Барча янгиликлар
Aҳолига электрон давлат хизматларини кўрсатишни такомиллаштириш бўйича ишлар тўхтамайди. Бу сафар тадбиркорлар учун қўшимча шароитлар яратилди.
20.08.2020Қурилиш - бу жиддий ва масъулиятли муносабат билан қабул қилиниши керак бўлган жараёндир. Ҳар бир биринчи навбатда тугаган объект қандай кўринишини тасаввур қилади - ташқи кўриниши, материаллари, элементлари ва дизайни ҳақида ўйлайди.
20.08.2020Спорт иншоотининг паспорти бу техник ва ишлаб чиқариш қуввати, ишчи ва фойдали майдон, техник кўрсаткичлар, спорт иншоотларини ташкил этувчи бино ва иншоотларнинг сиғими, шунингдек унинг эгаси манзили ҳақидаги маълумотларни ўз ичига оладиган ҳужжатдир.
20.08.2020Эндиликда ноширлик ва матбаа соҳасида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлардан лицензия ва рухсатнома олиш талаб этилмайди.
30.07.2020Спорт билан шуғулланасизми? Сиз доимо одамларни аниқликка, чаққонликка ва ҳаракатчанликка ўргатишни орзу қилганмисиз? Энди Сизда Ягона портал орқали ариза юбориш йўли билан спорт мураббийи бўлиш имконияти бор!
30.07.2020Ягона портал орқали “Дафн маросимларини ўтказиш учун нафақа пулини олишга ариза бериш” хизмати йулга қўйилди.
29.07.2020Биламизки, ҳар бир оила ҳаётидаги энг бахтли ва узоқ кутилган кунлардан бири бу фарзанднинг туғилишидир. Бу воқеа содир бўлганда, ота-оналарнинг юраги бахт билан тўлишиб кетади ва албатта, бу пайтда хурсандчиликнинг моддий томони ҳақида ўйлаш истаги ҳам бўлмайди. Бундай бахтли кунга қўшимча равишда, ҳукуматимиз томонидан фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини тўлаш кўзда тутилган.
28.07.2020Давлат хизматлари статистикаси эндиликда очиқ ахборот ҳисобланади
19.06.2020Ҳозирги замонда интерактив давлат хизматларини кўрсатишда мобил сервисларни жорий этилиши долзарбдир, сабаби айнан мобил телефонлар деярли доим инсоннинг ёнида бўлади. Шу сабабли Ягона порталда СМС-хабардор қилиш янги функцияси ишга туширилди.
📩 СМС-хабардор қилиш функциясига уланишда Сизнинг аризангиз ҳолати билан боғлиқ ўзгаришлар Сизга СМС-хабарлар орқали етказилади.
✅ Тегишли давлат ташкилотининг ариза бўйича олиб борилган ишлари якунига етганидан сўнг, Сизга уни кўриб чиқиш натижасига боғлиқ СМС-хабар келади.
👉 Хизмат нархи- 1 смс учун 40 сўм.
my.gov.uz - электрон давлат хизматлари Сиз ўйлагандан ҳам осонроқ!
04.05.2020Ҳурматли фойдаланувчилар, таъкидлаш лозимки, 2020 йилнинг бошидан бошлаб «UZINFOCOM давлат ахборот хизматларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ ва «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК томонидан қуйидаги 19 та янги хизматлар муваффақиятли ишга туширилди:
1. Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатнома олиш;
2. Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташишга лицензия;
3. Маиший чиқиндилар учун шахсий ҳисобварақа ҳолати тўғрисидаги маълумотлар;
4. Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш;
5. Ижро ҳужжати бўйича қарздорликни текшириш;
6. Ўқиш жойидан маълумотнома олиш (олий таълим муассасаларидан);
7. Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш;
8. Наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш;
9. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш;
10. Тиббий буюмларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;
11. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими (паспорт столи) электрон навбатга туришни расмийлаштириш;
12. Ўзбекистон Республикасида дори воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза бериш;
13. Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат олиш;
14. Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишга ариза бериш;
15. Ноширлик фаолиятини амалга оширишга янги лицензия олиш;
16. Ёввойи ҳайвонларни тутиш учун рухсатнома олишга ариза юбориш;
17. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият учун янги лицензия олиш;
18. Аффинаж фаолиятини амалга ошириш учун янги лицензия олишга ариза юбориш;
19. Автотранспорт воситалари ҳақида маълумот.
Эҳтиёткорлик чораларига риоя қилинг ва my.gov.uz орқали давлат хизматларидан фойдаланинг!
10.04.2020Ҳурматли фойдаланувчилар!
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан жорий йилнинг 4 апрелидан 5 апрель санасига ўтар кечаси соат 00:00 дан 08:00 гача my.gov.uz фаол ҳолатда бўлмаслигини маълум қиламиз..
Вақтинчалик ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз!!!
