга ошириладиган жараён.
Айниқса, исталган вақтда, яна уйдан чиқмаган ҳолда ариза ҳолатини текшириш бу жуда зўр имкониятдир.
Биламизки, юборилган ариза тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилиб, кўриб чиқиш муддати чўзилиши мумкин.
Шундай вазиятларда қайта-қайта ДХМ га ёки масъул идораларга қатнамаслик учун ариза ҳолатини Ягона портал орқали текширган маъқул.
Бунда ҳам вақтингиз, ҳам нақдингиз тежалади!