image

Бизда ёшлар учун янгиликлар бор!

17.12.2021

Бизда ёшлар учун янгиликлар бор!

Бугунги сармоя эртага ўз мевасини бериши шубҳасиз.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида талаба-ёшлар, мустақил ҳаётга қадам қўяётган йигит-қизлар учун янги хизматлар жорий этилди.

Яъни my.gov.uz орқали «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга компьютер харидлари учун истеъмол кредитларини ажратиш ва уларнинг фоиз тўловларини компенсация қилишга ариза юбориш мумкин.

Бунинг учун икки томонлама компьютер олди-сотди шартномаси нусхаси бўлса бас. Ариза 3 кундан 5 иш кунигача кўриб чиқилади.

Шунингдек, «Ёшлар дафтари»га киритилганларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш учун ариза ҳам my.gov.uz манзили орқали қабул қилинади.

Бунда уч томонлама шартнома ва тўлов қоғози нусхаси бўлса кифоя. Ариза 15 кундан 30 кунгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Ҳар иккала хизмат ҳам мутлақо бепул.

Барча янгиликлар

🟡 Ҳимоя ордери: Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар учун янги имконият!

👤Ҳар бир аёл хавфсиз ва бахтли ҳаёт кечиришга ҳақли. Афсуски, бизнинг жамиятда ҳам баъзи аёллар оилавий зўравонлик, тазйиқ ва ҳақоратларга дуч келмоқда.

18.12.2024
❄️ Қишнинг совуқ кунларида уйда ўтириб маълумотнома олинг!

🌨 Ҳеч кимга сир эмаски, қишда кўчада юриш, айниқса, турли идораларда навбат кутиш жуда ноқулай. Яхшиямки, энди кўплаб маълумотномаларни онлайн олиш мумкин!

17.12.2024
🚗 Автомобил эгалари диққатига❗️

❄️Совуқ қишда ишни осон ва қулай битириш йўлини биласизми❓

16.12.2024
❗️Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чекланг! Шунда ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

⌨️ Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

14.12.2024
⚡️my.gov.uz орқали темир йўл хизматлари янада қулай бўлди!

🆕Яна иккита янги хизматдан онлайн фойдаланиш мумкин!

13.12.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг