“Инсон қадри” тамойилига асосланган “Сиз томон йўл олдик” лойиҳаси бу сафар Тошкент вилояти бўйлаб амалий тарғиботни бошлаб юборди.
Хусусан, 6 апрель куни Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ходимлари томонидан Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги биносида 100 га яқин, куннинг иккинчи ярмида эса Оққўрғон туманидаги Мономарказда 200 га яқин аҳоли учун электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича ўқув семинарлар ташкил этилди.
Тренинглар қизиқарли ўтиб, савол-жавобларга бой бўлди. Йиғилганлар ортиқча оворагарчиликка барҳам берувчи ва шаффофлик тамойилларига асосланган электрон давлат хизматларига катта қизиқиш билдиргани учун Ягона идентификация тизимидан рўйхатдан ўтиш (ОнеИД), электрон рақамли имзо олиш, уларни my.gov.uz хизматларидан фойдаланишда қўллаш каби жараёнлар реал вақт режимида кўрсатиб берилди.