03.04.2020❗️❗️Ҳурматли фуқаролар!
my.gov.uz порталининг иш фаолияти билан боғлиқ бир қанча салбий фикрларнинг келиб чиқишини инобатга олиб, қуйидагиларни эътиборга олишингизни сўраймиз:
Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази ҳамда Ягона интегратор UZINFOCOMнинг вазифаларидан бири бу, интерактив давлат хизматларини my.gov.uz порталига жорий этиш ва порталнинг ишлашини таъминлашдан иборат.
Автомобил воситаларига махсус рухсатнома стикерларини олиш бўйича хизмат, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус Комиссияси Раҳбари томонидан имзоланган Регламентга асосан жорий этилган.
Хизмат бўйича юборилган аризага рухсатнома бериш ёки рад этиш бўйича қарорни Давлат хизматлари агентлигининг масъул ҳодимлари 👉 (www.davxizmat.uz) қабул қиладилар. Ариза берувчининг фаолият тури регламент талабларига мос келмаса, рад бериш тўғрисидаги қарор ахборот тизими орқали автоматик тарзда берилади.
Шу нарсани қайд этиб ўтиш лозимки, ушбу функция махсус рухсатнома бериш талаблари асосида амалга оширилган бўлиб, айни вақтда хизматдан фойдаланиш учун ариза жўнатиш вақтида, Давлат хизматлари агентлиги ходимлари томонидан тақдим этилган, умумдавлат иқтисодий фаолият турлари бўйича классификатор (ОКЭД) коди бўйича фильтр ўрнатилган.
☎️Ушбу хизматни кўрсатиш билан боғлиқ саволларингизга жавобни, Давлат хизматлари агентлигининг қисқа телефон рақами: 1148 дан олишингиз мумкин.
02.04.2020“Aвтотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатнома олиш” хизматига талаб юқори бўлганлиги сабабли ва хизматдан фойдаланишни соддалаштириш мақсадида, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) ушбу хизмат учун id.gov.uz орқали авторизация талаб қилинмайди.
Хизмат “Аҳоли учун оммабоп хизматлар” рукнига олинди ва порталнинг асосий саҳифасига жойлаштирилди.
Ҳурматли фойдаланувчилар!
"Ягона интегратор UZINFOCOM" MЧЖнинг маълумотлар марказида профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан жорий йилнинг 15 февралидан 16 феврал санасига ўтар кечаси соат 00:00 дан 03:00 гача my.gov.uz ахборот тизими фаол ҳолатда бўлмаслигини маълум қиламиз.
Вақтинча келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!
2020 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг айрим функциялари ва ваколатлари тегишли давлат органларининг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилиши муносабати билан Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги (кейинги ўринларда - ЯИДХП) қуйидаги хизматлар вақтинча ўчирилди:
1) Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномаси;
2) Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномаси;
3) Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш учун рухсатнома;
4) Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана савдоси учун лицензия бериш;
5) Хорижий тилларни ўрганиш бўйича нодавлат таълим муассасаларининг ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини амалга ошириш учун лицензия.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон қарори.
Бугунги кунда, тегишли давлат бошқаруви органларининг идоравий ахборот тизимларини ЯИДХПга улаш бўйича техник ишлар амалга оширилмоқда. Техник ишлар якунланганидан сўнг давлат хизматларидан ЯИДХПда фойдаланиш имкони бўлади.
Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектари осон ва қулай фойдаланишлари учун имкониятлар кенгайтирилди ҳамда ўзгартиришлар киритилди. Жорий ўзгаришлар келгусида аҳолининг ижтимоий ҳаётини ривожлантириш, давлат бошқарувини самарадорлигини ошириш, бизнес ва хусусий тадбиркорлики ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, давлат хизматларидан фойдаланишни соддалаштиришга қаратилган.
16.09.20192019 йил 14-19 август кунлари Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатиладиган қуйида белгиланган хизматлар тақдим этилиши вақтинча тўхтатилади: - Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш; - Пенсия ва нафақалар миқдори тўғрисида маълумотнома олиш; - Дафн маросимларини ўтказиш учун нафақа пулини олиш.
14.08.2019Мактабгача таълим вазирлигининг расмий мурожаатига биноан, мактабгача таълим бошқариш тизимини такомиллаштириш учун имтиёзи бор болаларни электрон навбатга қўйишда махсус ҳисобга қўйиш ва мониторинг қилиш тизими жорий этилмоқда.
Ушбу ишлар тизимли муаммоларини бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, мазкур хизматни кўрсатишда инсон омилини бутунлай йўқ қилиш ва тўлиқ автоматлаштириш учун амалга оширилмоқда.
Шу боис, “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш навбатини текшириш” ва “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича электрон ариза юбориш” давлат хизматларини Ягона портал орқали кўрсатиш вақтинча тўхтатилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 майдаги 381-сон “Қурилиш соҳасида айрим фаолият турларини лицензиялаш ва аккредитация қилиш тўғрисида”ги қарори билан архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги янги низом тасдиқланган.
Мазкур низомга мувофиқ Ягона порталда “Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия олиш” хизмати ишга тушди.
Хизмат порталнинг “Лицензиялаш” соҳасида юридик шахслар учун кўрсатилади.